Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби Ҳисобварақлари режаси (АВ томонидан 11.11.2006 й. 1639-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 07.10.2006 й. 24/5-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 11 ноябрда 1639-сон

билан рўйхатга олинган

Марказий банк Бошқарувининг

2006 йил 7 октябрдаги

24/5-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби

ҲИСОБВАРАҚЛАРИ РЕЖАСИ


I. ҲИСОБВАРАҚЛАР РЕЖАСИНИНГ

УМУМИЙ ТАВСИФИ


Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режаси Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида" ва "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида микрокредит ташкилотлари бухгалтерия ҳисобини юритиш асосларини белгилаб беради. Микрокредит ташкилотлари томонидан бухгалтерия ҳисоби улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб қайта ташкил этилгунга ёки тугатилгунга қадар узлуксиз равишда юритилади.

Микрокредит ташкилотлари микромолиявий операцияларни амалга оширишда ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришда Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларига ва қонунчиликка қатъий риоя қилишлари лозим.

Мазкур ҳисобварақлар режаси микрокредит ташкилотларида микромолиявий операцияларнинг бухгалтерия ҳисобини акс эттириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Ҳисобварақлар режаси микрокредит ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган операцияларнинг ҳисобини юритиш, таҳлил қилиш, гуруҳлаш ва уларга доир ҳисоботларни тузишда қўлланадиган Бош китоб ҳисобварақлари рўйхатидан иборатдир.

Хатоларни тўғрилаш ва ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар бўйича тузатишлар киритишда, ҳисобварақларнинг таърифларида кўзда тутилмаган бўлса ҳам ҳисобварақларнинг дебет ва кредитлари бўйича тузатиш ўтказмалари беришга рухсат берилади.

Микрокредит ташкилотларининг ҳисобварақлар режаси бухгалтерия ҳисобининг кўп валютали тизимига асосланган бўлиб, чет эл валютасидаги операцияларнинг ҳисоби юритилиши мумкин бўлган барча ҳисобварақларда хорижий валютадаги операциялар ҳисобини акс эттириш имконини беради. Ҳар бир валюта тури бўйича синтетик ҳисобни юритиш учун - алоҳида Бош китоб, аналитик ҳисобни юритиш учун эса Ёрдамчи китоблар очилади. Ҳар бир валюта бўйича Бош китобларнинг тегишли баланс ҳисобварақларидаги суммалар Ёрдамчи китоблардаги суммалар йиғиндисига мос келиши керак. Микрокредит ташкилоти томонидан амалга ошириладиган ҳар бир операция тегишли валюта тури бўйича Бош ва Ёрдамчи китобларда рўйхатга олиниши керак. Ҳисобот санасида Бош китобларнинг хорижий валюталар бўйича жами суммалари миллий валютага ўтказилади ва ҳисобот даври давомида амалга оширилган барча операциялар бўйича микрокредит ташкилотининг жамланма баланси тузилади.

Ҳисобварақларни кодлаштириш қуйидаги мақсадлар учун ишлаб чиқилган:

- ҳисобварақларнинг Бош ва Ёрдамчи китобларда жойланишини енгиллаштириш;

- ҳисобварақларни бир тизимда таснифлаш ва гуруҳлашга ёрдам бериш;

- ҳисоб жараёнларини автоматлаштиришни енгиллаштириш;

- операциялар ёзувини тезлаштириш.


Баланс ҳисобварақларининг Бош китобда кодлаштирилиш тизими қуйидаги схема бўйича бешта белгидан иборатлиги қабул қилинган:

С

MM

SS

C

Ҳисобварақ туркуми (категорияси):

1

Актив

2

Мажбуриятлар

3

Капитал

4

Даромадлар

5

Харажатлар

9

Кўзда тутилмаган ҳолатлар


MM

Ҳисобварақ туркумига тегишли асосий ҳисобварақлар (биринчи тартиб)



    


SS

Асосий ҳисобварақларга тегишли субҳисобварақлар (иккинчи тартиб)

Рақамли кодлаштиришга қуйидаги зарур шартлар жойлаштирилган:

- жамланма ҳисобварақлар учун ММ ва/ёки SS нол рақамларига эга (масалан, 10000-"Активлар", 10100-"Кассадаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари" ва бошқалар);

- "Активлар" бўлимидаги ".... зарарларни қоплаш захираси" сарлавҳали субҳисобварақлар учун SS ўрнида 99 рақами қабул қилинган.


Ёрдамчи китобда шахсий ҳисобварақлар қуйидаги схема бўйича кодлаштирилади:


CCCCC

VVV

K

SSSSSSSS

NNN

Ҳисобварақнинг тартиб

рақами


Микрокредит ташкилотининг ёки

мижознинг хос рақами


Назорат калити


Валюта коди


Баланс ҳисобварағи


   

Бундан ташқари, операцияларни бошқариш мақсадида Ёрдамчи китобларга Марказий банк, микрокредит ташкилотлари менежменти (бошқариши) учун зарур бўлган батафсил ахборотлар билан таъминловчи қўшимча маълумотлар киритилади.

Ҳисобварақлар режасида ҳар бир ҳисобварақнинг актив ёки пассив бўлиши аниқ белгилаб қўйилган, актив-пассив қолдиқларга эга бўладиган айрим ҳисобварақлар бундан мустасно. Актив ҳисобварақларга "Активлар", "Харажатлар" ва "Кўзда тутилмаган ҳолатлар" бўлимларидаги баланс ҳисобварақлари, пассив ҳисобварақларга "Мажбуриятлар", "Капитал" ва "Даромадлар" бўлимларидаги баланс ҳисобварақлари тааллуқлидир.

Активларнинг реал қийматини акс эттириш мақсадида "Активлар" бўлимига контр-актив ҳисобварақлари, мажбуриятларнинг реал қийматини акс эттириш мақсадида эса "Мажбуриятлар" бўлимига контр-пассив ҳисобварақлар киритилган.

"Кўзда тутилмаган ҳолатлар" бўлимига операцияларни икки ёқлама ёзув услуби бўйича акс эттириш ва амалга оширилган операцияларнинг тўғрилигини қўшимча назорат қилиш имконини берувчи контр-актив ҳисобварақлар киритилган.

Баъзи ҳисобварақлардан ташқари "Активлар" ликвидлилик, "Мажбуриятлар" эса муддатлилик тамойилларига асосан таснифланган.

Мазкур ҳисобварақлар режасида ҳар бир иккинчи тартибли баланс ҳисобварағи учун ҳисобварақ таърифи берилган бўлиб, унда ҳисобварақнинг дебети ва кредити бўйича қандай операцияларни акс эттириш, ҳамда аналитик ҳисобини юритиш кўрсатилган. Батафсил аналитик ҳисоб юритиш учун микрокредит ташкилотларида шахсий ҳисобварақлардан ташқари қўшимча журнал ҳисоби ва реестрлар юритилиши мумкин.

"Даромадлар" ва "Харажатлар" бўлими учун аналитик ҳисоб кўрсатилмаган бўлиб, ушбу бўлимлардаги ҳисобварақлар микрокредит ташкилоти ички ҳисобварақлари ҳисобланади. Микрокредит ташкилотлари Марказий банк талаблари ва ички ҳисоб сиёсатидан келиб чиққан ҳолда мазкур ҳисобварақларда таҳлилий (аналитик) ҳисобни қандай юритишни ўзлари белгилайдилар.



II. ҲИСОБВАРАҚЛАР РЎЙХАТИ

Код

Номи

10000

АКТИВЛАР

10100

КАССАДАГИ НАҚД ПУЛЛАР

10101

Кассадаги пул маблағлари

10109

Йўлдаги нақд пуллар


10500

БАНКЛАРГА ҚЎЙИЛГАН ДЕПОЗИТЛАР ВА БОШҚА МАБЛАҒЛАР

10503

Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар

10505

Банкларга қўйилган жамғарма депозитлар

10507

Банкларга қўйилган муддатли депозитлар

10509

Йўлдаги нақдсиз маблағлар

10597

Банкларга қўйилган бошқа маблағлар

11100

СОТИБ ОЛИНГАН ДЕБИТОРЛИК ҚАРЗЛАРИ  ФАКТОРИНГ

11101

Сотиб олинган дебиторлик қарзлари  Факторинг

11103

Муддати ўтган сотиб олинган дебиторлик қарзлари  Факторинг

11105

Суд жараёнидаги сотиб олинган дебиторлик қарзлари  Факторинг

11195

Сотиб олинган дебиторлик қарзлари  Факторинг бўйича дисконт (контр-актив)

11199

Сотиб олинган дебиторлик қарзлари  Факторинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

12400

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ МИКРОҚАРЗЛАР

12401

Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар

12405

Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган микроқарзлар

12409

Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микроқарзлар

12499

Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

12500

ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРГА БЕРИЛГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ МИКРОҚАРЗЛАР

12501

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар

12505

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддати ўтган микрокредитлар

12509

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар

12599

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

12700

ЮРИДИК ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР

12701

Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар

12705

Юридик шахсларга берилган муддати ўтган микрокредитлар

12709

Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар

12799

Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

14800

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ МИКРОҚАРЗЛАР

14801

Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар

14809

Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микроқарзлар

14899

Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

14900

ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРГА БЕРИЛГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ МИКРОҚАРЗЛАР

14901

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар

14909

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар

14999

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

15000

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР

15001

Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар

15009

Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар

15099

Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

15100

ЮРИДИК ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР

15101

Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар

15109

Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ

муддатли микрокредитлар

15199

Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

15600

МИКРОЛИЗИНГ (МОЛИЯВИЙ ИЖАРА)

15607

Микролизинг

15617

Муддати ўтган микролизинг

15619

Шартлари қайта кўриб чиқилган микролизинг

15699

Микролизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

15700

СУД ЖАРАЁНИДАГИ МИКРОҚАРЗЛАР, МИКРОКРЕДИТЛАР ВА МИКРОЛИЗИНГЛАР

15701

Жисмоний шахсларга берилган суд жараёнидаги микроқарзлар

15703

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган суд жараёнидаги микрокредитлар

15705

Жисмоний шахсларга берилган суд жараёнидаги микрокредитлар

15707

Юридик шахсларга берилган суд жараёнидаги микрокредитлар

15709

Суд жараёнидаги микролизинг

15799


Суд жараёнидаги микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

16100

БОШ ОФИС ВА (ЁКИ) ФИЛИАЛЛАРДАН ОЛИНАДИГАН МАБЛАҒЛАР

16102

Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар - Молиявий маблағлар

16104

Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар - Бошқа активлар


16300

ОЛИНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲИСОБЛАНГАН ФОИЗЛАР

16301

Банклардаги депозитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

16307

Микроқарзлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

16309

Микрокредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

16323

Микролизинг (Молиявий ижара) бўйича олиш учун ҳисобланган фоизлар

16377

Муддати ўтган ҳисобланган фоизлар

16397

Бошқа олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар

16400

Ҳисобланган фоизсиз даромадлар

16401

Кўрсатилган хизматлар учун ҳисобланган тўловлар

16405

Ҳисобланган жарима ва пенялар

16409

Операцион ижара бўйича ҳисобланган даромад

16413

Ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадлар

16499

Ҳисобланган фоизсиз даромадлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

16500

АСОСИЙ ВОСИТАЛАР

16501

Ер

16505

Тугалланмаган қурилишлар

16509

Микрокредит ташкилоти бинолари ва бошқа иморатлари

16511

Микрокредит ташкилоти бинолари ва бошқа иморатларининг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

16515

Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи

16519

Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи бўйича йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

16529

Транспорт воситалари

16531

Транспорт воситаларининг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

16535

Мебель, мослама ва жиҳозлар

16539

Мебель, мослама ва жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

16549

Операцион ижарага берилган асосий воситалар

16551

Операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

16561

Омбордаги асосий воситалар

16563

Омбордаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

16575

Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситалар

16579

Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

16600

НОМОДДИЙ АКТИВЛАР

16601

Номоддий активлар

16605

Номоддий активларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)

16609

Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар

16617

Гудвилл

16699

Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

16700

КЎЧМАС МУЛК ВА БОШҚА ХУСУСИЙ МУЛКЛАР

16701

Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар

16707

Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулкларнинг йиғилган эскириш суммаси

16799

Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

19900

БОШҚА АКТИВЛАР

19901

Майда харажатлар

19907

Хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар

19908

Микрокредит ташкилотлари ходимлари билан бўладиган ҳисоб-китоблардаги ундириб олиниши лозим бўлган маблағлар

19909

Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар ҳисобварағи

19911

Олиниши лозим бўлган маблағлар ҳисобварақлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

19921

Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар

19925

Олдиндан тўланган харажатлар

19927

Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида муддати узайтирилган харажатлар

19931

Муддати кечиктирилган солиқлар

19941

Тугатилган ва тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар

19945

Тугатилган ва тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)

19995

Суд жараёнидаги бошқа активлар

19997

Бошқа активлар

19999

Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)


20000

МАЖБУРИЯТЛАР

21400

ЖАЛБ ҚИЛИНГАН ҚАРЗ МАБЛАҒЛАР

21402

Таъсисчиларнинг қарз маблағлари

21404

Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлар

21600

ОЛИНГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАР

21606

Банклардан олинган қисқа муддатли кредитлар

21610

Давлатнинг мақсадли жамғармаларидан олинган қисқа муддатли кредитлар

21614

Банк бўлмаган молиявий муассасалардан олинган қисқа муддатли кредитлар

21618

Нодавлат нотижорат ташкилотлардан олинган қисқа муддатли кредитлар

21622

Халқаро молиявий институтлардан олинган қисқа муддатли кредитлар

21626

Чет эллик инвесторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар

21696

Бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар

22000

ОЛИНГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАР

22006

Банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар

22010

Давлатнинг мақсадли жамғармаларидан олинган узоқ муддатли кредитлар

22014

Банк бўлмаган молиявий муассасалардан олинган узоқ муддатли кредитлар

22018

Нодавлат нотижорат ташкилотлардан олинган узоқ муддатли кредитлар

22022

Халқаро молиявий институтлардан олинган узоқ муддатли кредитлар

22026

Чет эллик инвесторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар

22096

Бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар

22100

ЛИЗИНГ (МОЛИЯВИЙ ИЖАРА) БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАР

22102

Банклар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар

22104

Бошқа лизинг берувчилар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар


     

22200

БОШ ОФИС ВА (ЁКИ) ФИЛИАЛЛАРГА ТЎЛАНАДИГАН МАБЛАҒЛАР

22203

Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар - Молиявий маблағлар

22205

Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар - Бошқа активлар

22400

ТЎЛАНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲИСОБЛАНГАН ФОИЗЛАР

22402

Таъсисчиларнинг қарз маблағлари бўйича ҳисобланган фоизлар

22404

Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлар бўйича ҳисобланган фоизлар

22408

Лизинг (молиявий ижара) бўйича ҳисобланган фоизлар

22410

Олинган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар

22496

Бошқа мажбуриятлар бўйича ҳисобланган фоизлар

22500

ҲИСОБЛАНГАН СОЛИҚЛАР

22502

Ҳисобланган фойда солиқлари

22504

Ҳисобланган бошқа солиқлар

22506

Тўлаш учун ушлаб қолинган солиқлар

22508

Муддати кечиктирилган солиқлар

22510

Ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов

22512

Жамғармалар билан бўладиган ҳисоб-китоблар

22800

МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛГАН ДАРОМАДЛАР

22812

Келгуси давр фоизли даромадлари

22814

Грант маблағлари

22816

Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида муддати узайтирилган даромад

22896

Бошқа муддати узайтирилган даромадлар

29800

БОШҚА МАЖБУРИЯТЛАР

29801

Мижозлар билан ҳисоб-китоблар

29802

Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар

29803

Микрокредит ташкилотлари ходимлари билан ҳисоб-китоблардаги тўланиши лозим бўлган маблағлар

29805

Ижара (операцион ижара) бўйича тўланиши лозим бўлган маблағлар

29807

Тўланиши лозим бўлган дивидендлар

29896

Бошқа мажбуриятлар


30000

КАПИТАЛ

30300

МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТИНИНГ УСТАВ КАПИТАЛИ

30301

Устав капитали

30900

ЗАХИРА КАПИТАЛИ

30903

Умумий захира фонди

30905

Текинга олинган мулклар

30908

Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси

31200

ТАҚСИМЛАНМАГАН ФОЙДА

31203

Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)

31206

Соф фойда (зарар) (актив-пассив)

31700

ЎЗЛАШТИРИЛГАН ГРАНТ МАБЛАҒЛАРИ

31701

Ўзлаштирилган грант маблағлари


40000

ДАРОМАДЛАР

40400

БАНКЛАРДАГИ ДЕПОЗИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

40401

Банклардаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар бўйича фоизли даромадлар

40403

Банклардаги жамғарма депозитлар бўйича фоизли даромадлар

40405

Банклардаги муддатли депозитлар бўйича фоизли даромадлар

40407

Банклардаги бошқа маблағлар бўйича фоизли даромадлар

42000

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ МИКРОҚАРЗЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

42001

Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар

42005

Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар

42009

Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар

42100

ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРГА БЕРИЛГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

42101

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

42105

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддати ўтган микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

42109

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

42300

ЮРИДИК ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

42301

Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

42305

Юридик шахсларга берилган муддати ўтган микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

42309

Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

44200

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ МИКРОҚАРЗЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

44201

Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар

44209

Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар

44300

ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРГА БЕРИЛГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

44301

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

44309

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

44400

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

44401

Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

44409

Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

44500

ЮРИДИК ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

44501

Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

44509

Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

44700

СУД ЖАРАЁНИДАГИ МИКРОҚАРЗЛАР ВА МИКРОКРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

44701

Суд жараёнидаги микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар

44703

Суд жараёнидаги микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар.

44900

БОШҚА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

44901

Бошқа фоизли даромадлар

45100

МИКРОЛИЗИНГ (МОЛИЯВИЙ ИЖАРА) БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

45105

Микролизинг бўйича фоизли даромадлар

45117

Муддати ўтган микролизинг бўйича фоизли даромадлар

45119

Шартлари қайта кўриб чиқилган микролизинг бўйича фоизли даромадлар

45121

Суд жараёнидаги микролизинг бўйича фоизли даромадлар

45200

ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР

45201

Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар

45217

Сотиб олинган дебиторлик қарзлари бўйича даромадлар - Факторинг


       

45400

ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИ КУРСИ ЎЗГАРИШИ НАТИЖАСИДА ОЛИНГАН ФОЙДА

45401

Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида олинган фойда

45900

БОШҚА ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР

45901

Асосий воситаларнинг ижараси бўйича олинган даромадлар

45909

Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда

45913

Бошқа хусусий мулклар/активларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда

45917

Грант маблағларидан олинган даромад

45921

Ҳисобдан чиқарилган маблағларнинг қайтарилиши

45994

Бошқа фоизсиз даромадлар


50000

ХАРАЖАТЛАР

50600

ЖАЛБ ҚИЛИНГАН МАБЛАҒЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

50601

Таъсисчиларнинг қарз маблағлари бўйича фоизли харажатлар

50603

Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлар бўйича фоизли харажатлар

53100

ҚИСҚА МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

53101

Банклардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган фоизли харажатлар

53105

Давлат мақсадли жамғармаларидан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган фоизли харажатлар

53109

Банк бўлмаган молиявий муассасалардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

53113

Нодавлат нотижорат ташкилотларидан олинган қисқа мудддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

53117

Халкаро молиявий институтлардан олинган қисқа муддатли кредитлар

бўйича фоизли харажатлар

53121

Чет эллик инвесторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

53195

Бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54100

УЗОҚ МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

54101

Банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54105

Давлат мақсадли жамғармаларидан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54109

Банк бўлмаган молиявий муассасаларидан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54113

Нодавлат нотижорат ташкилотларидан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54117

Халқаро молиявий институтлардан олинган узоқ муддатли кредитлар

бўйича фоизли харажатлар

54121

Чет эллик инвесторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54195

Бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар


     

54400

ЛИЗИНГ (МИКРОЛИЗИНГ) БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

54401

Лизинг (микролизинг) бўйича фоизли харажатлар

54900

БОШҚА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

54902

Бошқа фоизли харажатлар

55100

ФОИЗСИЗ ХАРАЖАТЛАР

55106

Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик харажатлари


          

55300

ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИ КУРСИ ЎЗГАРИШИ НАТИЖАСИДА КЎРИЛГАН ЗАРАР

55301

Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида кўрилган зарар

55900

БОШҚА ФОИЗСИЗ ХАРАЖАТЛАР

55902

Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар

55906

Бошқа хусусий мулкларни/ активларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар

55995

Бошқа фоизсиз харажатлар

56100

МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТИ ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ХАҚИ ВА УЛАР УЧУН ҚИЛИНГАН БОШҚА ХАРАЖАТЛАР

56102

Иш ҳақи

56106

Микрокредит ташкилоти ходимлари учун имтиёзлар

56110

Тиббий, стоматологик хизматлар ва шифохонада даволаш учун харажатлар

56114

Ижтимоий суғурта бўйича бадаллар

56118

Ижтимоий ҳимоя бўйича харажатлар

56122

Жамғармаларга бадаллар

56195

Микрокредит ташкилоти ходимлари учун қилинган бошқа харажатлар

56200

ИЖАРА ВА САҚЛАШ (ТАЪМИНОТ) ХАРАЖАТЛАРИ

56202

Ижара тўлови

56206

Сув тўлови

56210

Электр энергияси ва иситиш тармоқлари харажатлари

56214

Таъмирлаш ва таъминот харажатлари

56218

Қўриқлаш хизмати харажатлари

56300

ХИЗМАТ САФАРИ ВА ТРАНСПОРТ ХАРАЖАТЛАРИ

56302

Хизмат сафари харажатлари

56306

Хизмат сафари вақтидаги кунлик харажатлар

56310

Микрокредит ташкилоти мулкини кўчириш билан боғлиқ бўлган (Фрахт) харажатлар

56314

Ёқилғи харажатлари

56400

МАЪМУРИЙ ХАРАЖАТЛАР

56402

Реклама ва эълон харажатлари

56406

Девонхона, офис ва бошқа буюмлар харажатлари

56410

Почта, телефон, факс бўйича харажатлар

56414

Ҳужжат маркалари учун харажатлар

56418

Китоб, газета ва бошқа даврий нашриётлар бўйича харажатлар

56500

РЕПРЕЗЕНТАЦИЯ ВА ХАЙРИЯ

56502

Репрезентация ва кўнгилочар тадбирлар харажатлари

56506

Аъзолик бадаллари

56510

Хайр-эҳсон ва хайрия харажатлари

56600

ЭСКИРИШ ХАРАЖАТЛАРИ

56602

Микрокредит ташкилоти бино ва бошқа иморатларининг эскириш суммаси

56610

Транспорт воситаларининг эскириш суммаси

56614

Мебель ва жиҳозларнинг эскириш суммаси

56618

Номоддий активларнинг эскириш суммаси

56622

Операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг эскириш суммаси

56626

Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи бўйича эскириш суммаси

56630

Омбордаги асосий воситаларнинг эскириш суммаси

56632

Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг эскириш суммаси

56700

СУҒУРТА, СОЛИҚ ВА БОШҚА ХАРАЖАТЛАР

56702

Юридик ва аудиторлик хизмати харажатлари

56706

Маслаҳатчи (консалтинг)лар хизмати учун тўлов харажатлари

56710

Суғурта харажатлари

56714

Солиқ (фойда солиғидан ташқари) ва лицензиялар

56718

Жарима ва пеня харажатлари

56722

Суд жараёни ва/ёки активни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган харажатлар

56795

Бошқа операцион харажатлар

56800

КЎРИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЗАРАРЛАРНИ БАҲОЛАШ

56802

Микроқарз ва микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56814

Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56832

Номоддий активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56834

Бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56838

Микролизинг (молиявий ижара) бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56840

Ҳисобланган фоизсиз даромадлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56842

Суд жараёнидаги микроқарз, микрокредит ва микролизинг (молиявий ижара) бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56895

Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

56900

ФОЙДА СОЛИҒИНИ БАҲОЛАШ

56902

Фойда солиғини баҳолаш


90000

КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР

90900

САВДОГА ОИД МОЛИЯЛАШЛАР

90966

Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг

90993

Кафолат ва кафилликлар

91500

АКТИВЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛАР ВА ВОСИТАЧИЛИК ҲАҚЛАРИ

91501

Берилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича ҳисобланган фоизлар

91505

Бошқа активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари

91700

МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТИНИНГ МИКРОҚАРЗ, МИКРОКРЕДИТ ВА МИКРОЛИЗИНГ БЕРИШ МАЖБУРИЯТИ

91709

Микрокредит ташкилотининг микроқарз, микрокредит ва микролизинг бериш мажбурияти

91800

МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТИНИНГ КРЕДИТ ВА ЛИЗИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

91816

Микрокредит ташкилотининг кредит ва лизинг олиш мажбурияти

91900

ҚАРЗДОРЛАРНИНГ МИКРОҚАРЗ, МИКРОКРЕДИТ ВА МИКРОЛИЗИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ

91901

Қарздорларнинг қисқа муддатли микроқарз, микрокредит ва микролизинг бўйича мажбуриятлари

91905

Қарздорларнинг узоқ муддатли микроқарз, микрокредит ва микролизинг бўйича мажбуриятлари

94500

ГАРОВ СИФАТИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР, МУЛКЛАР ВА МУЛКИЙ ҲУҚУҚ (ТАЛАБ)ЛАР

94501

Гаров сифатида олинган қимматли қоғозлар

94502

Гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар

94503

Гаров сифатида олинган кафолат ва кафилликлар

95400

БОШҚА КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР ҲИСОБВАРАҚЛАРИ

95413

Ҳисобдан чиқарилган микрозқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар

95497

Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари

96300

КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР КОНТР-ҲИСОБВАРАҚЛАРИ

96331

Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг бўйича контр-ҳисобварақ

96335

Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари бўйича контр-ҳисобварақ

96337

Кафолат ва кафилликлар бўйича контр-ҳисобварақ

96345

Қарздорларнинг қисқа муддатли микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи

96349

Қарздорларнинг узоқ муддатли микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи

96351

Микрокредит ташкилотининг микроқарзлар, микрокредит ва микролизинглар бериш мажбурияти бўйича контр-ҳисобварақ

96358

Микрокредит ташкилотининг кредит ва лизинг олиш мажбурияти бўйича контр-ҳисобварақ

96381

Гаров сифатида олинган қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар бўйича контр-ҳисобварақ

96397

Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 46-47-сон, 463-модда.







































Время: 0.1592
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск