Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.11.1998 й. 462-сон "Аҳолининг уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилишларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.11.1998 й.

N 462



АҲОЛИНИНГ УЙ-ЖОЙ-КОММУНАЛ

ХИЗМАТЛАР ВА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ

УЧУН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШЛАРИНИ

ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Аҳолининг уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилишларини яхшилаш, кўрсатиладиган хизматлар сифатини яхшилаш ҳамда аҳолини электр энергияси ва газ билан узлуксиз таъминлаш фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ушбу масалаларни ҳал этишдаги ролини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини биргаликда назорат қилиб бориш учун уй-жойлар эгалари ва квартирани ижарага олувчиларнинг (бундан кейин уй эгалари деб аталади) ўзини ўзи бошқариш жамоат органларини - Уй эгалари кенгашларини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилансинки, Уй эгалари кенгашлари уй эгалари томонидан уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси учун белгиланган тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун биргаликда жавоб берадилар.


2. Уй эгаларининг ўзини ўзи бошқариш жамоат органлари - Уй эгалари кенгашлари тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, Уй эгалари кенгашлари:

шаҳарларда - ҳар бир кўп квартирали уйда ёхуд уй-жой мавзесида ёки якка тартибда қурилган уй-жойлар жойлашган маҳаллада;

қишлоқ жойларда - фуқароларнинг мавжуд ўзини ўзи бошқариш органлари тасарруфидаги ҳудудларда (маҳаллаларда, қишлоқлар ва овулларда) ташкил қилинади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари уй эгаларининг ўзини ўзи бошқариш жамоат органларини - Уй эгалари кенгашларини белгиланган тартибда ташкил қилиш бўйича барча зарур ташкилий тадбирларнинг шу йил 1 декабргача амалга оширилишини таъминласинлар.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг "Ўзэнергияназорат" корхонаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва янгидан ташкил қилинаётган Уй эгалари кенгашлари билан биргаликда:

жорий йилнинг 15 декабригача, ҳар бир уй эгаси бўйича уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси учун шу йилнинг 1 ноябригача бўлган қарзлар юзасидан 2-иловадаги шаклга мувофиқ солиштириш далолатномаларини тузган ҳолда, ҳамма жойда хатлов ўтказсинлар;

1999 йил 1 декабргача хатлов маълумотларини умумлаштирсинлар, мавжуд қарзларни 2000 йил 1 январдан кечикмай тўлатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқсинлар ва уларни 3-иловага мувофиқ шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда уй-жой-коммунал хизматлар учун тўловларни ундиришнинг янги тартибини шу йил 1 декабргача ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.

Маълумот учун қабул қилинсинки, аҳолининг электр энергияси учун ҳисоб-китоблари Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги томонидан тасдиқланган ва Адлия вазирлиги 1997 йил 16 январда 298-сон билан рўйхатдан ўтказган "Маиший абонентлар билан электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш қоидалари"га мувофиқ амалга оширилади.


5. Аҳолининг уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси учун қарзларини хатлов якунларига кўра Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг "Ўзэнергияназорат" корхонаси бўлинмалари ҳокимликлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ўз тасарруфларидаги ҳудудларда ҳар бир уй эгаси билан шу йилнинг 1 ноябригача бўлган қарзларни 2000 йил 1 январгача тўлаш ва пеняларни ҳисобдан чиқариш юзасидан 4 ва 5-иловаларга мувофиқ шакллар бўйича шартномалар тузсинлар.


6. Пеняларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги сертификат шакли ва 5а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги Пеняларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги сертификатларни чиқариш, ҳисобга олиш, сақлаш ва бериш тартибини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


7. Белгилансинки:

уй-жой эгалари ва квартирани ижарага олувчилар уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси учун шу йилнинг 1 ноябригача йиғилиб қолган, тўлов муддати ўтиб кетган тўловлар бўйича пенялар тўлашдан озод қилинадилар;

уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси учун жорий йилнинг 1 ноябригача йиғилиб қолган, тўлов муддати ўтиб кетган қарзларни тўлаш учун (аҳолининг "Индексация" махсус счётларидаги омонатларидан муддатидан олдин олинган маблағлар фойдаланилиши мумкин. Улар тегишли банк томонидан, омонатчиларнинг топшириқномасига биноан, белгиланган намунадаги тўлов топшириқномаси асосида, нақдинасиз пул ўтказиш йўли билан уй-жой-коммунал хизматлар кўрсатувчиларга ва электр энергияси билан таъминловчиларга ўтказилади;

аҳоли томонидан уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси учун тўловлар фақат Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банки бўлимлари ҳамда тижорат банклари бўлимлари орқали, улар бўлмаган қишлоқ жойларда эса - "Ўзбекистон почтаси" давлат-акциядорлик компанияси бўлимлари орқали амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банки, тижорат банклари бўлимлари, "Ўзбекистон почтаси" давлат-акциядорлик компанияси бўлимлари иш ва тўловларни қабул қилишнинг аҳоли учун қулай бўлган жадвалларини, шу жумладан, кечки вақтларда, шунингдек шанба ва якшанба кунларида ташкил қилсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Уй эгалари кенгашларининг уй-жой-коммунал хизматлар ва электр энергияси учун тўловлар тўланишини назорат қилиш бўйича иш тажрибасини 1999 йил 1 мартгача умумлаштирсинлар ва зарурат бўлганда уларнинг фаолиятини ташкил қилишни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда 1999 йил 1 январгача:

Аҳолини электр энергияси учун, янги технологиядаги электр ҳисоблагичлардан фойдаланган ҳолда, олдиндан тўлаш тартибига асосланган кредит карточкалари бўйича ҳақ тўлашга ўтказиш дастури лойиҳасини;

газ ва сув ҳисоблагичларни жорий этиш ҳамда аҳоли ва корхоналар томонидан улардан фойдаланилиши юзасидан қўшимча чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўн кун муддатда амалдаги идоравий меъёрий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


11. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятларда Тошкент шаҳар ҳокимлари ушбу қарорнинг бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 4 ноябрдаги

462-сон қарорига

2-ИЛОВА


Уй эгалари кенгаши бўйича

кўп квартирали уй, уй-жой мавзеси ёки маҳалла


уй-жой коммунал хизматлар ва электр энергиясидан

фойдаланганлик учун уй эгалари ҳисобланган

мулкдорларнинг қарзларини хатлаш*

(1998 йил 1 ноябрдаги ҳолатга кўра, сўм ҳисобида)

Т/р


Уй эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми


Уй манзили


Қарзларнинг ҳаммаси


шу жумладан


ўтган йиллардаги қарзлар


1998 йил 10 ойидаги қарзлар


уй-жой-коммунал хизматлар учун


электр энергияси учун


улардан:


улардан:


ҳаммаси

ўтган йиллардаги қарзлар


1998 йил 10 ойидаги қарзлар


пеня


ҳаммаси


ўтган йиллардаги қарзлар


1998 йил 10 ойидаги қарзлар


пеня

1.















2.















3.















4.















5.















6.



































































Жами












________________________ тумани ҳокимлиги вакили

________________________ Уй эгалари кенгаши раиси

________________________ Уй-жойдан фойдаланиш ташкилоти (Уй-жойдан фойдаланиш бошқармаси, Уй-жойни тузатиш участкаси, Ижара корхонаси) вакили

________________________ "Ўзэнергияназорат" вакили


-------------------------

* уй-жойни тузатиш ташкилоти ва "Ўзэнергияназорат" бўлинмалари томонидан келгусида текширилади






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 4 ноябрдаги

462-сон қарорига

3-ИЛОВА




Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент

шаҳри бўйича уй-жой-коммунал хизматлар ва электр

энергиясидан фойдаланганлик учун уй эгалари

ҳисобланган мулкдорларнинг қарзларини хатлаш

(1998 йил 1 ноябрдаги ҳолатга кўра, сўм ҳисобида)

Т/р


Минтақа номи


Қарзларнинг ҳаммаси


шу жумладан


ўтган йиллардаги қарзлар


1998 йил 10 ойидаги қарзлар


уй-жой-коммунал хизматлар учун


электр энергияси учун


улардан:


улардан:


ҳаммаси

ўтган йиллардаги қарзлар


1998 йил 10 ойидаги қарзлар


пеня


ҳаммаси


ўтган йиллардаги қарзлар


1998 йил 10 ойидаги қарзлар


пеня

1.

Қорақалпоғистон Республикаси














вилоятлар:













2.

Андижон













3.

Бухоро













4.

Жиззах













5.

Қашқадарё













6.

Навоий













7.

Наманган













8.

Самарқанд













9.

Сурхондарё













10.

Сирдарё












11.

Тошкент













12.

Фарғона













13.

Хоразм













14.

Тошкент шаҳри














Республика бўйича жами













Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 4 ноябрдаги

462-сон қарорига

4-ИЛОВА




НАМУНА


140-сон шартнома


1998 йил 2 декабрь


Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Хўжаев кўчаси, 2-уй, 36-хонадонда яшовчи Абдуллаев Аҳмад Қудратович (кейинги ўринларда - Уй эгаси) бир томондан ва 10-уй-жойлардан фойдаланиш бошқармаси (кейинги ўринларда - Уй-жойлардан фойдаланиш ташкилоти) иккинчи томондан, мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:


1. Уй эгаси қуйидаги мажбуриятларни олади:

а) уй-жой-коммунал хизматлар учун йиғилиб қолган қарзларни илова қилинаётган жадвалга мувофиқ суммада ва муддатда 2000 йил 1 январгача узиш;

б) уй-жойлардан фойдаланиш ташкилоти томонидан кўрсатилган уй-жой-коммунал хизматлар учун жорий тўловларни белгиланган тарифлар ва муддатларга мувофиқ тўлаш.


2. Уй-жойлардан фойдаланиш ташкилоти қуйидаги мажбуриятларни олади:

а) уй эгасига уй-жой-коммунал хизматлар учун 1998 йил 1 ноябрдаги ҳолатга кўра муддати ўтиб кетган тўловлар бўйича йиғилиб қолган _________________ сўм миқдоридаги пенялар ҳисобдан чиқарилганлигини тасдиқловчи сертификат бериш;

б) белгиланган жадвалга мувофиқ Уй эгалари кенгашининг барча аъзолари томонидан қарзлар узилган тақдирда уй-жой-коммунал хизматлар узлуксиз кўрсатилишини таъминлаш.


3. Муддати ўтиб кетган қарзлар жадвалда белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда:

уй эгаси муддати ўтказиб юборилган қарзлар учун пеняларни ҳисобдан чиқариш бўйича имтиёзларга бўлган ҳуқуқини йўқотади;

муддати ўтиб кетган ҳар бир кун учун вақтида тўланмаган сумманинг 0,5 фоизи миқдорида пеня қўшилади;


Уй-жойлардан фойдаланиш ташкилоти, ҳақ тўлангандан сўнг улаш шарти билан, Уй эгасини (узиб қўйишдан уч кун аввал Уй эгасини хабардор қилган ҳолда) сув ва газ таъминоти манбаларидан узиб қўйиш ҳуқуқига эгадир.

Уй эгаси газ ва сув таъминоти манбаларини ўзбошимчалик билан улаб олган тақдирда, у амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.


4. Уй-жойлардан фойдаланиш ташкилоти томонидан уй-жой-коммунал хизматларнинг у ёки бу турлари кўрсатилмаган тақдирда Уй эгалари кенгаши номидан унинг Раиси билан Уй-жойлардан фойдаланиш ташкилоти ўртасида тузилган Далолатнома асосида уй эгалари ўша кунлар учун ҳақ тўламайдилар.

Уй-жойлардан фойдаланиш

ташкилоти номидан



Уй эгаси

А.Қ.Абдуллаев

10-уй-жойлардан фойдаланиш

бошқармаси бошлиғи

Р.А.Ғаниев



имзо, муҳр


имзо

(шартноманинг орқа томони)



НАМУНА


Уй-жой коммунал хизматлар учун

1998 йил 1 ноябргача йиғилиб қолган қарзларни узиш

ЖАДВАЛИ


(сўмларда)

Хизматлар номи


1998 йил

1 ноябрдаги қарзлар


Қарзларни ҳар ойда узиш жадвали


1999 йил 1 январгача


январь


февраль



2000 йил 1 январгача


1


2

3

4

5

6

7

Уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш


1500






Сув таъминоти


150






Газ таъминоти


180






Марказий иситиш


210






Иссиқ сув таъминоти


90






Канализация


90






Ахлатни олиб кетиш


60






Бошқа хизматлар (тури кўрсатилсин)


-






Жами:


2280

680

135

135

115






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 4 ноябрдаги

462-сон қарорига

4а-ИЛОВА




НАМУНА


Пеняни ҳисобдан чиқариш тўғрисида

СЕРТИФИКАТ


Серия GS                                                                              N 023548


Мазкур сертификат билан Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Хўжаев кўчаси, 2-уй, 36-хонадонда яшовчи Абдуллаев Аҳмад Қудратовичдан 1998 йил 2 декабрдаги 140-сон шартномага мувофиқ уй-жой-коммунал хизматлар учун 1998 йил ноябрдаги ҳолатга кўра муддати ўтган тўловлар бўйича йиғилиб қолган 1140 (бир минг бир юз қирқ) сўм миқдорида олинадиган пеня ҳисобдан чиқарилганлиги тасдиқланади.

10-уй-жойлардан фойдаланиш

бошқармаси бошлиғи

Р.А.Ғаниев

1998 йил 3 декабрь

имзо

муҳр

Уй-жой-коммунал хизматлар учун тўлов бўйича йиғилиб қолган қарзларни тўлаш юзасидан Шартнома тузилаётганда берилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 4 ноябрдаги

462-сон қарорига

5-ИЛОВА




НАМУНА


230 А-сон шартнома


1998 йил 2 декабрь


Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Хўжаев кўчаси, 2-уй, 36-хонадонда яшовчи Абдуллаев Аҳмад Қудратович (кейинги ўринларда - Уй эгаси) бир томондан ва Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси (кейинги ўринларда - Етказиб берувчи) директори А.С.Маҳмудов иккинчи томондан, мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:


1. Уй эгаси қуйидаги мажбуриятларни олади:

а) электр энергияси учун йиғилиб қолган қарзни илова қилинаётган жадвалга мувофиқ суммада ва муддатларда 2000 йил 1 январгача узиш;

б) Етказиб берувчи томонидан берилган электр энергияси учун жорий тўловларни белгиланган тарифлар ва муддатларга мувофиқ тўлаш.


2. Етказиб берувчи қуйидаги мажбуриятларни олади:

а) уй эгасига электр энергияси учун 1998 йил 1 ноябрдаги ҳолатга кўра муддати ўтиб кетган тўловлар бўйича йиғилиб қолган ______________ сўм миқдоридаги пенялар ҳисобдан чиқарилганлигини тасдиқловчи сертификат бериш;

б) белгиланган жадвалга мувофиқ Уй эгалари кенгашининг барча аъзолари томонидан қарзлар узилган тақдирда электр энергияси узлуксиз берилишини таъминлаш.


3. Муддати ўтиб кетган қарзлар жадвалда белгиланган муддатларда тўланмаган тақдирда:

уй эгаси муддати ўтиб кетган қарзлар учун пеняларни ҳисобдан чиқариш бўйича имтиёзларга бўлган ҳуқуқини йўқотади;

Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги томонидан тасдиқланган ва Адлия вазирлиги 1997 йил 16 январда 298-сон билан рўйхатдан ўтказган "Маиший абонентлар билан электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш қоидалари"га мувофиқ муддати ўтиб кетган ҳар бир кун учун пеня ҳисоблаб қўшилади.

Етказиб берувчи, ҳақ тўлангандан сўнг улаш шарти билан, Уй эгасини, (узиб қўйишдан уч кун олдин Уй эгасини хабардор қилган ҳолда) электр таъминоти манбаларидан узиб қўйиш ҳуқуқига эгадир.

Уй эгаси электр таъминоти манбаларини ўзбошимчалик билан улаб олган тақдирда, у амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.


4. Электр энергияси беришда узилишлар бўлган тақдирда ушбу кунлар учун Уй эгалари кенгаши номидан Раис билан Етказиб берувчи ўртасида тузилган Далолатнома асосида уй эгалари ўша кунлар учун ҳақ тўламайдилар.

Етказиб берувчи номидан

Уй эгаси


А.Қ.Абдуллаев

Тошкент шаҳар электр энергияси

корхонаси директори


А.С.Маҳмудов




имзо, муҳр


имзо

(шартноманинг орқа томони)



НАМУНА


Электр энергияси учун 1998 йил 1 ноябргача

йиғилиб қолган қарзларни тўлаш жадвали

(сўмларда)

Хизматлар номи


1998 йил 1 ноябргача бўлган қарзлар


Қарзларни ҳар ойда узиш жадвали


1999 йил 1 январгача


январь


февраль


2000 йил 1 январгача


1


2

3

4

5

6

7

Энергия билан таъминлаш


1800


480


110


110

110

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1998 й., N 11, 40-модда.








Время: 0.2250
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск