Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Вазирликлар /

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Бирлашган ҳайъат тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.01.2001 й. 42-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 19 январдаги

42-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги

ҳузуридаги Бирлашган ҳайъат тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Бирлашган ҳайъат (кейинги ўринларда Бирлашган ҳайъат деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплекси ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2000 йил 29 декабрдаги 517-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.

1.2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплекси ишининг самарадорлиги ва мақсадга йўналтирилганлигини, унинг таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 декабрдаги 517-сон қарори билан тасдиқланган Чора-тадбирлар дастурига мувофиқ иқтисодиётни эркинлаштиришнинг устуворликлари ва стратегик вазифаларини ҳал этиш, иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва бар-қарор иқтисодий ўсиш, идоравий манфаатларни Умумиқтисодиёт комплекси олдида турган ягона вазифаларни ҳал этишга бўйсундириш бўйича мувофиқлаштирилган ва ўзаро боғлиқ фаолиятини таъминлаш Бирлашган ҳайъат фаолиятининг мақсади ҳисобланади.


1.3. Бирлашган ҳайъат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари, фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига амал қилади.


1.4. Бирлашган ҳайъат ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Умумиқтисодиёт комплекси таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг бажариши учун мажбурий ҳисобланади.



II. БИРЛАШГАН ҲАЙЪАТНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


2.1. Белгиланган мақсадларга мувофиқ иқтисодиётни янада эркинлаштиришнинг долзарб муаммоларини ҳал этишнинг энг натижали ва самарали йўлларини ишлаб чиқиш, иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва ривожлантиришнинг қуйидаги устувор йўналишларини амалга ошириш Бирлашган ҳайъатнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

макроиқтисодий барқарорликни ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш;

иқтисодиётдаги таркибий қайта ўзгартиришларни мақсадга йўналтирилган ҳолда амалга ошириш;

кўп укладли иқтисодиётни шакллантириш ва унда хусусий мулкнинг етакчи ролини таъминлаш;

ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш ва валюта бозорини босқичма-бос-қич эркинлаштириш;

замонавий яхлит бозор, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани барпо этиш;

демографик прогнозлар амалга оширилишини назорат қилиш ва меҳнатга лаёқатли аҳолини иш билан таъминлашга доир фаол сиёсат юргизиш, меҳнат бозорини шакллантириш;

халқнинг моддий фаровонлиги барқарор изчил ўсишини таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш.



III. БИРЛАШГАН ҲАЙЪАТНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


3.1. Кўрсатиб ўтилган вазифаларга мувофиқ Бирлашган ҳайъатга қуйидаги функциялар юкланади:

иқтисодиётни ривожлантириш ва ислоҳ қилишнинг устуворликлари ва стратегик вазифалари юзасидан қабул қилинаётган қарорларнинг коллегиаллигини таъминлаш;

баланслар тизими, мақсадли комплекс дастурлар, жаҳон иқтисодий ривожланишининг вужудга келаётган тенденциялари асосида ҳамда ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш истиқболларидан келиб чиққан ҳолда республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли прогнозларини ишлаб чиқиш, шакллантириш, эксперт баҳолаш, шунингдек уларни келишилган ҳолда Ҳукуматнинг кўриб чиқиши учун киритиш;

ёқилғи-энегетика комплекси тармоқларини, республика иқтисодиётини барқарор ривожлантириш ва экспорт потенциалини кенгайтириш учун база сифатида унинг роли ва аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда истиқболли, стратегик ривожлантириш муаммоларини ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ва амалий тавсияномалар ишлаб чиқиш;

республика иқтисодиётининг барча тармоқлари ва секторлари билан ёқилғи-энегетика комплексини ривожлантиришнинг мутаносиблигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

геология қидирув ишлари дастурларини амалга ошириш, ёқилғи-энергетика комплекси тармоқларини ривожлантириш, комплекс корхоналарини замонавийлаштириш, реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун хорижий инвестицияларни, айниқса тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишга ёрдам кўрсатиш;

ёқилғи-энергетика комплекси тармоқлари ва корхоналарининг молиявий барқарорлиги устидан доимий мониторинг олиб бориш, молиявий оқимларнинг мутаносиблигини ва корхоналар ишларининг барқарорлигини таъминловчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, жалб қилинаётган кредит ресурсларини қайтариш бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажариш;

Умумиқтисодиёт комлекси вазирликлари ва идоралари томонидан иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан уларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг, шунингдек Бирлашган ҳайъат томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мунтазам назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш;

иқтисодий идоралар фаолияти самарадорлиги ва уларнинг иқтисодиётни ривожлантириш ва ислоҳ қилиш вазифаларини амалга оширишдаги ҳиссасини таҳлил қилиш ва баҳолаш.


IV. БИРЛАШГАН ҲАЙЪАТНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


4.1. Бирлашган ҳайъат қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

Умумиқтисодиёт комплекси таркибига кирувчи вазирликлар ва идоралар зиммасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 декабрдаги 517-сон қарори билан юкланган вазифалар бажарилиши ҳамда уларга юкланган вазифалар ва функциялар доирасига кирувчи бошқа масалалар бўйича вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 декабрдаги 517-сон қарори билан тасдиқланган иқтисодиётни ислоҳ қилиш устуворликларидан ва Ўзбекистон Республикаси олдида турган стратегик вазифалардан келиб чиқиб иқтисодий ривожлантириш ва ислоҳ қилиш масалалари, Умумиқтисодиёт комплексининг самарали, уйғун ва мақсадга йўналтирилган ишини таъминлаш Чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш бўйича Умумиқтисодиёт комплексига кирмайдиган вазирликлар, идоралар, корхоналарнинг ҳисоботларини эшитиш;

вазирликлар ва идораларга, илмий-тадқиқот ва лойиҳалаштириш институтларига, марказларга иқтисодиётни ривожлантириш ва ислоҳ қилиш билан боғлиқ муаммолар, дастурлар лойиҳалари, чора-тадбирлар ва тадбирлар ишлаб чиқилишини топшириш;

доимий ишловчи эксперт кенгашлари, шунингдек зарурат бўлганда идоралараро комиссиялар ва ишчи гуруҳлари ташкил этиш;

Бирлашган ҳайъат ва доимий ишловчи эксперт кенгашлари ишига Умумиқтисодиёт комплекси таркибига кирмайдиган вазирликлар ва идораларнинг етакчи мутахассисларини, олий ўқув юртларининг олимлари ва ўқитувчиларини, хорижий олимлар ва мутахассисларни жалб қилиш;

инвестиция дастурларига ва йирик лойиҳаларга эксперт баҳо бериш ва улар бўйича хулосалар бериш.


4.2. Бирлашган ҳайъат қуйидагиларга мажбурдир:

ҳар йили Бирлашган ҳайъат иш режасини тасдиқлаш ва унинг амалга оширилишини таъминлаш;

ўз мажлисларида биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг иккинчи чақириқ Олий Мажлиснинг биринчи сессиясидаги маърузасида баён қилинган иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифалар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 2 июндаги ПФ-2612-сон Фармони билан тасдиқланган Жамиятнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларида ислоҳотларни эркинлаштириш ва чуқурлаштириш, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш бўйча дастурларни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 декабрдаги 517-сон қарори билан тасдиқланган иқтисодиётни ислоҳ қилиш устуворликларидан ва Ўзбекистон Республикаси олдида турган стратегик вазифалардан келиб чиқиб Вазирлар Маҳкамаси Умумиқтисодиёт комплексининг самарали, уйғун ва мақсадга йўналтирилган ишини таъминлаш бўйича Чора-тадбирлар дастури бажарилишига қаратилган масалаларни чуқур ва ҳар томонлама кўриб чиқиш;

вазирликлар ва идоралар томонидан Бирлашган ҳайъатнинг иқтисодиётни ривожлантириш, эркинлаштириш ва ислоҳ қилиш масалалари бўйича қарорлари бажарилишини назорат қилиш;

Бирлашган ҳайъатга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига мунтазам ахборот бериш.



V. БИРЛАШГАН ҲАЙЪАТ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


5.1. Бирлашган ҳайъатнинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси томонидан тасдиқланади. Бирлашган ҳайъат аъзолари бошқа ишга ўтганлари тақдирда ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар Бирлашган ҳайъат таркибига киритилади.


5.2. Бирлашган ҳайъатга Бирлашган ҳайъат Раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Вазирлар Маҳкамаси Умумиқтисодиёт комплекси раҳбари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири раҳбарлик қилади.

Раис:

Бирлашган ҳайъатнинг режали ва режадан ташқари мажлисларини чақириш;

Бирлашган ҳайъат мажлислари протоколларини имзолаш;

Бирлашган ҳайъат мажлисларига вазирликлар, идоралар раҳбарларини, мутахассислар, экспертларни ва масалаларни муҳокама қилишда зарур бўладиган бошқа шахсларни таклиф этиш ҳуқуқига эга.

Раис:

Бирлашган ҳайъатнинг ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича самарали, баҳамжиҳат, мувофиқлаштирилган ва аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда ишлашини;

Бирлашган ҳайъат мажлисларининг Бирлашган ҳайъатнинг ҳар йили тасдиқланадиган иш режасига мувофиқ мунтазам равишда ўтказилишини таъминлаши шарт.


5.3. Бирлашган ҳайъат ҳузурида иқтисодиётни ривожлантириш ва ислоҳ қилишнинг айрим энг муҳим масалаларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва улар бўйича таклифлар киритиш учун тегишли мутахассислардан, шу жумладан Бирлашган ҳайъат аъзолари бўлмаган мутахассислардан иборат бўладиган доимий ишлайдиган эксперт кенгашлари тузилади.

Эксперт кенгашлари тўғрисидаги низом ва уларнинг шахсий таркиби Бирлашган ҳайъат қарори билан тасдиқланади.


5.4. Бирлашган ҳайъат мажлислари тасдиқланган иш режасига мувофиқ, лекин ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.


5.5. Бирлашган ҳайъат мажлислари унинг аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда қонуний ҳуқуққа эга бўлади.


5.6. Бирлашган ҳайъат қарорлари улар учун мажлисда қатнашган Бирлашган ҳайъат аъзоларининг камида тўртдан уч қисми овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади.


5.7. Кўриб чиқиладиган масалалар бўйича барча зарур материалларни тайёрлаш ва расмийлаштиришни Бирлашган ҳайъат Раиси томонидан тайинланадиган Бирлашган ҳайъат котиби ташкил этади.


5.8. Бирлашган ҳайъат ишлари натижалари протоколлар шаклидаги қарорлар билан расмийлаштирилади, уларни Раис имзолайди. Бирлашган ҳайъат котиби белгиланган тартибда мажлислар протоколларини мажлисдан кейин уч кун муддатдан кечиктирмай Бирлашган ҳайъатнинг барча аъзоларига, шунингдек зарурат бўлганда эса протоколлардан кўчирмалар ҳолида  бевосита ижрочиларга белгиланган тартибда жўнатади.


5.9. Бирлашган ҳайъат мажлисларида қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини Бирлашган ҳайъат котиби назорат қилиб боради.








































Время: 0.1582
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск