ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Буюк Британия ва Шимолий Ирландия /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ҳукумати ўртасида сармояларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида Битим (Лондон, 1993 йил 24 ноябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Буюк Британия ва Шимолий Ирландия

Бирлашган Қироллиги Ҳукумати ўртасида

сармояларни ўзаро рағбатлантириш

ва ҳимоя қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ҳукумати

бир давлат фуқароларининг ва ширкатларининг иккинчи давлат ҳудудида катта сармоялари учун қулай шарт-шароит яратишини истаб;

халқаро келишувга мувофиқ бундай сармояларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш шахсий тадбиркорлик ташаббусини рағбатлантиришга ва ҳар икки мамлакатнинг гуллаб-яшнашига кўмаклашишини тан олиб;

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Тавсифлар


Ушбу Битим мақсадлари учун:


а) "Сармоялар" атамаси мулкининг барча хилларини, шу жумладан, истисно бўлмаган:


- кўчириб бўладиган ва кўчмас мулк, унинг барча ҳуқуқлари билан яъни ипотека сингари қарз учун мулкни ушлаб туриш ёки гаров ҳуқуқи;

- акционерлик ширкатларнинг акциялари, капитали, облигациялари ёки ширкатларда иштирок қилишининг ҳар қандай бошқа шакллари;

- пуллик талаб ёки молиявий қийматга эга ҳар қандай фаолиятга контракт доирасидаги талаб;

- интеллектуал мулк ҳуқуқи, "гудвил", технологик жараёнлар ва "ноу-хау";

- қонунга мувофиқ ёки контрактга асосан берилган ишли концессиялар, жумладан табиий бойликларни излаб топиш, ишлов бериш, қазиб олиш ва улардан фойдаланиш концессияларини қўшган ҳолда;

Сармояланаётган мулк шаклининг ўзгартирилиши, унинг сармоя хусусиятини ўзгартирмайди ва "сармоя" атамаси ушбу Битим кучга киришидан олдин ҳам, ундан кейин ҳам, амалга оширилган барча сармояларни қамраб олади.

б) "даромадлар" атамаси сармоядан олинган пул миқдорини англатади, аммо истисно тариқасида эмас, хусусан фойда, фоизлар сармоядан олинган даромадлар, гонорарлар ва хизматлар учун тўловларни англатади;

в) "фуқаролар" атамаси қуйидагиларни англатади:


- Ўзбекистон Республикасига нисбатан: Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароси мақомини олган жисмоний шахслар;

- Бирлашган Қиролликка нисбатан: Бирлашган Қиролликка амалдаги қонунчиликка кўра Бирлашган Қироллик фуқароси мақомини олган жисмоний шахслар;

г) "ширкат" атамаси қуйидагиларни англатади:


...
Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск