Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.1998 й. 491-сон "1999-2000 йилларда пахта навларини янгилаш ва жойлаштириш дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.11.1998 й.

N 491



1999-2000 ЙИЛЛАРДА ПАХТА НАВЛАРИНИ

ЯНГИЛАШ ВА ЖОЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИ

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Фанлар академияси уруғчиликни юритиш, пахта навларини жойлаштириш ва янгилаш ишида жиддий камчиликларга йўл қўймоқдалар. Пахтанинг рўйхатдан ўтказилган кўплаб турлари республиканинг турли минтақалари табиий-иқлим шароитларига жавоб бермайди, кам тола беради, вилтга ҳамда бошқа касалликлар ва зараркунандаларга чидамли эмас, толанинг технологик хоссаларига кўра халқаро андозаларга жавоб бермайди.

Ўзбекистон шарт-шароитларида экиладиган чигитларга қўйиладиган муҳим талаблардан бирига - уларнинг тезпишарлигига амалда аҳамият берилмаяпти.

Барқарор навни яратишдан бошлаб уни республиканинг аниқ минтақаларида тупроққлим шароитларига татбиқан жойлаштиришгача бўлган муддатлар орасидаги давр катталигича қолмоқда.

Генетика, селекция ва уруғчилик соҳасида илмий муассасалар фаолияти суст мувофиқлаштирилмоқда. Селекциячилар ва элита-уруғчилик хўжаликлари ходимларини иқтисодий рағбатлантириш тизимидан фойдаланилмаяпди. Селекция ва уруғчилик бўйича кадрлар тайёрлаш ишлари паст даражада олиб борилмоқда.

Янги навларни яратишда ва ишлаб чиқаришда хорижий селекциянинг энг яхши навларидан амалда фойдаланилмаяпди. Пахта етиштиришнинг нав технологиясига риоя қилинмаяпди. Тезпишар навлар уруғларининг етарлича суғурта фонди яратилмаяпди, натижада қайта экишда кўп ҳолларда сифатсиз техник чигитдан фойдаланилмоқда.

Пахта тозалаш заводларида пахта хом ашёсини қайта ишлашда ва уруғлик чигитни тайёрлашда навлар ва репродукциялар аралаштириб юборилишига йўл қўйилмоқда, уруғлик пахтани тозалаш режимига риоя қилинмаяпди. Дорилаш-туксизлантириш цехлари асбоб-ускуналарининг техник даражаси паст, бу экиладиган чигит сифати пасайишига олиб келмоқда.

Уруғчилик тизими зарур тарзда тартибга солинмаган, бу соҳада бозор муносабатларига ўтилмаган. "Уруғчилик тўғрисида" ва "Селекция ютуқлари тўғрисида"ги қонунлар талабларига риоя қилинмаяпди. Уруғчилик соҳасида ишлаб чиқариш ва фанни кооперациялаш йўлга қўйилмаган.

Минтақаларнинг тупроққлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, юқори сифатли тола параметрларига эга бўлган халқаро талабларга жавоб берадиган пахтанинг тезпишар, юқори ҳосилли, янги ва истиқболли навларини оқилона жойлаштириш, навларни янгилаш бўйича қатъий чора-тадбирларни амалга ошириш ва 1999-2000 йиллар ҳосили учун пахта экишга талаб қилинадиган уруғлик фондини тайёрлаш, шунингдек пахта уруғчилигини ташкил этишни тубдан яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Селекция, уруғчилик, навларни янгилаш, пахтанинг тола сифати юқори бўлган янги тезпишар навларини жорий этиш ва уларни мамлакатнинг турли тупроққлим шароитларида оқилона жойлаштириш соҳасидаги ишларни ҳар томонлама такомиллаштириш ва жадаллаштириш устувор давлат вазифаси ҳисоблансин.

Вилоятлар, туманлар ва хўжаликларнинг кўплаб раҳбарларининг, агросаноат комплекси мансабдор шахсларининг ўз масъулиятсизлигини, ишни ташкил этишдаги уқувсизлигини, агротехникани қўпол равишда бузишларни ноқулай об-ҳаво шароитларига ағдариш каби кенг ёйилган амалиёти қоралансин.

Пахта етиштириш ва уни парвариш қилишнинг илмий асосланган технологиясига қатъий риоя қилиниши учун шахсий жавобгарлик Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, хўжаликлар раҳбарлари зиммасига юклансин.


2. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказига:

селекция ва уруғчилик соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, уруғчилик, пахта навларини янгилаш ва жойлаштириш масалаларида барча манфаатдор муассасалар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

рўйхатдан ўтказилган ва истиқболли навларни янгилаш ва уларни жойлаштириш бўйича йиллик режаларни ишлаб чиқиш;

пахтанинг янги навларини рўйхатдан ўтказишга доир таклифларни янги навларнинг энг аввало тезпишарлик ва тола сифати кўрсаткичлари эксперт баҳолангандан кейин ҳар йили Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳайъатида кўриб чиқиш;

чигит ишлаб чиқариш ҳажмларини, уларнинг икки йиллик захирасини яратишни ҳисобга олган ҳолда белгилаш, уруғлик тайёрлаш, унга ишлов бериш ва тайёрлаш бўйича буюртмани ижрочиларгача етказиш;

чигитни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, тозалаш, навларга ажратиш, калибрлаш, сертификациялаш, қоплаш, сақлаш ва сотишни ташкил этиш, шунингдек уруғлик материал навининг софлиги ва кондицияси таъминланиши устидан назоратни амалга ошириш;

мулкчилик шаклларидан, хўжалик юритиш усулларидан ва идоравий бўйсунишидан қатьи назар, бирламчи, элита, оммавий уруғчилик ва чигитни қайта ишлаш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш;

уруғчилик ҳақидаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва тузатишлар тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш;

Қишлоқ хўжалиги экинларининг нав синови бўйича давлат комиссияси, "Ўздавуруғназоратмаркази" фаолиятини яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш юклансин.

Ушбу вазифаларни ҳал этиш мақсадида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг штатдаги ходимлари сони доирасида мустақил юридик шахс ҳуқуқига, Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда ҳудудий бўлинмаларига эга бўлган Республика пахта уруғчилиги бошқармасини ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.


3. Республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган 1999-2000 йилларда пахтанинг рўйхатдан ўтказилган ва истиқболли навларини 1-иловага мувофиқ жойлаштиришга доир таклифлари қабул қилинсин.

Суғурта ва захира уруғлик фонди яратиш мақсадида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси ва бошқа манфаатдор идоралар иштирокида юқори навли пахта хом ашёсини комиссия иштирокида банд қилиб қўйишга рухсат берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:

хўжаликларда фақат битта нав, туманларда иккитадан ва вилоятларда 4 тадан кўп бўлмаган рўйхатдан ўтказилган ва учта истиқболли пахта навлари экиладиган бир шароитда пахта навини янгалаш ва жойлаштиришнинг белгиланган тартибига қатъий риоя қилинишини таъминласинлар. Хўжаликлар, туманлар ва вилоятлар раҳбарларининг эътибори ушбу тартиб бузилган тақдирда уларга нисбатан республика қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўрилишига қаратилсин;

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги хатти-ҳаракатлари пахта нави аралашиб кетишига, навларни районлаштириш дастурида назарда тутилмаган навлар экилишига олиб келувчи хўжаликлар раҳбарлари ва бошқа масъул шахсларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

элита ва биринчи репродукцияли чигит етиштирувчи элита-уруғчилик хўжаликлари ишини алоҳида назорат остига олсинлар. Пахтанинг янги ва истиқболли навларини синашни илмий-текшириш институтларининг экспериментал базаларида, базавий хўжаликларда ва ҳудудида нав синаш участкалари жойлашган хўжаликларда ўтказсинлар.

Юқори сифатли, генетик жиҳатдан бир хил экиш материали олиш, шунингдек гўзанинг эркин ўсиши ва ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида элита чигитни ва уруғлик учун чигитни плёнка остига экиш тақиқлансин, уруғлик чигит етиштиришнинг илмий асосланган технологиясига қатъий риоя қилинсин.

1998 йилдаги давлат синовлари натижалари бўйича кечпишар навлар бир ой муддатда давлат реестридан чиқарилсин ва реестрга 3-иловага мувофиқ янги тезпишар пахта навлари киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси, "Пахтасаноат" республика илмий маркази:

1999 йил 1 мартгача уруғлик пахтани тозалашни тугалласинлар ва 5-иловага мувофиқ миқдорда экиладиган чигитни навларга ажратиш, туксизлантириш, калибрлаш ва марказлаштирилган ҳолда дорилашни таъминласинлар;

экиладиган чигитнинг белгиланган муддатларда вилоятлараро етказиб берилишини 6-иловага мувофиқ амалга оширсинлар;

келгуси йил фондида қоладиган чигитнинг сақланиши ва сифати устидан назоратни кучайтирсинлар;

1999 йил ҳосилидан бошлаб 2000 йилда экиш учун чигитнинг янги юқори ҳосилли тезпишар ва истиқболли навлари тайёрланишига биринчи даражали аҳамият берсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Фанлар академияси томонидан тақдим этилган янги ва истиқболли навларни фабрика синовидан ўтказиш ташкил этилишини таъминласинлар.


6. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси (Юсупбеков), Ўзбекистон Рссиубликаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (Ғаниев):

пахта тозалаш заводларига чигитни дориловчи воситаларнинг зарур миқдорларда ва белгиланган муддатларда етказиб берилишини таъминласинлар;

озиқлантирувчи моддалар нисбатига қатъий риоя қилган ҳолда азотли, фосфорли ва калийли ўғитларни биринчи навбатда илмий муассасаларнинг экспериментал хўжаликларига ва элита-уруғчилик хўжаликларига ҳамда товар пахта етиштирувчи хўжаликлар учун белгаланган нормадан 10 фоиз ортиқ миқдорда етказиб берсинлар.


7. Пахтанинг тезпишар навларининг юқори сифатли чигитини етиштириш ҳажмлари элита-уруғчилик хўжаликлари, илмий-текшириш муассасалари ва уларнинг экспериментал базалари ("Пахта" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, "Пахта селекция ва уруғчилиги" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистои Республикаси Фанлар академиясининг Ўсимликлар генетикаси ва экспериментал биологияси институти), янги ва рўйхатдан ўтказилган навлар бўйича уруғчилик хўжаликлари фаолиятининг асосий кўрсаткичи деб ҳисоблансин.

8. 1999 йил ҳосилидан бошлаб чигит етиштирувчи илмий муассасалар ва хўжаликларни рағбатлантириш тартибида уруғлик чигит унувчанликнинг биринчи классига мувофиқ бўлганда элита уруғлик учун пахта хом ашёси қийматинииг 100 фоизи, биринчи репродукцияли уруғлик учун - 75 фоизи, иккинчи репродукцияли уруғлик учун - 50 фоизи, учинчи репродукцияли уруғлик учун - 25 фоизи миқдорида устама белгилансин. Уруғлик унувчанлигининг иккинчи классига мансуб деб топилганда устама тегишли равишда икки бараварга камаяди.

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиётстат вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси бир ой муддатда:

навларнинг оригинаторлари бўлган илмий муассасалар ва бевосита уруғлик етиштирувчиларнинг ҳар бирининг уруғчиликни ташкил этиш ва юритиш ишига қўшган улушини ҳисобга олган ҳолда навли уруғлик учун устамалар тўлаш ва улар ўртасида тақсимлаш механизмини ишлаб чиқсинлар;

уруғлик учун уларнинг сифати узил-кесил текшириб чиқиш натижалари "Ўздавуруғназоратмаркази" томонидан тасдиқлангандан сўнг ҳақ тўласинлар;

селекциячиларни, уруғчиларни рағбатлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқсинлар ва киритсинлар.

Белгилансинки, 2012 йил 1 январдан бошлаб пахтачилик элита-уруғчилик лабораториялари ва хўжаликлари фаолиятини молиялаштириш уруғлик чигит навлари учун устамалар суммасидан ажратиладиган маблағлар ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари билан тузиладиган шартномалар бўйича хизматлар кўрсатишдан олинган бошқа даромадлар ҳисобига молиялаштирилади.

9. Маҳфий.


10. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, навларнинг оригинаторлари бўлган илмий муассасалар элита-уруғчилик хўжаликлари, пахта тозалаш заводлари, уруғчилик корпорациялари, ширкатлар ва бошқа тузилмалар билан биргаликда шартнома асосида элита уруғларнинг генетик жиҳатдан соф навлари етиштирилиши устидан назоратни таъминласинлар.


11. Қишлоқ хўжалиги экинларининг нав синови давлат комиссияси хорижий селекциянинг карантин текширувидан ўтган ва тезпишарлик талабларига жавоб берувчи энг яхши навларининг, шу жумладан, Исроилнинг "Гедера-5" ва "Гедера-10" навларининг ҳамда бошқа навларнинг жадаллаштирилган синовларини ўтказсинлар ҳамда уларни кенг экиш учун ёйиш имкониятларини ўрганиб чиқсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан Исроилнинг кўрсатиб ўтилган пахта навларини Исроил технологияси бўйича Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг ҳар бирида тегишли равишда 100 гектар ерда тажриба сифатида етиштириш юзасидан Исроил фирмалари билан контрактлар имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ватанимиз селекциясининг патентлар билан ҳимояланган чигит навлари оригинаторлари бўлган илмий муассасаларга ушбу навлардан хорижий мамлакатларда фойдаланиш бўйича чет эллик ҳамкорлар билан лицензия шартномалари тузишга рухсат берилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази давлат илмий-техника ва инновация дастурларини бир ой муддатда қайта кўриб чиқсинлар ва уларга тузатишлар киритсинлар, генетика, селекция ва уруғчилик масалалари билан шуғулланувчи илмий муассасалар саъй-ҳаракатларини 1999-2000 йилларда толасининг сифати юқори, жаҳон бозори талабларига жавоб берувчи тезпишар, юқори ҳосилли, касалликлар, зараркунандалар ва экстремал шароитларга чидамли навлар яратиш учун юқори самарали усуллар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланишга жамласинлар.


13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда:

Республика пахта уруғчилиги бошқармасини ва унинг вилоят бирлашмаларини кадрлар билан тўлдирсинлар, бинолар, алоқа воситалари ва автотранспорт билан таъминласинлар;

Вазирлик ҳузуридаги Республика пахта уруғчилиги бошқармаси тўғрисидаги Низомни белгиланган тартибда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.М.Олимжонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                      И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 25 ноябрдаги

491-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси вилоятларида 1999-2000

йиллар ҳосили учун пахтанинг рўйхатдан

ўтказилган ва истиқболли навларини

ЖОЙЛАШТИРИШ

минг гектар




Экин

майдони


Шу жумладан, навлар бўйича


1999

2000

Тезпишар навлар


С-4727


С-9070


Чим

бой-3010

Қирғи

зистон-3

Юлдуз


Тош

кент-6


Чим

бой-4101


1999


2000


1999

2000

1999

2000

1999

2000

1999

2000

1999

2000

1999

2000


Қорақалпоғистон Республикаси


145


145

120

121

0,2

0,3

8,9

10



2,3

3



2,5

3

Вилоятлар:


















Андижон


110

110







16

4,6







Бухоро


128,95

129




0,5





40

50

1

2,3



Жиззах


111

111

11

15

1,7

1







5,8

10



Қашқадарё


173

173









56

74





Навоий


44

44



21

23,7











Наманган


100

100







3,5

5







Самарқанд


97

97



20,4

12





5,9

5





Сурхондарё


120

120







0,3

1







Сирдарё


141

141









8

10

20

25



Тошкент


108

108











20

25



Фарғона


127

127











10

15



Хоразм


100

100









31,5

40





Жами


1505

1505

131

136

43,3

37,5

8,9

10

19,8

10,6

143,7

182

56,8

77,3

2,5

3

-------------------------

Эслатма: 1. Мазкур вилоят учун истиқболли навлар ажратиб кўрсатилган.

2. Бундан ташқари, минтақаларнинг тупроққлим шароитларини, амалда мавжуд бўлган уруғликни, экиш кампаниясининг боришини ҳисобга олган ҳолда, навларни жойлаштириш Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишган ҳолда аниқлаштирилиши мумкин.

Жадвал давоми

минг гектар



Шу жумладан, навлар бўйича


Тезпишар навлар


Оқдарё-5


С-6532


Ан-Боёвут


Наманган-77


Районлаштирилган навлар бўйича


1999 й.


2000 й.


1999 й.


2000 й.


1999 й.


2000 й.


1999 й.


2000 й.


1999 й.


2000 й.


Қорақалпоғистон Республикаси










133,9

137,3

Вилоятлар:












Андижон










16

4,6

Бухоро


28,5

5







43,8

57,8

Жиззах


2,3

2,8



80

55



100,8

82,8

Қашқадарё


0,7

5

8,6

16



10

24

75,3

119

Навоий






15

14,3



36

38

Наманган






1

3

20,4

35

24,9

43

Самарқанд


35,7

35







62

52

Сурхондарё








105

82,3

105,3

83,3

Сирдарё


1,3

5



90

77



119,3

117

Тошкент






10

21

15

10

45

56

Фарғона






2

3



12

18

Хоразм










31,5

40

Жами


42,8

52,8

8,6

16

198

173,3

150,4

151,3

805,8

849,8

Жадвал давоми

минг гектар

шу жумладан, навлар бўйича


ўртапишар навлар


Фарғона-3


С-6530


С-6524


175-ф


Шараф-75


Хоразм-126


Ан-

Ўзбекис

тон-4


Район

лаштирил

ган навлар

бўйича

жами


1999


2000


1999

2000


1999

2000

1999

2000

1999

2000

1999

2000

1999

2000

1999

2000

Қорақалпоғистон Республикаси










10


1

7,4



11

7,4

Вилоятлар:


















Андижон


75

55











0,1

1

75,1

56

Бухоро








15

10,2







15

10,2

Жиззах






10

24,2









10

24,2

Қашқадарё




70

40











70

40

Навоий










0,8

0,8





0,8

0,8

Наманган


39

25



23,8

10,8



1,2

1,2



5

6

96

43

Самарқанд


29

15













29

15

Сурхондарё
















0

0

Сирдарё






19

12



1

6





20

18

Тошкент


15

10



46,8

40









61,8

50

Фарғона


95

50

4,6

5

4,6

5









107,2

60

Хоразм




5

8



55

40

1,2

1

6

8



67,2

57

Жами


253

155

79,6

53

104,2

92

80

50,2

4,2

9

7

15,4

5,1

7

533,1

381,6

-------------------------

Эслатма: Фарғона-3 нави 2001 йилдан бошлаб нав жойлаштиришдан олиб ташланади.

Жадвал давоми

минг гектар


шу жумладан, навлар бўйича


кечпишар навлар


Бухоро-6


Термиз-31


Районлаштирилган навлар бўйича жами


1999 й.


2000 й.


1999 й.


2000 й.


1999 й.


2000 й.


Қорақалпоғистон Республикаси






0

0

Вилоятлар:








Андижон






0

0

Бухоро


70

60



70

60

Жиззах






0

0

Қашқадарё


24

6

2,5

6

26,5

12

Навоий


6

4



6

4

Наманган






0

0

Самарқанд






0

0

Сурхондарё




10

10

10

10

Сирдарё






0

0

Тошкент






0

0

Фарғона






0

0

Хоразм






0

0

Жами


100

70

12,5

16

112,5

86

Жадвал давоми

минг гектар


шу жумладан, навлар бўйича


истиқболли навлар


Фарғона-5


Оқдарё-6


Амрмуғон


Омад


Оққўрғон-2


Бели извор


1999 й.


2000 й.


1999 й.


2000 й.


1999 й.

2000 й.

1999 й.

2000 й.

1999 й.

2000 й.

1999 й.

2000 й.

Қорақалпоғистон Республикаси














Вилоятлар:














Андижон


12

21

3

6,4

1

10





2

10

Бухоро














Жиззах














Қашқадарё














Навоий




0,3

0,3









Наманган


2,5

12











Самарқанд


0,5

4,6

3,9

18,4



1

5





Сурхондарё




0,1

1

0,8

15,5



1,6

9



Сирдарё






0,5

4







Тошкент














Фарғона


10,4

47











Хоразм














Жами


25,4

84,6

7,3

26,1

2,3

29,5

1

5

1,6

9

2

10

Жадвал давоми

Шу жумладан, навлар бўйича


Янги навлар


улардан, Исроил навлари


Гедера-5


Гедера-10


1999 й.


2000 й.


1999 й.

2000 й.

1999 й.

2000 й.

Қорақалпоғистон Республикаси


0,1

0,3





Вилоятлар:








Андижон


0,9

2





Бухоро


0,15

1





Жиззах


0,2

3

0,1

1

0,1

1

Қашқадарё


1,2

2





Навоий


0,9

0,9





Наманган


3,6

2





Самарқанд


0,6

2





Сурхондарё


2,2

1,2





Сирдарё


1,2

2

0,1

1

0,1

1

Тошкент


1,2

2

0,1

1

0,1

1

Фарғона


0,4

2





Хоразм


1,3

3





Жами


13,95

23,4

0,3

3

0,3

3




Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 25 ноябрдаги

491-сон қарорига

3-ИЛОВА



1999 йил учун пахтанинг селекция навларини янгилаш

ДАСТУРИ


(Республика комиссиясининг таклифлари)

Т/р


Селекция навлари


Давлат реестрида минтақалар бўйича рўйхатдан ўтказилганлари (минтақалар бўйича районлаштирилганлари)


Республика комиссиясининг таклифлари


Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилсин (1999 йил учун районлаштирилсин)


1999 йил учун истиқболли деб ҳисоблансин


Давлат реестридан чиқарилсин (1999 йилда районлаштиришдан чиқариб ташлансин)


1


2


3


4


5


6


1

ОМАД


Самарқанд вилояти бўйича




2

ОРОЛ-1


Қорақалпоғистон Республикаси бўйича шўрланган ерлар учун




3

АРМУҒОН


Андижон ва Сурхондарё вилоятлари бўйича




4

ОҚДАРЁ-6



Самарқанд, Навоий вилоятлари бўйича



5

ХОРАЗМ-127



Хоразм вилояти бўйича



6

108-Ф

Қашқадарё вилояти бўйича



Қашқадарё вилояти бўйича


7

АН-415

Қашқадарё вилояти бўйича



Қашқадарё вилояти бўйича


8

АН-510

Бухоро вилояти бўйича



Бухоро вилояти бўйича


9

АН-ЎЗБЕКИСТОН-4

Жиззах, Наманган, Хоразм вилоятлари бўйича




Хоразм вилояти бўйича

10

ҚИЗИЛ РАВОТ

Хоразм вилояти бўйича



Хоразм вилояти бўйича


11

КАРШИ-8

Қашқадарё вилояти бўйича



Қашқадарё вилояти бўйича


12

9871-И

Сурхондарё вилояти бўйича




Сурхондарё вилояти бўйича


13

АШХОБОД-25

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари бўйича




Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари бўйича


14

НАМАНГАН-77

Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари бўйича




Андижон вилояти бўйича

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 25 ноябрдаги

491-сон қарорига

5-ИЛОВА



1998 йил ҳосили учун уруғлик чигит тайёрлаш

ТОПШИРИҒИ


Уруғларни тозалаш ва навларга ажратиш


Туксизлантириш ва калибрлаш


Дорилаш


Қорақалпоғистон Республикаси


23,0

1,5

12,6

Вилоятлар:





Андижон


16,0

10,0

10,0

Бухоро


16,0

2

10,5

Жиззах


6,0

5,5

6,0

Қашқадарё


25,0

3,0

12,0

Навоий


6,5

1,2

3,5

Наманган


11,0

5,0

8,5

Самарқанд


13,0

3,5

9,5

Сурхондарё


15,0

2,0

9,0

Сирдарё


10,5

6,0

9,0

Тошкент


12,0

4,0

10,0

Фарғона


18,0

4,0

10,0

Хоразм


12,0

3,5

10

Ҳаммаси


184,0

51,2

120,6

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 25 ноябрдаги

491-сон қарорига

6-ИЛОВА



1999 йил ҳосили учун уруғлик чигитни

вилоятлараро ташиш бўйича

ТОПШИРИҚ

тонна

Жўнатувчи (вилоят)


Олувчи (вилоят)


Навлар


Репродукция


Уруғлик миқдори


1


2

3

4

5

Қорақалпоғистон Республикаси

Жиззах

"С-4727"

Элита

5








.-"-

1

25



.-"-

2

30




Жами


60


Андижон

Қорақалпоғистон Республикаси

"Юлдуз"

3

200






Бухоро

"Юлдуз"

2

1000



"Тошкент-6"

3

100


Жиззах

"Тошкент-6"

Элита

5



.-"-

1

10



.-"-

2

70


Сирдарё

"Шараф-75"

3

100


Тошкеит

"Тошкент-6"

Элита

5



.-"-

1

70



.-"-

2

500



.-"-

3

500


Навоий

"Шараф-75"

3

250


Сирдарё

"Шараф-75"

3

100


Жиззах

"Тошкент-6"

1

10



.-"-

2

70


Наманган

"Қирғизистон-3"

2

350




Жами


3340

Бухоро

Навоий

"Бухоро-6"

1

100



.-"-

2

500




Жами


600

Қашқадарё

Бухоро

"Юлдуз"

.-"-

Элита

1

5

20



.-"-

2

2000



.-"-

3

1000


Самарқанд

"Юлдуз"

2

500


Сирдарё

"Юлдуз"

1

50


Фарғона

"С-6530"

2

200



.-"-

3

300


Хоразм

"С-6530"

1

100



.-"-

2

350




Жами


4525

Навоий

Бухоро

"С-9070"

3

20


Қорақалпоғистон Республикаси

"С-9070"

3

20






Жиззах

"Ан-Боёвут-2"

Элита

5



.-"-

1

70


Самарқанд

"С-9070"

2

150




3

1000




Жами


1265

Наманган

Андижон

"Ан-Ўзбекистон-4"

2

10


Сирдарё

"С-6524"

2

50



.-"-

3

1500




Жами


1560

Самарқанд

Бухоро

қдарё-5"

3

200


Жиззах

қдарё-5"

3

150


Қашқадарё

қдарё-5"

3

60


Сурхондарё

"Қирғизистон-3"

2

50



.-"-

3

100



қдарё-6"

3

10




Жами


570

Сурхондарё

Қашқадарё

"С-6532"

Элита

20



ққўрғон-2"

1

50



"Армуғон"

2

10



"Наманган-77"

Элита

5



.-"-

1

30



.-"-

2

300


Андижон

"Армуғон"

Элита

2



.-"-

1

20



Жами


437

Сирдарё

Андижон

"Ан-Боёвут-2"

2

40


Наманган

.-"-

2

25


Фарғона

.-"-

2

25




Жами


90

Фарғона

Сирдарё

"С-6524"

3

300


Жиззах

"С-6524"

Элита

5



.-"-

1

20



.-"-

2

50



.-"-

3

900


Тошкент

"Тошкент-6"

2

200



.-"-

3

800




Жами


2275

Хоразм

Қорақалпоғистон Республикаси

"Хоразм-126"

3

100






Бухоро

"175-ф"

Элита

5



.-"-

1

20



.-"-

2

1475




Жами


1600




Ҳаммаси


16322

Время: 0.1507
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск