Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.1994 й. 519-сон "Энергия тизимининг барқарор ишлаши учун республика энергетика ва электрлаштириш вазирлигини моддий-техника ва молиявий ресурслар билан таъминлаш дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.10.1994 й.

N 519



ЭНЕРГИЯ ТИЗИМИНИНГ БАРҚАРОР

ИШЛАШИ УЧУН РЕСПУБЛИКА ЭНЕРГЕТИКА

ВА ЭЛЕКТРЛАШТИРИШ ВАЗИРЛИГИНИ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА ВА МОЛИЯВИЙ

РЕСУРСЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Республика энергия тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1994-1995 йилларда республика энергия тизимининг бақарор ишлашини таъминлаш бўйича ишлар дастури иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Пул-кредит сиёсати бўйича комиссия шу йилнинг IV чорагида Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг мақсадли капитал қурилиш дастурига мувофиқ энергетиканинг энг муҳим объектларини маблағ билан таъминлаш учун 63.5 млн сўм кредит ресурслари, шу жумладан Толимаржон ГРЭСи учун - 49.5 млн сўм, Янги Ангрен ГРЭСи учун - 14 млн сўм кредит ресурслари ажратишни назарда тутсин.


3. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси ва Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги бир ой муддатда 1995 йилда алоҳида муҳим энергетика объектларининг мақсадли капитал қурилиш дастури амалга оширилиши масаласини кўриб чиқсинлар. Зарурият бўлганда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги билан биргаликда ўн кун муддатда 1994-1995 йилларда 1.0 млн тонна суюқ ёқилги ва 1.0 млн тонна кўмирнинг мавсумий ёқилғи захиралари барпо этишни маблағ билан таъминлаш манбаларини белгиласинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон; Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.














































Время: 0.2067
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск