Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 1998 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.1998 й. 310-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.07.1998 й.

N 310



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Янги таҳрирдаги "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида" 1998 йил 1 майдаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритиладиган илова қилинаётган ўзгартириш ва қўшимчалар тасдиқлансин.


2. Ўзбекистсн Республикаси Меҳнат вазирлиги:

ўз норматив ҳужжатларини янги таҳрирдаги "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва мазкур қарорга мувофиқлаштирсин;

янги таҳрирдаги "Аҳолини иш билан таъммнлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг алоҳида моддаларини қўллаш юзасидан йўриқнома ва тавсияномалар ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ў. Сўлтонов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 23 июлдаги

310-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритиладиган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1992 йил 13 майдаги 235-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 5-сон, 18-модда)даги:

а) қарор ва унга илова матнларидаги меҳнат биржаларига кўрсатма меҳнат органларига кўрсатмалар билан алмаштирилсин;

б) қарорнинг 1-банди тўртинчи хат бошидаги "квоталаш тартиби тўғрисида" сўзлари "қилиш учун ишчи ўринларининг энг кам миқдорини белгилаш тартиби тўғрисида" сўзлари билан алмаштирилсин.

е) 4-илованинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: "Биринчи навбатда ривожлантирилиши керак бўлган ҳудудлар ҳар йили жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади";

ж) 5-илованинг:

учинчи хат бошидаги "ҳунар-техника билим юртларида, ўқув-курс комбинатларида, техника мактабларида" сўзлари "таълим муассасаларида" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хат бошидагиқорида санаб ўтилган ўқув юртлари" сўзлари "таълим муассасалари" сўзлари билан алмаштирилсин:

еттинчи хат бошидаги "Меҳнат вазирлиги ва унинг жойлардаги бўлинмаларининг Давлат иш билан таъминлаш хизмати" сўзлари "Меҳнат вазирлиги ва унинг жойлардаги бўлинмалари" сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хат бошидан "Халқ таълими вазирлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;

ўнинчи хат бошидаги "маҳаллий бошқарув органлари" сўзлари "жойлардаги давлат ҳокимияти органлари" сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоялашни ташкил этиш масалалари ҳақида" 1994 йил 24 августдаги 434-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 8-сон, 40-модда)га илованинг 12-банди учинчи хат бошидаги "меҳнат биржасида" сўзлари "меҳнат бўлимида" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 10 декабрдаги 437-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 12-сон, 35-модда) матнидаги меҳнат биржаларига кўрсатмалар меҳнат органларига кўрсатмалар билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 11 мартдаги 127-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1997 йил 7 апрелдаги 175-сон қарорининг:

2-бандидаги "(меҳнат биржалари)" сўзлари чиқариб ташлансин;

4-бандининг олтинчи хат бошидаги "банд қилинадиган" сўзлари "энг кам миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1998 й., N 7, 27-модда.









































Время: 0.1297
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск