Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.1998 й. 277-сон "Республика балиқчилик табиий сув ҳавзаларини бириктириб қўйиш ва улардан фойдаланиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.07.1998 й.

N 277



РЕСПУБЛИКА БАЛИҚЧИЛИК ТАБИИЙ

СУВ ҲАВЗАЛАРИНИ БИРИКТИРИБ ҚЎЙИШ

ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Республика балиқчилик табиий сув ҳавзаларидан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда “Ўзбалиқ” акциядорлик компанияси билан келишилган республика балиқчилик табиий сув ҳавзаларини бириктириб қўйиш ва улардан фойдаланиш тартиби тасдиқлансин (илова қилинади).

2. Белгилаб қўйилсинки:

балиқ овлаш учун сув ҳавзаларини ёки уларнинг участкаларини бириктириб қўйиш жойлардаги давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш республика давлат инспекцияси ("Давлатбионазорат" инспекцияси) билан балиқ овловчи ташкилотлар ёки жисмоний шахс (фойдаланувчи) ўртасида тузилган шартнома асосида, бепул амалга оширилади;

балиқ хўжалиги иншоотлари ва бошқа иморатлар қуриш учун ер участкалари қонун билан белгиланган тартибда ажратилади;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан балиқ ва бошқа сув ҳайвонларини овлаш учун балиқ хўжалиги сув ҳавзаларидан фойдаланишга ҳар йили мажбурий равишда майда балиқлар билан тўлдириш ишлари олиб борилган, балиқ овлаш қоидаларига риоя қилинган ва муҳофаза қилиш тадбирлари амалга оширилган тақдирдагина йўл қўйилади;

балиқ овловчи жисмоний ва юридик шахслар ҳар ойда жойлардаги табиатни муҳофаза қилиш органларига ва "Давлатбионазорат" инспекциясига тутилгаи балиқ ва бошқа сув ҳайвонларининг миқдори ва тури тўғрисида ҳисобот ва тасдиқланган шакллар бўйича балиқларни кўпайтириш ва муҳофаза қилиш тадбирлари ўтказилганлиги тўғрисида бир йилда икки марта (ярим йиллик ва йиллик) статистика ҳисоботи тақдим этадилар;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан балиқ, балиқ маҳсулотлари, бошқа сув ҳайвонлари билан савдо қилиш фақат овлаш ва маҳсулот харид қилишнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва маҳсулотга сифат сертификати мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилиши мумкин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ў. Султонов












































Время: 0.2011
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск