ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / Автомобилсозлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.10.1998 й. 453-сон "ЎзЭксайд" Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.10.1998 й.

N 453


"ЎЗЭКСАЙД" ЎЗБЕКИСТОН-АМЕРИКА

ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Республикада юқори технологияли, экспортбоп аккумулятор ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзавтосаноат" уюшмасининг Жиззах аккумулятор заводи ишлаб чиқариш майдонларида 1-иловага* мувофиқ ишлаб чиқариш дастурига эга бўлган, Американинг "Эксайд" компанияси технологияси бўйича йилига 1 млн. дона қўрғошин-кислотали стартёр аккумулятор батареялари ишлаб чиқарадиган ва 8 минг тонна қўрғошин парчаларини қайта ишлаёдиган "Учқудуқ" Ўзбекистон-Америка қўшма корхонаси ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Лойиҳанинг 2-иловага мувофиқ асосий кўрсаткичларга эга бўлган, қуйидагиларни назарда тутувчи техник-иқтисодий асослари тасдиқлансин:

аккумулятор ишлаб чиқаришда тозаланган бирламчи қўрғошиндан, шунингдек фойдаланган аккумуляторлардаги қўрғошин парчаларини қайта ишлаб олинган иккиламчи қўрғошиндан фойдаланиш;

ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг 50 фоизини экпортга сотиш.


3. Қуйидагилар:

"Ўзавтосаноат" уюшмаси, "Жиззахаккумулятор" АЖ ва "Эксайд АБ Групп Лтд" компанияси томонидан устав фонди 14,7 млн. АҚШ доллари бўлган, Америка ва Ўзбекистон томонининг улуши тегишли равишда 51 ва 49 фоиздан тақсимланадиган, 3-иловага мувофиқ устав фонди тузилмасига эга бўлган "ЎзЭксайд" қўшма корхонасини ташкил этиш бўйича таъсис ҳужжатлари имзоланганлиги;

лойиҳани маблағ билан таъминлаш:

асбоб-ускуна ва технологиялар қийматинииг 85 фоизи - АҚШнинг "Эксимбанк"и суғурта қопламаси остида хорижий банкнинг тўлов муддати 10,5 йил бўлган кредитлари ҳисобига;

асбоб-ускуна ва технологиялар қийматининг 15 фоизи миқдоридаги аванс тўлов - "ЎзЭксайд" қўшма корхонаси устав фонди маблағлари ҳисобига;

фоидаланишдан олдинги чиқимлар ва реконструкция қилиш харажатлари - "ЎзЭксайд" қўшма корхонаси устав фонди маблағлари ҳамда тижорат банклари кредитлари ҳисобига амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки икки ой муддатда хорижий банкни танлаш бўйича тендер ўтказсин ва АҚШ "Эксимбанк"и суғуртаси билаи таъминлаш юзасидан тегишли кредит битими тузсин ҳамда қарз маблағларни белгиланган тартибда "ЎзЭксайд" қўшма корхонасига қайта молиялаштирсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги асбоб-ускуна ва технологиялар етказиб бериш юзасидаи "ЎэЭксайд" қўшма корхонаси ва "Эксайд АБ Групп Лтд" компанияси ўртасидаги контрактни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.


6-9. Маҳфий.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ушбу лойиҳани амалга ошириш учун жалб этиладиган кредитлар бўйича белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатини беришга вакил қилинсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати бўйича юридик хулоса берсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "ЎзЭксайд" қўшма корхонаси устав фондига биио ва иншоотлар тарзида мол-мулк киритиш мақсадида "Жиззахаккумулятор" АЖ акциялари пакетининг белгиланган тартибда таркиби ўзгартирилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги қўрғошин-кислотали стартёр аккумулятор батареялари ишлаб чиқарадиган ҳамда қўрғошин парчаларини қайта ишлайдиган "ЎзЭксайд" қўшма корхонаси лойиҳасини, маблағ билан таъмиллаш манбаларини ҳар йили аниқлаштирган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг 1999 йилги ва кейилги йиллар Инвестиция дастурига киритсин.


14. "ЎзЭксайд" қўшма корхонасига корхонани лойиҳалаш ва ишчи чизмалар бўйича қуришни айни бир вақтда амалга оширишга истисно тариқасида рухсат этилсин.


15. Белгилансинки, "ЎзЭксайд" қўшма корхонаси учун:

зарур миқдордаги қўрғошинни ва унинг қотишмаларини, Лондон Металлар Биржаси нархлари бўйича корхонага етказиб беришни Олмалиқ кон-металлургия комбинати;

қўрғошин парчалари (металл фракциялари) етказиб беришни "Ўзиккиламчиранглиметалл" акционерлик жамияти таъминлайди.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасилинг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                        И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.































Время: 0.2034
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск