Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

4. Даромадлар (Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби Ҳисобварақлари режаси)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 11 ноябрда 1639-сон

билан рўйхатга олинган

Марказий банк Бошқарувининг

2006 йил 7 октябрдаги

24/5-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби

ҲИСОБВАРАҚЛАРИ РЕЖАСИ


III. ҲИСОБВАРАҚЛАРНИНГ ТАЪРИФИ

40000

ДАРОМАДЛАР

40400

БАНКЛАРДАГИ ДЕПОЗИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

40401

Банклардаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар бўйича фоизли даромадлар

40403

Банклардаги жамғарма депозитлар бўйича фоизли даромадлар

40405

Банклардаги муддатли депозитлар бўйича фоизли даромадлар

40407

Банклардаги бошқа маблағлар бўйича фоизли даромадлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг бошқа банклардаги талаб қилиб олингунча сақланадиган, жамғарма, муддатли ва бошқа депозитлари бўйича фоизли даромадлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида келиб тушган ҳамда депозитлар бўйича банклардан олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган фоизларнинг суммаси ҳамда молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.

42000

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ МИКРОҚАРЗЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

42001

Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар

42005

Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар

42009

Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар

42100

ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРГА БЕРИЛГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

42101

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

42105

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддати ўтган микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

42109

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

42200

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР


42201

Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

42205

Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

42209

Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

42300

ЮРИДИК ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

42301

Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

42305

Юридик шахсларга берилган муддати ўтган микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

42309

Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

44200

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ МИКРОҚАРЗЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

44201

Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар

44209

Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар

44300

ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРГА БЕРИЛГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

44301

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

44309

Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

44500

ЮРИДИК ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

44501

Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

44509

Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддатли, муддати ўтган ва шартлари қайта кўриб чиқилган микроқарзлар, микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида микроқарзлар, микрокредитлар бўйича келиб тушган, шунингдек олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган фоизларнинг суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотнинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.

44700

СУД ЖАРАЁНИДАГИ МИКРОҚАРЗЛАР ВА МИКРОКРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

44701

Суд жараёнидаги микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар

Ҳисобварақнинг таърифи: суд жараёнидаги микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида микроқарзлар бўйича ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган фоизларнинг суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.

44703

Суд жараёнидаги микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар

Ҳисобварақнинг таърифи: суд жараёнидаги микрокредитлар бўйича фоизли даромадлари ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида микрокредитлар бўйича ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган фоизларнинг суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.

44900

БОШҚА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

44901

Бошқа фоизли даромадлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган микрокредит ташкилотларининг ҳисобланган фоизли даромадлари ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган ҳамда олиниши лозим бўлган бошқа фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган даромадларнинг қайтариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.

45100

МИКРОЛИЗИНГ (МОЛИЯВИЙ ИЖАРА) БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР

45105

Микролизинг бўйича фоизли даромадлар

45117

Муддати ўтган микролизинг бўйича фоизли даромадлар

45119

Шартлари қайта кўриб чиқилган микролизинг бўйича фоизли даромадлар

45121

Суд жараёнидаги микролизинг бўйича фоизли даромадлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотлари томонидан муддатли, муддати ўтган ва шартлари қайта кўриб чиқилган микролизинглар ҳамда суд жараёнидаги микролизинглар бўйича ишлаб топилган фоизли даромадлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ва/ёки олинган фоизларнинг қайтариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.

45200

ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР

45201

Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотлари томонидан кўрсатилган хизматлар, микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизингларни расмийлаштириш, ахборот ва консалтинг ҳамда бошқа хизматларни тақдим қилишдан олинган даромадлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида кўрсатилган хизматлар учун ишлаб топилган даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромадларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.

45217

Сотиб олинган дебиторлик қарзлари бўйича даромадлар - Факторинг

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотлари томонидан сотиб олинган дебиторлик қарзлари бўйича даромадлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида қарздор томонидан сотиб олинган дебиторлик қарзини қоплашда, ишлаб топилган даромад суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромадларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.


45400

ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИ КУРСИ ЎЗГАРИШИ НАТИЖАСИДА ОЛИНГАН ФОЙДА


45401

Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида олинган фойда

Ҳисобварақнинг таърифи: чет эл валютасида ифодаланган актив ва мажбуриятларни Марказий банк курси бўйича қайта баҳолашда чет эл валютаси курсининг сўмга нисбатан ошишида юзага келадиган фойдалар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида чет эл валютаси курси ошиши натижасида юзага келадиган фойдалар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

45900

БОШҚА ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР

45901

Асосий воситаларнинг ижараси бўйича олинган даромадлар

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотлари томонидан асосий воситалар объектини ва бошқа хусусий мулкларини ижарага беришдан олинган даромадлар ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида асосий воситалар объектини ва бошқа хусусий мулкларини ижарага беришдан олинган даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган ёки ҳисобланган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.

45909

Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда

45913

Бошқа хусусий мулклар/активларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотларининг асосий воситаларини ва бошқа хусусий мулклар/активларини сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида асосий воситаларини ва бошқа хусусий мулклар/активларини сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.

45917

Грант маблағларидан олинган даромад

Ҳисобварақнинг таърифи: олинган грантлар бўйича микрокредит ташкилоти томонидан грантлар билан боғлиқ шартлар бажарилишига кўра ўзлаштирилган грантлар ҳисоби юритилади.


Ҳисобварақнинг кредитида олинган грантлар билан боғлиқ шартлар бажарилган грантлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ўтказилган грантларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

45921

Ҳисобдан чиқарилган маблағларнинг қайтарилиши

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотларининг илгари ҳисобдан чиқарилган активларининг ва ташкил этилган захираларининг қайтарилиш суммасини ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида илгари ҳисобдан чиқарилган активлар бўйича келиб тушган даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.

45994

Бошқа фоизсиз даромадлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларига мос тушмайдиган микрокредит ташкилотларининг фоизсиз даромадлари (жарима, пеня ва бошқалар) ҳисоби юритилади.

Ҳисобварақнинг кредитида юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган, келиб тушган фоизсиз даромадлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 46-47-сон, 463-модда.





























Время: 0.1972
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск