ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Корея Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида тутиб топшириш тўғрисида Шартнома (Тошкент, 2003 йил 12 февраль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси билан

Корея Республикаси ўртасида

тутиб топшириш тўғрисида

ШАРТНОМА


Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси (бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар), икки мамлакат ўртасида жиноятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича янада самаралироқ ҳамкорликка ҳамда ҳуқуқбузарларни тутиб топшириш тўғрисида шартномани тузиш орқали тутиб топшириш соҳасида икки мамлакат ўртасидаги муносабатларга кўмаклашиш истагида, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Тутиб топшириш мажбурияти


Ҳар бир Томон ушбу Шартнома қоидаларига мувофиқ бошқа Томонга айблов қўйиш, суд жараёни ёки тутиб топширишни тақозо этадиган ҳуқуқбузарлик учун жазони ўташ мақсадида сўраётган Томон талаб қилаётган исталган шахсни бошқа Томонга тутиб топширишга розидир.



2-модда. Тутиб топширишни тақозо

этадиган ҳуқуқбузарликлар


1. Ушбу Шартнома мақсадларида сўров келиб тушган вақтда иккала Томон қонунчилигида камида бир йил озодликдан маҳрум этиш ёки янада жиддийроқ жазо белгиланган ҳуқуқбузарликлар учун тутиб топширишга олиб келадиган ҳуқуқбузарликлар саналади.


2. Тутиб топшириш тўғрисида сўров Сўраётган Томон суди томонидан тутиб топширишни тақозо этадиган ҳар қандай ҳуқуқбузарлик учун озодликдан маҳрум этиш тўғрисида ҳукм чиқарилган шахсга тааллуқли бўлса, жазонинг қолган ўташ муддати фақат 4 ойдан кам бўлмаган тақдирдагина тутиб топшириш амалга оширилади.


3. Ушбу модда мақсадларида ҳаракат иккала Томоннинг қонунчилигига қарши қаратилган ҳуқуқбузарлик эканлигини аниқлаш учун қуйидагиларнинг аҳамияти йўқ:


(а) Томонларнинг қонунчилиги ҳуқуқбузарликни ташкил этадиган ҳудди ана шундай тоифадаги ҳуқуқбузарлик доирасида хулқ-атоворни белгилайдими ёки ҳуқуқбузарлик шундай атама билан номланадими;

(b) тутиб топширилиши сўралаётган шахсга қарши тахмин қилинаётган хулқ-атоворнинг мажмуи эътиборга олиниши лозим ва бу Томонларнинг қонунчилиги бўйича ҳуқуқбузарлик унсурлари фарқ қиладими.


4. Агар шахснинг тутиб топширилиши солиқ, божхона, валютага оид ёки бошқа молиявий қонунчиликка қарши ҳуқуқбузарлик учун талаб қилинаётган бўлса, Сўралаётган Томон қонунчилиги Сўраётган Томоннинг қонунчилиги каби шундай солиқлар ёки мажбуриятларни ёхуд солиқ, бож, божхона ёки валюта қоидаларини кўзда тутмаганлиги асосида тутиб топшириш рад этилмайди.


5. Агар ҳу

...
Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск