Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.2006 й. 244-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида" 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.11.2006 й.

N 244


ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ "МАҲСУЛОТЛАР,

ХОМ АШЁ ВА МАТЕРИАЛЛАРНИНГ ЮҚОРИ ЛИКВИДЛИ

ТУРЛАРИНИ СОТИШНИНГ БОЗОР МЕХАНИЗМЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШНИ ДАВОМ ЭТТИРИШ ТЎҒРИСИДА" 2004

ЙИЛ 5 ФЕВРАЛДАГИ 57-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Биржа савдолари ўтказишни янада такомиллаштириш ҳамда мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектларнинг моддий-техника ресурслари олишлари учун тенг шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида" 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 10-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси ишлаб чиқарувчи корхоналар билан биргаликда полиэтилен, суюлтирилган газ, цемент ва шиферни биржа савдоларига қўйиш ва сотиш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


3. Белгилаб қўйилсинки, полиэтилен, суюлтирилган газ, цемент ва шиферни биржа савдоларига қўйиш ва сотиш тартиби тасдиқлангунга қадар маҳсулотларнинг ушбу турлари умумий белгиланган тартибда сотилади.


4. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 25 ноябрдаги

244-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотлар, хом ашё

ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг

бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида"

2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-бандда:

иккинчи хат бошига "белгиланган тартибда тасдиқланадиган" сўзларидан кейин "корхоналар томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишган ҳолда тасдиқланадиган жадвалларга мувофиқ" сўзлари қўшилсин";

тўртинчи хат боши қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хат боши билан алмаштирилсин:

"монополист корхоналарнинг 1 ва 2-иловага киритилган маҳсулотлари ички бозорда тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, шунингдек биржа (ким ошди) савдоларида сотилиши мумкин. Бунда маҳсулотлар (давлат эҳтиёжлари, давлат стратегик захираларини тўлдириш ва янгилаш, давлат буюртмаси бўйича маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлаб чиқарувчиларнинг ички тармоқ эҳтиёжлари учун, лимитлар бўйича истеъмолчиларнинг алоҳида тоифаларига сотиладиган маҳсулотлар, электр энергияси, табиий газ ва авиакеросин бундан мустасно) тўғридан-тўғри шартномалар бўйича охирги санада эълон қилинган биржа (ким ошди) савдолари котировкаларининг ўртача нархлари бўйича сотилади;

моддий балансларга мувофиқ биржа (ким ошди) савдоларида сотишга мўлжалланган маҳсулотлар тўғридан-тўғри шартномалар бўйича фақат биржа (ким ошди) савдоларига қўйилган вақтдан бошлаб бир ой мобайнида сотилмаган ҳажмларда олдинги ҳафтадаги биржа савдоларида вужудга келган биржа савдолари ўртача нархлари бўйича сотилиши мумкин";

бешинчи ва олтинчи хат боши тегишли равишда олтинчи ва еттинчи хат боши деб ҳисоблансин;

еттинчи хат бошига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:

"Бунда биржа битишувлари сотувчи ва харидор томонидан тегишли равишда биржа савдосига қўйилган товар умумий қийматининг ва мўлжалланаётган битишув ҳажмининг 2 фоизигача миқдорда гаров таъминоти тўланган ҳолда, ҳисоб-китобларни ҳисоб-китоб-клиринг палатаси орқали ўтказиб амалга оширилади".


2. Махсус белгиланадиган тартиб бўйича сотиладиган моддий-техника ресурсларининг стратегик турлари рўйхатига (2-илова) қуйидаги бандлар қўшилсин:

"11. Полиэтилен

12. Суюлтирилган газ

13. Цемент

14. Шифер".


3. Моддий-техника ресурслари стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби тўғрисидаги Низомнинг (3-илова) 6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Монополист корхоналарнинг маҳсулотлари тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, шунингдек биржа (ким ошди) савдоларида сотилади. Бунда маҳсулотлар тўғридан-тўғри шартномалар бўйича охирги санада эълон қилинган биржа (ким ошди) савдолари котировкаларининг ўртача нархлари бўйича сотилади, мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ сотиладиган маҳсулотлар бундан мустасно.

Моддий балансларга мувофиқ биржа (ким ошди) савдоларида сотишга мўлжалланган маҳсулотлар тўғридан-тўғри шартномалар бўйича фақат биржа (ким ошди) савдоларига қўйилган вақтдан бошлаб бир ой мобайнида сотилмаган ҳажмларда олдинги ҳафтадаги биржа савдоларида вужудга келган биржа савдолари ўртача нархлари бўйича сотилиши мумкин".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 48-50-сон, 481-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 йил, 11-сон, 90-модда










































Время: 0.1955
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск