Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш республика комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.07.1998 й. 281-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 3 июлдаги

281-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни

чуқурлаштириш республика комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш республика комиссиясининг функцияларини ва фаолият кўрсатиш тартибини белгилаб беради.


2. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш республика комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига, қишлоқда аграр ва иқтисодий муносабатларни ислоҳ қилиш соҳасидаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга сўзсиз риоя этилишини назорат қилиш, қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш бўйича ташаббус кўрсатиш ва таклифлар тайёрлаш мақсадида амалга оширади.


3. Комиссия ўз фаолиятида Ер кодекси, "Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида", "Фермер хўжалиги тўғрисида", "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Ҳукумат қарорларига ва мазкур Низомга амал қилади.


4. Комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.



II. КОМИССИЯНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


5. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ер кодекси, "Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида", "Фермер хўжалиги тўғрисида", "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ва улар асосида қабул қилинган қишлоқда аграр ва иқтисодий муносабатларни ислоҳ қилишга, қишлоқ хўжалиги корхоналарини мулкий пайлар ва оилавий (жамоа) пудратни жорий этиш асосида қайта ўзгартиришга, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантиришга йўналтирилган меъёрий ҳужжатларнинг амалга оширилишини таъминлаш бўйича ишларни ташкил этиш;

қишлоқда аграр ва иқтисодий муносабатларни ислоҳ қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ўтказишни, қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ҳудудий комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш;

вазирликлар, идоралар ва ҳудудий комиссиялар билан биргаликда қишлоқда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, хўжаликларнинг тайёргарлигини ва зарур тайёргарлик ишларини ўтказишни ҳисобга олган ҳолда, мулкий пайларни жорий этиш асосида қишлоқ хўжалиги корхоналарини қайта ташкил қилиш босқичлари ва муддатларини белгилаш;

қишлоқда иқтисодий ислоҳотни доимий услубий ва ҳуқуқий таъминлашни, агробизнес соҳасида хўжалик юритишнинг замонавий услубларини эгаллаган кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш;

қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш соҳасидаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этилишини, фаолият кўрсатаётган жамоа корхоналарини (жамоа хўжаликларини) қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари)га айлантириш ва қишлоқда ҳақиқий мулкдорлар синфини шакллантириш бўйича ўтказиладиган ишларни назорат қилиш;

жойларда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, ўз ваколатлари доирасида агросаноат комплексини юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамлашга йўналтирилган чора-тадбирлар кўриш учун масъул бўлган мансабдор шахсларнинг ўз лавозимига муносиблигини ва амалий фаолияти натижаларини баҳолаш;

ўз ваколатлари доирасида қишлоқда иқтисодий ислоҳотларни ўтказиш билан боғлиқ меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

қишлоқда иқтисодий ислоҳотларрни амалга оширишнинг боришини таҳлил қилиш, қишлоқда мулкдорлар синфини шакллантириш бўйича илғор тажрибаларни умумлаштириш ва оммалаштириш;

қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишнинг ҳуқуқий базасини ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини, фермер ва деҳқон хўжаликларини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек ички хўжалик муносабатларини ривожлантириш, қишлоқ товар ишлаб чиқарувчиларининг тайёрловчилар ва қайта ишлаш корхоналари билан шартнома-ҳуқуқий муносабатларини мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги корхоналарининг молиявий барқарорлигини ошириш ва қишлоқни ислоҳ қилишнинг бошқа масалалари бўйича таклифларни тайёрлашни ташкил этиш.



III. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


6. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вазирликлар, идоралар, ташкилотлар раҳбар ходимларининг, шунингдек ҳудудий комиссияларнинг қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш юзасидан улар томонидан амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисоботларини эшитиш;

Ер кодекси, "Қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида", "Фермер хўжалиги тўғрисида", "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги қонунлар ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бошқа қонун ҳужжатлари қоидалари талабларини рўёбга чиқаришга йўналтирилган меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши тармоқларининг раҳбар ходимларини ва қишлоқ хўжалиги корхоналари раҳбарларини уларнинг қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилишнинг иқтисодий ва ҳуқуқий асосларини эгаллаганликлари бўйича аттестациядан ўтказиш, имтиҳон қилиш;

жойлардаги агросаноат комплексларининг, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотларининг ўз лавозимига номуносиб раҳбарларини эгаллаб турган вазифаларидан озод этиш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш;

вазирликлар, идоралар ва уюшмалардан Комиссияга юкланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборотларни белгиланган тартибда олиш;

аттестация материалларини тайёрлаш ва уни ўтказиш учун, идоравий мансублигидан қатъи назар, вазирликлар ва идоралардан мутахассисларни, олий ўқув юртлари олимлари ва ўқитувчиларини жалб этиш.



IV. КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Комиссия мажлислари иш режасига мувофиқ, бироқ ҳар ойда камида бир марта ўтказилади.


8. Комиссия ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қилинган ишлар тўғрисида ахборот беради.


9. Комиссия раиси:

Комиссия ишларини ташкил этади ва уларга раҳбарлик қилади;

Комиссия номидан мажлислар баённомаларини, баённомалардан кўчирмаларни ва Комиссиянинг бошқа ҳужжатларини имзолайди;


10. Комиссия мажлисини тайёрлашга доир ишларни Комиссия котиби ташкил этади.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ҳамда "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компаниясининг юқори малакали мутахассисларидан 5 кишидан иборат доимий ишловчи ишчи гуруҳи Комиссиянинг ишчи органи ҳисобланади.





































Время: 0.1390
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск