Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.09.2006 й. ПҚ-467-сон "Тошкент шаҳрида барпо этилган Маданият ва санъат кўргазмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.09.2006 й.

N ПҚ-467



ТОШКЕНТ ШАҲРИДА БАРПО ЭТИЛГАН

МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ КЎРГАЗМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Халқимизнинг замонлар синовидан ўтиб келаётган, дунё цивилизацияси ривожига салмоқли ҳисса бўлиб қўшилган бой тарихий мероси, миллий маданиятимиз ва санъатимизнинг ноёб дурдоналари ва бугунги ютуқларидан кенг жамоатчиликни янада кўпроқ баҳраманд этиш, ушбу соҳанинг қадимий анъаналарини асраб-авайлаш, ҳозирги кун талаблари билан уйғун ҳолда ривожлантириш ва ҳар томонлама тарғиб этиш, ёшларни она юртга муҳаббат, азалий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Бадиий академия, ижодий уюшмалар ва маданий жамоатчилик вакилларининг:

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги Алишер Навоий номидаги миллий боғ ҳудудида барпо этилган янги санъат кошонасига "Маданият ва санъат кўргазмаси" деб ном бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин;

қурилиш-ободонлаштириш ва жиҳозлаш ишлари ниҳоясига етгач, Маданият ва санъат кўргазмаси биноси Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансидан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги балансига бепул ўтказилсин.


2. Қуйидагилар Маданият ва санъат кўргазмасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

- халқимизнинг асрлар давомида шаклланган маданият ва санъат соҳасидаги бебаҳо меросини намойиш қилиш, унинг миллий ва умумбашарий маданият тараққиётидаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш;

- тасвирий, амалий ва халқ ҳунармандчилиги санъати йўналишларида фаолият кўрсатаётган ижодкорлар асарлари асосида миллий истиқлол, эркин ва фаровон ҳаёт ғояларини тараннум этадиган, анъанавий санъатимиз ва қадриятларимизга нисбатан юксак ҳурмат-эҳтиром туйғуларини уйғотадиган, доимий янгиланиб турадиган кўргазмалар ташкил этишни йўлга қўйиш;

- мамлакатимиз ва хориждаги етакчи бадиий галереялар ва кўргазмалар билан ҳамкорликда турли мавзудаги кўргазмалар уюштириш;

- халқимизнинг бой тарихи, урф-одат ва анъаналари, бугунги жўшқин ҳаёт манзаралари, юртимиз одамларининг сиймолари, уларнинг орзу-интилишларини ҳар томонлама чуқур акс эттирадиган бадиий фотокўргазмалар ўтказиш;

- маданият ва санъатимизнинг машҳур намояндалари, ёш ижодкорлар, рассом ва ҳайкалтарошлар, ҳунарманд усталар, фотографлар, созандалар билан суҳбатлар, ижодий учрашувлар ўтказиш, миллий ва жаҳон мумтоз санъати намуналарини намоён этадиган ихчам концерт дастурлари ташкил этиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бир ой муддатда:

Маданият ва санъат кўргазмасининг фаолияти ҳақидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

Молия вазирлиги билан биргаликда амалдаги меъёрларга мувофиқ Маданият ва санъат кўргазмасининг штатлар жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2006 йил сентябрь ойидан бошлаб Маданият ва санъат кўргазмаси биносидан фойдаланиш, уни сақлаш ҳамда жиҳозлаш билан боғлиқ харажатларга, унинг асосий фаолиятидан тушадиган даромадларни ҳисобга олган ҳолда, давлат бюджетидан маблағ ажратсин;

2006 йилда Маданият ва санъат кўргазмаси биносидан фойдаланиш, уни сақлаш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатларни давлат бюджетида маданият соҳаси учун кўзда тутилган маблағлар доирасида амалга оширсин;

республика бюджетининг тасдиқланган харажатлар кўрсаткичларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.


5. Мазкур Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 9-сон, 529-модда.















































Время: 0.2140
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск