ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар. Кўргазмалар. Маданият кунлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.08.1998 й. 372-сон "Халқаро симфоник мусиқа фестивалини ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.08.1998 й.

N 372




ХАЛҚАРО СИМФОНИК МУСИҚА

ФЕСТИВАЛИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА


Замонавий ўзбек композиторлик ижодиётининг ютуқларини кенг тарғиб қилиш, анъанавий мусиқа санъати билан замонавий композиторлик ҳамда ижро мактабларининг муштарак ривожланишини таъминлаш, ёш авлод қалбида миллий ва умуминсоний қадриятларга, хусусан, мусиқа санъатига бўлган меҳру муҳаббат туйғуларини камол топтириш, шунингдек ижодий ҳамкорлик доирасини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Бастакорлар уюшмасининг Маданият ишлари вазирлиги, "Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмаси ва "Ўзтелерадиокомпания" билан ҳамкорликда 1998 йил 22-27 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида халқаро замонавий симфоник мусиқа фестивалини ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Фестивални ўтказиш ташкилий қўмитаси таркиби 1-иловага, фестиваль Низоми 2-иловага, сарф-харажатлар сметаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ташкилий қўмита бир ҳафта муддатда:

фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирлари режасини;

фестиваль бош дирекцияси таркибини;

фестиваль дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда ҳомийлар рўйхатини аниқласин.


4. Ҳомийларнинг фойдадан тўлайдиган солиқ бўйича базаси қонунчиликда белгиланган миқдорларда камайтирилиши назарда тутилсин.


5. "Ўзбектуризм" миллий компанияси ташкилий қўмита буюртмасига мувофиқ фестиваль қатнашчилари учун меҳмонхоналардан жой ажратсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси хорижий иштирокчиларни божхона, виза ва аэропорт тўловларидан озод этсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатларни қоплаш учун республика бюджетидан 4789,5 минг сўм ажратсин.

Маълумот учун қабул қилинсинки:

сарф-харажатларнинг 3198,0 минг сўми ҳомийлар ҳисобидан қопланади;

50 нафар хорижий иштирокчининг Ўзбекистонга келиб-кетиш - транспорт харажатлари уларнинг ўз зиммасида, Ўзбекистон ҳудудидаги харажатлари қабул қилувчи томон зиммасида бўлади.


8. "Ўзтелерадиокомпания", ЎзА, оммавий ахборот воситаларига фестиваль ишини мунтазам ёритиб бориш тавсия этилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 29 августдаги

372-сон қарорига

1-ИЛОВА



Халқаро симфоник мусиқа фестивалини

ўтказиш ташкилий қўмитаси

ТАРКИБИ

1.

Жўраев Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, ташкилий қўмита раиси (келишувга мувофиқ)


2.

Абдуллаев Р.

-

Бастакорлар уюшмаси раиси, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари, фестиваль дирекцияси бош директори


3.

Жўраев X.

-

Маданият ишлари вазири


4.

Жалилов И.

-

Ўзбекистон милий симфоник оркестрининг бадиий раҳбари


5.

Назаров А.

-

"Ўзбекнаво" гастроль-концерт бирлашмаси бош директори


6.

Кўчимов А.

-

"Ўзтелерадиокомпания" раиси


7.

Мелибоев А.

-

"Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетаси бош муҳаррири


8.

Юнусов Р.

-

Тошкент давлат консерваторияси ректори


9.

Бафоев М.

-

Ўзбекистон санъат арбоби


10.

Қориева Б.

-

А.Навоий номидаги опера ва балет театри директори


11.

Ҳусанбоев Б.

-

"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси


12.

Ёқубов Д.

-

"Наврўз" жамғармаси раиси


13.

Ҳамроев Ф.

-

Марказий Осиё маданияти Ассамблеяси жамғармаси ижрочи директори


14.

Тўхтабоев X.

-

"Олтин мерос" жамғармаси раиси


Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 29 августдаги

372-сон қарорига

3-ИЛОВА



Халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш харажатлари

СМЕТАСИ


(минг сўм)

Яшаш ва овқатланиш


2044,0

Транспорт харажатлари


287,0

Симфоник, камер оркестрлари, хор иштироки, орган мусиқаси ва алоҳида ижрочилар концертини ўтказиш


1963,0

Босма маҳсулотлар


1508,3

Канцелярия харажатлари


150,0

Репетициялар ва концертлар ўтказиш учун зал ижараси


600,0

Алоқа хизмати ҳақини тўлаш, оргтехника сотиб олиш


510,0

Таржимонларга ҳақ тўлаш


350,0

Ижтимоий суғуртага ажратмалар


785,2

ЖАМИ:


7987,5



















Время: 0.1941
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск