Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Суғурта бозори иштирокчилари. Суғурта ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.07.1998 й. 321-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.07.1998 й.

N 321



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


"Гаров тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин:


1) Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 майдаги 233-сон қарорининг биринчи банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Гаровга қўйилган мулкни мажбурий суғурта қилиш бўйича энг кам суғурта тарифи йилига мулк қийматининг 0,5 фоизи миқдорида белгилансин;

қишлоқ товар ишлаб чиқарувчилари учун гаровга қўйилган мулкни мажбурий суғурта қилиш бўйича энг кам суғурта тарифи йилига мулк қийматининг 0,25 фоизи миқдорида белгилансин";

иккинчи банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


2) Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекинвест Интернешнл", "Ўз-АИГ" қўшма суғурта компанияларини ва "АИГ-Ўзбекинвест" агентлигини ташкил этиш тўғрисида" 1994 йил 23 ноябрдаги 565-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хат боши "суғурта хизматлари кўрсатиш" сўзларидан кейин "гаровга қўйилган мулкни мажбурий суғурталаш ҳам" сўзлари билан тўлдирилсин ва сўнгра матн бўйича;


3) Вазирлар Маҳкамасининг "Кредитлар қайтарилиши ва деҳқончилик маҳсулотларини етиштириш бўйича ишларни ўтказиш учун аванс тариқасида бериладиган маблағлар қайтарилиши ҳамда фьючерс контрактлар бўйича қишлоқ хўжалиги корхоналарининг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тўловлари миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида" 1997 йил 9 апрелдаги 179-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов




























Время: 0.1674
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск