язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Алоқа/ Ўзбекистон Республикасида почта ва телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субъектлари фаолияти устидан давлат назорати бўйича Давлат алоқа инспекцияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.07.1998 й. 293-сон қарорига 5-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 10 июлдаги

293-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида почта ва телекоммуникациялар

хўжалик юритувчи субъектлари фаолияти устидан давлат

назорати бўйича Давлат алоқа инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикасида почта ва телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субъектлари фаолияти устидан давлат назорати бўйича Давлат алоқа инспекцияси, кейинги ўринларда Давлат алоқа инспекцияси деб аталади, почта ва телекоммуникациялар соҳасида телекоммуникациялар ва почта алоқаси хизмати кўрсатувчи, шунингдек телекоммуникациялар ва почта тизимлари ва иншоотларини лойиҳалаштирувчи ва қурувчи, мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, юридик шахслар томонидан қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари талаблари, лицензиялар ва хизматлар кўрсатиш шартлари бажарилишини ва уларга риоя қилинишини таъминловчи давлат назорати органи ҳисобланади.


2. Давлат алоқа инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Бутунжаҳон почта уюшмаси Конвенциясига ва Битимига, Электр алоқаси Халқаро Уюшмаси Тавсияларига, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги буйруқлари, қоидалари, йўриқномаларига, мазкур Низомга ва бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.

3. Ўзбекистон Республикасида почта ва телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субъектлари фаолияти устидан давлат назорати бўйича Давлат алоқа инспекциясининг ўзига берилган ваколатлар доирасида амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қабул қиладиган қарорлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида почта ва телекоммуникациялар соҳасида фаолиятни амалга оширувчи барча юридик шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


4. Почта ва телекоммуникациялар ривожланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маблағлар Давлат алоқа инспекциясини маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади.


5. Давлат алоқа инспекциясига Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади.

6. Давлат алоқа инспекцияси тузилмаси Давлат алоқа инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланади, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишилади ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат инспекцияларини ўз таркибига олади.

7. Давлат алоқа инспекцияси юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси банк муассасаларида ҳисоб-китоб счётига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.



II. ВАЗИФАЛАРИ


8. Қуйидагилар устидан давлат назоратини амалга ошириш Давлат алоқа инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, почта ва телекоммуникациялар хизматлари кўрсатувчи барча корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан почта ва телекоммуникациялар соҳасида амалдаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари талаблари, лицензиялар ва сертификатлаштиришнинг белгиланган тартиби бажарилиши;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан ички назорат тизимининг жорий этилиши;

истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда почта ва телекоммуникациялар хўжалик субъектлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифати бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

почта ва телекоммуникациялар тармоғи ахборот бехатарлигини, давлат ҳокимияти ва бошқарув, Ўзбекистон Республикаси мудофааси ва миллий хавфсизлиги манфаатлари ҳамда фавқулодда аазиятлар шарт-шароитларида улардан устувор фойдаланишни таъминлаш;

республика ҳудудида фойдаланиладиган почта алоқаси ва телекоммуникациялар тармоқларининг, техник воситалар ва тизимлар параметрларининг, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларнинг радионурланишлари параметрларининг амалдаги нормаларга мувофиқлиги;

радиоэлектрон воситаларнинг сотиб олиниши (берилиши), лойиҳалаштирилиши, қурилиши (ўрнатилиши), Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилиши ва чет эллардан келтирилишининг, почта ва телеколлмуникациялар тармоқлари ва иншоотларида сертификатлаштирилган асбоб-ускуналар қўлланилишининг белгиланган тартибига риоя қилиниши;

сифат ҳамда почта ва телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субъектлари томонидаи норматив ҳужжатлар, давлат, тармоқ стандартлари ва кўрсатиладиган хизматлар сифати талаблари бузилганлиги учун санкциялар миқдорларини ҳисоблаш тартибига риоя қилиш бўйича ҳисобот маълумотларининг ишончлилиги.



III. ФУНКЦИЯЛАРИ


9. Давлат алоқа инспекцияси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

республика ҳудудида жойлашган почта ва телекоммуникациялар тармоқларида лицензиялар шартлари бажарилиши алоқа хизматлари параметрлари ва сифат кўрсаткичларининг амалдаги нормаларга мувофиқлиги бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишлар ўтказади;

почта ва телекоммуникациялар соҳасида фаолиятнинг муайян турини тегишли лицензиясиз амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектларни аниқлайди;

почта ва телекоммуникациялар тармоқлари, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар лойиҳалаштирилиши, қурилиши ва улардан фойдаланилиши бўйича давлат, тармоқ стандартлари, амалдаги нормалар ва қоидалар бажарилиши устидан назорат қилади;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган ички назорат қоидаларига почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан риоя этилиши мониторингини ва назоратини белгиланган тартибда амалга оширади;

почта алоқаси хизматлари ташкил этилишини, почта жўнатмалари ва пул суммалари сақланиши таъминланишини, почта жўнатмалари қабул қилиниши, уларга ишлов берилиши, берилишига риоя қилинишини ва уларнинг белгиланган назорат муддатларида ўтишини текширади;

почта ва телекоммуникациялар соҳасида ўлчаш техникасининг калибрланган воситалари белгилаган тартибда қўлланилишини назорат қилади;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ариза ва шикоятларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ кўриб чиқади;

давлат органлари томонидан тартибга солинадиган тарифлар рўйхатига кирувчи почта ва телекоммуникациялар хизматлари тарифлари қўлланилиши тўғрилигини текширади;

истеъмолчилар учун кўрсатиладиган хизматлар, тарифлар, хизматлар кўрсатиш қоидалари, иш режими ва хўжалик юритувчи субъект ишини тартибга солувчи бошқа ахборот мавжудлигини ва улардан фойдаланиш имкониятини назорат қилади, шунингдек кўрсатилаётган хизматлар ҳажми тўлиқлигини ва муддатларини назорат қилади;

почта ва телекоммуникациялар тармоқлари қурилиши ва реконструкцияси янгидан ишга туширилаётган объектлари фойдаланишга қабул қилиб олиниши бўйича комиссияларда қатнашади;

мониторинг ва текширишлар натижалари бўйича аниқланган тартиб бузишлар ҳақида тегишли қарорлар қабул қилади, ёзма кўрсатмалар беради ва уларни бартараф этиш муддатларини белгилайди, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар лицензияларининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида таклифлар киритади, тартибни бузишларга доир Давлат алоқа инспекцияси ваколатларига тегишли бўлмаган материалларни давлат назорати тегишли органларига уларнинг ваколатлари бўйича белгиланган тартибда беради;

амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий танбеҳлар беради;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан почта ва телекоммуникациялар томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифати бузилганлиги учун санкциялар ҳисоблаш ва уларнинг миқдорлари тартибига риоя қилинишини назорат қилади, норматив ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари бузилган тақдирда хўжалик юритувчи субъектларга санкциялар қўллаш тўғрисида белгиланган тартибда ёзма кўрсатмалар беради;

алоқа маҳсулоти сифатига ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, телекоммуникациялар воситалари, радиоэлектрон воситалар радионурланишлари ва юқори частотали қурилмалар параметрларига тегишли давлат ва тармоқ стандартлари, техник шартлар, қоидалар, йўриқномалар, лицензия шартлари ва бошқа норматив ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқади ва улар бўйича хулосалар беради;

вазирликлар, идоралар, корхоналар (бирлашмалар), илмий-тадқиқот институтлари ва лабораториялардан почта ва телекоммуникациялар воситалари ва қурилмалари техник ҳужжатлари, қоидалари, иш нормаларини олади;

Давлат алоқа инспекцияси ходимларини тайёрлайди, қайта тайёрлайди ва уларнинг малакасини оширади;

ўтказилган назорат натижаларини таҳлил қилади ва умумлаштиради, аниқланган камчиликлар ва тартибни бузишларни бартараф этиш юзасидан таклифлар тайёрлайди, уларни бошқарувнинг тегишли органлари кўриб чиқиши учун киритади;

Ўзбекистон Республикаси давлат органлари билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий оммавий ахборот воситаларининг телерадиомаҳсулотларини тарқатиш тартибига риоя қилинишини белгиланган тартибда назорат қилади.


IV. ҲУҚУҚЛАРИ


10. Давлат алоқа инспекцияси қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

ўз ваколатлари доирасида, мулкчилик шакллари ва идоравий қарашлилигидан қатъи назар, республика ҳудудида жойлашган почта ва телекоммуникациялар хизматлари кўрсатувчи корхоналар, муассасалар, ташкилотларда текширишлар ўтказиш;

почта ва телекоммуникациялар соҳасида фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан почта ва телекоммуникациялар соҳасида норматив ҳужжатлар ва давлат, тармоқ стандартлари талаблари ва кўрсатиладиган хизматлар сифати бузилган тақдирда уларга нисбатан амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ санкциялар қўллаш;

маъмурий ҳуқуқ бузилишлар тўғрисида баённома тузиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатлари почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан бузилиши ҳоллари аниқланган тақдирда эса уларни давлат назорати тегишли органларига уларнинг ваколатлари бўйича белгиланган тартибда бериш;

почта ва телекоммуникациялар иш сифатини текшириш учун тегишли хўжалик юритувчи субъектлар мутахассисларини жалб қилиш;

почта ва телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатувчи ва талаб этиладиган нормалар, давлат, тармоқ стандартлари ва почта ва телекоммуникацияларнинг кўрсатиладиган хизматлари сифати, республика ҳудудида ишлатиладиган телекоммуникациялар воситалари, радиоэлектрон воситалар радионурланишлар ва юқори частотали қурилмалар параметрлари мунтазам равишда бузилишига йўл қўювчи хўжалик юритувчи субъектларнинг айрим қурилмалари ва технологик участкалари ишини аниқланган камчиликлар бартараф этилгунга қадар вақтинча тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

телерадио қабул қилиб олишига тўсқинлик яратилишига олиб келган радионурланиш нормалари бузилган тақдирда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишга берилган рухсатномаларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш;

почта ва телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектлардан Давлат алоқа инспекцияси ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур маълумотлар ва материалларни талаб қилиш.



V. ЖАВОБГАРЛИК


11. Давлат алоқа инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва ўз ваколати доирасида қабул қилинган қарорлар бажарилиши учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.