ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /

Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси тўғрисида Низом (ВМ 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 10 июлдаги

293-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни

такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш

бўйича идоралараро мувофиқлаштириш

комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси (кейинги ўринларда Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси дейилади) давлат бошқарув органларининг, мулкчилик шакллардан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг ахборотларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда телекоммуникациялар воситаларидан фойдаланган ҳолда маълумотларни узатиш, радиочастота спектридан бехатар ва оқилона фойдаланиш, телерадиоэшиттириш ва телекоммуникациялар хизматларидан фойдаланувчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади.


2. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармоймшларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, халқаро битимлар ва шартномаларга ҳамда ушбу Низомга амал қилади. Комиссия ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.


3. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.


4. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари комиссия раиси ҳисобланади.


5. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг жорий фаолиятини амалга ошириш учун унинг ҳузурида 5 кишидан иборат доимий ишлайдиган ишчи гуруҳ ташкил этилади.

Ишчи гуруҳ раҳбари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади ва комиссиянинг масъул котиби ҳисобланади.

Ишчи гуруҳ харажатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда "Ўзбекистон МТРК" маблағлари ҳисобига штатлар жадвали ва жорий харажатлар бўйича тенг улушлар доирасида амалга оширилади.


II. КОМИССИЯНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


6. Қуйидагилар Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:

давлат бошқаруви органларининг ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг телевидение ва радио дастурларини шакллантириш ҳамда тарқатиш ва телекоммуникациялар воситаларидан фойдаланган ҳолда маълумотларни узатиш, телевидение ва радиоэшиттириш радиочастота спектридан бехатар ва оқилона фойдаланиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

телерадиоэшиттириш ва телекоммуникациялар хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқ ва манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлаш;

хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг улар томонидан электр алоқасининг, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан, "Интернет" тармоқларини, лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини лицензиялаш;

телерадиоэшиттириш ва телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланган ҳолда маълумотлар узатишга махсус рухсатномалар (лицензиялар)ни расмийлаштириш ишларини ташкил этиш;

радиочастота спектри ҳамда телевидение ва радиоэшиттириш эфир вақтидан бехатар ва оқилона фойдаланиш, маълумотлар узатиш тармоқлари ва тизимларини ривожлантириш чора-тадбирларини белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш шартларини, мамлакатимиз телерадиоэшиттиришларини бошқа давлат ҳудудида тарқатиш, Ўзбекистон ахборот тармоғининг жаҳон тармоқларига интеграциялашуви тартиби ва шартларини белгилаш;

идоралараро норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилиши, келишиб олиниши ва тасдиқланишини, шунингдек қонун ҳужжатлари лойиҳалари тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини ташкил этиш;

радиочастоталардан тўғри ва оқилона фойдаланилиши устидан назоратни ташкил этиш, телерадиоэшиттириш, ахборотлар узатиш техника воситаларидан фойдаланишда қонун ҳужжатлари билан тақиқланган ахборотларни тарқатиш учун суиистеъмоллар қилинишини бартараф этиш шароитларини яратиш.

радиочастоталарни тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар беришни ташкил этиш ҳамда танловлар ўтказиш.


III. КОМИССИЯНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ:

хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг уларнинг телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини шакллантириш ва тарқатиш, телекоммуникациялар воситаларидан фойдаланган ҳолда маълумотларни узатиш соҳасидаги фаолиятини ташкил қилиш масалалари бўйича, телевидение ва радиоэшиттириш радиочастота спектридан бехатар ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш бўйича тегишли давлат бошқарув органлари билан ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштиради;

телерадиоэшиттириш ва маълумотларни узатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича асосий талаблар ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишни ва тасдиқлашни ташкил қилади;

тегишли давлат органлари хулосалари асосида тўғрисида, электр алоқасининг, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан, "Интернет" тармоқларини, лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатишга лицензиялар бериш, уларни бекор қилиш, ва уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарорлар чиқаради;

телерадиодастурларни тарқатишни, маълумотларни узатиш тармоқлари ва тизимларини такомиллаштириш ва ривожлантириш, шу жумладан, уларни жаҳон ахборот тизимларига интеграциялаш давлат дастурларини экспертизадан ўтказиш ва келишиб олишни ташкил қилади;

лицензия битимлари шартларига ва электрон оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни ташкил этади;

электр алоқаси тармоқлари ва воситалари, радиоэшиттириш ва телевидение фаолият кўрсатишининг ахборот бехатарлигини таъминлаш талабларини белгилайди;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастоталарни тартибга солиш ва бошқаришнинг асосий тамойилларини белгилайди;

радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни назорат қилиш ишларини ташкил этади;

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармасининг телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотларни узатиш маселалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;

хорижий давлатлар ва компанияларнинг телекўрсатувлари ва радиоэшиттиришларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатиш имкониятини ва мақсадга мувофиқлигини аниқлайди, ҳукуматлараро битимлар ва халқаро шартномалар тузиш бўйича таклифлар киритади;

Ўзбекистон телевидение ва радиоэшиттиришларини тарқатиш ҳамда ахборот тизимларини жаҳон ахборот тармоқларига интеграциялаш масалалари бўйича хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан музокараларда қатнашади;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг электр алоқасини лойиҳалаштириш, қуриш ва ундан фойдаланишни лицензиялаш масалалари, шунингдек Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг ишчи органи сифатида телерадиоэшиттиришлар соҳасида радиочастоталар спектридан бехатар ва оқилона фойдаланиш масалалари бўйича ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиб боради;

республикада телерадиоэшиттиришларни, маълумотларни узатиш тармоқлари ва тизимларини такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича ташкилий-техникавий тадбирларни ишлаб чиқади;

Комиссиянинг иш тартиби ва режасини, Комиссия ҳузуридаги доимий ишлайдиган ишчи гуруҳ тўғрисидаги Низомни тасдиқлайди.

радиочастоталарни тақсимлаш ва телерадиоэшиттириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига якка тартибдаги лицензиялар беришни ташкил этади ҳамда танловлар ўтказади.

Тегишли давлат органларининг хулосаларига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш ҳуқуқини бериш масалалари бўйича қарорлар қабул қилади.


IV. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


8. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

хўжалик юритувчи субъектларга, шу жумладаи, хорижий хўжалик юритувчи субъектларга улар томонидан электр алоқасининг, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан, "Интернет" тармоқларини, лойиҳалаш, қуриш, ва улардан фойдаланиш, шунингдек телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома (лицензия)лар бериш ва уларнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш ҳуқуқини бериш ёхуд рад этиш (бекор қилиш) тўғрисида қарорлар қабул қилиш;

давлат бошқаруви органларидан, ташкилотлар ва корхоналардан Комиссия ваколатига кирувчи масалалар бўйича ахборотлар олиш;

ўз мажлисларида комиссия аъзоларининг ҳамда вазирликлар ва идоралар масъул вакилларининг ахборотларини эшитиш, тегишли қарорлар қабул қилиш;

қонунчиликка мувофиқ телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш бўйича чеклашларни белгилаш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот бехатарлиги даражасини таъминлаш ва ошириш бўйича таклифлар киритиш.

Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорларининг давлат бошқаруви органлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.



V. КОМИССИЯНИНГ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ

ОРГАНЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРИ


9. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг қарори асосида:

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг улар томонидан электр алоқасининг, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан "Интернет" тармоқларини, лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек телевидение ва радиоэшиттиришларни тарқатиш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар беради;

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармалари - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда телерадиодастурларни оммавий ахборот воситалари сифатида давлат рўйхатидан ўтказади ва уларни Ягона давлат реестрига киритади.

10. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси:

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва "Ўзбекистон МТРК" орқали телерадиодастурларни тайёрлаш ва шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига риоя қилинишини;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги орқали телерадиодастурларни тарқатиш бўйича фаолиятнинг ҳамда маълумотларни узатишнинг лицензия битимларига, техникавий нормалар ва стандартларга мувофиқ амалга оширилишини, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланилишини;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Махсус алоқа хизмати орқали ахборот бехатарлиги таъминланишини;

Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси орқали радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), лойиҳалаштириш, қуриш (ўрнатиш), фойдаланиш, сотиш ҳамда уларни чет эллардан олиб келиш тартибини;

телерадиомаҳсулотларга муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, "Ўзбеккино" миллий агентлиги;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги орқали телерадиоэшиттиришларни тарқатиш, Ўзбекистон ахборот тизимларини жаҳон ахборот тармоқларига интеграциялаш масалалари бўйича ҳукуматлараро битимлар ва халқаро шартномаларнинг бажарилишини назорат қилади.



























































Время: 0.1347
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск