ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Давлат кадастрлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2006 й. 242-сон "Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.11.2006 й.

N 242



ТЕХНОГЕН ХАВФ ЮҚОРИ БЎЛГАН ЗОНАЛАР

ДАВЛАТ КАДАСТРИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


(Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли ишлаб чиқариш

объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"

2006 йил 28 сентябрдаги ЎРҚ-57-сон Қонуни)



Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида" 2006 йил 28 сентябрдаги ЎРҚ-57-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим давлат кадастрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2005 йил 30 июндаги 152-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 6-7-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 22 ноябрдаги

242-сон қарорига

ИЛОВА



Техноген хавф юқори бўлган зоналар давлат

кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"5. Ўзбекистон Республикасининг "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ белгиланган хавфли ишлаб чиқариш объектларида рўй бериши мумкин бўлган техноген ҳодисалар (ёнғинлар, портлашлар, хавфли зарарли моддаларни ташқарига чиқариш, бинолар, иншоотлар, техник қурилмалар ва шу кабилар) зоналари ҳамда:

а) радиоактив моддалар ва материаллар ишлаб чиқариладиган, улардан фойдаланиладиган, улар қайта ишланадиган, ҳосил бўладиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилиб ташланадиган объектлар;

б) барча турдаги саноат электр қурилмалари қўлланадиган объектлар;

в) гидротехника иншоотларидан, шу жумладан йирик корхоналар чиқиндихоналари ва тиндиргичларидан фойдаланиладиган объектлар;

г) ионли нурланишлар манбаларидан фойдаланиладиган объектлар;

д) фавқулодда вазиятларга (сув, газ, иссиқлик ва электр энергияси таъминотининг тўхтаб қолишига, уй-жой массивларини сув босишига, канализация ва сувни тозалаш тизимларининг ишдан чиқишига) олиб келувчи бузилишлар (зарарланишлар) содир бўлиши мумкин бўлган объектлар ТХЮЗДК объектлари ҳисобланади".


2. 6-банднинг иккинчи хатбошидаги, 12-банднинг биринчи хатбошидаги, 26 ва 28-бандлардаги, шунингдек Низомга иловадаги "хавфли ишлаб чиқариш объектларидан" ва "хавфли ишлаб чиқариш объектлари" сўзлари тегишли равишда "объектлардан" ва "объектлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. 12-банднинг иккинчи хатбошидаги, 20-банднинг иккинчи хатбошидаги, 21-банднинг саккизинчи хатбошидаги, 22-банднинг тўртинчи хатбошидаги, 26-банддаги "хавфли ишлаб чиқариш объектларини", "хавфли ишлаб чиқариш объектларининг", "хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги", "хавфли ишлаб чиқариш объектлари" сўзлари тегишли равишда "объектларни", "объектларнинг", "объектлардаги", "объектлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 21-банднинг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошидаги, 22-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошидаги "хавфли ишлаб чиқариш объектининг", "хавфли ишлаб чиқариш объектини" сўзлари тегишли равишда "объектнинг", "объектни" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 46-47-сон, 460-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 11, 88-модда.






































Время: 0.2129
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск