Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.09.1998 й. 383-сон "Маъмурий бошқарув аппарати ходимлари сонини қисқартиришга доир чора-тадбирлар комплекси тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.09.1998 й.

N 383



МАЪМУРИЙ БОШҚАРУВ АППАРАТИ

ХОДИМЛАРИ СОНИНИ ҚИСҚАРТИРИШГА

ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР КОМПЛЕКСИ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, республикада бошқарув тузилмалари сонини мақбуллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай республика бюджети ва маҳаллий бюджетларнинг маъмурий-бошқарув аппарати ходимлари сони кўпайиши билан боғлиқ харажатлари ошиб бормоқда.

Амалда маҳаллий бюджетлар ёки хўжалик ҳисоби асосида ишлаётган корхона маблағлари ҳисобига маблағ билан таъминланаётган фаолият кўрсатиб турган бошқарув тузилмаларини турли баҳоналар ва ҳар хил сабаблар билан кенгайтириш ҳамда янги бошқарув тузилмаларини ташкил этиш ҳолларига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди.

Бу ортиқча бошқарув аппарати харажатларига анчагина маблағларни жалб этиб барча даражалардаги маҳаллий бюджетларга зарар етказибгина қолмай, энг муҳими, хўжалик юритувчи субъектлар мутлақо кераксиз ўнлаб бошқарув тузилмаларини ташкил этиб, амалда маъмурий-буйруқбозлик тизимида қолиб кетмоқда.

Янги маъмурий-бошқарув тузилмаларининг юзага келиши билан ўзининг асосий вазифасини буйруқбозлик кўрсатмалари тайёрлашда ва бошқарувнинг маъмурийлашувида деб билувчи, бу билан баъзан хўжалик юритувчи субъектлар - қишлоқ хўжалиги, саноат корхоналари, қурилиш, савдо ва бошқа ташкилотларнинг тадбиркорлик фаолияти эркинлиги ва мустақиллигини йўққа чиқарувчи янги буйруқбозлик бўғини пайдо бўлмоқда.

Бундай ҳолни чидаб бўлмайдиган ҳамда бозор иқтисодиёти принциплари ва талабларига мувофиқ келмайдиган ҳолат деб ҳисоблаб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маъмурий бошқарув аппарати тузилмасини такомиллаштириш ва уларнинг ходимлари сонини қисқартириш бўйича Республика комиссияси ва ҳудудий комиссиялар тузилсин.


Қуйидагилар:

Республика комиссияси 1-иловага мувофиқ таркибда;

ҳудудий комиссиялар раҳбарлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ҳудудий комиссиялар раҳбарлари молия, солиқ органлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари назорат инспекциялари, иқтисодиёт ва статистика бош бошқармалари, вилоят меҳнат бошқармалари, ҳудудий адлия органларининг раҳбарларидан иборат ҳудудий комиссияларнинг шахсий таркибини Республика комиссиясига тасдиқлаш учун 3 кун ичида киритсинлар.


2. Республика комиссиясига:

марказда ва жойларда маъмурий-бошқарув аппаратини сақлашнинг мақсадга мувофиқлиги ва самарадорлигига юқорида баён қилинганлар нуқтаи назаридан танқидий баҳо бериш, бунда маблағ билан таъминлаш манбаларидан (бюджетдан маблағ ажратиш, бюджетдан ташқари фондлар, корхоналарнинг хўжалик фаолиятидан ажратмалар) қатъи назар кераксиз, ортиқча, бир-бирига ўхшаш бошқарув тузилмаларини тугатишга асосий эътиборни қаратиш;

ушбу ишларни бажаришда ва таклифлар тайёрлашда маъмурий-бошқарув аппарати ходимлари сонини 1999 йил 1 январдан бошлаб умумий 20-25 фоизга қисқартириш зарурлигига алоҳида эътиборни қаратиш;

шу йил 25 октябргача бўлган муддатда фаолият кўрсатаётган маъмурий бошқарув тузилмаларини ўрганиш натижаларини умумлаштириш, қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши керак бўлган тузилмалар рўйхатини аниқлаш, шунингдек бошқарув ходимлари сонини қисқартириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва ушбу масала бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилсин.


3. Ўзбекистон Рсспубликаси Молия вазирлиги 1999 йил учун давлат бюджети лойиҳасини ишлаб чиқишда маъмурий-бошқарув аппарати ходимларини қисқартиришдан бўшаб қолган маблағларни, ходимларни моддий рағбатлантириш махсус жамғармаларидаги ажратмаларни меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг 15 фоизидан 25 фоизигача ошириш ҳисобига кўпайтиришга йўналтиришни назарда тутсин.


4. Вазирликлар ва идораларнинг, корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари махсус жамғармаларга ажратмаларнинг белгиланган меъёрларидан келиб чиқиб, энг фаол ишлаётган ходимларни рағбатлантириш учун берилган имкониятлардан тўлиқроқ фойдалансинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С.Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 7 сентябрдаги

383-сон қарорига

1-ИЛОВА



Маъмурий-бошқарув аппарати тузилмасини

такомиллаштириш ва унинг ходимлари сонини

қисқартириш бўйича Республика комиссияси

ТАРКИБИ

Ҳамидов Б.С.

-

Бош вазирнинг ўринбосари, макроиқтисодиёт ва статистика вазири, комиссия раиси


Исмоилов Ў.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, раис ўринбосари (келишув бўйича)


Комиссия аъзолари:


Голишев В.А

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича)


Саидова Г.К.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи


Сайфиддинов Ж.Б.

-

молия вазири


Беганов В.С.

-

Давлат солиқ қўмитаси раиси


Обидов О.О.

-

меҳнат вазири


Мирсафоев С.М.

-

адлия вазири


Дурнов Г.Г.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг бош консультанти (келишув бўйича)


Гуськова Т.Н.

-

молия вазирининг биринчи ўринбосари


Ғофуров Ш.Р.

-

макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг биринчи ўринбосари


Қуролов М.Я.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Чиженок И.Г.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонннинг етакчи консультанти (келишув бўйича)


Абдуллаев Ш.Ю.

-

молия вазирининг ўринбосари


Қўчқоров Ш.А.

-

молия вазирининг ўринбосари


Зинин В.И.

-

молия вазирининг ўринбосари


Иброҳимов Ш.Ғ.

-

молия вазирининг ўринбосари


Гадоев Э.Ф.

-

молия вазирининг ўринбосари


Аҳмедов Д.С.

-

молия вазирининг ўринбосари


Сатторов Ш.Ҳ.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари


Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 7 сентябрдаги

383-сон қарорига

2-ИЛОВА



Маъмурий-бошқарув аппарати тузилмасини

такомиллаштириш ва унинг ходимлари сонини

қисқартириш бўйича ҳудудий комиссиялар раҳбарлари

РЎЙXАТИ

Вилоят


Фамилияси, исми ва отасининг исми


Эгаллаб турган лавозими


Қорақалпоғистон Республикаси


Абдуллаев Ш.Ю.

молия вазирининг ўринбосари

Вилоятлар:



Андижон


Қуролов М.Я.

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Бухоро

Гадоев Э.Ф.

молия вазирининг ўринбосари


Жиззах

Дурнов Г.Г.

Президент Девонининг бош консультанти (келишув бўйича)


Қашқадарё

Қўчқоров Ж.А.

молия вазирининг ўринбосари


Навоий

Иброҳимов Ш.Ғ.

молия вазирининг ўринбосари


Наманган

Аҳмедов Д.С.

молия вазирининг ўринбосари


Самарқанд

Мирсафоев С.М.

адлия вазири


Сирдарё

Ғофуров Ш.Р.

макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг биринчи ўринбосари


Сурхондарё

Обидов О.О.

меҳнат вазири


Тошкент

Зинин В.И.

молия вазирининг ўринбосари


Фарғона

Сатторов Ш.Ҳ.

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари


Хоразм

Беганов В.С.

Давлат солиқ қўмитаси раиси


Тошкент шаҳри

Сайфиддинов Ж.Б.

молия вазири



Время: 0.1931
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск