Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Иқтисодиётнинг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.05.1998 й. 190-сон "1998 йил I чорагида иқтисодий ислоҳотлар устувор йўналишларининг амалга оширилиши ва Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилиши тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.05.1998 й.

N 190



1998 ЙИЛ I ЧОРАГИДА ИҚТИСОДИЙ

ИСЛОҲОТЛАР УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИНИНГ

АМАЛГА ОШИРИЛИШИ ВА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

РИВОЖЛАНТИРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, 1998 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишларини ҳамда Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини бажаришга доир амалга оширилган ишлар макроиқтисодий барқарорликка ва иқтисодий ўсишга ёрдам берди.

Ялпи ички маҳсулот ўтган йилнинг тегишли давридагига нисбатан 103,3 фоизга, саноат маҳсулотлари - 104,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари - 103,4 фоизга, чакана товар обороти - 117,1 фоизга, хизматлар кўрсатиш - 113,2 фоизга кўпайди. Иқтисодиётга жалб қилинган инвестициялар ҳажми 3,5 фоизга ўсди.

Инфляциянинг ўртача ойлик суръатлари ўтган йилнинг I чорагидаги 5,7 фоиздан 2,4 фоизгача пасайди. Аҳолининг ўртача жон боши ҳисобига реал пул даромадлари кўпайди. Умумий харажатларнинг 2,3 фоизи миқдоридаги ортиқча нақд пулларнинг муомаладан чиқарилиши таъминланди. Давлат бюджети даромад қисмининг бажарилиши прогнозга нисбатан 101,5 фоизни ташкил қилди.

Бироқ, шартнома ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш, корхоналарни таркибий ўзгартириш, уларни санация қилиш ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни тугатиш бўйича кўрилган чора-тадбирларга қарамай, зарар кўриб ишлаётган корхоналар сони Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси, "Ўзсувқурилиш" давлат концерни, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси тизимида кўпайди.

Омборларда тайёр маҳсулотлар қолдиқлари миқдорининг кўплиги, тўлов муддати ўтиб кетган дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг кўпайиши корхоналарнинг молиявий аҳволини қийинлаштирмоқда.

Пудратчи қурилиш ташкилотларида ислоҳотларнинг суст бораётганлиги, лойиҳа-смета ҳужжатларининг ва маблағ билан таъминлашнинг аниқ манбалари йўғлиги туфайли инвестиция дастури қолоқлик билан амалга оширилмоқда.

Иқтисодиётни ривожлантиришнинг тасдиқланган устуворликларини сўзсиз бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қайд этилсинки, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корпорациялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан корхоналарни молиявий барқарорлаштириш, зарар кўриб ишлаётган ва истиқболсиз корхоналарни тугатиш, қимматли қоғозлар бозори имкониятларини ишга солиш, халқ хўжалигининг энг муҳим объектлари қурилиши суръатларини жадаллаштириш юзасидан кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилмади.

Улар зиммасига ўн кун муддатда омборлардаги тайёр маҳсулотлар қолдиқлари кўпаяётганлиги сабабларини ўз жойида ҳар қайси корхона бўйича аниқлаб чиқиш юклансин. Ички ва ташқи бозорларда харидорлар, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ҳисобига ишлаб чиқариш имкониятлари самарадорлигини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилансин.


2. Бош вазир ўринбосари В.А.Чженнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 31 мартдаги ПФ-1740-сон, 1998 йил 4 мартдаги ПФ-1939-сон фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ. кўпгина вазирликлар ва идораларда хусусийлаштирилган корхоналар акциялари пакетларини "Вақт" миллий депозитарийсида рўйхатдан ўтказган ҳолда қайта тақсимлаш ишлари тугалланганлиги, эркин сотувга ҳамда хорижий инвесторларга сотиш учун акциялар пакетларини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратилганлиги тўғрисидаги ахбороти маьлумот учун қабул қилинсин.

Жиззах (Мирзиёев) ва Тошкент (Рўзиев) вилоятлари ҳокимлари, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив кўмитаси (Олимжонов) ва "Ўзагрокимётаъминот" бирлашмаси (Ҳошимов) раислари акциялар пакетлари таркибини ўзгартиришни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 5 мартдаги 96-сон қарорида белгиланган муддатларда ўтказиш юзасидан шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси уюшмалар, компаниялар, концернлар ва корпорациялар билан биргаликда хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини дастлабки сотишни жадаллаштириш мақсадида:

акциялари тендер асосида сотилиши керак бўлган корхоналар рўйхатини бир ой муддатда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин ва Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 августдаги 404-сон қарори билан белгиланган тартибга мувофиқ, тендерларнинг мунтазам равишда ўтказилишини ташкил этсин;

тасдиқланган эмиссия проспектларига мувофиқ акциядорлик жамиятларининг акциялари пакетларининг 1998 йил охиригача жойлаштирилишшш таъминлаш бўйича тармоқ дастурларини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Олий хўжалик суди томонидан 126 та иқтисодий ночор корхоналарни тугатиш жадвали ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билал биргаликда Иқтисодий ночор корхоналарни қайта рўйхатдан ўтказиш республика комиссиясига зарар кўриб ишлаётган ва истиқболсиз ҳар бир корхона бўйича уларни қайта ихтисослаштириш, таркибий ўзгартириш, санация қилиш ёки тугатиш чора-тадбирлари дастурини бир ой муддатда тақдим этсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Олий хўжалик суди вазирликлар ва идоралар билаи биргаликда қайта рўйхатдан ўтказиш якунлари бўйича янгидан аниқланган ночор корхоналарни тугатиш жадвалини ўн кун муддатда ишлаб чиқсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва маҳаллий ҳокимият органларининг эътибори тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ солиш билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш бўйича ишларнинг етарли эмаслигига қаратилсин, маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлариннг Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимларни ундиришни тартибга солиш тўғрисида" 1997 йил 23 октябрдаги 483-сон қарорининг бажарилиши учун шахсан жавобгарликлари белгилаб қўйилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги билан биргаликда "Банкротллк тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини икки ой муддатда ишлаб чиқсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги вазирликлар, корпорациялар, уюшмалар, бошқа бирлашмалар ва ҳокимликлар билан биргаликда лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмаган, маблағ билан таъминлаш манбалари мутлақо йўк ёки етарли бўлмаган объектларни 1 ярлм йиллик якунлари бўйича кўриб чиқсин ва уларни 1998 йилги инвестиция дастуридан чиқариш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси, "Ўзфармсаноат" давлат концерни, "Қоракўл" уюшмаси, "Кўмир" акциядорлик жамияти раҳбарларига маҳсулотyи экспорт қилиш прогнозини бажаришга киришмаганликлари, шунингдек "Ўзкимёсаноат", "Ўзавтосаноат", "Ёғмойтамакисаноат" уюшмалари, "Ўзиккиламчиранглиметалл" акциядорлик жамияти, "Ўзметкомбинат" акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмаси, "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси, "Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамияти раҳбарларига экспортга маҳсулот етказиб беришда қолоқликка йўл қўйилганлиги кўрсатиб ўтилсин. Уларга Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда маҳсулотни экспортга жўнатиш ва валюта тушумларининг бир қисмини мажбурий сотиш юзасидан топшириқларни бажаришнинг ойлар бўйича жадвалини I чоракда йўл қўйилган қолоқлик ўрнини тўлдиришнн ҳисобга олган ҳолда бир ҳафта муддатда ишлаб чиқиш юклатилсин.


9. Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари, Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш дастурида назарда тутилган объектларни қуриш ва фойдаланишга топшириш учун етарли чора-тадбирлар кўрмаётганликлари қайд этилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда Дастурда белгиланган топшириқларнинг, шу жумладан, корхоналар маблағлари ҳисобига ижтимоий объектларни қуриш топшириқларининг бажарилиши юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрсинлар.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг эътибори "Маҳаллий саноат" ҳудудий ишлаб чиқариш-савдо акциядорлик компанияларининг ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш уюшмаларининг маҳаллий меҳнат ва моддий ресурслардан энг кўп фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда уларни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича фаолиятлари етарли даражада мувофиқлаштириб борилмаётганлигига қаратилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг Истеъмол бозори комплекси (Усмонов М.З.) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 1998-2000 йилларда маҳаллий саноатни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов





























Время: 0.2013
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск