Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд тизими. Суд таркиби. Судьяларни танлаш ва тайинлаш. Халқ маслаҳатчилари /

Ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Низом (ЎзР ОМ 14.12.2000 й. 164-II-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг

2000 йил 14 декабрдаги

164-II-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Ҳарбий судлар фаолиятини

ташкил этиш тўғрисида

НИЗОМ

(Янги таҳрири)


1. Ҳарбий судлар Ўзбекистон Республикаси суд тизимига киради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди ва ҳудудий ҳарбий судлардан иборат бўлади.

Ҳарбий судлар чиқарадиган ҳал қилув қарорлари ва ҳукмлар Ўзбекистон Республикаси номидан эълон қилинади.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди вилоят суди ҳуқуқида иш олиб боради ҳамда раис, судьялар ва халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади.

Ҳудудий ҳарбий судлар туман суди ҳуқуқида иш олиб боради ва раис, халқ маслаҳатчиларидан иборат бўлади.

3. Ҳарбий судларнинг судьялари "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда сайланадилар ва тайинланадилар.


4. Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судлари:

а) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Миллий хавфсизлик хизматининг, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг, Ички ишлар вазирлиги қўшинларининг ва қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳарбий тузилмаларнинг ҳарбий хизматчилари, шунингдек ўқув йиғинларида бўлган вақтда ҳарбий хизматга мажбурлар томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишларни;

б) ҳарбий қисмлар, қўшилмалар ва бирлашмалар, ҳарбий бошқарув органларининг қўмондонлигига нисбатан ҳарбий хизматчиларнинг даъволари бўйича фуқаролик ишларини ва ҳарбий бошқарув органлари ҳамда ҳарбий мансабдор шахсларнинг ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва  эркинликларини бузувчи хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоятларни;

в) алоҳида ҳолатларга кўра судлар фаолият кўрсатмаётган жойларда барча фуқаролик ва жиноят ишларини;

г) давлат сирларига тааллуқли ишларни;

д) қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ишларни кўради.

Ушбу банднинг "а" кичик бандида кўрсатиб ўтилган шахслар  ҳарбий ёки унга тенглаштирилган хизматни ўташ даврида содир этган жиноятлар тўғрисидаги ишлар, агар улар иш судда кўрилиш пайтига келиб хизматдан бўшаб кетган бўлсалар ҳам ҳарбий судлар томонидан кўрилади.

Ушбу банднинг "а" кичик бандида кўрсатиб ўтилган шахслар ҳарбий ёки унга тенглаштирилган хизматга чақирилгунга ёки киргунга қадар содир этган жиноятлар тўғрисидаги ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар жиноят ишлари бўйича судлар ва маъмурий судлар томонидан кўрилади.

5. Ўзбекистон Республикаси ҳарбий судининг судловига:

олий офицерлар таркибидаги мансабдор шахслар томонидан содир этилган жиноятлар тўғрисидаги ишлар, шунингдек ушбу шахсларга тааллуқли бошқа ишлар ва шикоятлар;

содир этилганлиги учун умрбод озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо белгиланиши мумкин бўлган жиноятлар тўғрисидаги ишлар;

полковник, 1-даражадаги капитан унвонига эга бўлган шахсларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишлар ёхуд бригада командири лавозимидаги шахслар ҳамда хизмат мавқеи бўйича уларга тенг шахсларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишлар, шунингдек ушбу шахсларга тааллуқли бошқа ишлар ва шикоятлар тегишлидир.

Ҳудудий ҳарбий судлар судловига подполковник, 2-даражадаги капитандан юқори бўлмаган ҳарбий унвондаги шахсларнинг жиноятлари тўғрисидаги ишлар, шунингдек ушбу шахсларга тааллуқли бошқа ишлар ва шикоятлар тегишлидир.

6. Бир гуруҳ шахсларни айблашга оид иш бўйича, гарчи айбланувчилардан лоақал бири хусусидаги иш ҳарбий суд судловига тааллуқли бўлса ва уни қонунга кўра алоҳида иш юритишга ажратиш мумкин бўлмаса, фуқаро шахсларга оид ишларнинг  ҳарбий суд томонидан кўрилишига йўл қўйилади.

Якка шахс ёки бир гуруҳ шахслар бир неча жиноятни содир этишда айбланиб, гарчи жиноятлардан лоақал бири тўғрисидаги иш ҳарбий суд судловига тааллуқли бўлса, ҳамма жиноятлар тўғрисидаги ва барча шахсларга оид иш ҳарбий суд томонидан кўрилади.


7. Ҳарбий судлар жиноят ишлари билан бирга ҳарбий қисмлар, корхоналар, муассасалар,  ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг ва фуқароларнинг содир этилган жиноятлар натижасида уларга етказилган моддий зарарни ундириб бериш тўғрисидаги фуқаролик даъволарини ҳам кўриб чиқадилар.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий суди:

ҳарбий судлар ишининг ташкил этилишини текшириб туради;

ҳарбий судлар суд амалиётини, шунингдек суд статистикасини юритиш иши қандай ташкил этилганлигини ўрганади ва умумлаштиради;

ҳарбий судлар судьяларининг  малакасини ошириш чора-тадбирларини кўради;

судьяларнинг мустақиллигини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси ҳарбий судлар ишини ташкил этиш масалаларига доир буйруқлар ва фармойишлар чиқаради.


9. Ҳарбий судлар таркиби, штатлар сони, штатдаги лавозимлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.

13. Ҳарбий судлар судьялари "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ интизомий жавобгарликка тортиладилар.

14. Ҳарбий судларнинг ходимларини ишга қабул қилиш ва улар билан тузилган меҳнат шартномаларини бекор қилиш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ тегишли ҳарбий суд раиси томонидан амалга оширилади.


15. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Ҳарбий ҳайъатини ва  ҳарбий судларни моддий-техник жиҳатдан таъминлаш, молиялаштириш, транспорт, алоқа воситалари билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти зиммасига юклатилади.

17. Ушланган, қамоққа олинган, гауптвахталарда сақланаётганларни ҳарбий судларга қўриқлаб олиб бориш ва уларни суд мажлисида қўриқлаш ҳарбий қисмлар ёки гарнизонларнинг ҳарбий комендатуралари томонидан амалга оширилади.

Бошқа сақлаш жойларида, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳбусларни ишни кўриш жойига қўриқлаб олиб бориш ва қўриқлаш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг соқчилик қўшинлари қисмлари, органлари томонидан амалга оширилади.


18. Ҳарбий судлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.



"Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами", 2001 й. 8-сон
















































Время: 0.2001
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск