Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортиш тўғрисидаги умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.1998 й. 298-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ коллежини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.07.1998 й.

N 298



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

СОЛИҚ КОЛЛЕЖИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Солиқ иши мутахассисларини ихтисосли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизматини малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ коллежи ташкил этилсин.

Белгилансинки:

коллеж ўрта махсус, касб-ҳунар таълими таълим муассасаси ҳисобланади;

коллежда ўқиш давлат грантлари асосида кундузги шаклда амалга оширилади;

коллежда ўқиш муддати 3 йил ва 1 йил солиқ хизмати органларида амалий ишда синов. 11 йиллик умумий ўрта таълимга эга бўлган абитуриентлар учун (тўққиз йиллик умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари жорий этилгунгача) ўқиш муддати тегишлича - 2 ва 1 йил;

Солиқ коллежининг маъмурий ва ўқитувчилар таркибига Давлат солиқ қўмитаси ходимлари тегишли тоифалари учун хизматни ўташ шартлари татбиқ этилади.

2. Қуйидагилар Солиқ коллежининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизматининг малакали ўрта бўғин кадрларига бўлган эҳтиёжини қондириш;

таълим олувчиларнкнг касб-ҳунар малака ва кўникмаларини чуқур ривожлантириш, улар томонидан иқтисодий ва ҳуқуқий билимлар, солиқ ҳақидаги қонунлар, солиқ хизмати органларининг назорат функцияларини амалга ошириш услубиёти чуқур ўзлаштирилишини таъминлаш;

давлат таълим стандартлари доирасида таълим олувчиларнинг интеллектуал ривожланишини, амалий фаолият кўникмалари ва ижодий қобилиятлари шаклланишини таъминловчи умумтаълим ва касб-ҳунар дастурларини амалга ошириш;

Ўзбекистон солиқ хизматининг анъаналарини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш ва тарбиялашда хорижий ижобий тажрибани ўрганиш ва ўзлаштириш;

абитуриентларнинг сифатли контингентини шакллантириш мақсадида умумий ўрта таълим муассасалари билан доимий алоқани таъминлаш;

республика солиқ хизмати ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш тизимини ривожлантириш, давлат солиқ хизмати органлари учун кадрлар тайёрлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.

3. Солиқ коллежи маъмурий ва ўқитувчилар таркибининг штатлар сони қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мудофаа вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда ўн кун муддатда коллеж тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:

1998 йил 1 сентябрдан бошлаб коллежда машғулотлар бошланиши таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 1998 йил 1 сентябргача коллежга профессор-ўқитувчилар таркибини танлаб олиш ва уларни тайёрлаш тизимини ишлаб чиқсин;

Давлат тест маркази билан биргаликда тест синовлари натижалари бўйича абитуриентларни белгиланган тартибда 1998/99 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитиш учун белгиланган давлат грантлари доирасида холисона, сифатли танлаб олсин;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 1998 йил 1 сентябргача Солиқ коллежи ўқув режалари ва дастурлари ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини таъминласин, уларни 1998/99 ўқув йилида тажриба тариқасида синовдан ўтказсин;

дарсликлар, ўқув қўлланмалари, дидактик материаллар ишлаб чиқиш бўйича танлов асосида муаллифлар жамоаларини ташкил этсин.


6. Давлат солиқ қўмитаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда тажриба синови натижалари бўйича 1999 йил 1 августгача:

солиқ иши соҳасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этсин, бунда:

битирувчиларга малака талабларини белгилашни;

тайёрлаш сифатига ҳамда таълим ва касб-ҳунар дастурлари мазмунига талабларни белгилашни;

ўқув фанларини, таълим дастурлари ва махсус дастурларни шакллантиришни;

кадрларни сифатли тайёрлаш учун зарур бўлган ўқув соатлари ҳажмларини белгилашни назарда тутсин;

ўқув режалари ва дастурларига зарур тузатишлар киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1999 йилдан бошлаб Солиқ коллежи харажатларига белгиланган тартибда зарур бюджетдан ажратиладиган маблағлар ажратишни назарда тутсин.

1998 йилда коллежнинг жорий харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ижтимоий ривожлантириш ва моддий-техника таъминоти жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.

Белгилансинки, коллеж бинолари ва иншоотлари қурилиши, уларни реконструкция қилиш ва тузатиш кўрсатиб ўтилган жамғарма маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси 1998-99 ўқув йили бошланишига қадар коллеж бинолари ва иншоотлари тузатилишини, профессор-ўқитувчилар таркиби бутланишини, коллеж ходимлари ва курсантлари учун зарур моддий ва санитария-маиший шарт-шароитлар яратилишини таъминласин.


9. Солиқ коллежини жойлаштириш учун "Ўзбексавдо" компанияси "Ўзбилимсавдо" масъулияти чекланган жамиятининг Тошкент шаҳар, Акмал Икромов тумани, Собир Юсупов кўчаси, 3-уйдаги биноси белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси балансига берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, бинони мукаммал тузатиш бўйича бажарилган ишлар юзасидан қарздорликни ҳисобга олган ҳолда, берилаётган мол-мулк қийматини "Ўзбилимсавдо" жамиятига белгиланган тартибда тўласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқиб киритиладиган ўзгартиришлар тўғрисида таклифлар тайёрласинлар.


11. Мазкур қарорнииг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов


































Время: 0.2134
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск