Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.1998 й. 295-сон "Ўзбекистон ҳaвo йўллари" миллий авиакомпанияси тизимида кадрлар билан ишлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.07.1998 й.

N 295



"ЎЗБЕКИСТОН ҲAВO ЙЎЛЛАРИ" МИЛЛИЙ

АВИАКОМПАНИЯСИ ТИЗИМИДА КАДРЛАР

БИЛАН ИШЛАШНИ ЯХШИЛАШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясида ўтказилган текшириш натижасида кадрларни режа асосида тайёрлаш, қайта тайёрлаш, танлаш, улар захирасини шакллантириш ва уларни жой-жойига қўйиш масалаларида камчиликлар аниқланди. Кейинги йилларда кадрлар қўнимсизлиги тенденцияси юзага келди. Фуқаро авиациясида тажрибага эга бўлмаган ходимларни захирага қўшиб қўйиш ҳоллари мавжуд. Дирекция аппаратининг раҳбарлик лавозимларига ўрта маълумотга эга бўлган мутахассислар тайинланган.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни ташкил этишни яхшилаш ва уни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директори вазифасини бажарувчи А.Г. Рўзметов кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш интизомини бузганлиги учун Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан интизомий жавобгарликка тортилганлиги;

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясини текшириш якунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг раҳбар ходимлари иштирокида компания бошқаруви кенгашининг кенгайтирилган мажлисида муҳокама қилинганлиги, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тадбирлар белгиланганлиги ва амалга оширилаётганлиги, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг тегишли буйруғи чиқарилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Ўзбекистон ҳаво" йўллари" миллий авиакомпанияси бош директори вазифасини бажарувчи (Рўзметов):

текширишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан белгиланган тадбирларнинг бажарилиши устидан амалий назоратни таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати билан келишган ҳолда бошқарув кенгашида компания аппарати ва компанияга қарашли корхоналар раҳбарлик лавозимларини алмаштириш учун кадрлар захирасини бир ой муддатда тасдиқласин.

5. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси (Рўзметов), Мудофаа вазирлиги (Турсунов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Ғуломов), "Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамияти (Кучеров)нинг Тошкент давлат техника университетининг Авиация факультети, Жиззах олий ҳарбий авиация билим юрти, "Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамияти ўқув маркази, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг ўқув-машқ қилиш марказининг базасида Ўзбекистон Республикаси авиацияси эҳтиёжлари учун кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашга оид таклифлари 3-иловага мувофиқ қабул қилинсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (Турсунов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Ғуломов) 1998 йил 1 сентябргача Тошкент давлат авиация институтининг авиация мутахассисликлари бўйича захирадаги офицерлар тайёрловчи зарур даражада кенгайтирилган ҳарбий кафедрасини ташкил этсин.


7. Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги (Ғофуров), Молия вазирлиги (Сайфиддинов) 1999 ва кейинги йиллар учун инвестиция дастурини шакллантиришда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Тошкент давлат авиация институтининг янги ўқув-лаборатория комплекси қурилиши ва спорт комплекси қурилишини тугаллаш учун маблағ билан таъминлашнинг марказлаштирилган манбалари лимитларини мақсадли ажратишни назарда тутсинлар.

9. Молия вазирлиги (Сайфиддинов), "Устоз" (Ғуломов) ва "Умид" (Азимов) республика жамғармалари Тошкент давлат авиация институти илмий кадрларини тайёрлаш ва унинг профессор-ўқитувчилари таркибини 4-иловага мувофиқ қайта тайёрлаш учун тенг улушларда зарур маблағлар ажратсинлар.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Л.А. Ахметов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 11 июндаги

295-сон қарорига

3-ИЛОВА



Тошкент давлат техника университетининг

Авиация факультетида муҳандислар тайёрлаш

бўйича мутахассисликлар

РЎЙХАТИ


Авиасозлик.

Авиация ва ракета-космик техникасини ишлатиш.

Учиш аппаратлари ва аэропортларнинг радиоэлектрон ускуналарини ишлатиш.

Ҳаво ҳаракатини бошқариш.


Жиззах олий ҳарбий авиация билим юртида учувчилар

ва техниклар тайёрлаш бўйича мутахассисликлар

РЎЙХАТИ


Ҳаво кемаларини учишда ишлатиш.

Ҳаво кемаларини ишлатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш.


Изоҳ:

"Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамияти ўқув марказида учувчи таркиб АН-12, ИЛ-114, ИЛ-76 типидаги самолётларда учишга қайта тайёрланади.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг ўқув-машқ қилиш марказида учувчи таркиб ҳаво кемаларининг аниқ турларида (ЯК-40, АН-2, АН-24, ИЛ-114, ТУ-154, ИЛ-62, ИЛ-86, ИЛ-76, Rj-85, А-310, Боинг-767/757) учишга тайёрланади.























































Время: 0.1371
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск