Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд тизими. Суд таркиби. Судьяларни танлаш ва тайинлаш. Халқ маслаҳатчилари /

Суд тизими ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги Низом (Янги таҳрири) (ЎзР 14.12.2000 й. 164-II-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг

2000 йил 14 декабрдаги

164-II-сон Қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Суд тизими ходимларининг мансаб

даражалари тўғрисидаги

НИЗОМ


1. Ушбу Низом суд, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши (бундан буён матнда Кенгаш деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби (бундан буён матнда Олий мактаб деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти (бундан буён матнда Департамент деб юритилади) ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига махсус унвонлар - мансаб даражалари бериш тартибини белгилайди.

2. Суд, Кенгаш, Олий мактаб ва Департамент ходимларининг махсус унвонлари қуйидаги мансаб даражаларидан иборат:

1-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси

2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси

3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси

1-даражали адлия маслаҳатчиси

2-даражали адлия маслаҳатчиси

3-даражали адлия маслаҳатчиси

1-даражали юрист

2-даражали юрист

3-даражали юрист.

3. Мансаб даражалари ижобий аттестацияси, олий юридик маълумоти ёки бошқа олий маълумоти мавжуд бўлган тақдирда, малакаси, эгаллаб турган лавозими ва иш стажига қараб, шунингдек илгариги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонини ва мансаб даражасини эътиборга олган ҳолда навбати билан берилади.

4. Мансаб даражалари:

1-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси

-

Кенгаш раисига;


2-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси

-

Олий мактаб директорига;


3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси

-

Департамент директорига, Олий мактаб директорининг ўринбосарига;


1-даражали адлия маслаҳатчиси

-

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди котибияти мудирига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди бошқармалари бошлиқларига, Кенгаш котибига, Олий мактабнинг кафедра мудирига, кафедра профессорига, кафедра доцентига, Департамент директорининг ўринбосарига;

2-даражали адлия маслаҳатчиси

-

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг катта экспертларига, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг бошқарма бошлиқлари ўринбосарларига ва бўлим бошлиқларига, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг, Олий суди раисининг ёрдамчиларига, Кенгашнинг етакчи инспекторларига ва биринчи бўлими мудирига, Олий мактабнинг бўлим бошлиқларига, кафедра ўқитувчиларига, Департаментнинг бўлим ва ҳудудий бўлимлари бошлиқларига;

3-даражали адлия маслаҳатчиси

-

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг экспертларига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Раёсати котибиятининг бошлиғига,Ўзбекистон Республикаси Олий судининг бўлим бошлиқлари ўринбосарларига, бош ва катта консультантларига, Кенгашнинг архив мудирига ва девонхона мудирига, Олий мактабнинг юрисконсультига, бош ва етакчи мутахассисларига, Департаментнинг бош мутахассисларига, кадрлар бўйича бош инспекторига ва юрисконсультига;

1-даражали юрист

-

Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятсуди, Тошкент шаҳар судининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг бўлим бошлиқларига, бош мутахассисларига, судья катта ёрдамчиларига, Олий мактабнинг девонхона мудирига, архив мудирига;

2-даражали юрист

-

Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар судининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг катта мутахассисларига, девонхона мудирларига, судьялар малака ҳайъатлари котибларига, Департамент ҳудудий бўлимларининг бош мутахассисларига;

3-даражали юрист

-

туманлараро, туман (шаҳар) судларининг, ҳудудий ҳарбий судларнинг судья ёрдамчиларига, девонхона мудирларига берилади.

5. 1, 2 ва 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси мансаб даражалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.

1, 2 ва 3-даражали адлия маслаҳатчиси, шунингдек 1, 2 ва 3-даражали юрист мансаб даражалари:

Кенгашнинг ва Олий мактабнинг ходимларига - Кенгаш раиси томонидан;

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг девони ходимларига - Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси томонидан;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва қуйи турувчи судларнинг девонлари, Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига - Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси томонидан берилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси, Олий судининг раиси, Кенгаш раиси ушбу Низомнинг 4-моддасида назарда тутилмаган лавозимни штат жадвалида мавжуд муайян лавозимга тенглаштиришга ҳамда 1-даражали адлия маслаҳатчиси ва унгача бўлган мансаб даражасини беришга ҳақли.

6. Ҳар бир мансаб даражасида бўлиш муддати ижобий аттестация мавжуд бўлган тақдирда 3, 2, 1-даражали юристлар учун - икки ярим йилни, 3, 2 ва 1-даражали адлия маслаҳатчилари учун - тўрт йилни ташкил этади.

1, 2, 3-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси даражаларида бўлиш муддати белгиланмайди.

6-1. Ушбу Низомнинг 5-моддасига мувофиқ суд, Кенгаш, Олий мактаб, Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига 1-даражали Давлат адлия маслаҳатчиси мансаб даражасигача бўлган мансаб даражасини беришга - эгаллаб турган лавозими бўйича назарда тутилган даражадан қатъи назар, изчилликка ва мансаб даражасида бўлиш муддатига риоя этмаган ҳолда йўл қўйилади.

7. Судларга, Кенгашга, Олий мактабга, Департаментга ва унинг ҳудудий бўлимларига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан ва бошқа ташкилотлардан ишга ўтган ходимларга мансаб даражалари улар қайси лавозимга тайинланганлиги, билими ва иш тажрибаси, шунингдек илгариги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонлари ва мансаб даражалари ҳисобга олинган ҳолда берилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси, Олий суди раиси, Кенгаш раиси:

1) олдинги мансаб даражасида бўлиш учун белгиланган муддат тугамасдан, ишда алоҳида ўрнак кўрсатганлиги ёки хизмат бурчини намунали бажарганлиги учун;

2) ходим юқори лавозимга тайинлаётганда навбат тартибига риоя қилмаган ҳолда, лекин унинг ўз даражасидан икки мансаб даражасидан юқори бўлмаган;

3) аттестатциядан биринчи марта ўтаётган ходимларга уларнинг лавозимлари бўйича белгиланганидан бир поғона паст мансаб даражаси бериш ҳуқуқига эга.


9. Иш стажи бўлмаган шахсларга улар лавозимга тайинланганидан кейин камида олти ой вақт ўтгач мансаб даражаси берилади.

10. Бир мансаб даражасида белгиланган муддат хизмат қилган, лекин хизмат фаолиятида ёки хулқида жиддий камчиликлари бўлган суд, Кенгаш, Олий мактаб, Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг мансаб даражаси кўтарилмайди.

11. Мансаб даражаси берилган ходимлар шу мансаб даражасида умрбод бўладилар ва фақат судларда, Кенгашда, Олий мактабда, Департаментда ва унинг ҳудудий бўлимларида ишлашга нолойиқ хатти-ҳаракатлари учун меҳнат шартномаси бекор қилинганда ундан маҳрум қилинишлари мумкин.

12. Хизмат бурчини қўпол бузгани ёки хизмат вазифасини муттасил лозим даражада бажармагани учун ходимнинг мансаб даражаси унга берилганидан иккидан ортиқ бўлмаган мансаб даражасига пасайтирилиши мумкин. Мансаб даражасидан маҳрум қилиш ёки уни пасайтириш мансаб даражаси бериш ҳуқуқига эга бўлган тегишли мансабдор шахслар томонидан амалга оширилади.

13. Суд, Кенгаш, Олий мактаб, Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига мансаб даражалари бериш учун аттестация ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси, Олий суди раиси, Кенгаш раиси томонидан уларнинг ваколати доирасида белгиланади.

14. Мансаб даражаси бўлган суд, Кенгаш, Олий мактаб, Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларининг фарқлаш белгилари ва мансаб маошларига устама ҳақ миқдорини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.


"Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами", 2001 й., 8-сон









































Время: 0.1852
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск