ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Эрон Ислом Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида Битим (Тошкент, 2001 йил 17 август)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати

ўртасида ҳаво қатнови тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар, Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисида 1944 йилнинг 7 декабрида (16/09/1323) Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Конвенциянинг иштирокчилари бўлган ҳолда, ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасида ва ҳудуларидан ташқарида ҳаво қатновини йўлга қўйиш мақсадида, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Атамалар


Ушбу Битимнинг мақсадларида:


а) "Конвенция" атамаси - Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисида 1944 йилнинг 7 декабрида (16/09/1323) Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Конвенцияни (ҳужжатнинг матни фақат рус тилида берилган) англатади ва шу Конвенциянинг 90-моддасига мувофиқ қабул қилинган Иловаларни ва ҳар икки Аҳдлашувчи Томон учун қай даражада кучда бўлиб, 90 ва 94-моддаларга биноан Конвенцияга ёки унинг Иловаларига киритилган ҳар қандай тузатишни ўз ичига олади;


b) "авиация маъмурлари" атамаси - Ўзбекистон Республикасига нисбатан - Фуқаро авиацияси Бош Директорини ва ҳозирги вақтда шу Бош директор томонидан бажарилаётган вазифаларни амалга ошириш ваколатига эга бўлган шахс ёки ташкилотни, Эрон Ислом Республикасига нисбатан - Фуқаро авиацияси ташкилотини ва ҳозирги вақтда айтиб ўтилган Ташкилот томонидан бажарилаётган вазифаларни амалга ошириш ваколатига эга бўлган шахс ёки ташкилотни англатади;


с) "тайинланган авиакорхона" атамаси - ушбу Битимнинг 3-моддаси қоидаларга мувофиқ тайинланган ва ваколатга эга бўлган авиация корхонасини ёки бир нечта авиакорхоналарини англатади;


d) "ҳажм" атамаси - ҳаво кемасига нисбатан ҳаво кемасининг бутун йўналиш бўйлаб ёки йўналишнинг бир қисмидаги юк ташишни таъминлайдиган тижорий иш юклашни англатади ва "ҳажм" атамаси "келишилган қатновга" нисбатан, шу қатновларда фойдаланилаётган ҳаво кемасининг ҳажмини маълум бир вақт мобайнида белгиланган йўналиш бўйлаб ёки унинг бир қисми бўйича амалга оширадиган парвозларнинг такрорийлигига кўпайтириш туфайли келиб чиққан ҳажмни англатади;


е) "ҳудуд" атамаси - ҳар бир Аҳдлашувчи Томонга нисбатан ўша Томоннинг суверенитети остида бўлган ер сатҳи ва сувларни ҳамда уларнинг устидаги ҳаво бўшлиғини англатади;


f) "ҳаво қатнови", "халқаро ҳаво қатнови", "авиакорхона" ва "нотижорий мақсадларда тўхташ" атамалари - Конвенциянинг 96-моддасида уларга тегишли равишда кўрсатиб ўтилган маъноларни англатади;


g) "тариф" атамаси - йўловчилар, багаж ва юкларни ташиш учун тўланадиган қийматни ҳамда бу қийматларни қўллаш шартларини, жумладан, агентлик шартларни ва бошқа қўшимча хизматлар учун тўланадиган ҳақларни ва шартларни англатади. Почта ташиш ҳақи ва шартлари бундан мустаснодир;


h) "келишилган қатнов", "белгиланган йўналишлар" атамалари - ушбу Битимнинг Иловасида белгиланган йўналишлар бўйича мунтазам ҳаво қатновига тегишли равишда англатади;


i) "тўғри транзит" атамаси Конвенциянинг 96-моддасида унга қаратилган маъноларни англатади.

Ушбу Битимнинг Иловаси мазкур Битимнинг таркибий қисми ҳисобланади ва бошқа маъно кўзда тутилмаган бўлса ушбу Битимга мурожаат этилган барча ҳолларда Илова ҳам назарда тутилади.



2-модда. Ҳуқуқларнинг берилиши


1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга қуйидаги ҳуқуқларни бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси мунтазам халқаро ҳаво қатновини йўлга қўйиши учун беради:

а) бошқа Аҳдлашувчи Томон давлатининг ҳудудидан қўнмасдан учиб ўтиш;

b) айтиб ўтилган ҳудудда нотижорат мақсадларида қўниш;

с) халқаро йўналишдаги йўловчиларни, юкларни ва почтани олиш ва тушириш мақсадида ушбу Битимга илова қилинган йўналишлар Жадвалида белгиланган манзилларда юқорида қайд этилган ҳудудда қўниш.


2. Ушбу Битимга илова қилинган йўналишлар Жадвалида кўрсатилган оралиқдаги ва ташқаридаги манзилларда тижорий ҳуқуқлардан фойдаланиш масаласи Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари ўртасида ўтказиладиган музокаралар ва уларнинг келишуви асосида

...
Время: 0.0167
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск