ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Авиасозлик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.10.2006 й. ПҚ-500-сон "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкилий тузилмасини такомиллаштириш ва молиявий-иқтисодий жиҳатдан соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2006 й.

N ПҚ-500



В.П. ЧКАЛОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ АВИАЦИЯ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БИРЛАШМАСИ ТАШКИЛИЙ

ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА МОЛИЯВИЙ-ИҚТИСОДИЙ ЖИҲАТДАН

СОҒЛОМЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


"В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамияти салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш, замонавий рақобатбардош авиация техникасини барқарор ишлаб чиқаришни таъминлаш, шунингдек ишлаб чиқаришни бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ва ривожлантириш мақсадида:


1. Таъкидлансинки, сўнгги йилларда В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси ("Чкалов номидаги ТАИЧБ" ДАЖ) томонидан шовқин, эмиссия ва аниқ навигация бўйича ИКАО талабларига тўлиқ жавоб берадиган транспорт ҳамда йўловчи ташувчи янги авлод самолётларини мунтазам ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

3. Қуйидагилар "Чкалов номидаги ТАИЧБ" ДАЖнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналиши этиб белгилансин:

республикамизда авиация ва бошқа рақобатбардош техника ишлаб чиқаришни ривожлантириш, жумладан ички ҳаво йўналишларидаги эскирган самолётлар паркини алмаштириш мақсадида узоқ истиқболни назарда тутган ҳолда Ил-114 туркумидаги самолётлар ишлаб чиқаришни таъминлаш;

бирлашманинг экспорт салоҳиятини ошириш ва молиявий аҳволини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

авиация саноатида муҳандислар ва бошқарувчи кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда малакасини оширишни тизимли асосда ташкил этиш.

10. Чкалов номли Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси 2010 йилнинг 1 январигача бўлган муддатгача:

Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган рўйхатлар бўйича ривожланиш прогнозлари режасига мувофиқ самолётлар ишлаб чиқариш учун зарур бўлган импорт қилинадиган бутловчи буюм ва материаллар;

капитал таъмирлаш учун республика ҳудудига олиб келинадиган ҳамда хорижий пудратчилар кучи билан таъмирлаш ва ишлов беришни тугатиш мақсадида республикадан ташқарига вақтинча олиб чиқиладиган самолётлар таркибидаги бутловчи буюмлар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК билан биргаликда бир ой муддатда:

Ан-24 ва Як-40 самолётлари паркини алмаштириш мақсадида "Пратт Уитни" двигателли ва "Коллинз" авионикали Ил-114-100 самолётларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришни узоқ муддатли имтиёзли кредитлашни ташкил этиш;

"Чкалов номидаги ТАИЧБ" ДАЖда Ил-114 самолётлари учун тренажер мажмуасини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тақдим этсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, "Чкалов номидаги ТАИЧБ" ДАЖ Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда бирлашма Низомига тегишли ўзгартишлар киритиш ва амалдаги қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур қарор талабларига мувофиқ акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Э.Р. Шоисматов ва Р.С. Азимов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



*) 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 45-сон, 439-модда



































Время: 0.1944
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск