ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Тижорат банклари /Тижорат банкларининг кўчмас мулкка қилинган инвестицияларига қўйиладиган талаблар тўғрисида Низом (АВ томонидан 19.12.1998 й. 572-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқаруви томонидан 09.11.1998 й. 427-сон билан тасдиқланган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
19.12.1998 й.
N 572
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ
09.11.1998 й.
N 427
Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Тижорат банкларининг кўчмас мулкка
қилинган инвестицияларига қўйиладиган
талаблар тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг 52-моддаси ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 25-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан кўчмас мулкка қилинадиган инвестицияларни амалга ошириш тартиби белгилаб қўйилган.
1.1. Меъёрдаги банк фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган кўчмас мулкларга қуйидагилар киради:
а) банк эгалик қиладиган бинолар, жумладан, банк, унинг филиаллари ёки бирлашган шуъба корхоналари фойдаланадиган ижара ҳуқуқи;
б) қурилаётган банк ҳамда унинг филиаллари ёки бирлашган шуъба корхоналари учун мўлжалланган кўчмас мулк;
в) банк фаолиятини кенгайтириш мақсадида сотиб олинган кўчмас мулк;
г) мақбул нархларда қулай уй-жой сотиб олиш имкони бўлмаган ҳудуддарда истиқомат қилувчи банк раҳбарлари ёки ходимлари фойдаланиши учун мўлжалланган турар жойлар (резиденциялар);
д) вақтинча турар жойлар:
- вақтинча тижорат уй-жойларини сотиб олишнинг ҳали иложи бўлмаган ҳудудларда истиқомат қилувчи банк раҳбарлари ёки ходимлари фойдаланиши учун мўлжалланган;
- юқори малакали ходимларни сақлаб қолиш ва жалб қилиш мақсадида рағбатлантириш сифатида фақат банк ходимларига сотиш ёки бериш учун оқилона миқдорда сотиб олинган.
1.2. Бошқа кўчмас мулкка қуйидагилар киради:
а) банк томонидан
...