Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.11.2006 й. ПҚ-510-сон "2006-2008 йилларда тўқимачилик саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.11.2006 й.

N ПҚ-510



2006-2008 ЙИЛЛАРДА ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИ

КОРХОНАЛАРИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ

ВА ТЕХНИКАВИЙ ҚАЙТА ЖИҲОЗЛАШ

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Тўқимачилик саноатини жадал ва барқарор ривожлантириш, тайёр, сифатли ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш қувватлари оширилишини рағбатлантириш, уни экспортга етказиб беришни кўпайтириш, шунингдек тармоқ корхоналарини модернизация қилиш ҳамда техникавий қайта жиҳозлаш ҳисобига янги иш ўринлари барпо этишни таъминлаш мақсадида:


1. "Ўзбекенгилсаноат" ДАК томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган, 2006-2008 йилларда тўқимачилик саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш Дастури (кейинги ўринларда - модернизация Дастури) маъқуллансин, Дастур:

"Ўзбекенгилсаноат" ДАКнинг 1-иловага* мувофиқ 2006-2008 йилларда тўқимачилик саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш лойиҳалари рўйхатини;

2-иловага* мувофиқ 2006-2008 йилларда ҳудудий бошқарув тасарруфидаги тўқимачилик саноати корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлаш лойиҳалари рўйхатини ўз ичига олган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва "Ўзбекенгилсаноат" ДАК модернизация Дастурига киритилган лойиҳаларни амалга ошириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича ишларни фаоллаштирсин.


2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ, мулкчилик шаклидан қатъий назар, енгил саноат корхоналарини модернизация қилиш ва техникавий қайта жиҳозлашга оид барча лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида экспертизадан ўтиши шарт.

Экспертиза қилишда асосий эътибор ишлаб чиқаришнинг техникавий даражасини оширишга, биринчи навбатда, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот умумий ҳажмининг камида 70-80 фоизини экспортга етказиб бериш шарти билан, корхоналарни юқори сифатли рақобатбардош маҳсулот чиқаришни таъминлайдиган замонавий ускуналар билан жиҳозлашга қаратилсин.

Лойиҳаларнинг мазкур шартларга мувофиқ бўлиши учун шахсий жавобгарлик "Ўзбекенгилсаноат" ДАК ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги раҳбарлари зиммасига юклатилсин.

4. Белгилансинки, "Ўзбекенгилсаноат" ДАК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари корхоналарнинг муассислари билан биргаликда 1 ва 2-иловаларда кўрсатилган лойиҳаларнинг ТИАлари ўз вақтида ва сифатли тайёрланиши ҳамда улар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига экспертизага тақдим этилиши учун қатъий жавобгардирлар.


5. Ушбу қарорнинг 1 ва 2-иловаларига мазкур қарорда назарда тутилган лойиҳалар бўйича шахсий эҳтиёжлар учун олиб келинадиган технологик ва ёрдамчи ускуналар, технологик жиҳозлар ва эҳтиёт қисмларга божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.

Шахсий эҳтиёжлар учун олиб келинадиган технологик ва ёрдамчи ускуналар, технологик жиҳозлар ва эҳтиёт қисмлар рўйхати Идоралараро экспертлар кенгаши хулосаси асосида Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан аниқланиши белгилаб қўйилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар томонидан тайёр истеъмол моллари ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 20 июндаги ПФ-3267-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва республика енгил саноатини янада ривожлантиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 25 мартдаги 141-сонли қарорида назарда тутилган имтиёзлар 2009 йилнинг 1 январигача бўлган муддатда мазкур қарорнинг 1 ва 2-иловаларига киритилган корхоналарга татбиқ этилсин.


7. Белгилансинки, мазкур қарорда берилган имтиёзларга мувофиқ бўшайдиган маблағлар ишлаб чиқаришни техникавий қайта жиҳозлаш ва модернизация қилиш, тайёр маҳсулотлар янги турларини ўзлаштириш, шахсий айланма маблағларни тўлдиришга мақсадли йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси бўшайдиган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан қатъий назорат ўрнатсин. Улардан мақсадли фойдаланилмаган тақдирда, ушбу маблағлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарима санкциялари қўлланган ҳолда давлат бюджетига тўла ундириб олинади.


8. Маъқулланган модернизация Дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминлаш учун "Ўзбекенгилсаноат" ДАК Бошқаруви раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига шахсий жавобгарлик юклансин.

"Ўзбекенгилсаноат" ДАК Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда модернизация Дастурининг бажарилиши тўғрисида ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб борсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика тўқимачилик тармоғига инвестициялар жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 27 январдаги 38-сонли қарорининг 1-4-бандлари ҳамда қарорнинг 1, 2-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Ўзбекенгилсаноат" ДАК ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов



*) 1-3-иловалар берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 46-47-сон, 454-модда.










































Время: 0.1523
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск