Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /

Республика балиқчилик табиий сув ҳавзаларини бириктириб қўйиш ва улардан фойдаланиш Тартиби (ЎзР ВМ 02.07.1998 й. 277-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 2 июлдаги

277-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Республика балиқчилик табиий сув ҳавзаларини

бириктириб қўйиш ва улардан фойдаланиш

ТАРТИБИ


I. СУВ ҲАВЗАЛАРИНИ БИРИКТИРИБ ҚЎЙИШ ТАРТИБИ


1. Балиқ ва бошқа сув ҳайвонларини овлаш ёки уларни кўпайтириш учун фойдаланиладиган ёки фойдаланилиши мумкин бўлган барча сув ҳавзалари (денгизлар, дарёлар, сув омборлари, кўллар ва уларнинг қўшимча сув ҳавзалари, сунъий кўл хўжаликлари ва балиқ кўпайтириладиган жойлардан ташқари) балиқ хўжаликлари ҳисоблалади. Балиқ овланадиган ёки овланиши мумкин бўлган балиқ хўжалиги сув ҳавзалари балиқ овлаш жойлари ҳисобланади. Балиқ хўжалиги сув ҳавзаларидан спорт-ҳаваскорлик балиқчилиги учун ҳам фойдаланилиши мумкин.


2. Барча балиқ хўжалиги сув ҳавзалари уч тоифага бўлинади:

I тоифа - майдони 25 минг гектардан ортиқ бўлган йирик сув ҳавзалари;

II тоифа - майдони 5 минг гектардан 25 минг гектаргача бўлган ўртача сув ҳавзалари;

III тоифа - майдони 5 минг гектардан кам бўлган кичик сув ҳавзалари.


3. I тоифа сув ҳавзалари асосан “Ўзбалиқ” акциядорлик компанияси корхоналари ва ташкилотларига бириктириб қўйилади, II ва III тоифа сув ҳавзалари бошқа юридик, шунингдек жисмоний шахсларга ҳам бириктириб қўйилиши мумкин.

4. Балиқ овлаш учун сув ҳавзалари ёки уларнинг участкаларини бириктириб қўйиш жойлардаги давлат ҳокимияти органлари билан келишилган ҳолда, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги Ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш республика давлат инспекцияси ("Давлатбионазорат" инспекцияси) билан балиқ овловчи ташкшютлар ёки жисмоний шахслар (фойдаланувчи) ўртасида тузилган шартнома асосида (1-илова), бепул амалга оширилади.

Шартномага "Давлатбионазорат" инспекцияси томонидан бириктириб қўйиладиган сув ҳавзаси ёки унинг участкасининг тўлов асосида бериладиган паспорти илова қилинади (2-илова).


5. Балиқ хўжалиги сув ҳавзалари ёки уларнинг участкаларини спорт-балиқ овлаш хўжаликлари ташкил этиш учун овчилар ва балиқ овловчилар жамиятларига бириктириб қўйиш 4-бандда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Жамиятларга айрим ҳолларда шу мақсад учун бириктириб қўйилган ҳавзаларда белгиланган тартибда балиқ овлашга рухсат этилиши мумкин.


6. Сув ҳавзалари шартномада белгиланган муддатга бириктириб қўйилади. Агар фойдаланувчига бириктириб қўйилган сув ҳавзасидан шартнома имзоланган кундан бошлаб икки йил давомида фойдаланилмаган ёхуд шартнома шартлари мунтазам ёки қўпол равишда бузилган ҳолларда у белгиланган тартибда "Давлатбионазорат"нинг талабига биноан бекор қилиниши мумкин.



II. СУВ ҲАВЗАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


7. Юридик ва жисмоний шахслар томонидаи балиқ ва бошқа сув ҳайвонларини овлаш учун балиқ хўжалиги сув ҳавзаларидан фойдаланишга ҳар йили мажбурий равишда майда балиқлар билан тўлдириш, балиқчилик мелиорацияси, сув келмай қолган кичик ҳавзаларда ов қилинадиган майда балиқларни сақлаб қолиш ишлари олиб борилган, балиқ овлаш қоидаларига риоя қилинган ва муҳофаза қилиш тадбирлари амалга оширилган тақдирдагина йўл қўйилади.


8. Балиқ овлаш участкаларини ҳисобга олиш, рўйхатдан ўтказиш ва балиқ ва бошқа сув ҳайвонларини овлаш учун “Ўзбалиқ” акциядорлик компанияси таркибига кирувчи ташкилотларга ов билетларини корпорация, қолган фойдаланувчиларга - "Давлатбионазорат" ипспекцияси беради.

9. Балиқ овлаш учун рухсатномага эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар ўзларига бириктирилган сув ҳавзаларида балиқ тутиш ҳуқуқини бошқа шахсларга бера олмайдилар.


10. “Ўзбалиқ” акциядорлик компанияси балиқ овлаш ҳукуқи берилган бошқа юридик ва жисмоний шахслар ҳар йили декабрь ойида ўзларига бириктирилган сув ҳавзаларидаги балиқ захираларининг аҳволи тўғрисида "Давлатбионазорат" инспекциясига ахборот берадилар.

11. "Давлатбионазорат" инспекцияси олинган маълумотлар ва Фанлар академиясининг хулосаси асосида январь ойида жорий йилга балиқ овлаш квотасини белгилайди ва фойдаланувчиларнинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда уларга бириктирилган сув ҳавзалари бўйича тақсимланади. Квота тўлов асосида берилади. Тўлов миқдори ҳайвонларни овлашга берилган рухсатномалар қиймати индексларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Квота олиш учун тўлов, амалда овланган балиқ миқдоридан қатъи назар, квотада белгиланган балиқ ва бошқа сув ҳайвонларининг умумий сони учун ундирилади, бунда тўлов миқдори фойдаланувчи томонидан бириктирилган сув ҳавзаларида балиқ ресурсларини кўпайтириш тадбирларини ва бунга кўмаклашувчи бошқа ишларни бажариш учун сарфланган харажатлар суммасига камайтирилади.


12. Балиқ ва бошқа сув ҳайвонларини овлаш фақат улар учун квота белгиланган сув ҳавзаларида амалга оширилиши мумкин. Балиқ ва бошқа сув ҳайвонларини тасдиқланган квотасиз овлаш ёки квотада кўрсатилган миқдордан ортиқ овлаш белгиланган тартибда маъмурий, мулкий ва бошқа жавобгарликка олиб келади.


13. Балиқ овловчи жисмоний ва юридик шахслар ҳар онда жойлардаги табиатни муҳофаза қилиш органларига ва "Давлатбионазорат" инспекциясига тутилган балиқ ва бошқа сув ҳайвонлари миқдори ва турлари тўғрисида ҳисобот ва тасдиқланган шакллар бўйича балиқларни кўпайтириш ва муҳофаза қилиш тадбирлари ўтказилганлиги тўғрисида бир йилда икки марта (ярим йиллик ва йиллик) статистика ҳисоботи тақдим этадилар.


14. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан балиқ, балиқ маҳсулотлари, бошқа сув ҳайвонлари билан савдо қилиш фақат овлаш ёки маҳсулот харид қилишнинг қонунийлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва маҳсулотга сифат сертификати мавжуд бўлган тақдирда белгиланган тартибда шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари томонидан белгиланган жойларда амалга оширилиши мумкин.












































Время: 0.2117
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск