Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.1998 й. 220-сон "Бердақ (Бердимурод) Қарғабой ўғли туғилган кунининг 170 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.1998 й.

N 220




БЕРДАҚ (БЕРДИМУРОД) ҚАРҒАБОЙ ЎҒЛИ

ТУҒИЛГАН КУНИНИНГ 170 ЙИЛЛИГИНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Қорақалпоқ адабиётининг асосчиларидан бири Бердақ (Бердимурод) Қарғабой ўғлининг Шарқ маданияти ва адабиётини ривожлантиришга, келажак авлодни Ватанга, халққа муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, турли халқлар ўртасида дўстлик муносабатларини ривожлантириш ишига қўшган бебаҳо ҳиссасини ҳисобга олиб, шунингдек унинг адабий меросини халқимиз ўртасида янада кенг тарғиб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Бердақ (Бердимурод) Қарғабой ўғлининг 170 йиллик юбилейини 1998 йилда Ўзбекистон Республикаси миқёсида кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Ушбу санага тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ташкилий қўмита Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар, жамоат ташкилотлари билан биргаликда бир ой муддатда ўз тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалса оширишга киришсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:

- шоирнинг 170 йиллик юбилейи муносабати билан "Шарқ халқларининг миллий уйғониши ва Бердақнинг яратувчилик хизмати" мавзуида илмий-амалий конференция ўтказсин;

- 1998 йилда шоирнинг бир томлик шеърлар тўпламини тайёрласин ва нашр этсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази билан биргаликда 1998 йил декабрь ойида Нукус шаҳрида Бердақ юбилейига бағишланган тантанали кечани ташкил қилсин ва ўтказсин.


4. Тошкент шаҳри ҳокимлиги пойтахтдаги кўчалардан ва хиёбонлардан бирига Бердақ номини бериш ва шоир бюстини ўрнатиш масалаларини ҳал қилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси шоир юбилейига бағишлаб Бердақ асарлари ва унинг ҳақидаги асарлар тўпламларини, расмлар ва плакатларни чоп этишни режалаштирсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳамда тегишли идоралар ва ижодий уюшмалар билан биргаликда маҳаллий бюджет ва ҳомийларнинг маблағлари ҳисобига Бўзатов туманида Бердақ боғини яратиш, у ерда шоирга ёдгорлик ўрнатиш ва унинг музейини ташкил қилиш вазифаси юклансин.


7. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Бердақнинг расми тасвирланган почта маркалари, конвертлар ва откриткалар чиқаришни ташкил қилсин.


8. "Ўзбеккино" давлат-акциядорлик компанияси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 12 июлдаги 247-сон қарорига мувофиқ фильмлар яратиш учун ажратилган маблағлар ҳисобига Бердақнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига доир ҳужжатли фильм яратсин.


9. "Ўзтелерадио" компанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Бердақнинг Шарқ халқлари маданияти ривожига қўшган улкан ҳиссасини, унинг ҳаёти ва ижодини ёритувчи кўрсатувлар, эшиттиришлар, мақолалар ташкил этиш ҳамда шоир асарлари асосида теле ва видеофильмлар яратиш топширилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бердақ юбилейини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ва маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига, тенг улушларда қопланишини назарда тутган ҳолда маблағ ажратсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 20 майдаги

220-сон қарорига

ИЛОВА



Бердақ (Бердимурод) Қарғабой ўғли туғилган кунининг

170 йиллик юбилейига тайёргарлик кўриш ва уни

ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

Азизхўжаев А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси


Раҳматов Ў.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари (келишув бўйича)


Авезматов С.

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Жўраев X.

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


Абдуллаев Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари


Аминов Н.

-

Республика "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази раҳбари


Жўраев Т.

-

Ўзбекистон Фанлар академияси Президенти


Йўлдошев Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири


Ешанов Т.

-

Ўзбекистон Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими раиси


Қайипбергенов Т.

-

Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси


Мухаметдинов Н.

-

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ишлари вазири


Қўзиев Т.

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси


Орипов А.

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


Салимов О.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Шоғуломов Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси раиси


Юсупов И.

-

Қорақалпоғистон Республикаси "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази раиси


Юсупбоев К.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг доимий вакили


Юнусов Т.

-

"Ўзбеккино" давлат-акциядорлик компанияси раиси


Қориева Б.

-

Ўзбекистон театр ижодкорлари уюшмаси раиси


Кўчимов А.

-

"Ўзтелерадио" компанияси раиси


Рўзметов А.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Бош директори вазифасини бажарувчи




Время: 0.1922
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск