ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.02.2006 й. 16-сон "Қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари бажарилишининг самарали мониторинги олиб борилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.02.2006 й.

N 16



ҚИЙМАТ ВА МОДДИЙ

БАЛАНСЛАРНИНГ ТАСДИҚЛАНГАН

ПАРАМЕТРЛАРИ БАЖАРИЛИШИНИНГ

САМАРАЛИ   МОНИТОРИНГИ   ОЛИБ

БОРИЛИШИНИ          ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қайд этилсинки, қайта-қайта кўрсатмалар ва топшириқлар берилаётганлигига қарамай, қиймат ва моддий балансларнинг тайёрланаётган лойиҳалари сифати ва асосланишига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, ахборот-таҳлил департаментлари, тегишли вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари томонидан зарур даражада эътибор берилмаяпти.

Ишларнинг бундай аҳволи 2006 йилга нефть ва газ конденсати, табиий газ, нефть маҳсулотлари ресурслари ва уларни тақсимлаш балансларини тасдиқлашда асосли танбеҳлар берилишига, шунингдек 2006 йилда пахта толаси ишлаб чиқариш ва етказиб бериш балансини кўриб чиқиш чўзилиб кетишига олиб келди.

Қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари бажарилиши устидан назорат қилиш расмиятчилик тусини олмоқда, уларнинг бажарилишига тўсқинлик қилаётган сабабларни аниқлаш учун иқтисодиёт тармоқларидаги ишларнинг аҳволи етарлича таҳлил қилинмаяпти, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан тезкорлик билан зарур чора-тадбирлар кўрилиши таъминланмаяпти.

Кўрсатиб ўтилган камчиликларни тугатиш, баланслар лойиҳалари сифатли тайёрланиши учун мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш, қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари бажарилишининг самарали мониторинги олиб борилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2006 йилга нефть ва газ конденсати, табиий газ, нефть маҳсулотлари ресурслари ва уларни тақсимлаш, пахта толаси ишлаб чиқариш ва етказиб бериш баланслари лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилиши таъминланмаганлиги учун:

Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири Р.М. Мамадалиевга ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири вазифасини бажарувчи Ў.И. Барноевга, Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Р.Ш. Акбархўжаевга кўрсатиб ўтилсин;

"Ўзбекнефтгаз" миллий-холдинг компанияси раиси А.А. Азизов, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси раиси Э.З. Зикриёев, Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари У.У. Розуқулов, Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари А.Х. Салимов қатъий огоҳлантирилсин.


2. 2006 йилга нефть ва газ конденсати, табиий газ, нефть маҳсулотлари ресурслари ва уларни тақсимлаш, пахта толаси ишлаб чиқариш ва етказиб бериш баланслари лойиҳаларини ишлаб чиқишда йўл қўйилган камчиликлар учун Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари ахборот-таҳлил департаментининг етакчи мутахассиси З.З. Аброровга, Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси Т.А. Йўлдошевга ҳайфсан берилсин.


3. Қуйидагилар:

қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари бажарилишининг йил чораги ва ойлик жадваллар асосидаги мониторингини олиб бориш;

жадвалларга мувофиқ қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган кўрсаткичлари бажарилиши ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари томонидан кўриб чиқилиши ва уларни сўзсиз бажариш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўриш, шунингдек тегишли вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва мансабдор шахсларига нисбатан жавобгарлик чора-тадбирларини белгилаш;

жадвалларга мувофиқ балансларнинг тасдиқланган параметрлари бажарилишини йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Президиумида кўриб чиқиш тартиби жорий этилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда қиймат ва моддий баланслар параметрлари йил чорагида ва ҳар ойда бажарилишининг жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги (Розуқулов) манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда:

қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари бажарилишининг ҳар чораклик мониторингини;

қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари бажарилиши тўғрисидаги таҳлилий ахборот қолоқликнинг аниқ сабаблари кўрсатилган ҳолда, шунингдек мавжуд муаммоларни ҳал этишга доир таклифлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда ҳисобот ойидан (чорагидан) кейинги ойнинг 10-кунигача киритилишини таъминласин.

6. Қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари бажарилишининг йил чораги ва ойлик жадваллар асосидаги мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Белгилансинки, тегишли вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментлари мудирлари ва масъул ходимлари қиймат ва моддий балансларнинг тасдиқланган параметрлари жадвалларга мувофиқ ўз вақтида бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев















































Время: 0.2058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск