ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Вино-ароқ ва тамаки маҳсулотлари билан савдо қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.11.2006 й. ПҚ-505-сон "Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.11.2006 й.

N ПҚ-505



АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАРНИ ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ ВА СОТИШ САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Қайд этилсинки, алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш тизимида тармоқнинг барқарор ривожланиши учун мавжуд имкониятлардан етарли даражада фойдаланилмаяпти. Алкоголли маҳсулотлар ҳам этил спирти ҳам, бир вақтда ишлаб чиқарилгани сабабли уларни ҳисобга олишда бузиб кўрсатиш ҳолларига йўл қўйилган.

Амалдаги лицензия мажбуриятлари мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати ва рақобатбардошлилигини ошириш, уни ташқи бозорга чиқаришни таъминламаяпти.

Кўрилаётган чораларга қарамай, алкоголли маҳсулотларни четдан нолегал (яширинча) келтириш ва ишлаб чиқариш, уларни ички бозорда, айрим ҳолларда эса юқори сифатли қалбаки акциз маркалар билан сотиш ҳолатлари ҳамон учраб турибди.

Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини янада ошириш, сифатсиз ва контрабанда йўли билан олиб келинадиган алкоголли маҳсулотлар ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва сотилишига йўл қўймаслик устидан назоратни кучайтириш, шунингдек тармоқни бошқаришни такомиллаштириш мақсадида:


1. Қуйидагилар белгилансин:

этил спирти ишлаб чиқариладиган корхоналарда алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва қуйиш тақиқланади;

ишлаб чиқарувчиларга алкоголли маҳсулотни маркировка қилиш учун акциз маркалар фақат улар томонидан акциз маркалар номинал қийматининг 50 фоизи тўлангач берилади.

2. 2007 йилнинг 1 январидан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилсин:

алкоголли маҳсулотларни улгуржи-савдо бозорларида (комплексларда) сотиш тақиқланади.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзвиносаноат-холдинг" ХК ва "Ўзспиртсаноат" АКнинг "Қўқон спирт", "Андижон биокимё заводи" ва "Янгийўл биохим" очиқ акциядорлик жамиятларининг спирт сифатини аниқлаш бўйича ишлаб чиқариш лабораторияларини "Ўзстандарт" Агентлиги ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекциясига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

"Ўзвиносаноат-холдинг" ХК ва "Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда 2006 йилнинг 1 декабригача Алкоголли маҳсулотлар қуйиш линияларини ҳисобга олиш ва фойдаланишнинг ягона реестрини юритиш низомини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда унинг юритилиши устидан мониторингни таъминласин;

"Ўзвиносаноат-холдинг" ХК ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2007 йилнинг 1 февралигача этил спирти ва алкоголли маҳсулотларни лицензиясиз ишлаб чиқарувчи корхоналарда алкоголли маҳсулотларни қуйиш линиялари демонтаж қилинишини ва улар кейинчалик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси "Давлат белгиси" ДИЧБ билан биргаликда 2007 йилнинг 1 апрелидан бошлаб алкоголли ва тамаки маҳсулотларига дизайни ўзгартирилган ва қўшимча даражада муҳофаза қилинган янги намунадаги акциз маркаларини жорий этсин.

Бундан буён акциз маркаларини ҳар 2 йилда янгилашни назарда тутувчи тартиб ўрнатилсин.


7. Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини ошириш, уларнинг ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва сотилишига йўл қўймаслик устидан назоратни кучайтириш бўйича тадбирлар Режаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Вазирлар Маҳкамаси иловага киритилган тадбирлар ижроси устидан қаттиқ назоратни таъминласин ва қалбаки алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотишнинг олдини олиш борасида қўшимча чора-тадбирлар кўрсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тамаки хом ашёсини ферментациялаш ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                               И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 45-сон, 440-модда.




































Время: 0.1434
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск