ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Туркия Республикаси /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Жумҳурияти Ҳукумати ўртасида тузилган ҳаво транспорти тўғрисидаги Битим (Анқара, 1994 йил 23 июнь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Туркия Жумҳурияти Ҳукумати ўртасида

тузилган ҳаво транспорти тўғрисидаги

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, Туркия Жумҳурияти Ҳукумати, 1944 йил 7 декабрда Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни (ҳужжатнинг матни фақат рус тилида берилган) ва Халқаро Транзит Ҳаво Қатнови тўғрисидаги Битимни тан олган ҳолда, Фуқаро авиацияси соҳасида ўзаро алоқаларини ривожлантириш ва ўзларининг тегишли ҳудудлари ўртасида ва ҳудудларидан ташқарида ҳаво қатновини йўлга қўйиш мақсадида Битим тузиш истагида, қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Атамалар


1. Агар матнда бошқа мазмун кўзда тутилмаган бўлса, ушбу Битимнинг мақсадлари йўлида:

a) "Конвенция" атамаси 1944 йил 7 декабрда Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни англатади ва унга ушбу Конвенциянинг 90-моддасига мувофиқ киритилган ҳар қандай иловани ҳамда ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон қай даражада эътироф этишига қараб, Конвенциянинг 90 ва 94-моддаларига мувофиқ Иловаларга ва Конвенцияга киритилган ҳар қандай тузатишни ўз ичига олади;

b) "авиация маъмурлари" атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан Фуқаро Авиацияси Бош директорини ва юқорида уқтириб ўтилган маъмурлар бажарадиган ишларни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни англатади, Туркия Жумҳуриятига нисбатан Алоқа ва Транспорт Вазирини ёки юқорида уқтириб ўтилган Вазир бажарадиган ишларни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни англатади;

c) "тайинланган авиакорхоналар" атамаси ушбу Битимнинг 3-моддасига мувофиқ тайинланган ва ваколат берилган авиация корхоналарини англатади;

d) "ҳудуд" атамаси Конвенциянинг 2-моддасида кўрсатиб ўтилган мазмунни англатади;

e) "ҳаво қатнови", "халқаро ҳаво қатнови", "авиакорхона" ва "нотижорий мақсадларда тўхташ" атамалари Конвенциянинг 96-моддасида уқтириб ўтилган мазмунни англатади;

f) "ҳажм" атамаси:

- ҳаво кемасига нисбатан шу ҳаво кемасининг йўналишда ёки йўналишнинг бир қисмидаги юк олиш қобилиятини англатади;

- "ҳажм" атамаси белгиланган ҳаво қатновига нисбатан ишлатилганда ҳаво кемасининг шундай қатновлар мобайнида фойдаланиладиган ҳажми шу ҳаво кемаси парвозларининг берилган маълум бир вақт мобайнида кўп марталаб парвозлари ва йўналиш ёки йўналишнинг маълум бир қисмига бўлган нисбатини англатади;

g) "йўловчиларни ташиш" атамаси йўловчилар, юк ва почтани ташишни англатади;

h) "тариф" атамаси йўловчи, йўловчи юки ва юкларни ташиш учун тўланадиган қийматларни ва бу қийматлар қўлланиладиган тартиб-қоидаларни англатади ва вакиллик учун қўшимча хизмат ва воситачилик шартлари қийматини ва қўшимча хизматлар учун тўланадиган хизмат ҳақини ўз ичига олади, бироқ почтани ташиганлик учун тўланадиган ҳақ ва тартиб-қоидалар бундан мустасно.



2-модда. Ҳуқуқлар бериш


1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга ушбу Битимнинг 1-сон Иловасида кўрсатилган йўналишлар бўйича ҳаво йўлларидан фойдаланиш мақсадида ушбу Битимда тавсифланган ҳуқуқларни беради.

Бундай йўллар ва йўналишлар бундан буён матнда "шартлашилган йўллар" ва "белгиланган йўналишлар" деб аталади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари халқаро ҳаво йўлларидан фойдаланиш чоғида:

a) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан қўнмаган ҳолда учиб ўтиш;

b) айтиб ўтилган ҳудудда тижоратга тааллуқли бўлмаган мақсадда қўниш;

c) ушбу Битим 1-сон Иловасида кўрсатиб ўтилган ҳудуддаги белгиланган манзилларда йўловчилар, йўловчи юки, юк ва почта олиш ёки тушириш мақсадида тўхташ.


2. Ушбу модда 1-бандининг ҳеч қайси қоидаси бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналарига ҳақ эвазига ёки ёлланиш йўли билан ҳаво кемасига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги бир манзилдан иккинчи манзилга бориш учун мўлжалланган йўловчилар, йўловчи юки, юк ёки почта олиш ҳуқ

...
Время: 0.0282
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск