Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Мажбурий ажратмалар ва тўловлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.1998 й. 289-сон "Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.07.1998 й.

N 289



ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ АЪЗОЛАРИНИ

ИЖТИМОИЙ СУҒУРТАЛАШ ВА УЛАРНИНГ

ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Деҳқон хўжаликларида машғул бўлган фуқароларнинг давлат ижтимоий суғуртасига бўлган конституциявий ҳуқуқини рўёбга чиқариш ва уларнинг ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ушбу Низом 1998 йил 15 июлдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан биргаликда кўрсатиб ўтилган Низомни деҳқон хўжаликларида машғул бўлган барча фуқароларга етказсинлар ва унинг амалга оширилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан биргаликда оммавий ахборот воситалари орқали деҳқон хўжаликларида машғул бўлган фуқароларни ижтимоий суғурта қилиш тамойиллари ва механизми тўғрисида фаол тушунтириш ишлари олиб борсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1998 й., N 7, 25-модда.
















Время: 0.2018
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск