Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоқа /

Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет элдан келтириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.07.1998 й. 293-сон қарорига 7-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 10 июлдаги

293-сон қарорига

7-ИЛОВА



Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали

қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

сотиб олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш),

ишлатиш ҳамда чет элдан келтириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом радиоэлектрон воситалар (РЭВ) ва юқори частотали қурилмалар (ЮЧҚ)ни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олиш (бериш), лойиҳалаш, қуриш (ўрнатиш), ишлатиш ҳамда чет элдан келтириш тартибини белгилаб беради.

Ушбу Низомнинг амал қилиши:

Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, уюшмалари, концернлари, корхоналари, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари;

хорижий фирмалар, банклар ва ташкилотларнинг ваколатхоналари ва делегациялари;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий юридик шахслар ва фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олинадиган (бериладиган), лойиҳаланаётган, қурилаётган (ўрнатилаётган), ишлатиладиган ҳамда чет элдан келтирилаётган радиоэлектрон воситаларга ва юқори частотали қурилмаларга татбиқ этилади.

Ўшбу Низомнинг амал қилиши, шунингдек хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналарида ўрнатиладиган радиоузатгичларга ҳам татбиқ этилади.


2. Ушбу Низомнинг амал қилиши қуйидагиларга татбиқ этилмайди:

а) телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилиб олиш учун мўлжалланган қурилмалар, маиший радиоэлектроника буюмлари, агар бундай қурилмалар ва буюмларни савдо тармоқлари орқали сотишга рухсат берилган бўлса;

б) Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси мудофааси ва хавфсизлиги мақсадида фойдаланиладиган ва фойдаланишга мўлжалланган радиоэлектрон воситалар;

в) фуқаро авиацияси корхоналари томонидан парвозларни ва ҳавода ҳаракатланиш хизматини радионавигация билан таъминлаш мақсадида фойдаланиладиган ҳамда фойдаланиш учун мўлжалланган, Халқаро Электр алоқаси Иттифоқи (ХЭИ) тавсияномаларига ва Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) стандартларига мувофиқ бўлган бортда ва ерда ишлатиладиган радиоэлектрон воситалар;

г) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг рухсатисиз фойдаланишга йўл қўйиладиган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар;

д) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит бўйича олиб ўтиладиган, божхона назоратида бўладиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган бутун вақт мобайнида ишлатилмайдиган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар.


3. Ҳар қандай турдаги ва мақсаддаги турғун радиоэлектрон воситаларни лойиҳалаш ва қуриш (ўрнатиш) фақат Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ёки у вакил қилган органнинг (бундан кейин матнда Вазирлик деб аталади) рухсатномаси мавжуд бўлгандагина амалга оширилади.

Радиоэлектрон воситаларнинг электромагнит жиҳатидан мослигини экспертизадан ўтказиш лойиҳаловчи ташкилотлар томонидан бажарилади.

4. Ҳар қандай турдаги ва мақсаддаги радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни республикада яратиш, модернизациялаш (радионурланишнинг техникавий тавсифларини ўзгартирган ҳолда), кенг кўламда ишлаб чиқариш, чет элдан сотиб олиш, шунингдек радиочастоталардан фойдаланган ҳолда илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказиш фақат Радиочастоталар бўйича республика кенгаши томонидан тегишли радиочастоталар ажратилгандан ҳамда техникавий толшириқлар ва техникавий шартлар келишиб олингандан кейин амалга оширилади.

6. Радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикасининг битта вазирлиги, идораси, корхонаси, муассасаси, ташкилоти, фуқароси, хорижий юридик шахс ва фуқаролиги бўлмаган шахс томонидан сотиб олиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасидаги бошқа вазирликка, идорага, корхонага, муассасага, ташкилотга (шу жумладан, битта вазирлик ёки идора ичидаги), фуқарога, хорижий юридик шахсга ва фуқарога, фуқаролиги бўлмаган шахсга доимий ёки вақтинча фойдаланиш учун бериш Вазирлик рухсатига биноан амалга оширилади.

7. Магистрал ва халқаро алоқа линияларини лойиҳалаш, қуриш ва ишлатишга фаолиятнинг кўрсатилган турига белгиланган тартибда бериладиган лицензия мавжуд бўлган тақдирда рухсат этилади.


8. Республика ҳудудида фойдаланишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги ва мақсаддаги радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни (шу жумладан, турли хил асбоб-ускуналарга ва транспорт воситаларига бутловчи буюмларни) чет элдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш Вазирлик рухсатига биноан амалга оширилади.

9. Радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни хорижий давлатлар ваколатхоналари ҳамда хорижий фирмалар, банклар ва ташкилотлар ваколатхоналари ва делегациялари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш Вазирлик томонидан тегишли вазирликлар ва идораларнинг илтимосномалари бўйича берилган, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган рухсатномага биноан, Ўзбекистон Республикасида белгиланган шартларда қайтариб олиб кетиш мажбурияти билан амалга оширилади.

Ҳаваскорлик радио алоқаси бўйича расмий мусобақаларда фойдаланиш учун мўлжалланган радиоэлектрон воситаларни хорижий юридик шахслар ва фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш Вазирликнинг "Ватанпарвар" Ўзбекистон Республикаси мудофаага кўмаклашувчи ташкилотлар Марказий кенгаши илтимосномаси бўйича берилган рухсатномага биноан, Ўзбекистон Республикасида белгиланган шартларда қайтариб олиб кетиш мажбурияти билан амалга оширилади.

10. Расмий спорт мусобақаларида, шунингдек кўргазма ва ярмаркаларда фойдаланиш учун чет элга вақтинчалик олиб кетилган радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтариб олиб келиш ушбу воситалар ва қурилмаларни олиб кетиш вақтида уларни қайтариб олиб келиш тўғрисида божхона органига берилган мажбуриятлар асосида амалга оширилади.


11. Радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни хорижий юридик шахслар ва фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Вазирликнинг рухсатномасисиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш тақиқланади, ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган воситалар ва қурилмалар бундан мустасно.

12. Радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлатиш бевосита Вазирлик рухсатномаси бўйича, хорижий фирмалар, банклар, ташкилотларнинг ваколатхоналари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан ишлатиш эса вазирликлар ва идораларнинг тегишли хизматлари орқали амалга оширилади.

13. Хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналарида ўрнатиладиган радиоузатгичларни ишлатиш Вазирлик рухсатномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали амалга оширилади.

14. Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари, фуқаролари, хорижий юридик шахслар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан тегишли рухсатномасиз тайёрланган ёки сотиб олинган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар иш қонунчиликда белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик тўғрисида кўриб чиқилгунгача мусодара қилинади.


15. Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар ишининг давлат назорати белгиланган тартибда Агентлик томонидан амалга оширилади. Вазирликнинг ваколатли мансабдор шахслари Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари, фуқаролари, хорижий юридик шахслар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар фойдаланишида бўлган радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни тўсқинликсиз кириб кўриш ҳуқуқига эгадирлар ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан ҳуқуқлардан фойдаланадилар.

16. Вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарлари Вазирликнинг мансабдор шахсларига уларнинг ушбу Низом билан белгиланган вазифаларини муваффақиятли бажариши учун зарур бўлган ҳар томонлама ёрдамни кўрсатишга мажбурдирлар.

17. Вазирликлар ва идоралар ушбу Низом талабларининг ўз тасарруфларидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.


18. Давлат автомобиль назорати автотранспорт воситаларини даврий техник кўриклардан ўтказишда автомобиллардаги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат автомобиль назоратининг назоратида бўлган бошқа транспорт воситаларидаги радиоэлектрон қурилмаларнинг ўрнатилишига Вазирлик рухсатномалари мавжудлигини назорат қилади.

19. Ички ишлар, божхона ва солиқ органлари ушбу Низом билан белгиланган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни келтириш ва ундан олиб кетиш, тайёрлаш, сотиш, сотиб олиш ва ишлатиш тартибига риоя қилинишида Вазирликка белгиланган тартибда зарур ёрдам кўрсатадилар.

Радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни ушлаш, мусодара қилиш, сақлаш ва мусодара қилинганларидан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан белгиланади.















































Время: 0.1355
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск