Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

2. Мажбуриятлар (Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби Ҳисобварақлари режаси)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 11 ноябрда 1639-сон

билан рўйхатга олинган

Марказий банк Бошқарувининг

2006 йил 7 октябрдаги

24/5-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби

ҲИСОБВАРАҚЛАРИ РЕЖАСИ


III. ҲИСОБВАРАҚЛАРНИНГ ТАЪРИФИ

20000

МАЖБУРИЯТЛАР

21400

ЖАЛБ ҚИЛИНГАН ҚАРЗ МАБЛАҒЛАР

21402

Таъсисчиларнинг қарз маблағлари

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти таъсисчиларидан олинган қарз маблағларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилоти таъсисчиларидан олинган қарзлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган/ҳисобдан чиқарилган қарзлар суммаси ҳисоби юритилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича шартномалар қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

21404

Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлари

Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағларининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағларининг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган/ҳисобдан чиқарилган қарз маблағларининг суммаси ҳисоби юритилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича шартномалар қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

21600

ОЛИНГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАР

21606

Банклардан олинган қисқа муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача банклардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

21610

Давлатнинг мақсадли жамғармаларидан олинган қисқа муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача давлатнинг мақсадли жамғармаларидан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитларнинг суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

21614

Банк бўлмаган молиявий муассасалардан олинган қисқа муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача банк бўлмаган молиявий муассасалардан, шу жумладан ломбард ва лизинг компанияларидан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

21618

Нодавлат нотижорат ташкилотлардан олинган қисқа муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача нодавлат нотижорат ташкилотлардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

21622

Халқаро молиявий институтлардан олинган қисқа муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача халқаро молиявий институтлардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитларнинг суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

21626

Чет эллик инвесторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача чет эллик инвесторлардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

21696

Бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган кредиторлардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22000

ОЛИНГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАР

22006

Банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга банклар олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22010

Давлатнинг мақсадли жамғармаларидан олинган узоқ муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга давлатнинг мақсадли жамғармаларидан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича


кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитларнинг суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22014

Банк бўлмаган молиявий муассасалардан олинган узоқ муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга банк бўлмаган молиявий муассасалардан, шу жумладан ломбард ва лизинг компанияларидан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22018

Нодавлат нотижорат ташкилотлардан олинган узоқ муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга нодавлат нотижорат ташкилотлардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22022

Халқаро молиявий институтлардан олинган узоқ муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга халқаро молиявий институтлардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитларнинг суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22026

Чет эллик инвесторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга чет эллик инвесторлардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22096

Бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга юқорида кўрсатилган таърифларга мос тушмайдиган кредиторлардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22100

ЛИЗИНГ (МОЛИЯВИЙ ИЖАРА) БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАР

22102

Банклар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар

22104

Бошқа лизинг берувчилар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар

Юқоридаги ҳисобварақлар ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлгани учун уларнинг таърифи умумлаштирилган ҳолда берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: лизинг бўйича мажбуриятлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида лизингга берилган мулкнинг ҳақиқий қиймати билан минимал лизинг тўловларининг қайси бирининг қиймати кичик бўлса, ўша сумма акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида лизинг тўловлари жадвали бўйича мажбуриятларнинг камайган суммаси ҳисоби юритилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир лизинг берувчи бўйича лизинг шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.


   

22200

БОШ ОФИС ВА (ЁКИ) ФИЛИАЛЛАРГА ТЎЛАНАДИГАН МАБЛАҒЛАР

22203

Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар - Молиявий маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги микрокредит ташкилоти Бош офиси билан унинг филиаллари ўртасидаги ёки битта микрокредит ташкилоти филиаллари ўртасидаги молиявий маблағлар бўйича операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ 16102 - "Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар - Молиявий маблағлар" ҳисобварақ учун ўзаро боғлиқ ҳисобварақ ҳисобланади. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланма балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт.

Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланиши лозим бўлган маблағлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис ва (ёки) филиаллардан келиб тушган молиявий маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб Бош офис ва филиаллар билан бўладиган ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22205

Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар - Бошқа активлар

Ҳисобварақнинг таърифи: Бош офис ҳамда филиаллар ва (ёки) битта микрокредит ташкилоти филиаллари ўртасидаги бошқа активлар (асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий қимматликлар) бўйича операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 16104 - "Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар - Бошқа активлар" ўзаро мос ҳисобварақдир. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланма балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт.

Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис ва (ёки) филиаллар томонидан қабул қилинган бошқа активлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис ва (ёки) филиалларга белгиланган муддатларда тўланадиган маблағлар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб Бош офис ва филиаллар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22400

ТЎЛАНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲИСОБЛАНГАН ФОИЗЛАР

22402

Таъсисчиларнинг қарз маблағлари бўйича ҳисобланган фоизлар

22404

Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлар бўйича ҳисобланган фоизлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти таъсисчиларидан ҳамда бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлари бўйича ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича қарз шартномалари қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22408

Лизинг (молиявий ижара) бўйича ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида лизинг тўловлари жадвали бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22410

Олинган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотларининг кредит мажбуриятлари (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар) бўйича ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22496

Бошқа мажбуриятлар бўйича ҳисобланган фоизлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган мажбуриятлар бўйича ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22500

ҲИСОБЛАНГАН СОЛИҚЛАР

22502

Ҳисобланган фойда солиқлари

Ҳисобварақнинг таърифи: жорий даврда ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган фойда солиқлари (фойда солиғи ва бошқа шу каби солиқлар) ва ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун)нинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган жорий фойда солиқлари, ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун) суммаси акс эттирилади.


Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фойда солиқлари, ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун) суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фойда солиқлари, ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун) суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб солиқлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22504

Ҳисобланган бошқа солиқлар

Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган солиқ фойда солиғидан ташқари)лар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган солиқлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган солиқларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган солиқларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб солиқлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22506

Тўлаш учун ушлаб қолинган солиқлар

Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ микрокредит ташкилотининг ходимларидан ушлаб қолган ва бюджет даромадига ўтказиладиган солиқлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида ушлаб қолинадиган солиқлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида бюджетга ўтказилган солиқлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир солиқ тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22508

Муддати кечиктирилган солиқлар

Ҳисобварақнинг таърифи: муддати кечиктирилган фойда солиқлари ҳисобга олинади. Муддати кечиктирилган фойда солиғи бу, жорий даврда солиққа тортиладиган фойдадан чегириб ташланадиган, лекин келгуси даврнинг солиққа тортиладиган фойдага киритиладиган вақтинчалик фарқларни қўшган ҳолда келгуси даврда тўланадиган фойда солиғидир. Бу бухгалтерия фойдаси билан солиққа тортиладиган фойда ўртасидаги фарқдир.

Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган муддати кечиктирилган фойда солиқлари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида муддати кечиктирилган фойда солиқларининг камайган суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.

22510

Ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов

Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ микрокредит ташкилоти томонидан ягона ижтимоий тўлов бўйича маблағлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилоти томонидан ягона ижтимоий тўловга ўтказиладиган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ягона ижтимоий тўловга ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22512

Жамғармалар билан бўладиган ҳисоб-китоблар

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жамғармаларга ўтказиладиган тўловлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида жамғармаларга ўтказиладиган тўловлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида жамғармаларга ўтказилган тўловлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир жамғарма ва тўловлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22800

МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛГАН ДАРОМАДЛАР

22812

Келгуси давр фоизли даромадлари

Ҳисобварақнинг таърифи: олдиндан олинган ва уларнинг амалда ишлаб топилганлигига қараб даврий равишда микрокредит ташкилоти даромадига ўтказиладиган фоизлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олдиндан олинган фоизлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилоти даромадига ўтказилган ишлаб топилган фоизлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб даромадлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22814

Грант маблағлари

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан олинган грантлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган грантлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида грантлар билан боғлиқ шартлар бажарилишига кўра микрокредит ташкилоти даромадига ўтказиладиган ёки грант шартлари бажарилмаган тақдирда қайтариладиган суммалар акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22816

Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида муддати узайтирилган даромад

Ҳисобварақнинг таърифи: чет эл валютасида ифодаланган актив ва мажбуриятларни Марказий банк курси бўйича қайта баҳолашда чет эл валютаси курсининг сўмга нисбатан ошишида юзага келадиган фарқ ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида чет эл валютаси курси ошиши натижасида юзага келадиган ижобий фарқнинг йиғилган суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида 45401 - "Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида олинган фойда" ҳисобварағига ўтказилган ижобий фарқ суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

22896

Бошқа муддати узайтирилган даромадлар

Ҳисобварақнинг таърифи: олдиндан олинган ва уларнинг амалда ишлаб топилганлигига қараб даврий равишда даромадга ўтказиладиган, ҳақиқий хизмат кўрсатилгунига қадар микрокредит ташкилоти даромади сифатида акс эттириш мумкин бўлмаган, мажбурият сифатида акс эттириб туриладиган бошқа муддати узайтирилган даромадлар (фоизли даромадлар мустасно), ижара бўйича олинган бўнак ва бошқа фоизсиз операциялар пул маблағлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган бўнак пул маблағларининг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилоти даромадига ўтказилган ишлаб топилган даромадлар суммаси ҳисобдан чиқарилади.

Таҳлилий ҳисоб даромадлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

29800

БОШҚА МАЖБУРИЯТЛАР

29801

Мижозлар билан ҳисоб-китоблар

Ҳисобварақнинг мақсади: мижозлар билан амалга ошириладиган операциялар бўйича турли тўловлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида белгиланган мақсади бўйича маблағларни ҳисобдан чиқариш акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

29802

Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар (электр, сув, газ ва бошқалар) учун тўланиши лозим бўлган маблағлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида олинган товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланиши лозим бўлган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор ва/ёки тўловлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

29803

Микрокредит ташкилоти ходимлари билан бўладиган ҳисоб-китоблардаги тўланиши лозим бўлган маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: иш ҳақи, пенсия, алимент, болалар ёрдам пули, моддий ёрдам, банд қилинган иш ҳақи, бошқа мукофотлар ёки бадаллар бериш учун ҳисобланган маблағлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган маблағлар акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида берилган маблағлар суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳисоблар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

29805

Ижара (операцион ижара) бўйича тўланиши лозим бўлган маблағлар

Ҳисобварақнинг таърифи: операцион ижара бўйича ҳисобланган мажбуриятлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида операцион ижара бўйича тўлаш учун ҳисобланган (харажат) сумма акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида операцион ижара бўйича тўлаш учун ҳисобланган сумманинг тўланган ёки ҳисобдан чиқарилган суммалари акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ижара берувчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

29807

Тўланиши лозим бўлган дивидендлар

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан эълон қилинган, лекин ҳали тўланмаган дивидендларнинг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган дивидендларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилоти томонидан тўланган дивидендларнинг суммаси акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

29896

Бошқа мажбуриятлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган операциялар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг кредитида маблағлар келиб тушиши акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида маблағларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.

Таҳлилий ҳисоб операциялар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 46-47-сон, 463-модда.








































Время: 0.1486
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск