Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисида Низом (АВ томонидан 25.07.2000 й. 949-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк томонидан 26.04.2000 й.да 420-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.07.2000 й.

N 949




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ

26.04.2000 й.

N 420



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Тижорат банклари капиталининг монандлигига

қўйиладиган талаблар тўғрисида

НИЗОМ

(Янги таҳрирда)


(2000 йил 4 августдан кучга киради)


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 мартдаги “Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3047-сон Фармони (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 йил, 5-6-сон, 38-модда), Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва тижорат банклари капиталини аниқлаш тартиби ва капиталнинг монандлиги стандартларини белгилаб беради.


2. ТАЪРИФЛАР


Мазкур Низом мақсадларида асосий тушунчаларнинг қуйидаги таърифларидан фойдаланилади:


2.1. ”Банк талаблари” - банк олдидаги барча мажбуриятлар, масалан, банк томонидан берилган кредитлар ва б.


2.2. ”Капитал захиралар” - солиқлар ва мажбурий тўловлар тўлангандан сўнг соф фойда ҳисобига шаклланган захиралар. Улардан банк фаолиятида вужудга келадиган турли зарарларни улар юзага келиши биланоқ ҳеч қандай чеклашларсиз қоплаш учун фойдаланилиши мумкин.


2.3. ”Умумий захиралар”* - банк фаолияти двомида умуман ёки бирор-бир фаолият тури (кредитлар, инвестициялаш ва б.) натижасида юзага келиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш мақсадида ташкил қилинади, бироқ алоҳида муайян операциялар бўйича зарарларни қоплашга мўлжалланмаган. Масалан, “яхши”** кредитлар (активлар)га доир йўқотишларни қоплаш учун мўлжалланган захиралар.


------------------------------------

*) Ушбу ҳужжатда берилган таърифлар капиталнинг монандлигини ҳисоблаш мақсадидагина ишлатилади ва Марказий банкнинг бошқа меъёрий ҳужжатларида кўрсатилган қоидаларга тааллуқли эмас.

**) Марказий банк “яхши” кредитлар бўйича захираларни яратиш мажбурий талаб эмаслигини тан олади. Бироқ, банклар ўз хоҳишларига кўра солиқлар ва мажбурий тўловлар тўлангандан сўнг қолган фойда ҳисобига бундай захираларни ташкил қилишлари мумкин. Халқаро банк амалиётида бундай захиралар миқдори кредит суммасининг 2-3 фоизини ташкил қилади.


2.4. ”Махсус захиралар” - “стандарт”, “субстандарт”, “даргумон”, ва “ишончсиз” сифатида таснифланган кредитлар ва лизинг ёки бошқа алоҳида муайян активлар бўйича эҳтимолий зарарларни қоплашга мўлжалланган захиралар.


2.5. ”Номоддий активлар” - бу моддий ва жисмоний шаклга эга бўлмаган номонетар, идентификацияланадиган активлар (дастурий таъминот, фойдаланиш ҳуқуқи, маркетинг ва техника маълумотлари), гудвилл ва б.).


2.6. ”Гудвилл” банкни унинг соф активлари (барча активларнинг бозор баҳоси ва барча мажбуриятларнинг бозор баҳоси ўртасидаги фарқ) қийматидан юқори нархда сотиб олиш чоғида харидор томонидан тўланадиган сумма сифатида белгиланади.


2.7. ”Левераж” - бу банк жами активларининг капитал билан таъминланганлик даражасини акс эттирувчи кўрсаткич. У биринчи даражаси капиталнинг номоддий активлар қиймати, жумладан гудвиллни чиқариб ташлаган ҳолда умумий активлар суммасига нисбати сифатида аниқланади.


2.8 "Регулятив капитал" - бу банк фаолиятини тартибга солиш ва иқтисодий меъёрномалар ҳисоб-китобини амалга ошириш мақсадида ҳисоб-китоб йўли билан аниқланадиган банк капитали.


3. КАПИТАЛНИНГ ЭНГ КАМ ДАРАЖАСИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


3.1. Амалдаги банклар устав капиталининг миқдори 2010 йилнинг охиригача:

тижорат банклари учун - 10 млн. евро эквивалиентидан;

хусусий банклар учун - 5 млн. евро эквивалентидан кам бўлмаслиги керак.

3.2. Банк регулятив капиталининг энг кам миқдори банк устав капиталининг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.

Бунда банк регулятив капиталининг миқдорини аниқлаш учун банк устав

...
Время: 0.2048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск