Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.06.1998 й. 240-сон "1998 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилини уюшқоқлик билан йиғиштириб олиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.06.1998 й.

N 240



1998 ЙИЛГИ БОШОҚЛИ ДОН

ЭКИНЛАРИ ҲОСИЛИНИ УЮШҚОҚЛИК

БИЛАН ЙИҒИШТИРИБ ОЛИШ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Бошоқли дон экинлари ҳосилини ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олишни таъминлаш ва дон харид қилишнинг белгиланган ҳажмларини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Бобожонов) ва "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси (Олимжонов) томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 мартдаги 106-сон қарорига мувофиқ ғалла комбайнларини қишлоқ хўжалиги корхоналари балансидан "МТП" давлат-акциядорлик жамиятлари балансига бериш тугалланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ҳосилни йиғиштириб олишда "МТП" давлат-акциядорлик жамиятлари ва хўжаликлар таркибида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича 1-иловага мувофиқ 7876 комбайн, шу жумладан, 799 "Кейс" комбайни ишлайди.

Ўрим-йиғим ташкил этилиши ҳамда дон ҳосили ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олиниши учун масъулият шахсан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ҳокимлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси раҳбарлари зиммасига юклансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси, "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси:

бошоқли дон экинларини йиғиштириш бошланишидан олдин кейинчалик янчилган дон миқдори ва дон кирим қилиниши устидан назоратни таъминлаш учун ҳосил ҳар бир дала бўйича эксперт баҳоланишини ва тегишли далолатномалар тузилишини тугалласинлар;

комбайнчилар, транспорт воситалари ҳайдовчилари, ўрим-йиғимда ва дон ташишда банд бўлган бошқа ходимлар меҳнатига комбайннинг иш унумига, ўрим-йиғим сифатига қараб ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришга оид тавсияларни бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва хўжаликларга етказсинлар. Меҳнатга натура билан ҳақ тўлаш ҳисобига дон беришни "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси корхоналарига дон сотиш топшириқлари бажарилгандан, уруғлик фонди ғамлангандан ва маҳсулот кирим қилингандан кейин амалга оширсинлар;

комбайнларнинг гуруҳ бўлиб ишлашини ташкил этсинлар, уларнинг ҳар бир гуруҳига техника хизмати кўрсатиш воситалари, транспорт воситалари, ёнилғи қуйиш машиналарини бириктириб қўйсинлар. Ғалланинг етилишига қараб гуруҳларнинг ҳаракатланиш йўналишларини ишлаб чиқсинлар;

зарур ширали озуқа захирасини яратиш ва суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида дон ҳосили йиғиштириб олингандан кейин такрорий экинлар экиш учун майдонларни аниқласинлар. Қисқа муддатларда уларни ҳайдасинлар ва 2-иловага мувофиқ озуқа, сабзавот экинлари ва бошқа экинларни эксинлар.


3. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этилган ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган бошоқли дон экинларини ўриб-йиғишни бошлаш ва тугаллаш жадвалига 3-иловага мувофиқ розилик берилсин. Уларга жадвалнинг бажарилишини қаттиқ назорат қилишни таъминлаш топширилсин.


4. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси (Олимжонов), "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси (Матчонов) дон ҳосилини йиғиштириб олиш даврида саноат корхоналарининг "МТП" давлат-акциядорлик жамиятлари билан тегишли шартномалар тузишлари асосида саноат корхоналарини туманларга 4-иловага мувофиқ бириктириб қўйсинлар.


5. "Ўзавтотранс" давлат корпорацияси (Сидиқназаров), "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси дон ҳосилини йиғиштириб олиш даврида хўжаликларнинг буюртманомаларига мувофиқ шартнома асосида юк автомашиналарини 5-иловага мувофиқ миқдорларда республика минтақаларига юборсинлар.

Зарурат бўлганда дон ташишга Мудофаа вазирлиги ва бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг автомобиль транспорти шартнома асосида жалб қилинсин.

Хўжаликлар томонидан донни дон қабул қилиш пунктларига етказиб бериш бўйича транспорт харажатлари "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси томонидан тўланиши белгилаб қўйилсин.


6. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси (Отаев):

топширилган ғалла учун хўжаликлар билан ҳар беш кунда ҳисоб-китоб қилсин;

зарурият бўлганда узоқ туманларда ва ғалла кўп жойларда қўшимча дон қабул қилиш пунктлари очсин.


7. Дон ташиётган темирйўл ва автомобиль транспорти хизматлари учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш мақсадида 1998 йил дон ҳосилини ташиш даврида истисно тариқасида "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорацияси тизими корхоналари учун бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжларга (транспорт харажатларини ҳисобга олган ҳолда) тушумдан 10 фоиз миқдорида маблағ ажратиш ставкаси белгилансин.


8. Марказий банк, "Пахта-банк", "Ғалла-банк" ва бошқа тижорат банкларига хўжаликларни ва машина-трактор паркларини ғалла ўриш мавсуми қатнашчиларига ўрим-йиғим ишлари бошланган кундан бошлаб ҳар беш кунда иш ҳақи тўлаш учун нақд пул билан таъминлаш тавсия қилинсин.


9. "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси (Тожиев) бошоқли дон экинларини йиғиштиришнинг бутун даврида хўжаликларга ва ҳосил ўрим-йиғимида банд бўлган машина-трактор паркларига ёнилғи-мойлаш материаллари белгиланган лимитлар бўйича узлуксиз берилишини таъминласин. "Кейс" комбайнлари ва тракторлари учун мой етказиб берилишига алоҳида эътибор берилсин.


10. Ички ишлар вазирлиги, Қорақаллоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари донни ўриб-йиғиб олиш жойларида, хирмонларда ва дон қабул қилиш пунктларида донни нобуд қилиш ва талон-тарож қилиш ҳолларининг олдини олиш мақсадида кеча-кундуз ишлайдиган назорат постлари ўрнатсинлар.


11. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 сентябрдаги 434-57-сон қарорига 1-иловага қатъий мувофиқ ҳолда дон экинлари уруғлигини тайёрлаш, ишлов бериш ва уларни республика хўжаликларига сотиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги эса вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда хўжаликлар томонидан ўзлари 1998 йил ҳосилидан етиштирган уруғлик уларнинг эҳтиёжини таъминлайдиган ҳажмларда тайёрланишини таъминласин.

Уруғлик донни "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси билан тузилган контрактация шартномалари бўйича дон сотишнинг умумий ҳажмлари ҳисобига топшириш, шунингдек товар дондан уруғлик мақсадида фойдаланиш қатъий тақиқлансин. Шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари зиммасига юклансин.


12. "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорациясига уруғчилик хўжаликларидан навли уруғларни сифатига мувофиқ - супер элита учун товар донга белгиланган нархдан 300 фоизга, элита уруғ учун 200 фоизга, биринчи репродукцияли уруғ учун 150 фоизга, иккинчи-учинчи репродукцияли уруғ учун 100 фоизга оширилган нархлар бўйича харид қилишга рухсат берилсин, улар давлат ресурсларига харид қилинадиган дон ҳажмларига киритилмасин.


13. "Ўзагрокимётаъминот" бирлашмаси элеватор ва омборхоналарни, шунингдек дон маҳсулотларини зарарли микроблардан тозалаш учун зарур миқдорда фумигантлар келтирилишини таъминласин.

"Ўзкимёсаноат" уюшмаси ва "Ўзагрокимётаъминот" бирлашмаси ушбу захарли химикатларнинг бир қисмини республика корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил этиш масалалари юзасидан таклиф тайёрлашни тезлаштирсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсинлар.


14. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги:

туман даражасидан бошлаб дон тайёрлашнинг ягона статистика ҳисобини юритсин, дон қабул қилиш пунктларидан хўжаликлар бўйича ҳисоботларни фақат қабул квитанциялари нусхалари илова қилинган ҳолда қабул қилсин;

дон етиштиришнинг умумий ҳажмини аниқлаш учун аҳоли хўжаликларида етиштирилган донни алоҳида сатрда ҳисобга олсин;

дон етиштириш ва сотиш тўғрисидаги статистика ҳисоботининг тўғрилигини мунтазам текшириб борсин ва аниқланган нотўғри маълумотлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилсин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ.Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                  И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 4 июндаги

240-сон қарорига

1-ИЛОВА




1998 йилда бошоқли дон экинлари ўрим-йиғимида

ғалла комбайнларининг қатнашиши


Ғалла комбайнлари,

жами


шу жумладан

"Кейс" комбайнлари


Қорақалпоғистон Республикаси


262*

35

вилоятлар:




Андижон


561

72

Бухоро


291

29

Жиззах


735

98

Қашқадарё


1609

121

Навоий


200

17

Наманган


506

37

Самарқанд


1003

82

Сурхондарё


648

66

Сирдарё


529

82

Тошкент


621

74

Фарғона


691

38

Хоразм


220*

48

ЖАМИ:


7876

799**

-------------------------

* - шоли ўриш-йиғиш комбайнлари қатнашиши ҳисобга олинган ҳолда

** - 1998 йилда олинадиган 150 та янги "Кейс" комбайни ҳисобга олинган ҳолда






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 4 июндаги

240-сон қарорига

2-ИЛОВА




1998 йилда бошоқли дон экинлари йиғиштириб

олингандан кейин суғориладиган ерларда

такрорий қишлоқ хўжалиги экинлари экиш

МАЙДОНЛАРИ

(минг гектар)

Ҳаммаси


улардан:


маккажўхори


сабзавот


картошка


соя


дон учун


силос учун

Қорақалпоғистон Республикаси


1



1


-

вилоятлар:








Андижон


41

2

25

8


6

Бухоро


24,3

2

18

4

0,3


Жиззах


24,8

2

15

7

0,8


Қашқадарё


42

4

30

8



Навоий


16,2

2

10

4

0,2


Наманган


35

3

22

8


2

Самарқанд


35

3

25

7



Сурхондарё


39

3

30

6



Сирдарё


25

3

15

7



Тошкент


37,4

3

25

9

0,4


Фарғона


44

3

30

9


2

Хоразм


9


5

2


2

Республика бўйича жами:


373,7

30

250

80

1,7

12

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 4 июндаги

240-сон қарорига

3-ИЛОВА




1998 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилини

ўриб-йиғиб олишни бошлаш ва тугаллашнинг

ТАХМИНИЙ МУДДАТЛАРИ


Ўрим-йиғимнинг

бошланиши


Ўрим-йиғимнинг

тугалланиши


Қорақалпоғистон Республикаси


15.06

10.07

вилоятлар:




Андижон


15.06

10.07

Бухоро


10.06

5.07

Жиззах


10.06

5.07

Қашқадарё


10.06

5.07

Навоий


10.06

5.07

Наманган


10.06

5.07

Самарқанд


10.06

5.07

Сурхондарё


5.06

30.06

Сирдарё


10.06

5.07

Тошкент


10.06

5.07

Фарғона


10.06

5.07

Хоразм


10.06

1.07

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 4 июндаги

240-сон қарорига

4-ИЛОВА




1998 йилда бошоқли дон экинлари ҳосилини йиғиштириб

олиш даврида "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-

кооператив қўмитаси ва "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг"

компанияси заводларининг дон экувчи туманларга

БИРИКТИРИБ ҚЎЙИЛИШИ

Туманлар


Заводлар


Бахмал


Ўзбекистон станоксозлик заводи

Зомин


Тошкент трактор заводи

Фориш


Жиззах ремонт заводи

Булунғур


Самарқанд ремонт заводи

Бойсун


Термиз ремонт заводи

Денов


Денов ремонт заводи

Шеробод


Шўрчи ремонт заводи

Оҳангарон


Тошкент тажриба ремонт-механика заводи

Ғаллаорол


"Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи" ишлаб чиқариш бирлашмаси


Ғузор

Тошкент агрегат заводи


Косон

Қарши ремонт заводи


Қамаши

Тошкент экскаватор заводи


Чироқчи

Кўгай ремонт заводи


Яккабоғ

Тошкент қишлоқ хўжалиги кимё машинасозлиги заводи


Нурота

Навоий кон-металлургия комбинатининг ремонт-механика заводи


Нуробод

Чирчиқ қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи


Ховос

"Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи" ишлаб чиқариш бирлашмаси


Оқолтин

Далварзин ремонт заводи


Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 4 июндаги

240-сон қарорига

5-ИЛОВА




1998 йилги бошоқли дон экинлари ҳосилини

ташиш учун жалб қилинадиган юк автомобиллари


Жами

автомо

биллар


шу жумладан:


Қишлоқ ва

сув хўжалиги

вазирлиги

хўжалик

лари ва

корхоналари


"Ўзавто

транс"

давлат

корпора

цияси


"Ўзқишлоқ

хўжалик

таъминот

тузатиш"

давлат

қўмитаси


бошқа

ташкилот

лар


Қорақалпоғистон Республикаси


320

320




вилоятлар:







Андижон


1358

780

275

303


Бухоро


1020

968


52


Жиззах


1217

597

481

36

103

Қашқадарё


3438

2873

425

100

40

Навоий


480

428

36

16


Наманган


1180

830


250

100

Самарқанд


2000

1768

132

100


Сурхондарё


2190

2190




Сирдарё


1011

664

249

71

27

Тошкент


2241

2001

150

90


Фарғона


1480

1340


140


Хоразм


521

521




Республика бўйича жами:


18456

15280

1748

1158

270



Время: 0.1340
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск