Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суд тизими. Суд таркиби. Судьяларни танлаш ва тайинлаш. Халқ маслаҳатчилари /

Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисида Низом (ЎзР ОМ 14.12.2000 й. 164-II-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг

2000 йил 14 декабрдаги

164-II-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Судьяларнинг малака

ҳайъатлари тўғрисида

НИЗОМ


I. СУДЬЯЛАРНИНГ МАЛАКА ҲАЙЪАТЛАРИНИ

САЙЛАШ ТАРТИБИ, УЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ВАКОЛАТЛАРИ


1. "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ судьяларнинг малака ҳайъатлари судья кадрлар билан ишлашда демократик асосларни кучайтириш, муносиб номзодлар кўрсатиш ҳамда судьялар мустақиллиги кафолатларини кучайтириш мақсадида тузилади.


2. Умумий юрисдикция судлари судьяларининг олий малака ҳайъати (бундан буён матнда Судьялар олий малака ҳайъати деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари орасидан беш йил муддатга сайланади.

Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг тақдимномасига биноан хўжалик судлари судьялари орасидан беш йил муддатга сайланади.

Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьяларининг малака ҳайъатлари тегишли судлар судьяларининг конференцияларида, ҳарбий судлар судьяларининг малака ҳайъатлари эса, ҳарбий судлар судьяларининг конференцияларида тегишли судлар раисларининг тақдимномасига биноан беш йил муддатга сайланади.


3. Судьялар малака ҳайъатлари аъзоларининг сони уларнинг иш ҳажмига қараб белгиланади, аммо судьялар малака ҳайъати раиси ва унинг ўринбосарлари билан биргаликда тўққиз кишидан ошиб кетмаслиги керак.


4. Судьяларнинг малака ҳайъатлари ўз фаолияти тўғрисида ўзларини сайлаб қўйган органларга бир йилда камида бир марта ахборот берадилар.


5. Судьялар олий малака ҳайъати, Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати:

1) Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялигига, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раислиги ва раис ўринбосарлигига, хўжалик суди судьялигига номзодларнинг шу лавозимларда ишлашга тайёрлигини баҳолайди;

2) Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларининг, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раислари ва раис ўринбосарларининг, шунингдек хўжалик судлари судьяларининг вақти-вақти билан малака аттестациясини ўтказиб туради;

3) судьяларга малака даражалари беради;

4) Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларининг, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раислари ва раис ўринбосарларини, шунингдек хўжалик судлари судьяларини маъмурий жавобгарликка тортишга розилик  бериш масаласини кўради;

5) Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларининг, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси  Ҳарбий суди раислари ва раис ўринбосарларининг, шунингдек хўжалик суди судьяларининг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги ишларни кўради;

6) Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларининг, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раислари ва раис ўринбосарларининг, шунингдек хўжалик суди судьяларининг ваколатларини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади;

7) судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ҳақида хулоса беради.

Судьялар олий малака ҳайъати фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлар, шунингдек ҳарбий судлар судьяларининг малака ҳайъатлари қарорлари устидан берилган тақдимнома ва шикоятларни ҳам кўради.


6. Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, шунингдек  ҳарбий судлар судьяларининг малака ҳайъатлари:

1) Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик  ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, шунингдек ҳарбий судлар судьялигига номзодларнинг шу лавозимларда ишлашга  тайёрлигини баҳолайди;

2) Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, шунингдек ҳарбий судлар судьяларининг вақти-вақти билан малака аттестациясини ўтказиб туради;

3) Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, шунингдек ҳарбий судлар судьяларини маъмурий жавобгарликка тортишга розилик бериш масаласини кўради;

4) Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича  вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, шунингдек ҳарбий судлар судьяларининг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги ишларни кўради;

5) Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, шунингдек ҳарбий судлар судьяларининг ваколатларини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади;

6) судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ҳақида хулоса беради;

7) судьяларнинг захирасини шакллантиради.


7. Судьялар малака ҳайъатларининг мажлислари заруриятга қараб ўтка-зилади.

Судьялар малака ҳайъати ўз зиммасига юклатилган ваколатларни ҳайъат аъзоларининг ярмидан кам бўлмаган таркибида амалга оширади.

Судьялар малака ҳайъатининг мажлисини тайёрлаш судьялар малака ҳайъатининг раиси ёки унинг топшириғига биноан раис ўринбосари ёхуд судьялар малака ҳайъатининг  аъзоларидан бири томонидан таъминланади.

Судьялар малака ҳайъатининг мажлиси тегишли тақдимнома ёки интизомий жавобгарлик тўғрисидаги иш судьяларнинг малака ҳайъатига келиб тушган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ўтказилиши лозим.

Судьялар малака ҳайъатининг раиси мажлис ўтказиладиган вақт ва жойни белгилайди, кўрилаётган масалага алоқадор бўлган шахслар бу ҳақда олдиндан хабардор қилинади.

Судьялар малака ҳайъатлари ўз ваколатларини амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни судлар, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги махсус ваколатли орган, бошқа давлат органлари ва жамоат бирлашмалари раҳбарларидан, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролардан талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга.


8. Судьялар малака ҳайъатининг мажлисига раислик қилувчи  мажлисни белгиланган вақтда очади,  қандай масала кўрилажагини ҳамда судьялар малака ҳайъатининг таркибини эълон қилади.

Судьялар малака ҳайъатининг мажлисда иштирок этаётган  аъзоси ўзини ўзи рад этиши мумкин, судьялар малака ҳайъатининг  мажлисида масаласи кўрилиши керак бўлган судья ёки судьяликка номзод эса судьялар малака ҳайъатининг аъзоларини рад этишга ҳақли.

Ўзини ўзи рад этиш  ёки судьялар малака ҳайъатининг аъзосини рад этиш масаласи  ёпиқ маслаҳатлашувда ҳал этилади.

Масалани кўриш раислик қилувчининг ёки судьялар малака ҳайъатининг тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни  олдиндан ўрганиб чиққан аъзоларидан бирининг маърузаси билан бошланади. Судьялар малака ҳайъати ваколатларига тааллуқли ва ҳал этилиши лозим бўлган масалаларнинг моҳиятига қараб, ҳайъат мажлисига таклиф қилинган шахсларнинг фикри эшитилади, зарур ҳужжат ва материаллар таҳлил қилинади, сўнгра судьялар малака ҳайъати ўз хулосасини беради ёки тегишли қарор қабул қилади. Судьялар малака  ҳайъатининг мажлисида  баённома юритилади ва у раислик қилувчи ҳамда судьялар малака ҳайъатининг котиби томонидан имзоланади.


9. Қарор ёки хулоса шу мажлисда иштирок этган судьялар малака ҳайъати аъзоларининг кўпчилик овози билан ёпиқ маслаҳатлашувда қабул қилиниб, чиқарилган хулоса баён этилган ҳолда улар томонидан имзоланади ва ўқиб эшиттирилади.

Судьялар малака ҳайъатининг иш бўйича қабул қилинган қарорга рози бўлмаган аъзоси судьялар малака ҳайъатининг қарорига имзо қўяди ва ўзининг алоҳида фикрини ёзма равишда билдиради, бу фикр мажлис баённомасига қўшиб қўйилади.


10. Судьяларнинг малака ҳайъати судьяларнинг маъмурий ва интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги ҳамда уларнинг ваколатларини тўхтатиб туриш ҳақидаги масалалар кўрилганда  қарор чиқаради, бошқа масалалар кўрилганда эса хулоса беради.


11. Судьялар малака ҳайъатининг қарори ёки хулосасида қуйидагилар кўрсатилиши керак: судьялар малака  ҳайъатининг номи, унинг таркиби, иш кўрилган жой ва вақт; иши кўрилаётган судьянинг фамилияси, исми, отасининг исми ва мансаби; тақдимнома киритган ёки интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатган шахснинг мансаби ва фамилияси; иш ҳолатлари; судьянинг тушунтиришлари ва унинг шахсини тавсифловчи маълумотлар; қабул қилинган қарор ёки хулосанинг далилий асослари; белгиланган интизомий жазо чораси  ёки интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишни тугатиш асослари; қарор (хулоса) устидан шикоят қилиш тартиби ва муддатлари.


12. Судьялар олий малака ҳайъатининг, шунингдек Хўжалик судлари судьялари малака ҳайъатининг қарор ва хулосалари устидан шикоят қилинмайди.

Судьяларнинг бошқа малака ҳайъатлари қарорлари ва хулосалари устидан қарор ёки хулоса қайси судья хусусида чиқарилган бўлса, шу судья, шунингдек тақдимнома киритган ёки интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатган шахс Судьялар  олий малака ҳайъатига шикоят қилиши мумкин.

Масалани қайта кўриш тўғрисидаги шикоят ёки тақдимнома қарор қабул қилинган ёки хулоса чиқарилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида қарор ёки хулоса чиқарган судьялар малака ҳайъати орқали берилади.

Шикоят ёки тақдимнома тушиши биланоқ материал зудлик билан Судьялар олий малака ҳайъатига юборилиши лозим.


13. Судьялар олий малака ҳайъати шикоят ёки тақдимнома билан келган материални бир ой муддат ичида кўриб чиқади. Судьялар олий малака ҳайъати:

қарор ёки хулосани ўзгаришсиз, шикоят ёки тақдимномани эса қаноатлантиришсиз қолдиришга;

қарор ёки хулосани бекор қилиш ва материални янгидан кўриш учун юборишга;

қарор ёки хулосани бекор қилиш ва материални ўз иш юритишига олишга;

қарорни бекор қилиш ва интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишни тугатишга;

қарорни ўзгартириш ва судьяга бошқа интизомий жазо чораси қўллашга ҳақлидир.

Судьялар олий малака ҳайъатининг ва Хўжалик судлари судьялари малака ҳайъатининг қарори ёки хулосаси тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисига, умумий юрисдикция қуйи судларининг судьяларига тааллуқли масалалар бўйича эса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги махсус ваколатли органга, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси,вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, ҳарбий судлар судьялари малака ҳайъатларининг қарорлари ёки хулосалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги махсус ваколатли органга, тегишли судларнинг раҳбарларига, шунингдек қарор ёки хулоса қайси судья хусусида чиқарилган бўлса, шу судьяга беш кунлик муддат ичида юборилади. Мазкур малака ҳайъатларининг қарорлари ёки хулосалари ана шу муддат мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юборилади.



II. МАЛАКА ИМТИҲОНИ ЎТКАЗИШ


14. Қуйидагиларнинг:

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялигига номзодларнинг малака имтиҳони ҳамда уларнинг шу лавозимда ишлашга тайёрлигини баҳолаш - Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси тақдим этган материаллар асосида Судьялар олий малака ҳайъати томонидан;

Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раислиги ва раис ўринбосарлигига номзодларнинг малака имтиҳони ҳамда уларнинг шу лавозимда ишлашга тайёрлигини баҳолаш  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги махсус ваколатли орган тақдим этган материаллар асосида Судьялар олий малака ҳайъати томонидан;

Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди судьялигига номзодларнинг малака имтиҳони ҳамда уларнинг шу лавозимда ишлашга тайёрлигини баҳолаш  мазкур судларнинг раислари тақдим этган материаллар асосида судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари томонидан;

фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари судьялигига номзодларнинг малака имтиҳони ҳамда уларнинг шу лавозимда ишлашга тайёрлигини баҳолаш - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги махсус ваколатли орган тақдим этган материаллар асосида судьяларнинг тегишли малака ҳайъати томонидан;

округ ва ҳудудий ҳарбий судлар судьялигига номзодларнинг малака имтиҳони ва уларнинг шу лавозимда ишлашга тайёрлигини баҳолаш  Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги махсус ваколатли орган тақдим этган материаллар асосида ҳарбий судлар судьяларининг малака ҳайъати томонидан;

хўжалик судлари судьялигига номзодларнинг малака имтиҳони ва уларнинг шу лавозимда ишлашга тайёрлигини баҳолаш  Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг тақдимномасига биноан Хўжалик судлари судьяларининг  малака ҳайъати томонидан ўтказилади.


15. Судьяликка номзоднинг малака имтиҳони у билан суҳбат ўтказиш, оғзаки савол-жавоблар, рўйхати судьяларнинг  тегишли малака ҳайъати мажлисида тасдиқланадиган амалий масалаларни ҳал этишдан иборат бўлади.


16. Судьяларнинг малака ҳайъати судьяликка номзоднинг малака имтиҳонидан ўтган ёки ўтмаганлиги тўғрисида хулоса беради. Малака имтиҳонини топшира олмаган судьяликка номзод камида бир йилдан кейин қайтадан имтиҳонга қўйилиши мумкин.


17. Судьялар малака ҳайъатининг номзодни юқори судьялик лавозимига тавсия этиш мумкинлиги ҳақидаги хулосаси тегишли суд раиси тақдим этган материаллар асосида берилади.


18. Судьялар малака ҳайъатининг раиси номзоднинг ёки судьянинг тайёрлиги ҳақидаги масалага оид хулосани материални тақдим этган суд раҳбарига ёки Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги махсус ваколатли органга юборади.


19. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судларининг, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, ҳарбий судларнинг ваколатлари муддати тугаётган судьяларига нисбатан уларнинг номзодини янги муддатга кўрсатиш тўғрисидаги масала судьяларнинг тегишли малака ҳайъати томонидан кўрилади. Судьялар малака ҳайъатларининг мазкур шахсларнинг ўз лавозимига муносиблиги ёки муносиб эмаслиги хусусидаги ҳамда уларни янги муддатга тайинлаш мумкинлиги ҳақидаги хулосаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги махсус ваколатли органга юборилади, бу орган тақдим этилган материалларни ўрганиб чиққанидан кейин уларни ўзи тайёрлаган хулоса билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юборади.



III. СУДЬЯЛАРНИ МАЛАКА АТТЕСТАЦИЯСИДАН

ЎТКАЗИШ ВА УЛАРГА МАЛАКА ДАРАЖАЛАРИ

БЕРИШ ТАРТИБИ


20. Судьяларнинг малака аттестацияси "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекис-тон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда судьялар сифат  таркибини  яхшилаш, уларнинг касб малакаси ошишига  баҳо бериш ва  рағбатлантириш, одил судловни амалга ошириш борасидаги масъулиятини ошириш мақсадида ўтказилади.


21. Малака аттестацияси:

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судларининг, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг раислари ва раис ўринбосарларига нисбатан - Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг тақдимномасига биноан Судьялар  олий малака ҳайъати томонидан;

Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судларининг, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судларининг, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг судьяларига нисбатан  Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раисларининг тақдимномасига биноан судьяларнинг тегишли малака ҳайъати томонидан;

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг, округ ва ҳудудий ҳарбий судларнинг судьяларига нисбатан  Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раисининг тақдимномасига биноан  ҳарбий судлар судьяларининг малака ҳайъати томонидан;

хўжалик судлари судьяларига нисбатан  Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раисининг тақдимномасига биноан Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати томонидан ўтказилади.


22. Биринчи марта судьялик лавозимига сайланган (тайинланган) шахс-ларнинг малака аттестацияси улар иш фаолиятининг дастлабки уч ойи ичида ўтказилиши керак.

Судьяларнинг навбатдаги малака аттестацияси уларга берилган малака даражасида бўлиш муддати тамом бўлган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай ўтказилади.

Судьяга муддатидан олдин юқорироқ малака даражаси бериш учун унга аввал берилган малака даражасида бўлиш муддатининг ярми ўтганидан кейингина навбатдаги малака аттестацияси ўтказилиши мумкин.


23. Малака аттестациясидан ўтказилиши лозим бўлган судьяга аттеста-ция ўтказишдан камида бир ой олдин унинг касб фаолиятига, ишчанлик ва ахлоқий жиҳатларига баҳо берилган тавсифнома ҳамда  иши ҳақидаги маълумотнома тайёрланади.

Тегишли суднинг раҳбари судьяни у ҳақда тайёрланган тавсифнома ва  маълумотнома билан малака аттестацияси ўтказиш тўғрисидаги материалларни судьяларнинг тегишли малака ҳайъатига юборишдан олдин таништириши лозим.

Малака аттестацияси ўтказиладиган вақт ҳақида судьяга камида икки ҳафта олдин хабар қилиниши керак.


24. Малака аттестацияси тақдимнома тушган кундан бошлаб бир ой ичида, қоида тариқасида, аттестациядан ўтувчи судьянинг иштирокида ўтказилади.

Тақдимнома киритган суднинг раҳбари судьялар малака ҳайъатининг мажлисида иштирок этиши мумкин.


25. Судьяни малака аттестациясидан ўтказиш раислик қилувчининг ёки судьялар малака ҳайъатининг тақдим қилинган ҳужжат ва материалларни олдиндан ўрганиб чиққан аъзоларидан бирининг маърузаси билан бошланади. Шундан сўнг аттестациядан ўтувчининг, зарур ҳолларда эса, судьяни аттестациядан ўтказиш тўғрисида тақдимнома юборган мансабдор шахснинг фикри эшитилади.


26. Судьяларнинг малака ҳайъати судьянинг  касбий билим даражаси, ишчанлик жиҳатлари, иш стажи ва тажрибаси, эгаллаб турган лавозимига қараб қуйидаги хулосалардан бирини беради:

судьяга тақдимномада кўрсатилган малака даражаси бериш мумкинлиги тўғрисида;

судьяга юқорироқ малака даражаси бериш мумкинлиги тўғрисида;

судьяни илгари берилган малака даражасида қолдириш тўғрисида.

Судьялар малака ҳайъатининг хулосаси малака аттестацияси материаллари билан биргаликда Судьялар олий малака ҳайъатига юборилади.


27. Судьялар олий малака ҳайъати судьяга малака даражаси бериш тўғрисидаги масалани судьяларнинг малака ҳайъати чиқарган хулоса билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳал этади.


28. Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати хўжалик судларининг судьяларига  малака даражаларини умумий юрисдикция судларининг судьяларига бериладиган тартибда беради.


29. Судьяга малака даражаси берилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади. Судьялар тегишли малака ҳайъатининг малака даражаси бериш тўғрисидаги қарори Ўзбекистон Республикаси Олий суди ёки Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди матбуот органларида эълон қилинади, шунингдек судьянинг шахсий ишига қўшиб қўйилади.



IV. СУДЬЯЛАРНИНГ ИНТИЗОМИЙ ЖАВОБГАРЛИГИ

ҲАҚИДАГИ ИШЛАРНИ КЎРИШ ТАРТИБИ


30. "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 73-моддасига мувофиқ судья:

одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун;

суд ишини ташкил этишдаги бепарволиги ёки интизомсизлиги оқибатида йўл қўйган камчиликлари учун, шунингдек хизмат борасидаги ёки  обрўсига путур етказадиган бошқа  хатти-ҳаракати учун фақат  судьялар малака ҳайъатининг қарорига асосан интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Ҳарбий суднинг судьяси ҳарбий интизомни бузганлиги учун ҳам интизомий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Суд қарорининг бекор қилиниши ёки ўзгартирилишининг ўзи, суд қарорини чиқаришда қатнашган судьянинг, агар у атайлаб қонун бузилишига ёки жиддий оқибатларга олиб келган виждонсизликка йўл қўймаган бўлса, жавобгар бўлишига сабаб бўлмайди.


31. Судьялар олий малака ҳайъати:

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларининг;

Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раислари ва раис ўринбосарларининг;

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раиси ва раис ўринбосарларининг интизомий жавобгарлиги ҳақидаги ишларни кўради.

Фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси,  вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьяларининг малака ҳайъатлари судьяларнинг интизомий жавобгарлиги ҳақидаги ишларни ўз ваколатлари доирасида кўрадилар.

Ҳарбий судлар судьяларининг малака ҳайъати ҳарбий судлар судьяларининг интизомий жавобгарлиги ҳақидаги ишларни ўз ваколатлари доирасида кўради.

Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати хўжалик судлари судьяларининг интизомий жавобгарлиги ҳақидаги ишларни кўради.


32. Интизомий  жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳуқуқига қуйидагилар эга:

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси - умумий юрисдикция судлари судьяларига нисбатан;

Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари раислари - шу судлар судьялари, фуқаролик ишлари  бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари судьяларига нисбатан;

Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раиси - шу суд судьяларига ҳамда округ ва ҳудудий  ҳарбий судлар судьяларига нисбатан;

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси - хўжалик судлари судьяларига нисбатан.


33. Интизомий  жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида тегишли судларнинг раҳбарлари қарор чиқарадилар, унда интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатишга сабаб бўлган асослар кўрсатилиши шарт.

Интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатган шахс судьяни жавобгарликка тортиш асосларига тааллуқли маълумотларни олдиндан текширади ва ундан ёзма тушунтириш талаб қилади.

Устидан  иш қўзғатилган судья интизомий жавобгарлик тўғрисидаги иш материаллари билан бу материалларни судьялар малака ҳайъатига юборишдан олдин таништирилиши шарт. Бунда судья қўшимча тушунтиришлар тақдим этишга ёки қўшимча текширув ўтказишни талаб қилишга ҳақли.

Интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарор зарур материаллар билан бирга судьяларнинг тегишли малака ҳайъатига кўриб чиқиш учун юборилади.


34. Интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги қарор  уни қўзғатган шахс томонидан ишни судьялар малака ҳайъатида кўриб чиқиш бошлангунга қадар чақириб олиниши мумкин.

Ўзига нисбатан интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги  қарор  чақириб олинаётган судья ишни мазмунан кўриб чиқишни судьяларнинг малака ҳайъатидан талаб қилишга ҳақли.


35. Судья, ножўя хатти-ҳаракат қилганлиги аниқланган кундан бошлаб хизмат текширувларига кетган вақт, судьянинг узрли сабабларга кўра ишда бўлмаган вақти ҳамда судьяларнинг малака ҳайъатида интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга кетган вақтни ҳисобламаганда, кечи билан бир ой ичида, аммо ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан эътиборан эса, кечи билан олти ой ичида интизомий жазога  тортилиши мумкин.


36. Зарур ҳолларда, ишни кўриб чиқиш бошлангунга қадар судьяни интизомий жавобгарликка тортиш асослари қўшимча равишда текширилади, бундай текширишни ўтказишни судьялар малака ҳайъатининг раиси судьялар малака ҳайъати аъзоларидан бирига топширади. Бунда қўшимча ҳужжат ва материаллар, шунингдек кўриб чиқиш чоғида судья қонун бузилишига йўл қўйган суд ишлари ҳам талаб қилиб олинишига йўл қўйилади.


37. Судьяларнинг тегишли малака ҳайъати қуйидаги қарорлардан бирини чиқариши мумкин:

интизомий жазо чораси қўллаш тўғрисида;

интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишни тугатиш тўғрисида;

интизомий жавобгарлик тўғрисидаги иш материалларини судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш масаласини қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлган органларга юбориш ҳақида.

Агар судьяларнинг тегишли малака ҳайъати томонидан судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш масаласи олдига қўйилган орган ёки мансабдор шахс бунга асос йўқ деб топса, интизомий жавобгарлик тўғрисидаги иш судьяларнинг малака ҳайъатига қайтарилади ва иш юритиш қайтадан бошланади. Дастлабки қарор чиққан кундан ишни қайтаргунга қадар ўтган вақт интизомий жавобгарликка тортиш муддатларига кирмайди.


38. Судьяларнинг тегишли малака ҳайъати қуйидаги интизомий жазо чораларидан бирини қўллаши мумкин:

ҳайфсан;

жарима.

Жазо қўлланаётганида қоидабузарликнинг хусусияти ва унинг оқибатлари, ножўя хатти-ҳаракатнинг оғир-енгиллиги, судьянинг шахси, унинг айбдорлик даражаси ҳисобга олинади.


39. Судьяларнинг тегишли малака ҳайъати:

судья интизомий жавобгарликка асоссиз тортилган бўлса;

ушбу Низомнинг 35-бандида назарда тутилган интизомий жавобгарликка тортиш муддатлари ўтказиб юборилган бўлса;

интизомий жавобгарлик тўғрисидаги ишни мажлисда  муҳокама этиш билангина чегараланиб, интизомий жазони  қўллашни мақсадга мувофиқ эмас деб топса, интизомий жавобгарлик тўғрисидаги   ишни тугатади.



V. СУДЬЯНИНГ ВАКОЛАТЛАРИНИ ТЎХТАТИШ


40. "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 71-моддасига мувофиқ судьянинг ваколатлари қуйидаги ҳолларда судьяларнинг  малака ҳайъати қарори билан тўхтатилади, агар:

судья ўз лавозимига зид фаолият билан шуғулланаётган бўлса;

судья тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган ёки  суд қарори  билан унинг муомала лаёқати чекланган бўлса;

судья суд қарори билан  бедарак йўқолган деб топилган бўлса.

Судьяларнинг тегишли малака ҳайъати судьянинг ваколатларини тўхтатишга сабаб бўлган асослар бекор бўлгунга қадар унинг ваколатларини тўхтатиб туради, ушбу асослар бекор бўлганидан кейин эса судьянинг ваколатлари тўхтатилишини олиб ташлайди.



VI. СУДЬЯНИНГ ВАКОЛАТЛАРИНИ МУДДАТИДАН

ИЛГАРИ ТУГАТИШ ТАРТИБИ


41. "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 72-моддасида назарда тутилган асосларга кўра:

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судьясининг ваколатлари - Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан;

вилоятлар, Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари, ҳарбий судлар судьясининг ваколатлари - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясининг тақдимномасига биноан  Ўзбекистон Республикаси  Президенти томонидан;

хўжалик судлари судьясининг ваколатлари - Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди  раисининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан;

фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси судлари судьясининг ваколатлари  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан муддатидан илгари тугатилади.

Судьянинг ваколатлари: у судьянинг қасамёдини бузган тақдирда; судьяларнинг тегишли малака ҳайъати томонидан огоҳлантириш қилинганидан ёки ваколатлари тўхтатилганидан кейин у судья лавозимига зид фаолият билан шуғулланишни давом эттираверган тақдирда; соғлиғи ҳолатига ёки бошқа узрли сабабларга кўра узоқ вақт мобайнида судьялик вазифасини бажаришга қодир бўлмай қолган тақдирда тегишли судьялар малака ҳайъатининг қарори асосида муддатидан илгари тугатилишига йўл қўйилади.


42. Судьяларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисидаги тақдимномани судьяларнинг малака ҳайъатига  киритиш ҳуқуқига қуйидагилар эга:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси  умумий юрисдикция судларининг судьяларига нисбатан;

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди раиси - хўжалик судлари судьяларига нисбатан.


43. Судьяларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ҳақидаги тақдимнома ва материаллар:

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларига, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича олий судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича  вилоятлар ва  Тошкент шаҳар судлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раислари ва раис ўринбосарларига нисбатан  Судьялар олий малака ҳайъатига;

бошқа судларнинг судьяларига нисбатан  судьяларнинг тегишли малака ҳайъатларига юборилади.


44. Судьяларнинг малака ҳайъати судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш ҳақидаги масалани кўриб чиқиб, унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатишга розилик бериш ёки бермаслик тўғрисида хулоса чиқаради.

Судьялар малака ҳайъатининг хулосаси кечи билан беш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссиясига юборилади.



VII. СУДЬЯЛАР ЗАХИРАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


45. Умумий юрисдикция судларининг судьялигига номзодлар захираси судларнинг ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда республика минтақалари бўйича судьяларнинг тегишли малака ҳайъатлари томонидан шакллантирилади. Судьяларнинг малака ҳайъатлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги махсус ваколатли органнинг ҳудудий бўлимлари билан ўзаро ҳамкорликда энг яхши тайёргарлик кўрган, юқори малакали юристлар орасидан номзодлар танловини амалга оширади.


46. Судьялар малака ҳайъати шахсан суҳбат ўтказиш ҳамда тақдим этилган материалларни ўрганиб чиқиш йўли билан судьяликка номзоднинг касбий лаёқат даражасини, билим савиясини, дунёқарашини аниқлайди. Судьялар малака ҳайъати судьяликка номзодни малака имтиҳони натижаларига биноан судьяликка номзодлар захирасига киритиш тўғрисида ёки киритишни рад этиш тўғрисида қарор чиқаради.


47. Судьяликка номзодлар захирасига киритилиши рад этилган шахс шу захирага кириш учун тегишли ариза билан бир йил муддат ўтганидан сўнг такрор мурожаат этиши мумкин.


48. Судьялар малака ҳайъати тақдим этилган барча материалларни ўз қарори билан бирга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги махсус ваколатли органга юборади, бу орган судьяликка номзодлар захирасига киритилган шахсларни тайёрлаш ва ўқитиш ишларини ташкил этади. 


49. Судьялик лавозими бўшаб қолган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги махсус ваколатли органнинг ҳудудий бўлими судьялик лавозими захирасида турган шахсларга тааллуқли материалларни судьяларнинг тегишли малака ҳайъатига тақдим этади.


50. Судьяларнинг тегишли малака ҳайъати судьялик лавозими захирасида турган шахсларнинг судьялик лавозимига лаёқат даражасини судларнинг ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда имтиҳон қабул қилиш йўли билан баҳолайди, бунда уларнинг меҳнат фаолияти, шахси ва дунёқарашини эътиборга олади.

Судьялар малака ҳайъати бўшаб қолган судьялик лавозимига тақдим этилган шахслар орасидан битта лавозимга камида икки-уч нафар номзодни танлаб олади ҳамда уларга доир материалларни ўзи тайёрлаган хулосалар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги махсус ваколатли органнинг ҳудудий бўлимига юборади.

Хўжалик судларининг судьялари захирасини шакллантириш "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда ушбу Низом талабларига риоя этилган ҳолда Хўжалик судлари судьяларининг малака ҳайъати томонидан амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами", 2001 й. 8-сон


























Время: 0.1916
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск