Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

5. Харажатлар (Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби Ҳисобварақлари режаси)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2006 йил 11 ноябрда 1639-сон

билан рўйхатга олинган

Марказий банк Бошқарувининг

2006 йил 7 октябрдаги

24/5-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби

ҲИСОБВАРАҚЛАРИ РЕЖАСИ


III. ҲИСОБВАРАҚЛАРНИНГ ТАЪРИФИ

50000

ХАРАЖАТЛАР

50600

ЖАЛБ ҚИЛИНГАН МАБЛАҒЛАР БЎЙИЧА

50601

Таъсисчиларнинг қарз маблағлари бўйича фоизли харажатлар

50603

Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлар бўйича фоизли харажатлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақнинг таърифи: жалб қилинган қарз маблағлари бўйича микрокредит ташкилотининг фоизли харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида жалб қилинган қарз маблағлари бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

53100

ҚИСҚА МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

53101

Қисқа муддатли кредитлар бўйича банкларга тўланиши лозим бўлган фоизли харажатлар

53105

Қисқа муддатли кредитлар бўйича давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши лозим бўлган фоизли харажатлар

53109

Банк бўлмаган молиявий муассасалардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

53113

Нодавлат нотижорат ташкилотларидан олинган қисқа мудддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

53117

Халқаро молиявий институтлардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

53121

Чет эллик инвесторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

53195

Бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54100

УЗОҚ МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

54101

Банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54105

Давлат мақсадли жамғармаларидан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54109

Банк бўлмаган молиявий муассасаларидан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54113

Нодавлат нотижорат ташкилотларидан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54117

Халқаро молиявий институтлардан олинган узоқ муддатли кредитлар

бўйича фоизли харажатлар

54121

Чет эллик инвесторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

54195

Бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: банклардан, давлатнинг мақсадли жамғармаларидан, банк бўлмаган молиявий муассасалардан, нодавлат нотижорат ташкилотларидан, халқаро молиявий институтлардан, чет эллик инвесторлардан ва бошқа кредиторлардан олинган кредитлар (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар) бўйича микрокредит ташкилотининг фоизли харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


54400

ЛИЗИНГ (МИКРОЛИЗИНГ) БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

54401

Лизинг (микролизинг) бўйича фоизли харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг (микролизинг) бўйича фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида лизинг (микролизинг) жадвали бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади

54900

БОШҚА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР

54902

Бошқа фоизли харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек бошқа мажбуриятлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ва/ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

55100

ФОИЗСИЗ ХАРАЖАТЛАР

55106

Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик харажатлари

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотларига кўрсатилган хизматлар учун қилинган харажатлар ва воситачилик харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида сарф қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

55300

ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИ КУРСИ ЎЗГАРИШИ НАТИЖАСИДА КЎРИЛГАН ЗАРАР


55301

Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида кўрилган зарар

Ҳисобварақнинг таърифи: чет эл валютасида ифодаланган актив ва мажбуриятларни Марказий банк курси бўйича қайта баҳолашда чет эл валютаси курсининг сўмга нисбатан пасайишида юзага келадиган зарарлар ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида чет эл валютаси курси пасайиши натижасида юзага келадиган зарарлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади


55900

БОШҚА ФОИЗСИЗ ХАРАЖАТЛАР

55902

Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар


55906

Бошқа мулкларни/активларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: мазкур ҳисобварақларда асосий воситаларни ва бошқа хусусий мулкларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида асосий воситаларни ва бошқа хусусий мулкларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри кўрилган зарарларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

55995

Бошқа фоизсиз харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган фоизсиз харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган амалга оширилган фоизсиз харажатлар ҳисоби акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56100

МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТИ ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ҲАҚИ ВА УЛАР УЧУН ҚИЛИНГАН БОШҚА ХАРАЖАТЛАР

56102

Иш ҳақи

Ҳисобварақнинг таърифи: хизматчиларнинг меҳнат иш ҳақи (меҳнат шартномаси ва фуқаровий-ҳуқуқий характердаги шартномалар бўйича бажарилган), иш вақтидан ташқари қилинадиган ишлар, дам олиш ва байрам кунларидаги ишлар, мукофот тўловлари (ойлик иш, бажарилган махсус ишлар учун натижалар бўйича ва бошқалар учун), кўп йиллик иш стажи ва микрокредит ташкилоти низоми ва қонунчиликка мувофиқ микрокредит ташкилотининг бошқа тўловлар учун харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида иш ҳақига қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56106

Микрокредит ташкилоти ходимлари учун имтиёзлар

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг ходимлари учун берилган имтиёзларга қилган харажатлари, яъни мукофот тўловлари (йил якуни бўйича мукофотлар, кўп йиллик хизмати учун, иш стажи учун қўшимча ҳақ, байрам ва юбилей саналарига бериладиган мукофотлар ва бошқалар), микрокредит ташкилоти ходимларининг ўқишлари учун тўловлар, шунингдек уларнинг стипендиялари, ходимларга бериладиган қимматли совғалар қиймати, ҳамда микрокредит ташкилоти низоми ва қонунчиликка мувофиқ равишда жисмоний шахслардан ундириб олинган тўлов ҳисобига микрокредит ташкилоти томонидан тўланадиган суммалар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ходимларга имтиёзлари учун амалга оширилган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56110

Тиббий, стоматологик хизматлар учун ва шифохонада даволаш харажатлари

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти ходимларига амбулатория ёки стационар медицина ва стоматология хизмати кўрсатиш учун қилган харажатлари ҳамда улар ва уларнинг болалари учун соғламлаштириш лагерларига, санитар-курорт муассасаларига ва бошқаларга ўрнатилган тартибда тўлиқ ёки қисман тўланадиган йўлланмалар қийматининг ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида медицина, стоматологик хизматлари кўрсатиш ва шифохонада даволаш харажатлари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56114

Ижтимоий суғурта бўйича бадаллар

Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ нодавлат пенсия фондларига тўланадиган ихтиёрий бадаллари, ягона ижтимоий тўловлар учун микрокредит ташкилоти харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ижтимоий суғурта учун ўтказилган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ёки ортиқча тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56118

Ижтимоий ҳимоя бўйича харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг қонунчиликда кўрсатилган ҳолларда меҳнат шартномасини муддатидан олдин тугатиш вақтида бериладиган ишдан бўшатиш нафақа тўловлари ва компенсация тўловлар, шунингдек қонунчиликка ва микрокредит ташкилоти уставига мувофиқ равишдаги нафақа (болаларга қонунчиликда ўрнатилган балоғат ёшига етгунича бериладиган ва бошқа) тўловлари, моддий ёрдам пуллари ва бошқа тўловларини ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида ижтимоий ҳимоя учун амалга оширилган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56122

Жамғармаларга бадаллар

Ҳисобварақнинг таърифи: қонун ҳужжатларига мувофиқ жамғармаларга ажратмалар, шунингдек ходимларнинг соғлиқларини мажбурий ва ихтиёрий суғурталаш ва бошқа бадаллар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида жамғармаларга ажратмалар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56195

Микрокредит ташкилоти ходимлари учун қилинган бошқа харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқоридаги таърифланган ҳисобварақларга мос тушмайдиган, хизматчиларга тўланадиган (тўгараклардаги, клублардаги машғулотларга, газета ва журналларга обуна бўлишга, қонунчиликда ўрнатилган меъёрдан ортиқча тўланган сафар ва вакиллик харажатлар суммаси ва бошқалар) тўловлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида юқорида таърифланган туркумларга мос тушмайдиган, амалга оширилган тўловлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56200

ИЖАРА ВА ТАЪМИНОТ ХАРАЖАТЛАРИ

56202

Ижара тўлови

56206

Сув тўлови

56210

Электр энергияси ва иситиш тармоқлари харажатлари

56214

Таъмирлаш ва таъминот харажатлари

56218

Қўриқлаш хизмати харажатлари

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг ижарага олинган объектларга, шартнома асосида ишлайдиган микрокредит ташкилоти ходимлари ҳисобланмайдиган ходимлардан ташкил топган қўриқчиларга, шунингдек қўриқлаш сигнализациясига, ремонтга ва микрокредит ташкилоти биносини, мебелларни, транспорт ва бошқа жиҳозларни сақлашга, микрокредит ташкилотининг сув, электр, иситиш тармоғи ва бошқа коммунал хизматлари учун тўловлар билан боғлиқ харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида ижара ва таъминот учун ҳисобланган ва тўланган харажатларини суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56300

ХИЗМАТ САФАРИ ВА ТРАНСПОРТ ХАРАЖАТЛАРИ

56302

Хизмат сафари харажатлари

56306

Хизмат сафаридаги кунлик харажатлар

56310

Микрокредит ташкилоти мулкини кўчириш билан боғлиқ бўлган (Фрахт) харажатлар

56314

Ёқилғи харажатлари

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг ходимларнинг хизмат сафари билан боғлиқ (транспорт (хизмат сафари харажатлари), меҳмонхона хизмати (яшаш учун бошқа хизматлар) қиймати ва лимит доирасидаги кунлик харажатлар; фрахт (микрокредит ташкилоти офислари ўртасида жиҳозлар ва бошқа мулкларни кўчириш харажатлари, хусусий ва ижарага олинган ҳаракат воситалари учун фойдаланиладиган ёқилғи харажатлари, шунингдек ўрнатилган тартибга мувофиқ равишда хизмат сафари учун фойдаланиладиган микрокредит ташкилоти ходимларининг шахсий автомобиллари учун харажатларини ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида хизмат сафари ва транспорт учун қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56400

МАЪМУРИЙ ХАРАЖАТЛАР

56402

Реклама ва эълон харажатлари

56406

Девонхона, офис ва бошқа буюмлар харажатлари

56410

Почта, телефон, факс бўйича харажатлар

56414

Ҳужжат маркалари учун харажатлар

56418

Китоб, газета ва бошқа даврий нашриётлар бўйича харажатлар

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг газета, радио, телевидение ва бошқа ахборот воситалари орқали берадиган реклама ва эълонларига, бланкаларга, девонхона ва офис қуролларига, почта ва ҳужжат маркаларига, телефон ва факс, маълумотларни узатиш учун бошқа алоқа каналлари (Reuters, SWIFT, Internet, телекс ва бошқалар)дан фойдаланиш харажатлари, шунингдек даврий нашрларга, шу билан бирга электрон билдиргичи ("PRAVO", "NORMA" тизимлари ва бошқалар)га қилинган харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида маъмурий харажатларга тўланган суммалар акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56500

РЕПРЕЗЕНТАЦИЯ ВА ХАЙРИЯ

56502

Репрезентация ва кўнгилочар тадбирлар харажатлари

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан ўз мавқеи ва фаолиятини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган репрезентация ва кўнгил очар тадбирлар учун қилинган харажатлар суммаси ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилоти томонидан ўз мавқеи ва фаолиятини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган репрезентация ва кўнгил очар тадбирлар учун қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилоти томонидан ўз мавқеи ва фаолиятини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган репрезентация ва кўнгил очар тадбирлар учун қилинган харажатлар бўйича нотўғри ҳисобланган, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56506

Аъзолик бадаллари

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан клублар, уюшмалар, жамоат ва бошқа ташкилотларга аъзо бўлиб кирганда тўланадиган аъзолик бадаллари суммаси ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида клублар, уюшмалар, жамоат ва бошқа ташкилотларга аъзо бўлиб кирганда тўланган аъзолик бадаллари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида клублар, уюшмалар, жамоат ва бошқа ташкилотларга аъзо бўлиб кирганда тўланган аъзолик бадаллари бўйича нотўғри ҳисобланган, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56510

Хайр-эҳсон ва хайрия харажатлари

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг хайрия жамғармаларига, бошқа нотижорат фаолият билан шуғулланмайдиган хайрия ташкилотларига, шунингдек табиий офатдан талафот кўрганларга кўрсатган хайр-эҳсон суммалари ҳисобга олинади.

Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилотининг хайрия жамғармаларига, бошқа нотижорат фаолият билан шуғулланмайдиган хайрия ташкилотларига, шунингдек табиий офатдан талафот кўрганларга кўрсатган хайр-эҳсон суммалари акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилотининг хайрия жамғармаларига, бошқа нотижорат фаолият билан шуғулланмайдиган хайрия ташкилотларига, шунингдек табиий офатдан талафот кўрганларга кўрсатган хайр-эҳсонлар бўйича нотўғри ҳисобланган, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.



56600

ЭСКИРИШ ХАРАЖАТЛАРИ

56602

Микрокредит ташкилоти бино ва бошқа иморатларининг эскириш суммаси

56610

Транспорт воситаларининг эскириш суммаси

56614

Мебель ва жиҳозларнинг эскириш суммаси

56618

Номоддий активларнинг эскириш суммаси

56622

Операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг эскириш суммаси

56626

Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи бўйича эскириш суммаси

56630

Омбордаги асосий воситаларнинг эскириш суммаси

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг асосий воситалар ва номоддий активлар учун ҳисобланадиган эскириш харажатларини ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида ҳисобланган эскириш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри ҳисобланган эскириш суммасининг қайтарилиши, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56632

Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг эскириш суммаси

56700

СУҒУРТА, СОЛИҚ ВА БОШҚА ХАРАЖАТЛАР

56702

Юридик ва аудиторлик хизмати харажатлари

56706

Маслаҳатчи (консалтинг)лар хизмати учун тўлов харажатлари

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг юристлар ва бошқа фирмалар томонидан шартнома асосида кўрсатилган юридик, аудиторлик ва маслаҳатчилик хизматлари учун тўлов харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида юридик ва маслаҳатчилик хизматлар учун қилинган харажатлари суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56710

Суғурта харажатлари

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг ўз мулкини суғурта қилишга, ёнғиндан суғурта қилишга ва ўз фаолияти билан боғлиқ бошқа суғурта турларига қилган харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида суғурта учун қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56714

Солиқ (даромад солиғидан ташқари) ва лицензиялар

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг солиқларга (фойда солиғидан ташқари) ва бошқа мажбурий тўловларга, шунингдек лицензияларга қилган харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган солиқлар ва лизензияларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


56718

Жарима ва пеня харажатлари

Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг амалдаги қонунчиликка ва қоидаларга асосан ўзига солинган пеня ва жарималар учун қилган харажатларини ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида тўланган жарима ва пеняларнинг суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган жарима ва пеняларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


56722

Суд жараёни ва/ёки активни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг суд жараёни билан боғлиқ харажатлари, шунингдек микрокредит ташкилотининг хусусийликни ўз номига ўзлаштириш бўйича харажатлари ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида суд жараёни, шунингдек активларни сотиб олиш учун қилган харажатларини суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.


56795

Бошқа операцион харажатлар

Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркумларга мос тушмайдиган харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида юқорида таърифланган туркумларга мос тушмайдиган тўланган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56800

КЎРИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЗАРАРЛАРНИ БАҲОЛАШ

56802

Микроқарз ва микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш


56814

Сотиб олинган дебиторлик карзлари - Факторинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш


56832

Номоддий активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш


56834

Бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш


56838

Микролизинг (молиявий ижара) бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш


56840

Ҳисобланган фоизсиз даромадлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш


56842

Суд жараёнидаги микроқарз, микрокредит ва микролизинг (молиявий ижара) бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш


56895

Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда.

Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг активлари бўйича кўриши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақларнинг дебетида активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақларнинг кредитида кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолашнинг қайтариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

56900

ФОЙДА СОЛИҒИНИ БАҲОЛАШ

56902

Фойда солиғини баҳолаш

Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан олинган фойдага ҳисобланган солиқлар (фойда солиғи ва шу каби бошқа солиқлар) ва ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўлови тўловчилари учун) бўйича харажатлар ҳисоби олиб борилади.

Ҳисобварақнинг дебетида фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича ҳисобланган харажатлар суммаси акс эттирилади.

Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган солиқларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 46-47-сон, 463-модда.







































Время: 0.1959
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск