ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Чехия Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Чехия Республикаси Ҳукумати ўртасида божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро кўмак тўғрисида Битим (Прага, 2003 йил 15 апрель)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Чехия Республикаси Ҳукумати ўртасида

божхона ишларида ҳамкорлик

ва ўзаро кўмак тўғрисида

БИТИМ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Чехия Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар; божхона Қонунларининг бузилиши улар тегишли давлатларининг иқтисодий, фискал, ижтимоий ва савдо манфаатларига зиён келтиришини эътироф этиб; божхона ҳуқуқбузарлигининг олдини олиш бўйича ва импорт божлари, солиқлар ҳамда йиғимларнинг ҳамда тўловларнинг тўғри ундирилишини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатлар уларнинг божхона органлари ўртасидаги ҳамкорликнинг янада самарали бўлиши мумкинлига ишонч ҳосил қилиб; Божхона ҳамкорлиги кенгашининг ўзаро маъмурий кўмак тўғрисида 1953 йил 5 декабрдаги Тавсияларини эътиборга олиб; шунингдек Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кафиллигида Гиёҳвандлик воситалари бўйича 1961 йилдаги келгуси ўзгартиш ва тўлдиришлари билан бирга Ягона Конвенция (ҳужжатнинг матни фақат рус тилида берилган), Психотроп моддалар бўйича 1971 йилдаги Конвенция (ҳужжатнинг матни фақат рус тилида берилган) қоидалари, шунингдек БМТнинг Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний юритилишига қарши кураш тўғрисида 1988 йилдаги Конвенциясининг (ҳужжатнинг матни фақат рус тилида берилган) қоидаларини эътиборга олиб; қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар.



ТУШУНЧАЛАР


1-модда


Ушбу Битим мақсадида қўлланиладиган атамалар қуйидагиларни англатади:


1. "Божхона Қонунлари" - товарлар, валюта ва бошқа бойликлар, халқаро почта жўнатмаларини импорт, экспорт ва транзит қилиш тартиби ёки божхона органлари тарафидан божхона божлари, солиқлар, йиғимлар ёки тўловлар, имтиёзлар бериш ёки тақиқ ва чеклашлар ўрнатишга, шунингдек товарларнинг Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари божхона чегаралари орқали ҳаракатланишини назорат қилишга тааллуқли ҳар қандай бошқа процедураларни тартибга солувчи ҳуқуқий меъёрларнинг мажмуи.


2. "Божхона божлари ва солиқлари" - қўлланиладиган божхона қонунларига мувофиқ солинадиган ва ундириладиган барча божлар, солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловлар.


3. "Божхона ҳуқуқбузарлиги" - божхона Қонунларини бузиш ёки бузишга бўлган ҳар қандай уриниш.


4. "Божхона органи" - Ўзбекистон Республикасида  Давлат божхона қўмитаси; ва Чехия Республикасида - Молия вазирлигининг Бош божхона директорати.


5. "Сўраётган божхона органи" - божхона ишида кўмаклашиш тўғрисида сўров билан мурожаат қилган Аҳдлашувчи Томоннинг божхона органи.


6. "Сўралаётган божхона органи" - божхона ишида кўмаклашиш тўғрисида сўров олган Аҳдлашувчи Томоннинг божхона органи.


7. "Назорат қилинадиган етказиб бериш" - Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари ҳудудлари орқали ноқонуний ёки гумон қилинаётган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ёки уларнинг ўрнини босувчи моддаларни уларнинг ваколатли органларини хабардор қилган ҳолда гиёҳвандлик воситалар ва психотроп моддаларнинг бундай ноқонуний юритилишида иштирок этувчи шахсларни фош

...
Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск