Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.08.1998 й. 360-сон "1998 йил пахта ҳосилини йиғиштириб олишни рағбатлантириш ва уни уюшқоқлик билан ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.08.1998 й.

N 360



1998 ЙИЛ ПАХТА ҲОСИЛИНИ ЙИҒИШТИРИБ

ОЛИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА УНИ

УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


1998 йил пахта ҳосили ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олинишини таъминлаш, пахта маҳсулоти ҳажмларини кўпайтириш ва сифатини яхшилашда қишлоқ хўжалиги ходимларининг моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ўтказишга доир масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш учун 1-иловага мувофиқ таркибда Республика комиссияси тузилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси ва "Ўзқишлоқхўжаликмашхолдинг" компанияси хўжаликларнинг йиғим-теримга тайёрлигини пухта ўрганиб чиқсинлар ва моддий-техника базанинг йиғим-теримга ва пахта тайёрлашга 1 сентбргача тайёрлаб қўйилишини ва йиғим-терим мавсуми қисқа муддатларда ўтказилишини таъминловчи қўшимча чора-тадбирлар кўрсинлар.


3 Пахта етиштириш ва 1998 йил ҳосилидан пахта толаси давлат хариди ҳажми Вазирлар Маҳкамасининг "1998 йилда етиштириладиган пахта хом ашёси учун аванс бериш тўғрисида" 1998 йил 4 февралдаги 57-сон қарорига мувофиқ белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


4. 1998 йил ҳосили пахта хом ашёсига ўртача харид нархлари харид бозорида пахта толасига нарх конъюнктурасидан келиб чиқиб пахтани қайта ишлаш ва толани транспортда ташиш харажатларини ҳисобга олиб 1 тоннаси учун 24 300 сўм миқдорида белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1998 йил ҳосили пахта хом ашёсининг ялпи харид нархлари прейскурантини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказсин.

"Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси топширилган пахта хом ашёси учун хўжаликлар билан унинг қийматининг 90 фоизи ҳисобидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилсин, узил-кесил ҳисоб-китоблар қайта ишлаш якунлари бўйича қилинади.

5. Ҳосилни йиғиштириб олишда моддий рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида хўжаликларга пахта терганлик учун қуйидаги чегараланган миқдорларда ҳақ тўлаш тавсия этилсин:

икки қаторли вертикал шпинделли пахта териш машинасида терилган кондицион оғирлиги 1 тонна бўлган пахта учун - камида 135 сўм, тўрт қаторли машинада терилганда - 85 сўм, икки қаторли горизонтал шпинделли машинада терилганда - камида 45 сўм;

қўлда терилган 1 килограмм ўрта толали пахта учун - камида 5 сўм, ингичка толали пахта учун камида 6,5 сўм.

Йиғим-терим ишларида банд бўлганлар билан пахта тайёрлаш тўғрисидаги статистика маълумотларига мувофиқ ҳар беш кунда ҳисоб-китоб қилинсин.

Хўжаликлар раҳбарларининг эътибори юқори навли пахта териб олиниши учун теримчиларни рағбатлантиришни назарда тутган ҳолда йиғим-терим мавсумининг дастлабки кунларидан бошлаб пахта терими учун энг юқори ҳақ белгиланиши зарурлигига қаратилсин.

Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси (Муллажонов) агросаноат комплексида меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий даражасини мазкур бандга мувофиқ қайта кўриб чиқсин.


6. Марказий банк, "Пахта-банк", "Ўзсаноатқурилишбанк", "Ўзтадбиркорбанк", "Мевасабзавотбанк" теримчилар ва пахта териш машиналарининг механик-ҳайдовчилари билан, шунингдек пахтани юклаш, тушириш, тайёрлаш, транспортда ташиш ва жойлаштириш ҳамда ишлов бериш, пахта териш техникасига техник хизмат кўрсатиш ва тузатиш билан банд бўлган ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлашнинг идора ички нормативлари бўйича ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш учун хўжаликларни, машина-трактор паркларини ва тайёрлов пунктларини, пахта тозалаш заводларини нақд пул билан таъминласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Бобожонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари ғўза баргини тўкиш 2-иловага мувофиқ ҳажмларда ва муддатларда ўтказилишини таъминласинлар.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси (Рўзметов) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда "Ўзагрокимётаъминот" давлат-акциядорлик бирлашмасининг буюртманомалари бўйича ғўза баргини тўкиш учун зарур миқдорда самолётлар ва вертолётлар ажратсин.


8. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси (Матчонов), "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси (Олимжонов), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Бобожонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:

шу йил 10 сентябргача машиналарни тракторларга тиркаган ҳолда, пахта териш техникасини, юклаш-транспортда ташиш воситаларини тўлиқ тайёр ҳолга келтирсинлар, териш-транспорт отрядларини механизаторлар билан бутласинлар. Двигателлар, узеллар ва агрегатларни, бошқа зарур материалларни алмаштириш фондлари ташкил этсинлар. Пахтани машинада теришни ташкил этиш ва ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг тавсияларига мувофиқ амалга оширилсин;

пахта териш машиналарини пахта йиғим-теримига 3-иловага мувофиқ миқдорларда чиқарсинлар;

пахта териш машиналаридан унумли фойдаланиш мақсадида уларни терим-транспорт отрядлари таркибида жамласинлар ва ишлашини ташкил этсинлар.


9. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси (Матчонов) пахта йиғим-терими мавсуми бошланишига қадар 500 та вертикал шпинделли, 141 та горизонтал шпинделли пахта териш машинаси, шунингдек "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси ташкилотлари билан тузилган шартномаларга мувофиқ тракторлар, прицеплар, кўрак териш машиналари, кўсак чувийдиган машиналар ва эҳтиёт қисмлар етказиб берилишини таъминласин.

"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси "Кейс-2022" горизонтал шпинделли пахта териш машиналари қийматини "Ўз Кейсмаш" қўшма корхонасига тўласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда Фарғона водийси вилоятларидан ҳосилни йиғиб-териб олишга пахта териш техникаси ва меҳнат ресурсларини сафарбар қилиш юзасидан шартномалар тузилишини ташкил этсинлар.


11. Маҳфий.


12. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси ва "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси пахта териш техникасини мавсумга тайёрлашни тугаллашда хўжаликларга ва машина-трактор паркларига техникавий ёрдам кўрсатиш ҳамда уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш учун саноат корхоналарини вилоятларга 4-иловага мувофиқ бириктирсинлар.


13. "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси (Тожиев) ёнилғи-мойлаш материаллари, "Ўзкимёсаноат" уюшмаси (Юсупбеков) эса дефолиантлар 1998 йил сентябрь-ноябрь ойларида хўжаликларга, машина-трактор паркларига ва пахта тозалаш корхоналарига йиғим-терим ишларини, тайёрлов пунктларида пахтага ишлов беришни, кузга шудгорлашни ва бошоқли дон экишни узлуксиз ўтказиш учун зарур бўлган ҳажмларда, улар қийматининг 15 фоизини олдиндан ундирмаган ҳолда, ҳисоб-китобларни пахта хом ашёсининг пахта тозалаш заводларига сотилишига қараб биринчи навбатда амалга ошириш шарти билан, етказиб берилишини таъминласин.

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси (Эрметов) нефть, газ конденсати ва нефть маҳсулотлари улар қийматининг 15 фоизи олдиндан ундирилмаган ҳолда етказиб берилишини таъминласин ҳамда 1998 йил сентябрь-декабрь ойлари даврида "Ўзбекнефтгаз" миллий копорацияси корхоналарига пеня ҳисобламасин.


14. Ўзбекбирлашув, "Ўзбексавдо" компанияси, "Ёғмойтамакисаноат" уюшмаси, "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси қишлоқ аҳолисини ва пахта терими қатнашчиларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масалаларини ўз вақтида ҳал этсинлар, жойларда кўчма савдо ташкил этсинлар.


15. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқнн сақлаш вазирлиги пахта йиғим-теримида банд бўлган ходимларга тиббий хизмат кўрсатиш чора-тадбирларини белгиласин.


16. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳосилни йиғиштириб олиш даврида теримчиларга маданий хизмат кўрсатишни ташкил этсин, санъат ва адабиёт усталарининг хўжаликларга боришларини назарда тутсин.


17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Қ.Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 21 августдаги

360-сон қарорига

1-ИЛОВА



1998 йил пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик

билан ўтказишга доир масалаларни кўриб чиқиш

бўйича Республика комиссияси

ТАРКИБИ

Жўрабеков И.Ҳ.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси


Алимов Т.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича)


Барноев Г.Л.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича)


Бобожонов И.О.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


Ғаниев Э.М.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар вазири


Олимжонов Б.М.

-

"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси раиси


Зикриёев Э.

-

"Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси раиси


Маҳмудхўжаев Н.

-

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директори


Матчонов Р.Д.

-

"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси раиси


Юсупбеков Н.Р.

-

"Ўзкимёсаноат" уюшмаси раиси


Тошматов

-

"Пахта-банк" бошқаруви раиси


Жумагелдиев М.Р.

-

Марказий банк бошқаруви раисининг ўринбосари


Рўзметов А.Ғ.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси бош директори


Зинин В.И.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Муҳамадалиев Ш.

-

Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимёвий тадқиқотлар маркази директори


Тожиев Э.

-

"Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси бош директори


Холиёров Ё.

-

Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти директори


Эрметов Н.Э.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси раиси


Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 21 августдаги

360-сон қарорига

2-ИЛОВА



1998 йилда ғўза баргини тўкишнинг ҳисоблаб

чиқилган ҳажмлари ва муддатлари

Республика

ва вилоятлар


Дефолиация

қилинадиган майдон,

минг гектар


Ғўза баргини тўкишнинг

тахминий муддатлари


бошланиши


тугалланиши


Қорақалпоғистон Республикаси


100

1998.10.09

1998.25.09

вилоятлар:





Андижон


70

1998.10.09

1998.25.09

Бухоро


104

1998.10.09

1998.25.09

Жиззах


88

1998.15.09

1998.25.09

Қашқадарё


133

1998.10.09

1998.20.09

Навоий


30

1998.10.09

1998.20.09

Наманган


65

1998.15.09

1998.25.09

Самарқанд


58

1998.15.09

1998.25.09

Сурхондарё


92

1998.10.09

1998.20.09

Сирдарё


113

1998.15.09

1998.25.09

Тошкент


84

1998.10.09

1998.20.09

Фарғона


87

1998.15.09

1998.25.09

Хоразм


65

1998.10.09

1998.20.09

Республика бўйича


1089



Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 21 августдаги

360-сон қарорига

3-ИЛОВА



1998 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олишга пахта

терими машиналарини чиқариш бўйича

ТОПШИРИҚ

Республика

ва вилоятлар


Пахта теримида қатнашадиган

пахта териш машиналари, дона


Машиналар билан

пахта теришнинг

ҳисоблаб чиқилган

ҳажми, минг тонна


ҳаммаси


ш.ж. горизонтал

шпинделли

машиналар


Қорақалпоғистон Республикаси


1016

4

79

вилоятлар:





Андижон


243

4

26

Бухоро


282

9

35

Жиззах


1516

42

114

Қашқадарё


1737

13

140

Навоий


220

8

25

Наманган


414

4

41

Самарқанд


405

6

39

Сурхондарё


567

7

61

Сирдарё


1770

45

131

Тошкент


1051

41

91

Фарғона


202

4

23

Хоразм


448

4

48

Жами


9871

191

853

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 21 августдаги

360-сон қарорига

4-ИЛОВА



"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси ва

"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив

қўмитаси заводларининг пахта териш техникасини

тайёрлашни тугаллаш ва уларнинг узлуксиз ишлашини

таъминлашда ёрдам кўрсатиш учун вилоятларга

БИРИКТИРИЛИШИ

Қорақалпоғистон

Республикаси

-

"Тошкент трактор заводи" ишлаб чиқариш бирлашмаси


-

Нукус "Даудит" акциядорлик жамияти


Жиззах вилояти

-

Чирчиқ қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи


-

Асака таъмирлаш заводи


-

Тошкент агрегат заводи


-

Ўртаовул "Ўзгидравлика" акциядорлик жамияти


-

Ўзбекистон станоксозлик заводи


Қашқадарё вилояти

-

Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ишлаб чиқариш бирлашмаси


-

Тошкент кимё-қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи


-

Қарши таъмирлаш заводи


-

Тошкент тажриба-тузатиш механика заводи


Сирдарё вилояти

-

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ишлаб чиқариш бирлашмаси


-

Далварзин таъмирлаш заводи


-

Қўқон таъмирлаш заводи




















Время: 0.2037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск