Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.04.2001 й. ПФ-2832-сон "Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

17.04.2001 й.

N ПФ-2832


КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

СОҲАСИДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ

ЧУҚУРЛАШТИРИШНИНГ ЯНГИ

БОСҚИЧИ ТЎҒРИСИДА


Кейинги йилларда аҳолига комунал хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқларини бозор муносабатларига ўтказишга доир анча ишлар амалга оширилди. Зарур қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий база яратилди - Уй-жой кодекси, "Давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тўғрисида", "Уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида"ги қонунлар ва бошқалар қабул қилинди.

Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Концепцияси ҳамда бозор механизмларини жорий этишга қаратилган тегишли минтақавий комплекс дастурлар ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда.

Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида бошқариш тизимини ислоҳ қилиш, монополиядан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирлари амалга оширилди. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тугатилди ва унинг негизида "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ташкил этилди. Ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари бевосита Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ихтиёрига берилди. Уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва ўзини ўзи бошқариш жамоатчилик органлари  Уй-жой эгалари кенгашлари шакллантирилмоқда.

Сув, газ ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олувчи асбобларни ишлаб чиқариш ташкил қилинди, уларни кўп хонали уй-жой биноларига ўрнатиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ислоҳ қилиш жараёнлари ва кўрсатилаётган хизматлар сифати ҳамон пастлигича қолмоқда. Одамларнинг эҳтиёжларига тўраларча қўпол муносабатда бўлиш ҳолларига барҳам берилмаяпти. Хизмат кўрсатишнинг бозор меъёрларига ўтиш борасидаги ишлар суст олиб борилмоқда. Сарф-харажатларни камайтириш бўйича амалда ҳеч нарса қилинаётгани йўқ. Коммунал хизматларга тарифларнинг оширилиши кўрсатилаётган хизматлар турини тегишли равишда кенгайтириш ва энг муҳими, уларнинг сифатини ошириш билан бирга қўшиб олиб борилмаётганлигини қониқарли деб ҳисоблаб бўлмайди. Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган ходимларнинг меҳнатини рағбатлантириш учун деярли ҳеч нарса қилинаётгани йўқ.

Коммунал хизматлар ҳақи ўз вақтида тўланиши учун коллектив жавобгарлик тизимини тадбиқ этиш бўйича тўпланган тажриба суст оммалаштирилмоқда. Уй-жой мулкдорлари ширкатлари  Уй-жой эгалари кенгашларини ташкил этиш жараёни кўпинча юзаки амалга оширилмоқда. Янгидан тузилган ширкатлар айланма маблағлар билан таъминланмаяпти, уларга қайта қуриш ва таъминлаш ишларини ўтказиш учун зарур кредитлар ажратиб берилмаяпти. Уларнинг фаолияти аниқ белгилаб қўйилмаган. Жойларда коммунал хизмат кўрсатишни ўзини ўзи қоплашга ўтказиш ва бюджетдан дотацияларни қисқартириш бўйича белгиланган топшириқлар бажарилмаяпти.

Истеъмолчиларнинг тўлов интизоми пастлигича қолмоқда, ресурслар сарфининг ҳисобга олиниши зарур даражада таъминланмаяпти, тармоқдаги бир қатор корхоналар ва ташкилотларнинг молиявий аҳволи мураккаблигича қолмоқда, бу эса таъмирлаш-тиклаш ишларини ўз вақтида ўтказиш, янги технологияларни жорий этиш имкониятларини чеклаб қўймоқда.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда:


1. Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш соҳасини ислоҳ қилиш ва уни бозор шарт-шароитларига ўтказиш борасида Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва ҳукуматнинг тегишли қарорларида кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларининг иши қониқарсиз деб ҳисоблансин.

Андижон, Бухоро, Самарқанд, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Марғилон шаҳарларида, шунингдек Қоракўл, Ғиждувон, Нарпай, Шаҳрихон, Ўртачирчиқ ва Янгийўл туманларида коммунал соҳани ислоҳ қилиш борасидаги ишлар айниқса ёмон ташкил қилинган.

Ҳукумат (Ў.Султонов) кўрсатиб ўтилган вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда вужудга келган ишларнинг аҳволига принципиал баҳо бериб, бу ишларни ташкил этишни яхшилаш бўйича аниқ-равшан чоралар кўрсин.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва шаҳарларнинг ҳокимликлари бир ой муддатда уй-жой мулкдорлари ширкатлари  Уй-жой эгалари кенгашларини шакллантириш чора-тадбирлари комплекси ва жадвалларини, шунингдек уларга кредитлар ҳамда спонсорлик (ҳомийлик) маблағлари бериш ҳисобига айланма маблағларни тўлдириш манбаларини излаб топиш, зарур омборхоналарни бериш билан боғлиқ ҳамда бошқа ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиб, тасдиқласинлар.

Бажарилган ишлар тўғрисида 2001 йилнинг 1 июнига қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этилсин.

4. Белгилаб қўйилсинки, коммунал хизматлар кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар коммунал хизматларга аҳолидан маблағларни йиғишда кўмаклашиш учун фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи (маҳалла қўмитаси) билан ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари билан шартномалар тузишлари мумкин.

Коммунал хизматлар ҳақи аҳоли томонидан ўз вақтида ва тўла ҳажмда тўланишини таъминлаш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини (маҳалла қўмиталарини) рағбатлантириш мақсадида шу нарса белгилаб қўйилсинки, коммунал хизматлар учун жорий тўловлар бўйича тушумлар режаси 100 фоиз бажарилган тақдирда хизмат кўрсатувчи корхоналар томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига (маҳалла қўмиталарига) тушган тўловлар суммасининг 10 фоизи миқдорида ажратмалар берилади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (маҳалла қўмиталари) ушбу маблағлардан фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантиришга, уй-жой коммунал хизматлар учун тўловлар бўйича мавжуд қарзларни тўлаш, шу жумладан хизматлар ҳақини тўлашда кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш, шунингдек уй-жой биноларини таъмирлаш, маҳаллалар, шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларни, ободонлаштириш борасидаги ишларни ўтказишда қатъиян мақсадли фойдаланишни таъминласинлар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тегишли идоралар билан биргаликда аҳоли томонидан коммунал хизматлар ҳақининг ўз вақтида ва тўла миқдорда тўланишини таъминлаш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва уй-жой мулкдорлари ширкатларини рағбатлантириш Тартибини ўн кун  муддатда ишлаб чиқиб, тасдиқласин.


5. Уй-жой-коммунал хизматларга сарф-харажатларни камайтириш мақсадида коммунал (газ таъминоти, иссиқ сув таъминоти, марказий иситиш, сув таъминоти, канализация, санитариявий тозалаш каби) хизматларни кўрсатувчи ҳамда фойдаланиш хизматини амалга оширувчи корхоналар учун рентабелликнинг чекланган даражаси 10 фоиз миқдорида белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тегишли идоралар билан биргаликда бир ой муддатда рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш ҳамда уй-жойлардан фойдаланиш ва коммунал хизмат кўрсатиш нархлари ҳамда тарифларини тасдиқлаш (ёки қайта кўриб чиқиш) тартибини ишлаб чиқиб, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарига етказиб берсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларининг 4-иловага мувофиқ айрим қоидалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ўн кун муддатда ушбу Фармонни ижро этиш юзасидан ҳукумат қарорини қабул қилсин;

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг уй-жой-коммунал соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи амалдаги қонунчилигига ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифлар киритсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами", 2001 й. 8-сон
































Время: 0.1572
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск