ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Словакия Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Словакия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳаво транспорти тўғрисида Битим (Братислава, 1997 йил 17 январь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Словакия Республикаси Ҳукумати ўртасида

ҳаво транспорти тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Словакия Республикаси Ҳукумати, қуйида "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар, 1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг (ҳужжатнинг матни фақат рус тилида берилган) қатнашчилари бўлгани ҳолда ва ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасида ва ҳудудлардан ташқарида ҳаво қатновларини йўлга қўйиш ва уларни амалга ошириш мақсадида Битим тузиш истагида, қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Атамалар


Агар матнда бошқа мазмун кўзда тутилмаган бўлса, ушбу Битимнинг қўлланилиши ва изоҳлари мақсадида:


а) "Конвенция" атамаси 1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни англатади ва ўша Конвенциянинг 90-моддасига биноан қабул қилинган ҳар қандай Иловани, ҳар икки Аҳдлашувчи Томон учун қай даражада кучга эгалиги ва эътироф этилганлигига қараб, 90 ва 94-моддаларга биноан Конвенцияга ёки унинг Иловаларига киритилган ҳар қандай тузатишни ўз ичига олади;


b) "авиация маъмурлари" атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан Фуқаро авиациясининг Бош Директорини, Словакия Республикасига нисбатан - Транспорт, почта ва алоқа вазирлигининиг Фуқаро авиацияси бўлимини; ёки ҳар икки ҳолда юқорида уқтириб ўтилган маъмурлар бажарадиган вазифани амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни англатади;


с) "тайинланган авиакорхона" атамаси ушбу Битимнинг 2-моддасига мувофиқ белгиланган йўналишлар бўйича халқаро ҳаво қатновларини амалга оширадиган ва ушбу Битимнинг 3-моддасига биноан бир Аҳдлашувчи Томон иккинчи Аҳдлашувчи Томонни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда тайинлаган авиакорхонани англатади;


d) "ҳудуд", "ҳаво қатнови", "халқаро ҳаво қатнови", "авиакорхона" ва "нотижорий мақсадларда тўхташ" атамалари Конвенциянинг 2 ва 96-моддаларида кўрсатиб ўтилган маъноларни англатади;


е) "ҳажм" атамаси "келишилган қатновларга" нисбатан шундай қатновларда ишлатилаётган ҳаво кемасининг белгиланган вақт ичида ва йўналиш ёки йўналишнинг бир қисмида амалга оширган ҳамда қатновларнинг такрорийлиги орқали кўпайтирилган иш ҳажмини англатади;


f) "келишилган қатновлар" атамаси ушбу Битимнинг Иловасида белгиланган йўналишлар бўйича йўловчилар, юк ва почтани алоҳида ёки биргаликда ташиш учун жадвалга биноан амалга ошириладиган ҳаво қатновларини англатади;


g) "белгиланган йўналишлар" атамаси ушбу Битимнинг Иловасидаги йўналишлар жадвалида белгиланган йўналишаларни англатади;


h) "Илова" атамаси ушбу Битимга киритилган Иловани ёки ушбу Битим 19-моддасининг қоидаларига мувофиқ киритилган тузатишларни англатади. Илова ушбу Битимнинг ажралмас қисми бўлиб, барча Битимга тегишли кўрсатмаларни ўз ичига олади;


i) "тариф" атамаси йўловчилар ва юк ташиш учун тўланадиган қийматни ва ўша қийматлар қўлланадиган қоидаларни англатиб, у ўз ичига ташувчи томонидан ҳаво ташувларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бошқа қўшимча хизматлар қийматини ва чипталарни сотиш учун сарфланадиган воситачилик ҳақини олади, бироқ почта ташиш учун тўланадиган хизмат ҳақи ёки қоидалари бундан мустаснодир.



2-модда. Ҳуқуқларнинг берилиши


1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналарига белгиланган йўналишлар бўйича халқаро ҳаво қатновларини амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларни беради:

а) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан қўнмаган ҳолда учиб ўтиш;

b) юқорида айтиб ўтилган ҳудудда нотижорий мақсадларда қўниш;

с) юқорида айтиб ўтилган ҳудудда Илованинг йўналишлар жадвалида белгиланган йўналишлардаги манзилларда йўловчилар, йўловчилар юки олиш учун тижорий мақсадда қўниш.


2. Ушбу Битимнинг ҳеч қайси бир қоидаси бир Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонасига ҳақ эвазига ёки ёлланиш йўли билан Аҳ

...
Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск