ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Йўл хўжалиги. Йўл жамғармаси /

Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва ўртача таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар сифатини назорат қилиш ва уларни қабул қилиб олиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 01.11.2006 й. 226-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 1 ноябрдаги

226-сон қарорига

2-ИЛОВА



Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция

қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича бажарилган

ишларнинг сифати устидан назорат қилиш ва уларни

қабул қилиб олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини, шунингдек, йўл иншоотларини (кейинги ўринларда - объектлар) қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича (шу жумладан табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш чоғида) бажарилган ишларнинг сифати устидан назорат қилиш ва уларни қабул қилиб олиш тартибини белгилайди.

2. Бажарилган ишлар сифатини назорат қилиш ва уларни қабул қилиб олиш лойиҳа талабларига, шаҳарсозлик нормаларига, объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш қоидалари ва стандартларига ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек мазкур Низомга риоя қилинишини текшириш мақсадида амалга оширилади.


II. СИФАТНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4. Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлашда сифатни назорат қилишнинг қуйидаги турлари амалга оширилади:

шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларига асосан пудратчи ташкилотларнинг техник ходимлари (бош муҳандислари, иш бажарувчилар, усталар, бригадирлар ва лабораториялар) томонидан ишлар бажарилиши жараёнида доимий равишда амалга ошириладиган ишлаб чиқариш ва лаборатория назорати;

буюртмачи томонидан белгиланган тартибда амалга ошириладиган техник назорат;

буюртмачи билан тузиладиган шартнома бўйича объект учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққан лойиҳалаш ташкилотлари (лойиҳанинг бош муҳандислари) томонидан белгиланган тартибда амалга ошириладиган муаллифлик назорати;

Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳа, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш ишлари сифати устидан давлат назорати белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилади.

Қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш жараёнида технологик жараён олиб борилишининг тўғрилиги, бажариладиган ишлар ҳамда фойдаланиладиган материалларнинг сифати юзасидан техник назоратни амалга ошириш, шунингдек ёпилиб кетадиган ва оралиқ ишларни қабул қилиб олишда ҳамда тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиб олишда буюртмачи томонидан комиссия таркибида иштирок этиш учун ушбу объектга хизмат кўрсатадиган йўл ташкилотлари жалб этилиши мумкин.


III. ОБЪЕКТЛАРНИ ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШ, МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ БЎЙИЧА

БАЖАРИЛГАН ИШЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИБ

ОЛИШНИНГ УМУМИЙ ТАРТИБИ

5. Тасдиқланган лойиҳалар ва ишчи чизмалар, шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларига тўлиқ мувофиқ ҳолда бажарилган, тўлиқ тугалланган ишлар қабул қилиб олиниши лозим. Ишларни қабул қилиб олишда ишлар натурада тасдиқланади, назорат тартибида ўлчашлар амалга оширилади, қурилиш материаллари ва назорат намуналарининг ишлаб чиқариш ҳамда лаборатория синовлари натижалари, ишларни бажариш ва муаллифлик назорати журналларидаги ёзувлар текширилади.


6. Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлашда қуйидаги ишлар амалга оширилади:

ёпилиб кетадиган ишларни қабул қилиб олиш;

бажарилган ишларни ойлик (оралиқ) қабул қилиб олиш.


7. Ёпилиб кетадиган ишларни уларнинг ҳар бир тури (босқичи) бўйича қабул қилиб олиш уларнинг кейинги тур (босқич) ишлари бошлангунга қадар бажарилишига қараб амалга оширилади. Ишларни қуйидаги таркибдаги комиссия қабул қилиб олади: буюртмачининг вакили - техник назоратчи (раис); пудратчи ташкилот вакили - иш бажарувчи ёки уста, лаборант ва геодезист (зарур ҳолларда); йўлга хизмат кўрсатадиган йўл ташкилоти вакили; лойиҳа ташкилоти вакили (кўтариб турувчи конструкцияларни қабул қилиб олишда). Қўтариб турувчи конструкциялар рўйхати лойиҳада белгиланади. Ёпилиб кетадиган ишларни қабул қилиб олиш натижалари ушбу Низомга 1-иловадаги шакл бўйича далолатнома билан расмийлаштирилади, унда қабул қилинадиган ишларнинг лойиҳа, норматив-техник ҳужжатлар, стандартлар талабларига мувофиқлик даражаси акс эттирилади, шунингдек қабул қилинадиган ишларга баҳо ва ишларнинг кейинги турларини бажаришга рухсат берилади. Далолатномага ўлчовлар қайдномаси ва лаборатория синовлари натижалари илова қилинади.


8. Объектнинг бажарилган ишлари ва тугалланган объектларини ойлик (оралиқ) қабул қилиб олиш буюртмачи ва пудратчи ташкилот томонидан расмийлаштирилади. Бажарилган ишлар ва йўлларнинг тугалланган конструктив элементларини Ойлик (оралиқ) қабул қилиб олиш натижалари мазкур Низомга 2-иловадаги мувофиқ шакл бўйича маълумотнома-ҳисоб-фактура билан, миқдор ва қиймат кўрсаткичлари ҳисоб-китоб жадвалида акс эттирилган ҳолда 2а-иловага мувофиқ акс эттирилган ҳолда расмийлаштирилади.



IV. ҚУРИЛИШИ ТУГАЛЛАНГАН

ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИНГАН

ОБЪЕКТЛАРНИ ФОЙДАЛАНИШГА

ҚАБУЛ ҚИЛИБ ОЛИШ ТАРТИБИ


9. Қурилиши тугалланган ва реконструкция қилинган объектларни фойдаланишга қабул қилиб олиш амалдаги шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларига асосан амалга оширилади.


10. Қурилиши тугалланган ва реконструкция қилинган объектлар ёки уларнинг участкалари (ишга тушириш мажмуалари) қуйидаги икки босқичда;

объектнинг тугалланганлиги ва у қабул қилиб олишга тайёрлиги тўғрисида пудратчи ташкилотнинг хабарномасидан кейин ишчи комиссиялар томонидан;

ишчи комиссия тавсияномаси ҳамда объектни фойдаланишга қабул қилиб олишга тақдим этиш тўғрисида буюртмачидан хабарнома олингандан кейин давлат қабул комиссиялари томонидан фойдаланишга қабул қилинади.


11. Ишчи комиссиялар буюртмачининг қарорлари (буйруқлари) билан тайинланади. Ишчи комиссиялар таркибига қабул қилинаётган объектдан фойдаланиш юкланган буюртмачи, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, пудрат ташкилотлари (субпудрат ташкилотлари), йўл ташкилоти, лойиҳа ташкилоти ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари киради.

12. Пудратчи ташкилот ишчи комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишда иштирок этган ташкилотларнинг улар томонидан бажарилган ишларнинг турлари ва ҳажмлари ҳамда масъул ижрочилари кўрсатилган ҳолдаги рўйхати;

қабул қилишга тақдим этилган йўлнинг техник лойиҳаси ва ишчи чизмалари тўплами, ижро схемалари;

ёпилиб кетадиган ишларни қабул қилиб олиш далолатномалари;

йўл-қурилиш материаллари ва йўл тўшамаларининг конструктив қатламларидан кесиклар (тупроқ жинслари) синовлари журналлари, мувофиқлик сертификатлари;

ишларни бажариш ва муаллифлик назорати журналлари;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш далолатномалари.

13. Ишчи комиссия объектни фойдаланишга қабул қилиш учун Давлат қабул комиссиясига тақдим этгунга қадар қуйидагиларни бажариши шарт:

бажарилган ишлар ҳажмлари ва турларининг тасдиқланган лойиҳага, ишларни бажаришнинг шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларига мувофиқлигини текшириш;

зарур назорат ўлчовлари ва лаборатория синовларини ўтказган ҳолда ишлар сифатини текшириш;

объектни қуриш ва уни реконструкция қилиш қиймати тўғри шакллантирилганлигини кўриб чиқиш. Қиймат ўсиши ва (ёки) унга объектни қуриш ва реконструкция қилишга тегишли бўлмаган харажатлар нотўғри киритилиши ҳолатлари аниқланганда, унинг сабабларини ўрганиб чиқади ва уларни бартараф этиш бўйича таклиф киритади;

мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича объект фойдаланишга қабул қилишга тайёрлиги тўғрисида далолатнома тузиш.

Далолатномага ўлчовлар қайдномаси ва лаборатория синовлари натижалари илова қилинади.

Ишчи комиссия томонидан аниқланган камчиликлар ва чала қилинган ишлар далолатноманинг иловасида акс эттирилиши ҳамда комиссия томонидан белгиланган муддатда бартараф этилиши лозим.


14. Қуриш ва реконструкция қилиш тугалланган объектларни қабул қилиб олиш бўйича давлат комиссияси объектни қуриш ва реконструкция қилишни лойиҳалаштиришга топшириқни тасдиқлаган орган томонидан ташкил этилади. Қуриш ва реконструкция қилиш тугалланган объектларни (ёки уларнинг участкаларини - ишга тушириш комплексларини) қабул қилиб олиш бўйича давлат комиссияси таркибига қабул қилинаётган объектлардан фойдаланиш юкланган буюртмачи, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, пудрат ташкилотлари (субпудрат ташкилотлар), йўл ташкилоти, лойиҳа ташкилотлари, Ички ишлар вазирлигининг йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органлари, санитария-эпидемиология хизмати ва ёнғин назорати органлари (линиядаги бинолар ва қўшимча иншоотлар бўйича), табиатни муҳофаза қилиш органларининг вакиллари, Бош давлат меҳнат техника инспектори ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари киради.

15. Қурилиши тугалланган ва реконструкция қилинган объектларни (ёки уларнинг участкалари - ишга тушириш мажмуаларини) доимий фойдаланишга қабул қилиб олиш Давлат комиссиясига объект бўйича барча зарур ижро ҳужжатлари, шунингдек ишчи комиссия далолатномаси тақдим этилади.

Тақдим этилган ҳужжатлар текширилгандан кейин ва назорат ўлчовлари ўтказилиб ҳамда айрим конструктив элементлар текширилиб объект кўриб чиқилгандан кейин комиссия томонидан мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича объектни қабул қилиш далолатномаси тузилади. Далолатномада объект сифатини баҳолаш ва унинг қиймати кўрсатилган ҳолда доимий фойдаланишга қабул қилинадиган объектнинг қисқача тавсифи берилади, шунингдек объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисида сўнгги хулоса киритилади.


16. Давлат қабул комиссиясининг объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси у тақдим этилгандан кейин бир ой муддатда Давлат қабул комиссиясини тайинлаган орган томонидан тасдиқланади.

Объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси ва унга ахборот хати беш нусхада тузилиб, икки нусхаси қарор лойиҳаси билан бирга Давлат қабул комиссиясини тайинлаган органга, икки нусхаси буюртмачига ва бир нусхаси пудратчига топширилади.


17. Буюртмачи Давлат қабул комиссияси далолатномасининг бир нусхасини ҳамда техник (лойиҳа-смета) ва ижро ҳужжатларининг тўлиқ тўпламини йўл ташкилотига бериши шарт.

Қабул қилиш далолатномаси ва техник (лойиҳа-смета) ҳужжатлари йўлдан фойдаланадиган йўл ташкилотида сақланади.



V. МУКАММАЛ ТАЪМИРЛАШ ТУГАЛЛАНГАН

ОБЪЕКТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

18. Мукаммал таъмирлаш тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш амалдаги шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларига асосан амалга оширилади.

19. Мукаммал таъмирлаш тугалланган объектлар буюртмачи (раис), Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, пудрат ташкилотлари, йўлга хизмат кўрсатувчи йўл ташкилоти, Ички ишлар вазирлигининг йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органлари, лойиҳа ташкилоти (муаллифлик назорати) ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат таркибда ишчи комиссиялар томонидан фойдаланишга қабул қилинади.

20. Мукаммал таъмирлаш тугалланган объектларни қабул қилиб олишда пудрат ташкилоти ишчи комиссияга лойиҳа-смета ҳужжатларини, ёпилиб кетадиган ишлар далолатномаларини, қурилиш материаллари синовлари журналлари ва далолатномаларини ва назорат намуналарини, мувофиқлик сертификатларини, ишларни бажариш ва муаллифлик назорати журналларини, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг мулоҳазаларини бартараф этиш далолатномаларини тақдим этишга мажбурдир.

Комиссия томонидан бажарилган ишлар ҳажмлари ва турларининг тасдиқланган лойиҳага, шаҳарсозлик нормаларига, ишларни бажариш қоидалари ва стандартларига мувофиқлиги; Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг мулоҳазалари бартараф этилиши; зарур назорат ўлчовлари ва лаборатория синовлари ўтказилган ҳолда ишларнинг сифати; бажарилган ишлар ҳажмлари ва турларининг тасдиқланган лойиҳага, стандартларга, қурилиш нормаларига ва ишларни бажариш қоидаларига мувофиқлиги текширилади.

Бажарилган ишлар натижалари ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича мукаммал таъмирлаш тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиб олиш тўғрисида ишчи комиссиянинг далолатномасида акс эттирилади. Далолатномага ўлчов ведомостлари, лаборатория синовлари натижалари ва ижро ҳужжатлари илова қилинади.

21. Ишчи комиссиянинг мукаммал таъмирлаш тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси тақдим қилингандан кейин бир ойдан кечикмасдан комиссияни тайинлаган орган томонидан тасдиқланади.

Объектни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси ва унга ахборот хати беш нусхада тузилиб, икки нусхаси қарор лойиҳаси билан бирга Давлат қабул комиссиясини тайинлаган органга, икки нусхаси буюртмачига ва бир нусхаси пудратчига топширилади.


22. Буюртмачи ишчи комиссия далолатномасининг битта нусхасини ҳамда техник (лойиҳа-смета) ва ижро ҳужжатларининг тўлиқ тўпламини йўл ташкилотига бериши шарт.

Қабул қилиш далолатномаси ва техник (лойиҳа-смета) ҳужжатлари йўлдан фойдаланадиган йўл ташкилотида сақланади.



VI. ЖАВОБГАРЛИК


23. Буюртмачи қурилиши тугалланган, реконструкция қилинган, мукаммал таъмирланган объектни, транспорт ҳаракати очилишига тайёрланган унинг айрим қисмлари, бинолар, иншоотларни қабул қилишни асоссиз кечиктирганлиги учун пудратчи ташкилот олдида қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ мулкий жавобгар ҳисобланади.

24. Пудратчи ташкилот шартномада белгиланган кафолат даврида буюртмачи олдида мулкий жавобгар ҳисобланади. Кафолат муддати мобайнида объектдан фойдаланиш жараёнида нуқсонлар ва чала қилинган ишлар аниқланганда, пудратчи ташкилот уларни бепул бартараф этади.





Низомга

1-ИЛОВА


____________________________________________________ да бажарилган

(объектнинг номи ва жойлашган жойи)



__________________________________________________________________

(бажарилган ишнинг номи)


Ёпилиб кетадиган ишларни текшириш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


20_____й. "______"_________________


Қуйидаги таркибдаги Комиссия:

Пудратчи ташкилот вакили _________________________________________

___________________________________________________________________

(фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими)


Буюртмачининг техник назорати вакили _____________________________

___________________________________________________________________

(фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими)

___________________________________________________________________


Йўлга хизмат кўрсатадиган йўл ташкилоти вакили ____________________


___________________________________________________________________

(фамилияси, исми ва отасининг исми, лавозими)


___________________________________________________________________


________________________________________________________томонидан

(қурилиш-монтаж ташкилоти номи)


бажарилган ишларни текшириб чиқди ва қуйидагилар тўғрисида

ушбу Далолатномани тузди:


1. Текширишга қуйидаги ишлар тақдим қилинди: ______________________

___________________________________________________________________

(ёпилиб кетадиган ишлар ёки масъул конструкциялар номи)


2. Ишлар __________________________________________________________

___________________________________________________________________

(лойиҳа ташкилоти номи, чизмалар рақами ва улар тузилган сана)


лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича бажарилган.


3. Ишларни бажаришда қуйидагилардан фойдаланилган:_______________

___________________________________________________________________

(сертификатларга таянган ҳолда материаллар, конструкциялар, буюмлар номи ёки

___________________________________________________________________

сифатни тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар)


4. Ишларни бажаришда лойиҳа-смета ҳужжатларидаги қуйидаги

ишлар бажарилмаган ёки улардан чекинишга йўл қўйилган ____________

                                                                                                                       (чекинишга йўл қўйилганда

___________________________________________________________________

ким билан келишилганлиги, чизмалар рақами ва келишиш санаси кўрсатилади)


5. Ишлар бошланган сана: __________________________________________

ишлар тугалланган сана: ____________________________________________


Комиссия қарори:


Ишлар лойиҳа-смета ҳужжатлари, стандартлар, қурилиш нормалари

ва қоидаларига мувофиқ бажарилган.


Баён қилинганлар асосида қуйидаги ишларни бажаришга

рухсат берилади____________________________________________________

(ишлар ва конструкциялар номи)

___________________________________________________________________


Буюртмачининг техник назорати вакили _____________________________

                                                                                              (имзо)

Йўл ташкилоти вакили _____________________________________________

                                                               (имзо)

Пудратчи ташкилот вакили _________________________________________

                                                                 (имзо)




Низомга

2-ИЛОВА

БАЖАРИЛГАН ИШЛАР ҚИЙМАТИ ТЎҒРИСИДА

МАЪЛУМОТНОМА-ҲИСОБ-ФАКТУРАСИ

(қилинган харажатлар)

Т/р

Тузилган санаси

Ҳисобот даври

санадан

санагача


Бош пудратчи (ёрдамчи пудратчи)

Инвестор (буюртмачи, бош пудратчи)

Манзили

Манзили

Телефони

Телефони

Ҳисоб рақами (МФО)

Ҳисоб рақами (МФО)

СТИР

СТИР

ИФУТ коди

ИФУТ коди


Объектнинг номи ва манзили

200___й. "_____" _________________ Шартнома N Шартномавий жорий нархлардаги умумий қиймати (минг сўм) ____________

Т/р

Объектлар

(босқичлар),

ишлар

турлари,

харажатлар

элементлари

бўйича

жиҳозлар

номи

Ўлчов

бирлиги

Ишлар

ҳажми физик

кўрсаткичларда

Шартномавий

жорий

нархлардаги

қиймати

бажарилган ишлар (қилинган харажатлар)

Ҳам-

маси

шу

жумладан

жорий

йилга

Ҳам-

маси

шу

жумла-

дан

жорий

йилга

қурилишнинг бошидан

йил бошидан

шу жумладан ҳисобот ойида

физик

кўрсат-

кичларда

жами

ишлар

ҳажмига

нисбатан

фоизларда

(3 устун: 4

устун)х100


шарт-

номавий

жорий

нархларда

(минг сўм)

физик

кўрсат-

кичларда

жами

ишлар

ҳажмига

нисбатан

фоизларда

(3 устун: 4

устун)х100


шарт-

номавий

жорий

нархларда

(минг сўм)

физик

кўрсат-

кичларда

жами

ишлар

ҳажмига

нисбатан

фоизларда

(3 устун:4

устун)х100


шарт-

номавий

жорий

нархларда

(минг сўм)


1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

I. Ишчи лойиҳалаш

1















2















3















4















5















Жами:















ҚҚС

х

х

х



х

х


х

х


х

х


ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда жами

х

х

х



х

х


х

х


х

х


II. Қурилиш-монтаж ишлари

1

2

3















4















5















Жами:















ҚҚС

х

х

х



х

х


х

х


х

х



ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда жами

х

х

х



х

х


х

х


х

х


III. Жихозлар ва инвентарлар

1















2















3















4















5
















Жами:














ҚҚС

х

х

х



х

х


х

х


х

х

ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда жами

х

х

х



х

х


х

х


х

х

Ҳаммаси:














ҚҚС

х

х

х



х

х


х

х


х

х

ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда жами

х

х

х



х

х


х

х


х

х


Изоҳ: ҚҚС тўловчилари ҳисобланмайдиган пудратчи қурилиш ташкилотлари ҚҚС сатрини тўлдирмайдилар.


Пудратчининг раҳбари

Буюртмачининг раҳбари

Пудратчининг бош бухгалтери

Буюртмачининг бош бухгалтери

М.Ў.

М.Ў.





Низомга

2а-ИЛОВА


Объект қурилишида фойдаланилган қурилиш материаллари,

конструкциялар, буюмлар ва асбоб-ускуналар сони,

жорий нархлари ва қийматлари тўғрисида ҳисоб-китоб

ЖАДВАЛИ

_____________________________________________________________________

Қурилиш

материаллари,

конструкциялар

ва буюмлар номи

Ўлчов

бирлиги

Қурилиш

материаллари,

конструкциялар,

буюмлар ва

асбоб-ускуна-

ларга умумий

эҳтиёж


Шарт-

номавий

жорий

нархлардаги

умумий қиймати

(минг сўм)

Сарф қилинган қурилиш материаллари,

конструкциялар, буюмлар (ўрнатилган

асбоб-ускуналар)

Ҳам-

маси

шу жум-

ладан

жорий

йилга

Ҳам-

маси

шу жум-

ладан

жорий

йилга

қурилиш бошидан


йил бошидан

шу жумладан ҳисобот ойида

миқ-

дори

Ўртача

нархи

(минг

сўм)

Қиймати

(минг

сўм) 8

устун х

9 устун


миқ-

дори

Ўртача

нархи

(минг

сўм)

Қиймати

(минг сў

11 устун х

12 устун

миқ0

дори

Ўртача

нархи

(минг

сўм)

Қиймати

(минг

сўм) 14

устун х

15 устун


2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

I. Қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмлар

Ҳаммаси:

x

x

x



x

x


x

x


x

x















II. Асбоб-ускуналар




































































Ҳаммаси:

x

x

x



x

x


x

x


x

x

Жами

x

x

x



x

x


x

x


x

x


Пудратчининг раҳбари

Буюртмачининг раҳбари

Пудратчининг бош бухгалтери

Буюртмачининг бош бухгалтери


М.Ў.

М.Ў.




Низомга

3-ИЛОВА


Ишчи комиссиянинг қурилиши (реконструкцияси)

тугалланган автомобиль йўллари ва йўл иншоотлари

Давлат қабул комиссиясига тақдим этиш

учун тайёрлиги тўғрисидаги

ДАЛОЛАТНОМАСИ


_____________ шаҳри                                            200_ й.

"_____"_____________

        (шаҳар номи)


___________________________________________________________________

(ишчи комиссияни тайинлаган буюртмачи (қурувчи) ташкилот номи)

_________________________________________________________томонидан

200____ й. "______" ______________ даги ____________ -сон қарор (буйруқ)

билан тайинланган ишчи комиссияси қоидаларга амал қилган ҳолда

қуйидагиларни


Аниқлади:


1. Бош пудратчи ___________________________________________________

(ташкилот номи ва унинг идоравий мансублиги)

________________________________________________________ томонидан

қурилиши (реконструкцияси) тугалланган ____________________________

___________________________________________________________________

(объектнинг номи)

фойдаланишга қабул қилишга тақдим этилди.


2. Қурилиш (реконструкция қилиш) __________________________________

__________________________________________________________________

________________________________________________ ишларини бажарган

(бажарилган ишлар турлари)

бош пудратчи томонидан ҳамда _____________________________________

________________________________________________ ишларини бажарган

(бажарилган ишлар турлари)

_____________________________________________________ унинг ёрдамчи

(ташкилотлар номи ва уларнинг идоравий мансублиги)

пудратчи ташкилотлари томонидан амалга оширилган.


3. Лойиҳа-смета ҳужжатлари ________________________________________

________________________________________________________ лойиҳалаш

(лойиҳа ташкилотлари номи)

ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган.


4. Қурилиш (реконструкция қилиш) __________________________________

___________________________________________________________________

(лойиҳа тартиб рақами, серия тартиб рақами (намунавий лойиҳалар бўйича))

лойиҳаси бўйича амалга оширилди.


5. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари (лойиҳа-смета ҳужжатлари)

___________________________________________________________________

(бутун объект учун ҳужжатларни тасдиқлаган органнинг номи)

_______________________ томонидан 200__й. "____"________даги ___-сон

билан тасдиқланган.


6. Қурилиш-монтаж ишлари қуйидаги муддатларда амалга оширилган:

ишлар бошланиши_________________________;

(ой ва йил)

ишлар тугалланиши ________________________

(ой ва йил)


7. Ишчи комиссияга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилган: ______________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

(КМК 3.01.04-99 3.3-бандига мувофиқ ҳужжатлар рўйхати

___________________________________________________________________

ёки далолатномага илованинг тартиб рақами)

Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ушбу далолатномага мажбурий

иловалар ҳисобланади.


8. Объект қуйидаги кўрсаткичларга эга: ______________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

(масофаси, узунлиги)


9. Бинолар ва иншоотлар бўйича технологик ва архитектура-қурилиш

қарорлари қуйидаги маълумотлар билан тавсифланади:

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

(масофаси, узунлиги, асосий материаллар ва конструкциялар, муҳандислик ва техник

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

асбоб-ускуналар бўйича қисқача техник тавсифлар).


10. Асбоб-ускуналар лойиҳа бўйича ____________________________ дона;

амалда ___________________________ дона миқдорида ишчи комиссиялар

томонидан якка тартибда синалгандан кейин ва комплекс ишлатиб

кўрилгандан кейин (мазкур далолатномага ___ - иловада далолатномалар

рўйхати келтирилган) уни қабул қилиш тўғрисидаги далолатномага

мувофиқ ўрнатилган.


11. Лойиҳада назарда тутилган меҳнатни муҳофаза қилиш, атроф табиий

муҳитни муҳофаза қилиш тадбирлари ва зилзилага қарши тадбирлар

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

(бажарилиши тўғрисида маълумот)

Тадбирлар тавсифи далолатномага ______________-иловада келтирилган.


12. Аниқланган нуқсон ва чала бажарилган ишлар далолатномага

___________-иловада кўрсатилган муддатларда бартараф этилиши керак.


13. Танлов савдоси натижаларига кўра (ёки томонларнинг келишувига

кўра) аниқланган жорий нархларда ҳисобланган тўлов қиймати

__________________________________________________________минг сўм,

(ҳисобланган тўлов қиймати кўрсатилсин)

шу жумладан:

қурилиш-монтаж ишлари__________________________________ минг сўм,

асбоб-ускуналар __________________________________________ минг сўм,

буюртмачининг бошқа харажатлари ________________________ минг сўм,

шундан сақлаш харажатлари _______________________________ минг сўм.


Ишчи комиссия қарори______________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

(объектнинг номи)

бош пудратчидан қабул қилиб олинган ва Давлат қабул комиссиясига

тақдим қилиш учун тайёр деб ҳисоблансин.

Раис - Буюртмачи (қурувчи) вакили __________________________________

___________________________________________________________________

(Ф.И.О. лавозими)                                                                (имзо)

Раис ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

ҳузуридаги "Ўзйўлинспекция" вакили ________________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими)

Комиссия аъзолари:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоятлар

ҳокимликлари вакили_______________________________________________

(Ф.И.О, лавозими)           (имзо)

бош пудратчи вакили_______________________________________________

(Ф.И.О. лавозими)            (имзо)

молиялаштирувчи банк вакили_______________________________________

                                              (Ф.И.О. лавозими)_______ (имзо)

ёрдамчи пудратчи (монтаж) ташкилотлар вакили

___________________________________________________________________

(Ф.И.О. лавозими)                                           (имзо)

фойдаланувчи ташкилот вакили______________________________________

                                                            (Ф.И.О. лавозими)                       (имзо)

бош лойиҳаловчи вакили____________________________________________

                                                                (Ф.И.О. лавозими)                         (имзо)

буюртмачи ёки фойдаланувчи ташкилотнинг касаба уюшмаси

ташкилоти вакиллари

___________________________________________________________________

(Ф.И.О. лавозими)                                       (имзо)

бошқа манфаатдор назорат органлари ва ташкилотлар вакиллари

___________________________________________________________________

(Ф.И.О. лавозими)                                        (имзо)

Бош пудратчи ва ёрдамчи пудратчи

ташкилотлар вакиллари топширдилар:

__________________________________

__________________________________

(имзолар)

Буюртмачи (қурувчи)

вакиллари қабул қилдилар:

__________________________________

__________________________________

(имзолар)




Низомга

4-ИЛОВА

(Мажбурий)


                                                                      "ТАСДИҚЛАЙМАН"

_______________________________________

(қарор, буйруқ, ҳал қилув қарори санаси ва тартиб

_______________________________________

рақами, буйруқ, қарорни имзолаган шахснинг

______________________________________

фамилиси, исми, отасининг исми)

______________________________________


Давлат қабул комиссиясининг қурилиши (реконструкцияси)

тугалланган автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини

фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги

ДАЛОЛАТНОМАСИ


200_й. "_____"____________                             __________________________

                                                                                               (объектнинг жойлашган жойи)


___________________________________________________________________

_______________________________________________________________нинг

(комиссияни тайинлаган органнинг номи)

200_й. "___"___________даги _____-сон қарор (буйруғи) билан

тайинланган Давлат қабул комиссияси, қурилиши (реконструкцияси)

тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш қоидаларига амал

қилган ҳолда қуйидагиларни


АНИҚЛАДИ:


1. Буюртмачи (пудратчи томонидан буюртмачи билан биргаликда)

___________________________________________________________________

_________________________________________________________томонидан

(ташкилот номи ва идоравий мансублиги)

____________________________________________________манзили бўйича

(йўл номи ва унинг манзили)

жойлашган ________________________________________________________

(объектнинг номи ва қурилиш тури:

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

янги, кенгайтириш, реконструкция қилиш, техник қайта жиҳозлаш)

объекти фойдаланиш учун қабул қилишга тақдим этилган.


2. Қурилиш (реконструкция қилиш) __________________________________

___________________________________________________________________

(рухсат берган органнинг номи)


200 _ й. "___"________даги ___________-сон қарори (буйруғи) асосида

амалга оширилган.


3. Қурилиш (реконструкция қилиш) __________________________________

________________________________________________ишларини бажарган

(бажарилган иш турлари)

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

(ташкилот номи ва унинг идоравий мансублиги)

бош пудратчи томонидан ҳамда _____________________________________

(ташкилотлар номи ва уларнинг идоравий мансублиги:

___________________________________________________________________

ҳар бир ташкилот томонидан бажарилган ишлар турлари)

___________________________________________________________________

ёрдамчи пудратчи ташкилотлар томонидан амалга оширилган.


4. Қурилиш (реконструкция қилиш) учун лойиҳа-смета ҳужжатлари

________________________________________________ишларини бажарган

(ҳужжатлар қисмлари ва бўлимлари номи)

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

(ташкилот номи ва унинг идоравий мансублиги)

бош лойиҳаловчи томонидан ҳамда __________________________________

(ташкилотлар номи ва уларнинг идоравий мансублиги:

___________________________________________________________________

ҳужжатлар қисмлари ёки бўлимлари бажарилиши)

___________________________________________________________________

ёрдамчи пудратчи ташкилотлар томонидан амалга оширилган.


5. Лойиҳалаштириш учун дастлабки маълумотлар _____________________

                                                                                                     (илмий-тадқиқот

___________________________________________________________________

ва қидирув ташкилотлари, уларнинг идоравий мансублиги

_______________________________________________томонидан берилган.

дастлабки маълумотлар мавзулари)


6. Қурилиш (реконструкция қилиш) __________________________________

___________________________________________________________________

(лойиҳанинг тартиб рақами, серияси тартиб рақами (намунавий лойиҳалар бўйича)

лойиҳа (намунавий, шахсий, такрор қўлланиладиган лойиҳа) бўйича

амалга оширилган.


7. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асослари (лойиҳа-смета ҳужжатлари)

___________________________________________________________________

_________________________________________________________томонидан

(объект ҳужжатларини тасдиқлаган (қайта тасдиқлаган) органнинг номи)

200_й. "___"___________ даги ______-сон билан тасдиқланган.


8. Қурилиш-монтаж ишлари қуйидаги муддатларда амалга оширилган:

ишлар бошланиши_________________________;

(ой ва йил)

ишлар тугалланиши ________________________

(ой ва йил)

қурилиш давомийлигида, ой:

қурилишни ташкил этиш норма ёки лойиҳа бўйича____ой;

амалда__________ой.


9. Давлат қабул қилиш комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим

этилган: ___________________________________________________________

___________________________________________________________________

(КМК 5.01.04-97 4.15-бандига мувофиқ ҳужжатлар рўйхати)

Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар ушбу далолатномага мажбурий иловалар

ҳисобланади.


10. Фойдаланиш учун қабул қилиб олишга тақдим қилинган объект

қуйидаги асосий кўрсаткичларга эга: масофаси (км), узунлиги (пм)


11. Лойиҳада назарда тутилган атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш

тадбирлари ва зилзилага қарши тадбирлар ___________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

(бажарилиши тўғрисида маълумот)

Тадбирлар тавсифи далолатномага ______-иловада келтирилган.


12. Объектдан нормал фойдаланишга таъсир қилмайдиган чала қилинган

ишлар ва нуқсонлар ________ -сон иловага қаранг.


13. Танлов савдоси натижаларига кўра (ёки томонларнинг келишувига

кўра) аниқланган жорий нархларда ҳисобланган тўлов қиймати

__________________________________________________________минг сўм,

(ҳисобланган тўлов қиймати кўрсатилсин)

шу жумладан:

қурилиш-монтаж ишлари__________________________________ минг сўм,

асбоб-ускуналар __________________________________________ минг сўм,

буюртмачининг бошқа харажатлари ________________________ минг сўм,

шундан сақлаш харажатлари _______________________________ минг сўм.


14. Фойдаланишга қабул қилинадиган асосий фондларнинг амалдаги

қиймати _________________________________________________ минг сўм,

шу жумладан:

қурилиш-монтаж ишлари __________________________________минг сўм,

асбоб-ускуналар __________________________________________ минг сўм,

буюртмачининг бошқа харажатлари ________________________ минг сўм,

шундан сақлаш харажатлари _______________________________ минг сўм.


15. Фойдаланишга топшириладиган объектда пудратчининг қурилиш

(реконструкция қилиш)ни арзонлаштирадиган тадбирларини жорий

этишдан олинадиган иқтисодий самара______________________ минг сўм.


ДАВЛАТ ҚАБУЛ КОМИССИЯСИНИНГ ҚАРОРИ


Қабул қилишга тақдим этилган_______________________________________

                                                           (объектнинг номи)


ФОЙДАЛАНИШ УЧУН ҚАБУЛ ҚИЛИНСИН


Давлат қабул комиссияси раиси _____________________________________

                                                                             (Ф.И.О, лавозими)                          (имзо)

Раис ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги

ҳузуридаги "Ўзйўлинспекция" вакили ________________________________

__________________________________________________________________

(фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими)

Комиссия аъзолари:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоятлар

ҳокимликлари вакили_______________________________________________

                                                    (Ф.И.О, лавозими)                               (имзо)

бош пудратчи вакили_______________________________________________

                                                     (Ф.И.О, лавозими)                               (имзо)

молиялаштирувчи банк вакили_______________________________________

                                                              (Ф.И.О, лавозими)                               (имзо)

ёрдамчи пудратчи (монтаж) ташкилотлар вакили

___________________________________________________________________

(Ф.И.О, лавозими)                               (имзо)

фойдаланувчи ташкилот вакили______________________________________

                                                                   (Ф.И.О, лавозими)                               (имзо)

бош лойиҳаловчи вакили____________________________________________

                                        (Ф.И.О, лавозими)                               (имзо)

буюртмачи ва фойдаланувчи ташкилотнинг касаба уюшмаси ташкилоти

вакиллари _________________________________________________________

(Ф.И.О, лавозими)                               (имзо)

молиялаштирувчи банк вакили (ишлаб чиқариш учун мўлжалланган

объектлар бўйича)__________________________________________________

                                    (Ф.И.О, лавозими)                               (имзо)

бошқа манфаатдор назорат органлари ва ташкилотлар вакиллари

___________________________________________________________________

(Ф.И.О, лавозими)                               (имзо)





Низомга

5-ИЛОВА


                                                                                          "ТАСДИҚЛАЙМАН"

__________________________

__________________________

__________________________

(комиссияни тайинлаган орган)



Ишчи комиссиянинг мукаммал таъмирлаш тугалланган

объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги

ДАЛОЛАТНОМАСИ

200_й. "_____"____________                          __________________________

                                                                                               (объектнинг жойлашган жойи)


___________________________________________________________________

_______________________________________________________________нинг

                            (қабул қилиш комиссиясини тайинлаган органнинг номи)

200_й. "___"_________даги ___-сон қарори (буйруғи) билан тайинланган

қуйидаги таркибдаги қабул қилиш комиссияси:

Раис-буюртмачи вакили ____________________________________________

                                                                 (фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими)

Раис ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш

ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг давлат инспекторлари

________________________________________________

___________________________________________________________________

                                            (фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими)

комиссия аъзолари:

бош пудратчи вакили_______________________________________________

                                                                            (Ф.И.О. лавозими)                               (имзо)

ёрдамчи пудратчи ташкилотлар вакиллари

___________________________________________________________________

                                                                            (Ф.И.О. лавозими)                               (имзо)

лойиҳа ташкилотлари вакиллари

___________________________________________________________________

                                                                            (Ф.И.О. лавозими)                               (имзо)

фойдаланувчи ташкилотлар вакиллари

___________________________________________________________________

                                                                            (Ф.И.О. лавозими)                               (имзо)

Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органлари вакиллари

___________________________________________________________________

                                                                            (Ф.И.О. лавозими)                               (имзо)


Мукаммал таъмирлаш тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиб олиш қоидаларига

амал қилган ҳолда қуйидагиларни


АНИҚЛАДИ:


1. Бош пудратчи ___________________________________________________

_________________________________________________________томонидан

(ташкилотнинг ва унинг идоравий мансуб бўлинмалари номи кўрсатилсин)

___________________________________________________________________

                                                     (объектнинг номи ва жойлашган жойи)


мукаммал таъмирлаш тугалланган объект фойдаланиш учун қабул қилишга тақдим этилган.

2. Мукаммал таъмирлаш____________________________________

________________________________________________ишларини бажарган

                        (бажарилган иш турлари кўрсатилсин)

бош пудратчи томонидан ҳамда _____________________________________

                                                                                        (бажарилган иш турлари кўрсатилсин)

________________________________________________ишларини бажарган

___________________________________________________________________

                                                            (ташкилотлар номи кўрсатилсин)

___________________________________________________________________

унинг ёрдамчи пудратчи ташкилотлари томонидан амалга оширилган.


3. Мукаммал таъмирлаш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари_______

___________________________________________________________________

                   (лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлаган органнинг номи кўрсатилсин)

томонидан 200 _ й. "___"________да тасдиқланган.


4. Таъмирлаш-қурилиш ишлари қуйидаги муддатларда амалга оширилган:


ишлар бошланиши________________________;

                                                                   (ой ва йил)

ишлар тугалланиши _______________________

                                                                   (ой ва йил)


5. Мукаммал таъмирлаш тугалланган объектни қабул қилиб олишда комиссияга қуйидаги

ҳужжатлар тақдим қилинган: лойиҳа-смета ҳужжатлари, ёпилиб кетадиган ишлар далолатномаси,

журналлар ва ижро ҳужжатлари, материаллар, буюмлар ва конструкцияларга мувофиқлик

сертификатлари; ишларни бажариш журнали; муаллифлик назорати журнали.


6. Тақдим қилинган объект қуйидаги кўрсаткичларга эга: ______________

___________________________________________________________________

              (лойиҳа ва режада назарда тутилган объектнинг умумий узунлиги, масофаси,

___________________________________________________________________

                                                                    йўл тоифаси кўрсатилсин)


7. Танлов савдоси натижаларига кўра (ёки томонларнинг келишувига кўра) аниқланган

жорий нархларда ҳисобланган тўлов қиймати

__________________________________________________________минг сўм,

                                            (ҳисобланган тўлов қиймати кўрсатилсин)

шу жумладан:

қурилиш-монтаж ишлари__________________________________ минг сўм,

асбоб-ускуналар __________________________________________ минг сўм,

буюртмачининг бошқа харажатлари ________________________ минг сўм,

шундан сақлаш харажатлари _______________________________ минг сўм.


8. Амалда тақдим этилган объектни кўрикдан ўтказиш ҳамда тегишли ҳужжатлар билан

танишиш асосида таъмирлаш-қурилиш ишлари сифатига баҳо берилади

____________________________________________

                                   (қониқарли, қониқарсиз)


Комиссия қарори


___________________________________________________________ объекти

                                             (объектнинг номи ва жойлашган жойи)

бош пудратчидан фойдаланиш учун қабул қилинган деб ҳисоблансин.

Қабул қилиш комиссияси раиси ______________________________________

                                                                                     (Ф.И.О. лавозими)                               (имзо)

Раис ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш

ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг давлат инспекторлари

________________________________________________

                       (фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими)

Комиссия аъзолари:

___________________________________________________________________

                                                                                 (имзо, Ф.И.О.)

Бош пудратчи ва ёрдамчи пудратчи

ташкилотлар вакиллари топширдилар:

__________________________________

__________________________________

(имзо, фамилияси, исми, отасининг исми)

Фойдаланувчи ташкилотлар

вакиллари қабул қилдилар:

__________________________________

__________________________________

(имзо, фамилияси, исми, отасининг исми)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 45-сон, 442-модда.





































Время: 0.1349
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск