ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Оммавий ахборот воситалари / Умумий қоидалар /

Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш соҳасида беғараз кўмакни жалб этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 08.11.2006 й. 232-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 8 ноябрдаги

232-сон қарорига

ИЛОВА



Оммавий ахборот воситаларини

қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш соҳасида

беғараз кўмакни жалб этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситаларининг (кейинги ўринларда "ОАВ" деб юритилади) иқтисодий мустақиллигини таъминлаш мақсадида оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш соҳасига беғараз кўмакни жалб этиш тартибини белгилайди.


2. ОАВни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш соҳасида беғараз кўмак (кейинги ўринларда "беғараз кўмак" деб юритилади) дейилганда:

юридик ва жисмоний шахсларнинг молиявий эҳсонлари ва бошқа эҳсонлари;

ташкилотларнинг молиявий маблағлари ва техник кўмаклашиш доирасидаги мол-мулки, грантлари ва бошқа беғараз ёрдами, шу жумладан сафарлар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва чет элда ўтказиладиган тренинглар, семинарлар, конференциялар билан боғлиқ сарф-харажатларни қоплаш;

беғараз хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш тушунилади.

Оммавий ахборот воситаси дейилганда оммавий ахборотни даврий шаклда тарқатишнинг доимий номга эга бўлган ва олти ойда камида бир марта босма тарзда (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар ва бошқалар) чиқариш ва (ёки) электрон тарзда (теле-, радио-, кино-, видеодастурлар, Интернет-нашрлар ва бошқалар) эфирга бериш шакли (кейинги ўринларда "чиқариш" деб юритилади) ҳамда оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа шакллари тушунилади.

Оммавий ахборот воситаси таҳририяти дейилганда оммавий ахборот воситасини чиқарувчи юридик шахс ёки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси тушунилади.



II. МАБЛАҒЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ ҚОИДАЛАРИ


3. ОАВ таҳририятлари юридик ва жисмоний шахслардан беғараз кўмак олиш ҳуқуқига эгадир, мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.


4. ОАВ таҳририятларига:

хорижий давлатлар;

халқаро, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлар, уларнинг ваколатхоналари ва филиаллари;

чет эллик қатнашчининг улуши 30 фоиздан ортиқ бўлган хорижий инвестициялар жалб этилган корхоналар;

хорижий фуқаролар;

фуқаролиги бўлмаган шахслар;

диний ташкилотлар, улар юридик шахс - ОАВнинг таҳририяти устав фондида қатнашган ҳоллар бундан мустасно;

номи яширилган шахслар ёки тахаллус остидаги шахслар томонидан тўғридан-тўғри беғараз кўмак берилишига йўл қўйилмайди.

Кўрсатиб ўтилган тоифалар ОАВ таҳририятларига Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди орқали кўмаклашиш ҳуқуқига эгадир.


5. ОАВ таҳририятлари томонидан бир йил мобайнида кўмакнинг бир манбаидан олинган беғараз кўмак маблағлари суммаси (натура ифодасида кўмак берилган тақдирда - пул ифодасида қайта ҳисоблаб чиқилади) таҳририятнинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ йиллик харажатлар умумий суммасининг 35 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.

ОАВ таҳририятлари беғараз кўмак олинган кундан бошлаб бир ой мобайнида белгиланган миқдордан ортиқча суммани кўмаклашган шахсга қайтариши шарт.

Белгиланган миқдордан ортиқ маблағлар суммасини қайтариш кўмаклашган шахснинг ҳисоб-китоб рақамига ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Қайтариш имконияти бўлмаган тақдирда ушбу сумма Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг ҳисоб-китоб рақамига ўтказилади.

Натура ифодасида олинган беғараз кўмакнинг бир қисмини (пул ифодасида қайта ҳисоблаб чиқилгандан кейин) қайтариш зарур бўлганда, таҳририят тегишли мол-мулкни Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондига беради. Фонд ундан ўз устав фаолиятини амалга ошириш мақсадида фойдаланади.

ОАВни чиқариш учун зарур бўлган харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.


6. ОАВ таҳририятлари беғараз кўмакдан қатъий равишда ўз устав фаолиятини амалга ошириш мақсадида фойдаланадилар.

Беғараз кўмакдан бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.


7. Беғараз кўмаклашаётган юридик ва жисмоний шахсларнинг ОАВни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга, таҳририятларнинг ижодий фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.


8. Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари пул маблағлари шаклида эҳсон бераётганда ушбу пул маблағларини юридик шахслар учун нақд бўлмаган ҳисоб-китоблар қоидаларида назарда тутилган реквизитларни кўрсатган ҳолда ОАВ таҳририятларининг ваколатли банкдаги ҳисоб-китоб рақамларига ўтказадилар.


9. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари пул маблағлари шаклида эҳсон бераётганда ушбу пул маблағларини фуқаронинг паспортини ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжатни кўрсатган ва тўлов ҳужжатида ўзининг фамилияси, исми, отасининг исми ва паспортдаги бошқа маълумотларни кўрсатган ҳолда ОАВ таҳририятларининг ваколатли банкдаги ҳисоб-китоб рақамларига ўтказадилар.


10. ОАВ таҳририятларига нақд пул маблағларини бевосита бериш йўли билан беғараз кўмаклашишга йўл қўйилмайди.



III. ҲИСОБГА ОЛИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ


11. Ўзбекистон Республикаси жамоатчилиги ва давлат органларининг ОАВни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш соҳасида беғараз кўмак олиниши ва фойдаланилиши тўғрисидаги ахборотга эркин эга бўлишини таъминлаш мақсадида тегишли ОАВ таҳририятлари:

йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикасининг даврий босма нашрларида беғараз кўмак олиниши ҳажми ва манбалари (беғараз кўмак олинган тақдирда) тўғрисидаги маълумотларни эълон қиладилар:

қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда ва тартибда давлат солиқ хизмати органларига ҳисобот даврида тушган ва сарфланган беғараз кўмак тўғрисида белгиланган шакл бўйича ҳисобот тақдим этадилар.

12. Беғараз кўмак пулдан бошқа шаклда (натура ифодасида) олинган тақдирда олувчи (ОАВ таҳририяти ёки Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди) қонун ҳужжатларига мувофиқ уни пул ифодасида баҳолайди ва тегишли маълумотларни, шу жумладан кўмаклашиш манбалари тўғрисидаги маълумотларни матбуотда эълон қилинадиган ва ваколатли органларга тақдим этиладиган ҳисоботларга киритади.


13. ОАВни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш соҳасида беғараз ташқи кўмакни ҳисобга олиш ва назорат қилиш масалалари Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро, хорижий ҳукумат ташкилотларидан ва ҳукуматга қарашли бўлмаган ташкилотлардан олинадиган техник кўмак, грантлар ва мурувват ёрдами молиявий маблағларини ҳисобга олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 4 февралдаги 56-сон ва "Инвестиция лойиҳаларини тасдиқлаш ва амалга ошириш мониторинги механизмларини такомиллаштириш, мурувват ёрдами юкларини ва техник кўмаклашиш маблағларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарорлари билан белгиланган тартибда тартибга солинади.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


14. Мазкур Низомга риоя этилиши устидан назорат қилишни қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли ваколатли давлат органлари амалга оширади.


15. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб беради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 45-сон, 447-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 11, 84-модда.






































Время: 0.1949
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск