Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.1998 й. 311-сон "Маънавий-маърифий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.07.1998 й.

N 311



МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ

ЯНАДА ЧУҚУРЛАШТИРИШ ВА УЛАРНИНГ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда ватанига, халқига фидокор, мустақил фикрлайдиган, масалаларни онгли равишда, масъулият билан ҳал қила оладиган, изланувчан, янгиликка интилувчи ва истиқлол ғояларига садоқатли авлодни вояга етказишга қаратилган қатор тадбирлар тизими ишлаб чиқилди. Ислоҳотларнинг тақдири ва самараси учун жавобгар, юртимизнинг эртанги куни ва истиқболи учун фидойи шахсларни шакллантириш борасида устувор давлат сиёсати юритилмоқда. Ягона ғоя - Миллий истиқлол мафкураси мавжуд интеллектуал имкониятларни ишга солишга, ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялашга, олижаноблик туйғуларини чуқурлаштиришга, шонли ўтмишга ҳурмат ва порлоқ келажакка ишонч ҳисларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Шу билан бирга, маънавий-маърифий ислоҳотларнинг моҳиятини ҳамон теран англамаслик, расмиятчилик, тадбирбозлик ва кампаниябозлик иллатларининг мавжудлиги, ташаббускорликнинг етишмаслиги, ёшларни ижтимоий-сиёсий жараёнларга жалб этишда қатъиятсизлик, кишилар онгини ўзгартиришнинг халқчил ва таъсирчан усулларидан фойдалана билмаслик ҳоллари кўзга ташланмоқда.

Ана шу нуқсонларни ҳисобга олиб, маънавий-маърифий ишларга дахлдор бўлган тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда улар ишининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маданий-маърифий ишлар билан шуғулланувчи давлат ва жамоат ташкилотлари, хусусан, "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик марказининг маънавий-маърифий ишларни ташкил қилиш, ўтказилаётган кенг кўламли ислоҳотлар моҳиятини тарғиб этиш, миллий истиқлол мафкурасини шакллантиришда маъмуриятчилик ва расмиятчилик усулларидан воз кечолмаётганликлари ҳамда сусткашликка йўл қўяётганликлари кўрсатиб ўтилсин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ижтимоий фанлар билан шуғулланувчи барча муассасалари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг бу борадаги ишлари замон талабларига жавоб бермаётганлиги таъкидлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликларининг жойларда маънавият ва маърифат билан боғлиқ ишларнинг аҳамиятига етарли даражада эътибор бермаётганлиги, истиқлол ғояларини кенг тарғиб қилишда маҳаллий зиёлилар, адабиёт, санъат намояндалари ва обрў-эътиборли фаолларни жалб этишни изчил йўлга қуймаётганлиги таъкидлансин. Улар ўз фаолиятларини "Нуроний", "Камолот", "Маҳалла", "Наврўз", "Олтин мерос", "Соғлом авлод учун" жамғармалари ва ижодий уюшмалар билан мувофиқлаштирган ҳолда олиб бормаётганликлари қайд этилсин.


3. Мутасадди давлат идоралари ҳамда жамоат ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган "Маънавий-маърифий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича тадбирлар дастури" 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ҳокимият ва тегишли давлат тузилмалари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, алоқадор идора ва ташкилотлар мазкур дастурдаги вазифаларнинг аниқ ва тўлиқ бажарилишини таъминлашга қаратилган ўз тадбирлари режасини ишлаб чиқсин.


5. Дастурни амалга оширишни таъминлаш мақсадида мутасадди ва жамоат ташкилотлари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ишчи гуруҳнинг асосий вазифаси Дастурда белгиланган тадбирларни ҳаётга татбиқ этишда амалий фаолият кўрсатиш, тегишли ташкилотларнинг миллий маънавият ва истиқлол мафкурасини кенг тарғиб қилишни ташкил этиш, тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш ва уларнинг таъсирчанлигини ошириш чораларини кўришдан иборат эканлиги қайд этилсин.

Жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раҳбарлигида шундай ишчи гуруҳлар тузилсин.


6. Мавжуд камчилик-нуқсонларни бартараф этиш ҳамда соҳани энг замонавий тушунчалар ва миллий тафаккурга эга бўлган, ўз фаолиятида миллий ва умуминсоний қадриятларни уйғунлаштира билган, етарли сиёсий ва ташкилотчилик малакасини эгаллаган ёш кадрлар билан таъминлаш мақсадида маъназий-маърифий ишларга дахлдор ташкилотларнинг барча бўғинлари раҳбарлари 1998 йилнинг 1 ноябригача аттестациядан ўтказилсин. Аттестациядан ўтказиш ушбу қарорнинг 2-иловасида белгиланган ишчи гуруҳ зиммасига юклансин.


7. Маънавий-маърифий ишларни мувофиқлаштириб бориш, уларнинг мазмуни, шакли, мавзу доираси ва савиясини ўз вақтида таҳлил қилиб, ўрганиб, тавсиялар ишлаб чиқиш, тарғибот-ташвиқот ишларининг давомийлигини, узвийлигини ва узлуксиз фаолиятини таъминлаш мақсадида "Мулоқот" жамоатчилик кенгаши тузилсин ва унинг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. "Мулоқот" жамоатчилик кенгаши "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази, унинг жойлардаги бўлимлари, тегишли давлат ҳамда жамоат ташкилотлари билам ҳамкорликда таниқли адабиёт, санъат, фан ва маданият арбоблари иштирокида бевосита аҳоли турар жойларида, маҳаллаларда, ўқув юртларида, корхона ва муассасаларда мунтазам равишда оммавий-сиёсий, маънавий-маърифий, тарғибий-ташвиқий ва маданий тадбирлар ўтказишни йўлга қўйсинлар.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда ҳозирги замон илғор ғояларини эгаллаган, ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаган, миллий истиқлол мафкурасини бутун кўлами билан тушуниб етган зиёлилардан иборат "Фидойилар" клуби тузилсин ва унинг тўла қувват билан ишлаши таъминлансин. Клуб ишини мувофиқлаштириш "Мулоқот" жамоатчилик кенгашлари зиммасига юклансин.


9. Давлат матбуот қўмитаси, "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари дастурда белгиланган тадбирларнинг маънавий-маърифий баркамол жамият ва ҳуқуқий-демократик давлат асосларини мустаҳкамлашдаги аҳамиятини, шунингдек бу тадбирларнинг амалий натижаларини кенг тарғиб этсинлар.


10. Молия вазирлиги (Ж. Сайфуддинов) Дастурда кўзда тутилган тадбирлар учун маблағ ажратиш масаласини ҳал этсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. Алимов ва Бош вазир ўринбосари А. Азизхўжаев зиммаларига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 24 июлдаги

311-сон қарорига

2-ИЛОВА



Маънавият ва маърифат соҳасидаги ислоҳотларни янада

чуқурлаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича

1998-2000 йилларга мўлжалланган Дастурни амалга

оширишни таъминловчи ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

      

1.

Жўраев Н. Қ.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, гуруҳ раҳбари


2.

Азизхўжаев А. А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


3.

Аминов Н.

-

"Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази раҳбари, гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


Аъзолар:


4.

Раҳматов Ў.

-

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари


5.

Аъзамов Қ.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони бош консультанти


6.

Ғуломова Д. М.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


7.

Жўраев X. Р.

-

Маданият ишлари вазири


8.

Жўраев Т. Ж.

-

Фанлар академияси президенти


9.

Йўлдошев Ж. Ғ.

-

Халқ таълими вазири


10.

Кўчимов А.

-

"Ўзтелерадио" компанияси раиси


11.

Махситов Б.

-

Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси


12.

Мирмаҳмудов Ш.

-

Диний ишлар бўйича қўмита раиси


13.

Ғуломов С. С.

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


14.

Шоғуломов Р. Ш.

-

Давлат матбуот қўмитаси раиси


15.

Юнусов Т. М.

-

"Ўзбеккино" давлат-акциядорлик компанияси раиси


16.

Ҳабибуллаев П. Қ.

-

Фан ва техника давлат қўмитаги раиси


17.

Болиев А.

-

Миллий ахборот агентлиги бош директори


18.

Ҳусанбоев Б. М.

-

"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси


19.

Қўзиев Т. К.

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси


20.

Назаров А. М.

-

"Ўзбекнаво" бирлашмаси бош директори


21.

Жаҳонгирова Д. Н.

-

Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси


22.

Абдуллаев Р.

-

Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси раиси


23.

Зинин С. И.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси котиби


24.

Убайдуллаева Р. А.

-

"Ижтимоий фикр" жамоатчилик маркази раҳбари


25.

Исломов З. М.

-

Ҳуқуқий маърифат тарғиботи маркази директори


26.

Мусурмонова О.

-

"Оила" илмий-амалий маркази директори


27.

Жалилов Ш. Ж.

-

"Маҳалла" жамғармаси раиси


28.

Раҳимов Б. Р.

-

"Нуроний" жамғармаси раиси


29.

Раҳимов М. Р.

-

"Умид" жамғармаси ижрочи директори


30.

Тўхтабоев X.

-

"Олтин мерос" жамғармаси раиси


31.

Йўлдошева Г. Б.

-

"Соғлом авлод учун" жамғармаси раиси


32.

Ёқубов Д.

-

"Наврўз" жамғармаси раиси


33.

Ҳазратқулов А.

-

"Улуғбек" жамғармаси ижрочи директори


34.

Юсупова И. Т.

-

"Болалар" жамғармаси раиси


35.

Шарафиддинов О. С.

-

"Жаҳон адабиёти" журнали бош муҳаррири


Гуруҳ таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳам киради.






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 24 июлдаги

311-сон қарорига

3-ИЛОВА



Маънавий-маърифий ва тарғибот ишларини

ўрганувчи "Мулоқот" жамоатчилик кенгаши

ТАРКИБИ

1.

Н. Комилов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси проректори, кенгаш раиси


2.

И. Ғафуров

-

"Миллий тикланиш" газетаси бош муҳаррири, раис ўринбосари


3.

Ш. Салимова

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими раиси, котиба


Аъзолар:


4.

Азим Суюн

-

"Ўзбекистон овози" газетаси бош муҳаррири


5.

Ҳ. Дўстмуҳаммад

-

"Ҳуррият" газетаси бош муҳаррири


6.

X. Даврон

-

Ўзбекистон телерадиокомпанияси дастур директори


7.

Ҳ. Кароматов

-

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари


8.

Ҳ. Абдураимов

-

Ўзбекистон Республикаси "Камолот" ёшлар жамғармаси раиси


9.

М. Бобоев

-

ёзувчи


10.

А. Аъзам

-

ёзувчи


11.

Э. Аъзам

-

"Тафаккур" журнали бош муҳаррири


12.

Р. Жумаев

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси биринчи проректори


13.

А. Орипов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


14.

М. Юсуф

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари


15.

Ж. Р. Юсупов

-

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси


16.

М. Отамирзаев

-

"Андижоннома" вилоят газетаси бўлим мудири


17.

К. Муқимов

-

Бухоро давлат университети ректори


18.

Ғ. Муҳамедов

-

Жизах давлат педагогика институти ректори


19.

С. Тошев

-

Навоий шаҳар Техника коллежи директорининг ўринбосари


20.

З. Холмирзаев

-

Наманган саноат-технология институти проректори, профессор


21.

М. Муқимов

-

Самарқанд вилояти "Зарафшон" газетаси бош муҳаррири


22.

А. Каттабеков

-

Гулистон давлат университети проректори


23.

М. Абраева

-

"Сурхон тонги" вилоят газетаси бўлим мудири


24.

Ў. Тоштемиров

-

Қўқон давлат педагогика институти профессори


25.

X. Бобожонов

-

Урганч давлат университети проректори, профессор


26.

Б. Юсупов

-

"Камолот" жамғармаси Қашқадарё вилояти бўлими раиси


          







































Время: 0.2006
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск