Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Мажбурий ажратмалар ва тўловлар /

Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.07.1998 й. 289-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 9 июлдаги

289-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий

суғурталаш ва уларнинг ижтимоий

таъминоти тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг "1998-2000 йиллардаги даврда қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 19 мартдаги 120-сон қарорини бажариш юзасидан, деҳқон хўжалиги аъзоларининг давлат ижтимоий суғуртаси ва ижтимоий муҳофазага бўлган конституциявий ҳуқуқлари рўёбга чиқарилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Деҳқон хўжалиги аъзоларини ижтимоий муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига, "Деҳқон хўжалиги тўғрисида", "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида", "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, мазкур Низомга ва бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқ таъминланади.

Мазкур Низом деҳқон хўжаликлари аъзоларига бериладиган ижтимоий кафолатлар шартлари ва турларини тартибга солади, улар томонидан даромадлардан Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек меҳнат стажини ҳисоблаб чиқариш ва меҳнат дафтарчаларини юритиш тартибини белгилаб беради.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Деҳқон хўжалиги аъзолари ихтиёрийлик асосида Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган тақдирда:

деҳқон хўжалигида ишлаган даврларини пенсия (ёшга доир пенсия, ногиронлик пенсияси, боқувчисини йўқотганлик пенсияси) тайинлаш учун меҳнат стажига киритиш;

пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ кўрсатиб ўтилган пенсиялар миқдорини белгилашда деҳқон хўжалигида ишлаб олган даромадларини қисобга олиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар олиш, шу жумладан, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси, ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича нафақа, бола туғилгандаги нафақа ҳамда дафн маросими учун нафақа олиш ҳуқуқига эга бўладилар.


2. Деҳқон хўжалиги аъзоларининг пенсия олишга бўлган ҳуқуқи улар пенсия ёшига тўлганда ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда бошланади.

Ижтимоий суғурта бўйича нафақалар, агар ушбу нафақаларни олиш ҳуқуқи деҳқон хўжалиги аъзолари томонидан Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш даврида бошланган бўлса берилади.


3. Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўламаётган деҳқон хўжалиги аъзоларининг деҳқон хўжалигида ишлаган даври пенсия тайинлашда меҳнат стажига киритилмайди ҳамда деҳқон хўжалигида ишлаган даврида уларга ижтимоий суғурта бўйича нафақа тўланмайди.


4. Деҳқон хўжаликларини Пенсия жамғармасида рўйхатдан ўтказиш, улар томонидан ижтимоий суғурта бўйича бадаллар тўлаш, пенсия ва ижтимоий суғурта бўйича пенсия ва нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби юридик шахс сифатида ташкил этилган деҳқон хўжаликлари учун ҳам, юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари учун ҳам бир хилдир.



II. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ АЪЗОЛАРИНИ ПЕНСИЯ

ЖАМҒАРМАСИ БЎЛИМИДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ


5. Деҳқон хўжалиги аъзолари уларнинг шахсий аризалари асосида деҳқон хўжалиги жойлашган жойдаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида суғуртачи (суғурта бадаллари тўловчи шахс) сифатида рўйхатдан ўтказилиши керак.

Белгиланган намунадаги аризада деҳқон хўжалиги аъзосининг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг тўлиқ манзили, деҳқон хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган ер участкасининг майдони, ариза бериш пайтидаги меҳнат стажи, Халқ банки бўлимидаги фоизсиз шахсий счётининг номери, шунингдек ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг фаолиятига тегишли бошқа маълумотлар кўрсатилади (1-илова).

Пенсия жамғармаси бўлимида рўйхатдан ўтказиш чоғида суғуртачи паспорти ва меҳнат дафтарчасини (агар мавжуд бўлса) кўрсатиши керак.


6. Пенсия жамғармаси бўлими томонидан деҳқон хўжалигининг ҳар бир аъзосига рўйхатдан ўтказиш номери ҳамда Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлаш муддатлари ва тартиби тўғрисида ёзма билдиришнома берилади (2-илова), Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида сақланадиган Суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олиш дафтари юритилади (3-илова).


7. Рўйхатдан ўтказишдан олдин деҳқон хўжалиги аъзоси келгусида ижтимоий суғурта бўйича ўзига тўланадиган нафақани ўтказиш учун Халқ банки бўлимида мустақил равишда фоизсиз шахсий счёт очиши керак.



III. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ АЪЗОЛАРИ ТОМОНИДАН

ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИГА СУҒУРТА

БАДАЛЛАРИНИНГ ТЎЛАНИШИ


8. Деҳқон хўжалиги аъзолари ўзидаги мавжуд имкониятлардан ва пенсия билан таъминланиш ва ижтимоий суғурта бўйича нафақанинг ўзи истайдиган миқдоридан келиб чиқиб Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари миқдорини мустақил равишда белгилайдилар, бироқ у бадалларнинг мазкур Низом билан белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги керак.

Тайинланадиган пенсия, шунингдек ижтимоий суғурта бўйича нафақа (бола туғилганда бериладиган нафақа ва дафн маросими учун нафақа бундан мустасно) миқдори Пенсия жамғармасига тўланадиган суғурта бадаллари миқдорига ҳамда меҳнат стажига боғлиқ бўлади.

Тўлиқ меҳнат стажи ("Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасига мувофиқ эркаклар учун 25 йил, аёллар учун - 20 йил) шароитида ёшга доир энг кам миқдордаги пенсия олиш учун Пенсия жамғармасига ойига тўланадиган суғурта бадалларининг ўртача миқдори Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаслиги зарур.


9. Пенсия жамғармасига тўланадиган суғурта бадалларининг энг кам миқдори ҳар бир ой учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак.


10. Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 8-кунидан кечикмай тўланади.


11. Суғурта бадаллари нақдинасиз ҳисоб-китоб йўли билан ёхуд нақд пул билан Халқ банки бўлими орқали деҳқон хўжалиги жойлашган жойдаги Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими счётига тўланади. Суғурта бадаллари нақдинасиз ҳисоб-китоб бўйича тўланган тақдирда суғурта бадали тўланганлиги ҳақидаги тўлов ҳужжатида кўрсатилган сана суғурта бадали тўланган кун ҳисобланади. Суғурта бадали тўланганлиги ҳақидаги тўлов ҳужжатлари суғуртачида суғурта бадаллари тушумини ва Суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олиш дафтаридаги тегишли ёзувларни солиштириш вақтигача сақланиши керак.


12. Тўланган суғурта бадаллари қайтарилмайди.



IV. СУҒУРТА БАДАЛЛАРИ ТЎЛАНИШИНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ


13. Деҳқон хўжалиги аъзолари томонидан суғурта бадаллари тўланишининг ҳисоби Суғурта бадаллари тўлашни ҳисобга олиш дафтарида юритилади. Ушбу дафтарда тўланган суғурта бадаллари санаси ва миқдори тўғрисидаги ёзувлар қайд этилади. Суғурта бадаллари тўлашни ҳисобга олиш дафтари деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан суғурта бадаллари тўланганлигини ва унинг миқдорини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.


14. Пенсия жамғармасининг туман бўлимлари томонидан Деҳқон хўжалиги аъзоларидан тушадиган суғурта бадаллари тушуми бўйича йилнинг ҳар чорагида якунлар чиқарилади ҳамда тўламаганлик ёки муддати ўтказиб юборилган тўловлар аниқланган тақдирда, суғуртачиларга уларнинг қарзи миқдорлари ҳақида ушбу қарз ҳосил бўлган давр кўрсатилган ҳолда билдиришнома юборилади.


15. Суғуртачининг биринчи талабига кўра, бироқ бир йилда камида бир марта Пенсия жамғармаси деҳқон хўжалиги аъзоларидан тушган тўловларни Суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олиш дафтаридаги ёзувлар билан солиштиришга мажбурдир.


16. Яшаш жойини ўзгартирган ёки бошқа сабаблар билан деҳқон хўжалигида шуғулланишни тўхтатган деҳқон хўжалиги аъзоларининг талабига кўра Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими Пенсия жамғармаси бўлими раҳбарининг имзоси ва муҳр билан тасдиқланган Суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олиш дафтарини суғуртачининг қўлига беради.



V. ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ АЪЗОЛАРИНИНГ МЕҲНАТ

СТАЖИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА МЕҲНАТ

ДАФТАРЧАЛАРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ


17. Деҳқон хўжалиги аъзоларининг мазкур Низомга биноан Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган даврлари уларнинг меҳнат стажига қўшилади.

Меҳнат дафтарчаси деҳқон хўжалиги аъзоларининг меҳнат стажини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.


18. Юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжалиги аъзоларининг меҳнат дафтарчалари улар рўйхатдан ўтказилган жойдаги Пенсия жамғармаси бўлимида улар томонидан суғурта бадаллари тўланишининг барча муддатлари мобайнида сақланади ва юритилади.

Деҳқон хўжалиги аъзоси Пенсия жамғармасида рўйхатдан ўтган пайтгача меҳнат дафтарчасига эга бўлмаган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими амалдаги меъёрий ҳужжатларда белгиланган тартибда ушбу шахс учун янги меҳнат дафтарчаси очади.


19. Юридик шахс сифатида ташкил этилган деҳқон хўжалиги аъзоларининг меҳнат дафтарчалари, деҳқон хўжалигининг танланишига кўра, ёхуд деҳқон хўжалиги раҳбари томонидан, ёхуд Пенсия жамғармаси томонидан сақланади ва юритилади.

Юридик шахс сифатида ташкил этилган деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат дафтарчасидаги деҳқон хўжалиги раҳбари томонидан киритилган ёзувлар Пенсия жамғармаси томонидан тасдиқланиши керак.

Деҳқон хўжалигида ишлаш даврлари тўғрисидаги деҳқон хўжалиги раҳбари томонидан киритилган ҳамда Пенсия жамғармаси томонидан тасдиқланмаган ёзувлар ҳақиқий деб ҳисобланмайди.

Юридик шахс сифатида ташкил этилган деҳқон хўжалигининг илгари ишламаган (меҳнат дафтарчаси бўлмаган) аъзолари учун меҳнат дафтарчалари мазкур деҳқон хўжалиги маблағлари ҳисобига белгиланган тартибда сотиб олинади.


20. Меҳнат дафтарчасида фуқаронинг деҳқон хўжалигида ишлаганлиги тўғрисидаги қуйидаги ёзувлар ёзилади:

"Сана" устунида - фуқаролар меҳнат стажини ҳисоблай бошлаш санаси фуқаролар давлат ижтимоий суғуртаси бўйича бадаллар тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган кундан бошлаб ёзилади, у Пенсия жамғармасига тўловларни тўлаб борган тақдирда;

шу устунда деҳқон хўжалигида иш билан машғул бўлинган меҳнат стажини ҳисоблашни тўхтатиш куни ёзилади. Пенсия жамғармасининг тегишли қарорида кўрсатилган, давлат суғуртаси бўйича охирги бадал тўланган кун деҳқон хўжалигида машғул бўлинган меҳнат стажи тўхтатилган кун ҳисобланади;

"Ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ва ишдан бўшатиш тўғрисидаги маълумотлар" устунига - "Деҳқон хўжалигида машғул" деб ёзилади, шунингдек фуқаронинг рўйхатдан ўтиш рақами ва фуқарони суғуртачи сифатида рўйхатдан ўтказган Пенсия жамғармаси бўлимининг номи кўрсатилади.

"Қайси ҳужжатга асосан ёзилган" устунига - меҳнат стажининг бошланиши ҳақидаги ёзув ёзилганда - "Пенсия жамғармасининг деҳқон хўжалиги аъзоларининг суғуртачи сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги билдиришномаси асосида" деб ва - меҳнат стажининг тўхтатилиши ҳақидаги ёзув ёзилганда - "Пенсия жамғармасининг деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат стажини тўхтатиш тўғрисидаги қарори асосида" деб ёзилади; мазкур ёзувлар тегишли ҳужжатларнинг санаси ва тартиб рақами кўрсатилган ҳолда ёзилади.


21. Пенсия ва давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар белгилаш учун меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришда, агар деҳқон хўжалиги аъзоси ушбу йилда камида 9 ой мобайнида бадаллар тўлаган бўлса, меҳнат стажига тўлиқ йил қўшилади.

Стажни ҳисоблашда ҳисобга олинадиган, деҳқон хўжалиги аъзоларига суғурта бадалларини тўламаслик ҳуқуқи берилган ойлар (бир йилда уч ой) берилган ариза асосида Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимининг қарори билан расмийлаштирилади. Ушбу ойларга мазкур Низом 22-бандининг амал қилиши татбиқ этилмайди.

Бошқа ҳолларда стаж суғурта бадаллари тўланган ойлар сонига мутаносиб равишда ҳисобга олинади.


22. Деҳқон хўжалиги аъзоси томонидан Пенсия жамғармасига мазкур Низомнинг 10-бандига мувофиқ белгиланган муддатдан сўнг бир ой мобайнида суғурта бадаллари тўланмаган тақдирда Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими:

деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат дафтарчасига иш стажининг тўхтатилганлиги тўғрисида ёзиб қўяди - юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган деҳқон хўжаликлари аъзолари учун;

деҳқон хўжалиги раҳбарини давлат ижтимоий суғуртаси олиш ҳуқуқи тўхтатилганлиги ҳақида хабардор қилади ҳамда деҳқон хўжалиги аъзосининг меҳнат дафтарчасига деҳқон хўжалигида меҳнат стажи тўхтатилганлиги тўғрисида ёзув киритиш тўғрисида талабнома киритади - юридик шахс сифатида ташкил этилган деҳқон хўжалиги аъзолари учун.

Тегишли ёзув киритилган меҳнат дафтарчаси деҳқон хўжалиги аъзоси қўлига берилади.

Агар фуқаро меҳнат дафтарчасига унинг меҳнат стажи тўхтатилганлиги тўғрисида тегишли ёзув ёзилгандан кейин бир ой мобайнида суғурта бадаллари бўйича ўзининг суғурта бадалларини тўламаган бутун даври учун қарзларини тўласа, у ҳолда меҳнат стажини тўхтатиш тўғрисидаги ёзув бекор қилинади.



VI. ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАЛАРНИ ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ


23. Пенсиялар (ёшга доир, ногиронлик пенсияси, боқувчисини йўқотганлик пенсияси) фуқароларнинг аризасига асосан "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими томонидан тайинланади.

Ижтимоий суғурта бўйича нафақалар (вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича, бола туғилганда, дафн этиш учун нафақа) деҳқон хўжалиги аъзосини рўйхатдан ўтказган Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ тайинланади.


24. "Давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 32-моддасига мувофиқ пенсия миқдорини ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа ва ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича нафақа миқдорини ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган ойлик даромад миқдори ижтимоий суғурта бўйича тўланган ойлик бадаллар суммасини 30 га бўлиш ва олинган натижани 100 га кўпайтириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.

Ойлик бадал миқдорини аниқлаш учун ушбу ойни ўз ичига олувчи чораклик бадаллар суммаси 3 га бўлинади.

Йиллик даромад миқдори календарь йилда олинган ойлик даромадларни қўшиш йўли билан аниқланади.


25. Пенсия тайинлашда меҳнат стажи мазкур Низомнинг V бўлимига мувофиқ, меҳнат дафтарчасига ёзилган ёзувлар асосида туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими томонидан аниқланади.

Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа ҳамда ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича нафақа тайинлашда меҳнат стажи Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан:

деҳқон хўжалиги аъзоси Пенсия жамғармасида рўйхатдан ўтиш пайтигача бўлган стаж - меҳнат дафтарчасидаги;

деҳқон хўжалигида машғул бўлган даврдаги стаж - (Пенсия жамғармасида суғурта бадаллари тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказилгандан кейин) Суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олиш дафтаридаги ёзувлар асосида аниқланади.


26. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғруқ бўйича нафақаларни ҳисоблаб чиқариш учун ўтган йилда Пенсия жамғармасига тўланган бадаллар суммаси асосида аниқланадиган даромад олинади.

Ўтган йилда тўланган бадаллар бўлмаганда деҳқон хўжалиги аъзосига энг кам ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб, кейинчалик йил якунлари бўйича қайта ҳисоблаган ҳолда, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа белгиланади.


27. Деҳқон хўжалиги аъзоси суғуртачи сифатида Пенсия жамғармасида рўйхатдан ўтказилган даврда пенсия ишловчи пенсионерлар учун белгиланган миқдорларда тўланади.


28. Пенсиялар пенсионернинг хоҳишига кўра пенсионернинг турар жойидаги почта алоқа бўлимлари ёки Халқ банки бўлимлари орқали ижтимоий таъминот органлари томонидан тўланади.

Ижтимоий суғурта бўйича нафақалар Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан нафақа суммасини деҳқон хўжаликларида машғул бўлган фуқароларнинг фоизсиз шахсий счётига ўтказиш йўли билан Халқ банки бўлимлари орқали тўланади.






Низомга

1-ИЛОВА




__________________________

(тумани, шаҳри)

Пенсия жамғармаси бўлими

1.


(Деҳқон хўжалиги аъзосининг фамилияси, исми ва отасининг исми)

2. ___________________тумани (шаҳри); Манзили_______________________

___________________________; Телефони_______________________________

3. Паспорт: Серияси_______________ рақами ___________________________

Қаерда ва қачон берилган ____________________________________________

4. Нафақаларни ўтказиш учун фоизсиз шахсий счёт:

___________________рақами; _________________________________________

(Халқ банки бўлими номи)

5. Умумий меҳнат стажи: _______________йил, ________ой,__________кун;

сўз билан ________________йил, ______________ ой, ______________ кунни

ташкил этади.

6. Бошқа маълумотлар (мурожаат қилувчининг хоҳишига кўра)

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________

АРИЗА


Мени суғуртачи - Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман.

Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисидаги Низом билан танишиб чиқдим.


Сана: 199______йил_______ ______________________

(шахсий имзо)






Низомга

2-ИЛОВА




Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини

тўлаш муддатлари ва тартиби тўғрисида

СУҒУРТАЧИГА БИЛДИРИШНОМА



Суғуртачининг фамилияси, исми ва отасининг исми____________________

Суғуртачининг манзили_____________________________________________

____________________________________Пенсия жамғармаси бўлими шуни

(тумани, шаҳри)

билдирадики, Сиз тақдим этган ҳужжатларга мувофиқ Сиз

________________________________________________________________дан

(рўйхатдан ўтказилган йил, кун, ой)

бошлаб ______________________________рақами билан ижтимоий суғурта

бадалларини тўловчи шахс сифатида рўйхатдан ўтдингиз. Мазкур рўйхатдан ўтказиш рақами Пенсия жамғармаси бўлимига Сиз тақдим этган суғурта бадаллари ҳисоб-китоблари билан боғлиқ барча ҳужжатларда кўрсатилиши керак.

Сиз бадалларни Пенсия жамғармасига йил чораклари бўйича,

199__ йил_____________дан бошлаб, суғурта бадали тўланадиган йил чораги охирги ойидан кейин келадиган ойнинг 8-кунидан кечикмай тўлашингиз керак. Сизнинг ҳар ойлик бадалингизнинг энг кам миқдори ҳисоб-китоб қилинадиган йил чорагининг ойлари учун энг кам иш ҳақи суммасидан кам бўлмаслиги керак. Ижтимоий суғурта бўйича нафақалар, Деҳқон хўжаликлари аъзоларини ижтимоий суғурталаш ва уларнинг ижтимоий таъминоти тўғрисидаги Низомга ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ уларни олиш ҳуқуқи пайдо бўлган ҳолларда, улар Сизнинг, Халқ банкининг _________бўлимидаги _____________________-сон фоизсиз шахсий счётингизга ўтказилади.

____________________________

(тумани, шаҳри)


Пенсия жамғармаси

бўлимининг бошлиғи                                                 _____________________

(имзо)


199________ йил "____"_____________________


М.Ў.






Низомга

3-ИЛОВА




Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари

тўланишини ҳисобга олиш

ДАФТАРИ



__________________________тумани (шаҳри) Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўловчи ҳисобланувчи _____________________________________

__________________________________________________________________га

(деҳқон хўжалиги аъзосининг фамилияси, исми ва отасининг исми)

берилди. У 199__ йил __________ да _______________ рақами билан Пенсия жамғармасига бадал тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказилган.


__________________________

(тумани, шаҳри)


Пенсия жамғармаси

бўлими бошлиғи ___________________ 199___йил __________________

имзо


М.Ў.






Тўланган суғурта бадаллари тўғрисида маълумотлар

199 ____ йил


199 ____ йил


199 ____ йил


йил чораги


сумма


йил чораги


сумма


йил чораги


сумма


1-чорак







2-чорак







3-чорак







4-чорак







ЖАМИ







имзо

М.Ў.



имзо

М.Ў.


имзо

М.Ў.


199 ____ йил


199 ____ йил

199 ____ йил

йил чораги


сумма

йил чораги

сумма

йил чораги

сумма

1-чорак







2-чорак







3-чорак







4-чорак







ЖАМИ







имзо

М.Ў.



имзо

М.Ў.


имзо

М.Ў.


199 ____ йил


199 ____ йил

199 ____ йил

йил чораги


сумма

йил чораги

сумма

йил чораги

сумма

1-чорак







2-чорак







3-чорак







4-чорак







ЖАМИ







имзо

М.Ў.



имзо

М.Ў.


имзо

М.Ў.


Время: 0.1552
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск