Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикаси банклари ўртасида электрон тўловлар тизими бўйича ҳисоб- китоблар юритиш тўғрисида Низом (АВ томонидан 19.02.2001 й. 1010-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 08.02.2001 й. 485-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2001 йил 19 февралда 1010-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банк Бошқарувининг

2001 йил 8 февралдаги

485-сонли қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси банклари ўртасида

электрон тўловлар тизими бўйича

ҳисоб-китоблар юритиш тўғрисида

НИЗОМ


(Эски таҳрири)


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунларига ва тўловнинг тизимли катталиклари тамойилларига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида электрон тўловлар тизими бўйича банклараро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини белгилаб беради.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


1) Электрон тўловлар тизими (ЭТТ) - бу қоғозсиз технологияга ва Марказий банкнинг электрон почтаси воситалари билан маълумотни узатишга асосланган умумдавлат тўлов тизимидир. Электрон тўловларнинг ўтиш схемаси 1-иловада келтирилган.


2) Ҳисоб-китоблар маркази (ҲКМ) - бу Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳудудий Бош бошқармалари (ҲББ)нинг бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва ҳисоб-китоблар бошқармасининг бўлими бўлиб, унинг функциясига тижорат банкларининг вакиллик ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш ва банклараро ҳисоб-китобларнинг узлуксизлигини таъминлаш киради.


3) Банкнинг вакиллик ҳисобварағи (корсчет) - бу тижорат банкига Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳудудий Бош бошқармаларининг ҳисоб-китоблар марказларида очилган ҳисобварақдир. У банклараро ҳисоб-китобларни ўтказишга мўлжалланган.


4) Электрон тўлов ҳужжати (ЭТҲ) - бу Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган шаклда пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари асл нусхаси асосида яратилган ҳужжатдир. У ташаббускор (инициатор)-банкнинг хос (уникал) электрон имзоси билан ҳимояланган “Электрон” белгили ҳужжат бўлиб, Марказий банк томонидан электрон имзо билан тўғри расмийлаштирилиши текширилган тақдирда, ижобий натижа бериши шарти билан, унинг аниқ нусхаси ҳисобланади ва асл нусхасидек юридик кучга эгадир.


5) Ташаббускор (Инициатор)-банк - бу тўлов операциясини бошловчи банкдир.


6) Бенефициар-банк - бу тўлов операциясини якунловчи банк.


7) Бошланадиган банк операцияси - тўлов ташаббускор-банк электрон имзоси билан тасдиқлангандан кейин амалга оширилган ва ўз навбатида, бекор қилишга тааллуқли эмас ҳисобланади.


3. ЭТТ қуйидаги вазифаларни бажаради:

а) Ўзбекистон Республикаси банклари ўртасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг ўтказилишини жадаллаштиришни;

б) узатилаётган электрон тўлов ҳужжатларини рухсатсиз кириб фойдаланиш ҳуқуқидан ҳимоя қилишни;

в) тўлов операцияларини тартибга солувчи қонунлар ва қоидаларга риоя қилишни.


4. ЭТТ қуйидаги қоидаларга асосан амал қилади:

а) маълум белгилар бўйича трансакцияларни қайта ишлаш ва тизимда иштирок этишга ҳақиқий рухсат олиш устуворликлари мавжуд эмас;

б) фойдаланувчилар нуқтаи назаридан қулайлилиги ва тўловни амалга ошириш учун мабла

...
Время: 0.1924
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск